Isroil Tillaboyev blogi
11.1K subscribers
5.29K photos
1.83K videos
122 files
4.1K links
✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали



Гуруҳга марҳамат: @domlajon1

Реклама учун: @isroilbey

https://t.iss.one/boost/domlajon

https://t.iss.one/+WUqwChJg0-U5y_0S
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вьетнамдаги дарс😍

Вьетнамда ўтган ўқув йилида йил ўқитувчиси ғолиби бўлган ватандошимиз Достонбек Сиддиқовнинг куни кеча 2-синфларга ўтган дарсидан баҳраманд бўлинг.

Эътиборимни тортгани, санаб чиққан эдим, 56 та ўқувчи ўрни чиқди, сўрасам, махсус эҳтиёжга эга ўқувчилар ҳам бор бўлиб, қоидага кўра улар бир партада битта ўтиришини хисобига 50 та ўқувчи экан, дарслар биздагидек бўлиниб ўтилмас экан камига.
Эҳҳэ қойил, деб юбордим дарсни кўриб, мастер класс!

@DOMLAJON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опа-сингиллар ота ва онасига Умра сафарига билет совға қилишибди.

Ота-онанаинг ҳеч нимадан бехабар холати ва кейинги қувончини қаранг😍😢

Барчага мана шундай бахтли кунлар насиб қилсин🤲

@domlajon
Олий_тоифани_тадбиқ_этилиши_кўрсатма_хат_16_09_2022.pdf
183.9 KB
Халқ таълими вазирлиги жойларда учраётган ва учраши мумкин бўлган "Табиий фанлар"дан дарс бераётган ўқитувчиларнинг тоифаларидаги муаммолари бўйича жойларга тегишли хат юборди.

Хатга кўра, "Табиий фанлар"дан дарс бераётган биология, география, физика фани ҳамда бошланғич синф ўқитувчиларининг амалдаги тоифаси "Табиий фанлар" га ҳам бевосита татбиқ қилинади.

Мазкур кўрсатма барча туманларга жўнатилган, сизлар ҳам танишиб чиқиб, сақлаб олишларингиз, яқинларингизга юбориб, хабардор қилишларингиз мумкин.

Яна бир фикрим:
Ўзи бу муаммони жойлардаги буxгалтерлар тан олмай туриб олишларидан чиқарган. Мантиқан тўғрилиги кўриниб турган ҳар бир майда нарсага ҳар сафар алоҳида хат қилишини кутмасдан, шу нарсани ўқитувчилар фойдасига ҳал қилсалариз бўларди хурматли бухгалтерлар?

Чунки, "Тарбия"да ҳам шундай муаммо қилгандизлар, мана энди "Табиий фанлар"дан ҳам шундай қилдизлар, ваҳоланки ҳали у фандан тоифа олиш бошланмаган. Шундай пайтда ён боссалариз кам бўлмасдиларинг?!

@DOMLAJON дан, дейилсин.
Онангни қози хафа қилса кимга айтасан дардингни

Мана бундай мурожаатлар кўп келмоқда:

"Assalomu alaykum domlajon

Oliy toifa boyicha elon qilingan xatni bizning zavuchlar tan olishmayapti

Afsuslar bo'lsinki
Bayram uzoqqa cho'zilmadi
Bunda faqat oliy toifa pensioner hamda 2017 yilda oliy toifaga ega bo'lgan 15 yil stajga ega bo'lgan pedagoglarni oliy toifasi saqlanar ekan

Men 2018 yilda otganman oliyga 30 yil stajim bor

Adliyadagilar qarshi ekan oblonodan shunaqa buyruq bo'ldi zavuchlarga deyishyapti"

Наманган вилояти

Хуллас, 425 қарор бўйича мана бундай муаммоли ҳолатлар келяпти. Халқ таълими вазирлиги 2022-йил 2-августгача барча олий тоифали бўлиб 15 йил стажга эга бўлган ўқитувчиларга умрбод тоифа сақланиши бўйича кўрсатма хат юборгач, туманлардаги баъзи адлия бўлимлари юқоридаги ҳолатдагидек тан олмаяпти экан. Натижада ушбу мезонга мос ўқитувчилар ҳам куздаги аттестацияга қатнашиш ёки қатнашмасликка ўйланиб қолмоқда. Қарор битта, шарҳи турли бўлмоқда. Аслида қарор бўйича Халқ таълими вазирлиги кўрсатмаси бўйича тўғрилиги аниқ.
Шундай муаммо келганларга бир тажриба, яқинда бир туман адлия бўлими шу қарорни, унга ёзилган Халқ таълими вазирлиги хатини тан олмай, умрбод бўлмайди, дея туриб олганда туман ХТБ мудири ташаббуси билан ўқитувчилар битта адвокат ёллашган ва адлияга бориб исботлаб берган ҳақлигини. Шундан кейин 2-августгача 15 йил стажли олий тоифали ўқитувчилар умрбод олий тоифасини тан олган адлия бўлими. Бу жараён бир тажриба эди ва у охирги чорада бошқа туманлар ҳам қўлласа бўладиган маслаҳатим.

Аслида бу муаммо адлия вазирлиги туманлардаги ўз бўлимларига биргина кўрсатма беришлари билан ҳал бўлади.

Буни Адлия вазирлигидан кутиб қоламиз.

@DOMLAJON
Халқ таълими вазирлиги аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига 20 фоиз устама берувчи миллий сертификат тизимини яратмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш – борасида “QUALIFICATION” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Хўш, бу тизим қандай яратилади? Ўқитувчилар тоифа олишга тайёргарлигида қандай кўмак берилади?

Бу борада Халқ таълими вазирлиги томонидан етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда саволлар тузишга қўйиладиган талаблар, тест топшириқлари намуналари, сўровномалар, баҳолаш мезонларига қўйилган талаблар ишлаб чиқилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/720


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Har safar ustozlar attestatsiya imtihoni yaqinlashayotgan vaqtda birinchi bo'lib hayolga keladigan savollardan biri: "Toifa imtihonidan o'ta olarmikanman, bilimim yetarlimikan" bo'lishi tabiiy hol

Bu savollarga bemalol HA deya javob berish uchun sizdan o'z sohangizga oid va imtihon savollariga yaqin darajada tuzilgan testlarni muntazam ishlab borish, kerakli o'quv qo'llanmalari va videolar orqali bilimingizni oshirib borish tavsiya qilinadi

Agar siz MATEMATIKA fani o'qituvchisi bo'ladigan bo'lsangiz u holda sizga 2019-yilgi Xalqaro Jautikov olimpiadasi oltin medali sohibi Abbosxon Sayliev tomonidan ochilgan @attestatsiya_online telegram kanalini tavsiya qilamiz 😊
Ushbu kanal orqali siz kunlik savollar, mavzular va bepul video qo'llanmalarni topishingiz, o'z ustingizda ishlashingiz mumkin bo'ladi!

Ha aytgancha, bugun soat 21:00 da TURK geometriyasi bo'yicha 1-darsning premyerasi ham bo'lib o'tadi 😉. Hoziroq kanalga ulaning, hamda o'zingiz uchun kerakli bo'lgan barcha MATEMATIK bilimlarni aynan matematika bo'yicha jahon chempionidan o'rganing 😊

🔗 @ATTESTATSIYA_ONLINE

(R)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вьетнам тили роса осон эканкууу😉

Вьетнамда дарс бераётган Достонбек Сиддиқов Вьетнамликлар тили бўйича туркум видеоларни ўз саҳифасида қўйиб бормоқда. Шулардан бирини сизларга ҳам илиндим, роса осон тил эканей бу Вьетнамликлар тили, ишонмасангиз бир кўринг😇😱

Кайфият учун раҳмат Достонбек😅

@DOMLAJON
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
2,5 ойда 8000 нафардан ортиқ фуқаро шаҳодатнома дубликатини масофадан давлат хизматидан фойдаланиб олди.

Мактаб ва у ерда кечаётган ҳар бир жараён барчани бирдек қизиқтириши, табиий.
Зеро, деярли ҳар бир хонадонда мактабда таҳсил оладиган ўқувчи ёки шу соҳада меҳнат қиладиган ходим бор.
Шундай экан, халқ таълими тизими соҳасида аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларини имкон қадар шаффоф, тезкор ва сифатли амалга ошириш жуда муҳимдир.

Ана шундай хизматлардан бири бу жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб йўлга қўйилган шаҳодатнома дубликатини масофадан туриб олиш хизматидир.

Янги хизмат доирасида қатор қулайликлар жорий этилмоқда.
Жумладан:

шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);

шаҳодатнома дубликатини олиш учун ариза бевосита my.gov.uz портали орқали юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);

ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди (аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома).

Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаролар мазкур хизматдан фойдаланиб шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгурди.

Эслатма: шаҳодатнома дубликати электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.

Халқ таълими тизимида давлат хизматларини янада кенгайтириш “инсонлар эмас, ҳужжатлар ҳаракат қилиши керак” тамойилини кенгроқ жорий қилиш мақсадида жорий ўқув йилида яна 3 та хизмат йўлга қўйилади.

Булар ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш, хорижий фуқаро фарзандларини мактабга қабул қилиш, экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун ариза бериш хизматларидир.

Албатта, халқ таълими тизими ходимлари учун ҳам янги услубда, инсон омилини минималлаштириш орқали давлат хизматини кўрсатиш янгилик саналади. Шу боис дастлабки даврда бу борада айрим камчиликлар бўлиши ҳам мумкин.

Шунинг учун, Халқ таълими тизимига оид давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида кўмак бериш ҳамда тегишли саволларга жавоб бериш мақсадида махсус бот фаолияти йўлга қўйилди @Xtv_davlatxizmatlari_bot.

Юртдошларимиз Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали халқ таълимига оид муаммоларга дуч келишган тақдирда мазкур ботга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Хуллас мен ҳамманинг олдида уятда қолдим, нафақат кузатувчиларим олдида, балки иккита вазирлик, Адлия ва Халқ таълими вазирлиги олдида уялтиришди мана бундай ўқитувчилар.

Хуллас, мана шу мурожаат келган эди, гуруҳда ҳам шу каби ёзганлар бор эди, камига бир туманда умрбод олий тоифа бўйича суд бўлган эди. Мана шулардан хулоса қилиб тўғридан тўғри Адлия вазирлигига мурожаат билан чиқиб ёрдам сўраган эдим. Кеча Наманган вилоят Адлия бошқармасидан телефон қилиб вазиятни аниқлаштираётгани, бу вилоятда умуман бундай гап бўлмаганини, айтиб, аниқлик киритишда фикрлашишди.

Шундан сўнг вилоят халқ таълимига ҳам чиқишган, биз бундай деганмизми, дея, улар ҳам йўқ дейишган. Мен ўзим Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳам гаплашдим, улар ҳам хайрон, биздан бундай гап ўзимиздан ҳам, Адлиядан ҳам чиқмаган, деди.

Шундан сўнг, ўша ўқитувчининг номерини топиб ҳозир гаплашдим.
Сизга ким айтган, дедим. Завучимиз ҳар эҳтимолга қарши топшириб қўяверинглар, деганди, сизга чиқибман, дейдида. Унда нега "ОблонО"ни қўшдингиз десам, тузукли изоҳ йўқ.

Ўйлаяпсизми мени холатимни, сизларнинг нотўғри инфо тарқатганларингиз туфайли мен бутун Ўзбекистонга шарманда бўляпман, икки вазирликни ҳаловатини буздим, Наманган вилоятни икки бошқармасини ҳижолат қилдим раҳбарияти олдида, десам, жим. Битта видеомурожаат қилиб, завучингиз иккингиз айтинг энди шу гапларни, десам, ўламан обло бундай қилолмайманмиш...

Қаранг, йиғлаб арз дод қилади, блогер раҳми келиб, масаласини ҳал қилиш учун нимадир қилади, лекин сал вазият қисилса ўзи смсларни ўчиради ёки тан олмай тураверади, блогерни ўзида, айб деб. Аввало тушуниб тушунмай кимга бўлса додингизни айтиб йиғлашни бас қилинг, "раз" айтдингизми, блогер ҳал қилдими, маълумотингиз нотўғри чиқдими, марҳамат, блогерни шаънини ерга урмасдан, пушкага блогерни ўзини қўйиб четга чиқиб томошамни кўрмасдан мард бўлиб, менда айб дея олинг хурматли мурожаатчи ўқитувчилар!!!

Тағинам менда инсоф бор, исми шарифингизни беркитяпман. Мендан бошқаси бўлганда нималар қилишини кўрар эдингиз!

Мазззаю сизларга-а? ҳолвани хоким еркану, калтакни етим!

Тавбамга таяндим, эндиям орасига тушмайман ҳеч кимни, минг афсус, ер ёрилмади, ерга кирмадим бугун.
Мурожаатингиз бўлса ана судга чиқинг, ҳақингизни ўзингиз талаб қилинг, нотўғри информация тарқатсангиз судда бир икки жарима тўласангиз кейин кўрасиз сўз масъулиятини.

Мен, Адлия вазирлигидан ва Халқ таълими вазирлигидан кечаги мурожаат пост учун узр сўрайман, қарор бутун Ўзбекистон бўйича бир ҳил талқин қилинаётгани шу баҳонада билинди, раҳмат ва узр.

Афсус, минг афсус!

@DOMLAJON
DIQQAT! DIQQAT! DIQQAT!
@DOMLAJON KANALIDA TANLOVLAR DAVOM ETADI.
"1-OKTABR-O'QITUVCHI VA MURABBIYLAR KUNI" munosabati bilan
@domlajon kanali ajoyib tanlov e'lon qiladi.

"USTOZI KOMILGA, SHOGIRDIDAN TUHFA"

✳️
Tanlovning maqsadi-xalqimiz orasida "1-oktabr ustoz va murabbiylar kuni"ni keng targ'ib qilish,ustozga bo'lgan hurmatni singdirish

❇️Tanlov sharti-Tanlov ishtirokchisi o'z ustozini yo'qlab, rasmlarni yuboradi.Rasm ostiga chiroyli dil izhorlarini bildiradi.

Yuborilgan ishlar quyidagi mezonlar asosida inobatga olinadi:
Suratlar tiniq tasvirda olinganligi
kreativlik bilan yondashganligi
matn chiroyli ifoda etilganligi
📲
@Dildora_Rahmatjonovna ga murojaat qiling
Yuborilgan ishlar o'z ishining mutaxassislari tomonidan tekshiriladi

🎁G'oliblar Respublika ta'lim markazining direktor o'rinbosari Isroil Tillaboyevning shaxsiy tashakkurnomasi va tanlov qatnashchisining o‘ziga emas, aynan ustoziga (!) estalik uchun ajoyib sovg'alar yuboriladi.
Ishtirokchilarni barchasi sertifikat bilan taqdirlanadi
O‘QITUVCHILAR OLIMPIADASINING HUDUDIY BOSQICHI TO‘G‘RISIDA!

🔰 O‘qituvchilar olimpiadasi (matematika, fizika, kimyo, biologiya)ning hududiy bosqichiga 25 000 dan ortiq nomzodlar ishtirok etish istagini bildirdi.

🔰 Fan yo‘nalishlari bo‘yicha talabgorlar soni ko‘p bo‘lganligi uchun tumanlarda shu fanlar bo‘yicha olimpiadaning saralash bosqichlari tashkil etildi.

🔰 Olimpiadaning hududiy bosqichiga hududlar kesimida 2764 nafar o‘qituvchilar ishtirok etadi.

🔰 Olimpiadaning hududiy bosqichi joriy yilning 20-24-sentabr kunlari bo‘lib o‘tadi.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep

@DOMLAJON
Ўқитувчилар ҳақидаги кинолардан ёшлигимда кўрган, Мисрнинг "Устоз" сериали ёдимда қолган, ҳалигача бу сериални соғинаман. Бир мактабни таълимидан кўра ундаги устозларни тақдирларини зўр ёритган эди. Бош ролда мактаб директори. Исмлари яқингача эсимда юрарди, мана адашмасам 25 йил ўтган бу сериал қўйилганига, ёдимдан кўтарилибди ҳам...

Ўша сериал устозларнинг ички дунёсини очиб бера олганди назаримда, ўзимнинг устозларимдек яхши кўриб томоша қилганман (сизларнинг ҳам ёдларингизда бор менимча бу сериал). Афсуски интернетда умуман бу сериал йўқ экан.

Хуллас, бу сериални яна бир эслашимга сабаб, кеча ўзимизникилар ҳам жуда ажойиб кино ишлаганини кўриб қолдим: "Мактаб - хаётим" деб номланган.

Тунги алламбало вақтда уйқумни қочириб ухламасдан михлаб қўйган ушбу кино ўқитувчилар ҳақида жуда чиройли картина бўлибди. Ўзи ТВ кам кўраман, лекин бу кинони кўрмаслик айб эди.
Кинода биронта таниқли актёрни кўрмадим (балки улар таниқлидир, мен танимасдирман, боя айтдим, кино кўрмайман, деб, мабодо маъзур тутишсин мени), лекин мана шу актёрлар билан, менимча бюджети ҳам катта бўлмай туриб, юракни хапқиртирадиган санъат яратишибди!

Филмда, одатдаги таълим тизимидан кўра, Мисрликларнинг "Устоз"и йўлидан кетишган: ўқитувчилар оилавий шароити ва ички дунёлари, қувонч ташвишлари очиб берилган.

Ҳамма мактаб бир алоҳида олам, ўзгача жамоа, ҳамма жамоада яхши ёмон ишчилар бўлади, бир-бирини қўллайдиганлар ҳам, бир-бировларини айбини топиб, керак бўлса устидан ёзадиганлар ҳам. Янги келган ёш ўқитувчилар ҳис ҳаяжони бу таърифга сиғмас ўзгача ҳиссиёт ва мактабда ёш ўқитувчиларнинг бир-бирига кўнгил қўйиб турмуш қуришлари, ўқувчиларнинг ўқитувчилар билан муносабатлари.. буларнинг ҳаммаси "Мактаб - хаётим" киносида жудаям чиройли маҳорат билан очиб берилибди.

Кино Бўстонлиқ туманида олинибди. Йил бўйи бир мактабдаги воқеалар жараёнини кузатасиз унда.

Ҳа айтганча, ижодкорлар жамиятда яқин орадаги машҳур воқеаларни ҳам қўшиб кетишни эсдан чиқаришмабди, туман ҳокими мактаб директорларини териб олиб, шапалоқлар қўйиб чиқишию, уни блогерлар тасвирга олиб, "Замон"да чиқишларигача киритишибди))

Хуллас, балки ўқитувчилар ҳақида киноларга эҳтиёжимиз юқорилигидан, бунга қониқарли бирор кино ишланмай, бу мавзуга янгича услубда ёндашилганиданми, мени жуда таъсирлантирди, нихоятда мириқиб кўрдим бу кинони.

Филм ижодкорларига катта раҳмат айтаман, режисёрдан тортиб актёрларга, айниқса юқори синф ўқувчиларига, катталардек рол ўйнаганига жуда катта респект👏👏👏

Браво!

Мана шундай киноларни кўп-кўп олинглар, ўқитувчилар дунёси, қувонч ва ташвишларини киноларда олавериш керак, бу жамият учун ҳам керакли иш.
Раҳмат!

@DOMLAJON
Қизларингизга илм беринг!.Улар миллатни тарбиялайдилар!

Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интелекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интелектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам,ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оиллаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интелектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интелектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини,улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.

Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин,дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан ,янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг,эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Қозоқ тилидан таржима қилинди.

@DOMLAJON
Олимпиадалар ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти директори Умид Раҳмонов ўз саҳифасида зўр таклиф билан чиқибди. Ўзи бу ака олимпиадаларда катта ўзгариш қиляпти ҳар йили бир нималар ўйлаб топишади ҳаммага манфаатли бўладиган.

Хуллас бу таклифларини эсласалариз мен ўтган йили бошлаб берган эканман: туман олимпиадаларини блогерлар назорат қилиши, яъни шаффофлиги таъминлаш ва жараённи ёритиш.
(мана мен ўтган йили Яйпанда жараёнда қилган репортажим
https://t.iss.one/domlajon/3130)

Умид ака, бу йил ҳар бир туманда блогерларни шаффофликни таъминлашга умумхалқ харакатига чақиришмоқда. Бу нарса аввало халққа фойда, ўқиган ўқувчининг мехнати учун керакли иш. Қўлида "қуроли" бор, ўзини блогерман дегувчи волонтёрларни ушбу катта тўйларда вазирликка ёрдамга чақирамиз, сиз бизнинг ўша туманингиздаги ишончли вакилимизга айланасиз. Зеро олимпиадалар ўтиб бўлгач, фалон бўлди, пистон бўлди, деб йиғлаган ўқувчиларнию, бақир чақир қилган ота-оналарни интернетга чиқариб очко ишлагандан кўра, ўшаларни йиғлашгача олиб бормайлик, ҳамма бола бизники, ҳаммасини адолатли ўтказишга Умид аканинг департаментидаги 5-6 та ходиму, РТМдан ёрдамга борадиганлар хуллас 15-20 та кишилар физик жиҳатдан улгурмаслиги аниқ, мен ҳар олимпиадада турли туманлардан шикоятлар тушади, уларни дарҳол ўша вилоятдаги вазирликнинг вакилига телефон қилиб айтаман, дарҳол ҳал қилишади, лекин ундан кўра ҳар бир туманда блогерлар армияси бўлса бу блогер назоратчи ҳам эмас, ёрдамчи бўлса барчага яхши эди.

Марҳамат, бизга ёрдам беринг, ёрдам бермоқчи блогерлар шу пост остига ўз туманингизни ёзинг, Умид аканинг йигитлари блогерлар учун тузилган группасига қўшиб қўйишади.

Қуйида Умид Раҳмоновнинг facebook да ёзган постини озгинасини келтираман:

"Бугун айрим воқеаларни кузатар эканмиз, уни талқин қилишда баъзи ОАВ вакиллари, блогерлар ва бошқалар “ОЛғир қўшни” ролини ўйнайдиганлари ҳам йўқ деб бўлмайди.

Яъники, жараён тугаб натижа салбий бўлгандан кейин кўпроқ манфаатдор бўлинади ва бу улар томонида мароқ билан гапирилади, негатив танқид бошланади.

Балки бу каби ҳолатларнинг олди олиниши учун соҳа вакиллари ОАВ вакилларига айнан ўша хавф ҳақида олдиндан огоҳлантириши керакдир, чунки соҳа мутахассиси ўз йўналишидаги муаммоларни яхши билади, одатда!

Шу нарсадан хулоса қилиб, ОАВ вакиллари, журналист, блогерларга ўз йўналишимизда ҳамкорлик қилишни таклиф қиламан.

Сабаби октябр ойининг ўрталарида фанлар бўйича олимпидаларнинг ТУМАН босқичлари ўтказилади. Уларни холис кузатувчилар ва холис назоратчилар кузатуви ва назоратида ўтказсак, ҳозиргидан ҳам адолатли ва шаффоф бўларди, деб ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари, республикамизда 207 та тумандаги жараённи назорат қилиш осон иш эмас. Тан олиш керак жараёнга масъулларнинг ҳаммаси ҳам адолатли ўтишини таъминлай олмаслиги ёки айнан ўзи хоҳламаслиги мумкин ёки яна қандайдир сабаб туфайли шунақа ўтмас.

Шундай экан, ушбу жараённи холис назорат қилиш ва кузатиш мақсадида ОАВ вакиллари, шу соҳага қизиқувчи, виждонан ёндашувчи дўстларимизга ҳамкорлик таклиф қиламиз.

Қайси туманда эканлигингизни, телефон рақамингизни шахсий хабарда қолдиришингиз кифоя, сиз билан боғланамиз, албатта.

Фақат битта илтимос, ХОЛИС ва АДОЛАТЛИ ўтказишни таъминлаш учун қиляпмиз, бошқа ниятда бўлсангиз бизни чалғитласликни илтимос қилиб қолардик.

Таълимда адолат муҳим!
Фикримни тўғри етказа олдим ва сиз ҳам буни тўғри тушундингиз деб умид қиламан."

Умид Раҳмонов

Кутамиз, исм фамилиянгизни телефонингизни постга ёзинг, сизга ёзишади.

ТАРҚАТВОРИНГЛАР ЎРТОҚЛАР...

@DOMLAJON
#Устозга шогирдидан туҳфа

Хабарингиз бор, устозларни бориб йўқлаб, кўнглини кўтариш ва бу ҳақда ноодатий сурат юбориш бўйича танлов эълон қилган эдик.

Бу танловга дастлабки ишлар келди, уларни гуруҳга жойлаб борамиз.

Озгина йўналиш берай ютиш учун нималарга эътибор бериш кераклигини:

Бунга ҳамма соҳа вакили қатнашса бўлади.
Аввало юбораётган суратингиз ўта креатив бўлсин, ҳамма воо деб юборсин.
Изоҳ ҳам жуда қисқа бўлсин, қисқа 1-2 гап етади, бунга ҳам ижодий ўйланг. Узун матнни кўпчилик ўқиши қийин ҳозирда.

Шу икки талаб холос.

Демак келган ишлар:

Ҳакимова Шарифа
Дилнозахон Эргашева
Рустамова Лобархон
Дилором Шокомолова
Шуҳратхон Мухаммадхонов
Абдусаломова Чаросхон
Холматова Замирахон
Абдурахмонова Дилдорахон
Набижонов Каримжон

Қатнашчиларни шу ердан бошлаб кўрсангиз бўлади.

Қатнашиш истагидагилар суратларни @Dildora_Rahmatjonovna га юборишингиз мумкин

@DOMLAJON
Биринчи октябр соат 21-00 да Маданият ва маърифат телеканалида Нозима Воҳидованинг "Бор гап" шоусини кўришни тавсия қиламан.

Устоз ва мураббийлар байрам кунига бағишланиб олинди ушбу сон.

Бугун қадрли журналист опамиз Нозима опа Воҳидованинг ўз касбига садоқатини, ҳақиқий профессионал эканига яна бир бора гувоҳи бўлдик: Бориб кўришсак, опанинг эрталабдан тўсатдан овози бутунлай бўғилиб қолибди, биз билан шивирлаб гаплашмоқда. Энди нима бўлар экан, деб ҳавотирда тургандик, кўрсатув бошлангач бор кучини сарфлаб гапириб кетдилар одатдагидек. Қийналди, лекин кўрсатувни тўҳтатмади. Бу - ўз касбига садоқат дейилади!

Айтганча, куни кеча устозлар танловимизга ижодини жўнатган Шуҳратжон исмли йигитни қўшиғини Нозима опага ташлаб берсам у йигитни ҳам излаб топиб, кўрсатувига таклиф қилишибди, шу баҳона унинг ўзларини ҳам кўриб олдик ва қўшиқни эшитдик.

Талантли шоирлардан Шодмонқул Саломдан ҳам жонли шеър тингладик.
Шунингдек, ўқувчим Шоҳрух ҳозир INHA'да ўқиётганди, уни ҳам таклиф қилдим.

@domlajon
Forwarded from Allaev Uz
Asaxiy.uz дан 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га ажойиб акция.

Китоб харид қилинг ва совғага эга бўлинг.

Харид қилинган ҳар 3 дона китобга 1та бестселлер китоб совға берамиз. Сиз истаганингизча китоб буюртма беринг, биз эса ҳар учтасига 1 донадан совға қўшиб жўнатамиз. Масалан, 99та китоб олсангиз, 33та китоб сизга совға бўлади.

Совғага бериладиган китоб номи сизга сюрприз бўлиб қолади.

Байрамга ўзингизга ва атрофдагиларга совға жўнатинг.

Буюртма бериш: https://asaxiy.uz/product/knigi


Уч ва ундан ортиқ китобга буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади.