Isroil Tillaboyev blogi
11.9K subscribers
5.18K photos
1.71K videos
119 files
3.81K links
✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали



Гуруҳга марҳамат: @domlajon1

Реклама учун: @isroilbey

https://t.iss.one/boost/domlajon

https://t.iss.one/+WUqwChJg0-U5y_0S
Download Telegram
Ака ва сингиллар.

Саудиялик меҳрибон ака ва унинг сингиллари ушбу сурати дунё тармоғида машҳур бўлиб кетди.

@DOMLAJON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Oта-оналар фарзандлари таълим олишлари учун қандай шароитларда ишлашаётганини кўрсатишибди.

P.S: Баҳсли жараён, бир томондан болаларнинг масъулиятини уйғотиши, ота-оналарининг қадрига етишига хизмат қилиши, ўз бурчини ҳис қилдириши мумкин, лекин иккинчи томондан болаларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилиши ҳам мумкин тенгдошлари олдида.

Kanalga obuna bo’ling⤵️

@DOMLAJON
ОМАД ВА ИРОДА

Мисрлик 10 яшар Марям салфетка сотиб тирикчилик қилади. Ёшлар ўртасида югуриш марафони хақида эшитиб иштирок этишга қарор қилди. Бироқ иштирокчи 200 фунт тўлаши керак. Бу пул Марямда йўқ. Ташкилотчилар ўн ёшли қиз нимаям қила оларди деб унга пулсиз рухсат бердилар. Кейин яна муаммо туғилди, уни югурадиган оёқ қийими йўқ.. Майли ялангоёқ югура қолади..
Хуллас қизча марафонда қатнашди. У ялангоёқ холда хар куни салфетка сотиб юрадиган масофасини ярминиям босиб ўтмади.. Лекин марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди...

(c) Ойгул Турдиева

@DOMLAJON
Буюк шоир Шавкат Раҳмоннинг оила аъзолари.

@DOMLAJON
Ҳаёт бўлганларида бугун 72 ёшни қаршилар эдилар….

Дадамни ҳар доим ўжар Шоир деб ижодкор сифатида ёдга олишади. Бизнинг ҳотирамиздаги Шавкат Раҳмон эса меҳрибон ва хақиқий йўлбошчи (мотиватор) ўз шахсий намунаси билан ўрнак бўла олган инсондир.

5 синфда эдим... синф раҳбаримиз уй ишига иншо ёзишни буюрдилар мавзу эса “Ватан туйғуси”. Уйга бориб дадам ишдан келганида:
- Дада иншо ёзишга ёрдамлашворасизми, мен нима деб ёзишни билмаяпман.
дедим. Шунда Дадамдан қаттиқ койиш эшитдим:
- Иншода сен ўз фикрингни баён этишинг керак, мен сенга ёрдам берсам қандай қилиб ўқитувчингга “Иншо ёзиб келдим” дейсан. Ахир бу ёлғон бўлиб қоладику қизим, дедилар.
Индамай эшитдим. Койиганларига ўзлари ҳижолат бўлиб:
“ Ўзи нима мавзу экан?” деб сўраб қолдилар. “Ватан туйғуси” дедим мен. Улар индамай қўйдилар, бироздан сўнг Аямга куюниб гапириб кетдилар.
"Кичкина болада қандай қилиб ватан туйғуси тўғрисида тушунча бўлсин?! Ахир улар бу туйғуни чиндан, юракдан ҳис қила олишмаса, Ватанга бўлган ҳиссиётлари бўлмаса, нега буларни ҳозирдан ёлғон гапиришга ўргатишади", деб айтганларини четдан кузатиб турганман.

Эртаси куни эса мактабимиз директорига ҳам ўз позицияларини тушунтириб, болаларга тўғри ва эркин фикрлашни кичкиналигиданоқ ўргатиш муҳимлигини тушунтирдилар.

Биласизми оиламиздаги мана шу кичкинагина диалогдан мен бир нечта дарс олганман:
* Ватан бу муқаддас туйғу, унга муҳаббатни эса кичкинагина иншочалар билан ифода этиб бўлмаслигини
* Ҳамма катталар ҳам ақлли бўла олмаслигини, ҳақиқат учун курашиш муҳимлигини
* Ҳар бир ишга ўта масъулият билан, виждонан ёндошишни
* Ўз фикрига эга бўлиб, уни қўрқмасдан ифода этишни
* ва энг асосийси - фарзанд тақдирида ота-онанинг иштироки катта аҳамиятга эга эканлигини

Менинг ҳотираларимда эса шу каби суҳбатлар, ҳаётий вазиятлар кўп бўлган. Дадам бизга ҳаётга карашларимизни ўзларининг ҳақиқатпарвар, қўрқмас ва ўткир - “ёвга терс қарамайдиган" нигоҳлари орқали ўргатдилар.

Ота-онамиз ҳеч қачон бизни ўтириб олиб қулоғимиздан чўзиб тарбия қилмаганлар, балки, юқорида айтганимдек, ҳамиша шахсий намуна сифатида доим ўрнак бўлганлар. Уларнинг ҳар бир ҳаракатлари биз учун дарс бўлган. Ҳозир ҳам Дадамнинг шеърлари орқали, баъзи бир саволларимга жавоб оламан, илҳомбахш куч оламан.
Дадам қисқагина умр кечириб бетакрор ижоди, халқчиллиги билан ўқувчилар қалбидан чуқур жой олди, суврати, сийрати, поклиги билан одамларнинг меҳрини қозонди.

Биз Шавкат Раҳмондек теран фикрли, оилапарвар кучли шахснинг фарзандлари эканимиздан доим фахрланамиз.

Дадамни ёд этиб ёзган табрикларингиз учун миннатдормиз!

#SHAVKATRAHMON

(c) Камола Раҳмонова (Шавкат Раҳмоннинг қизлари)

@DOMLAJON
⚡️Sirdaryo viloyatida o’tkazilayotgan “InnoWeek-2022” innovatsion ishlanmalar hududiy ko’rgazmasida 12 ta tashkilot 110dan ortiq mahsulot va ishlanmalar, turli texnologiyalar bilan ishtirok erishmoqda.

Shuningdek, ko’rgazmada “TechnoWays” texnologik rivojlanish marafonida ishtirok etayotgan 40 nafar ishtirokchining loyihalari ham namoyish etilmoqda.
Таклифим бор, фан ойликларининг ўрнига муқобил вариант:

Маълумки, фанлар бўйича бир йилда бир марта ойлик келиб, шу ойда ушбу фандан синфлар бўйича кўрик танловлар, очиқ дарслар уюштирилади. Кейинги ойга бошқа фан эстафетани олади ва бу давом этади. Ҳозирда фан ойликлари хужжатлари бекор қилинган вазирлик томонидан, лекин баъзи баъзида уни талаб қилиш холлари ҳам мавжуд.
Хуллас ушбу бир йилда бир келиб, бошқа ойларда у фан бўйича мурожаат қилмасликни сунъий шароит яратилгандек.

Ушбу холни бартараф этиш учун фан ойликлари ўрнига йил давомида лойиҳалар билан ишлаш тизимини киритиш таклиф қиламан. Масалан, барча фандан йил бошида синфларга ва ўқувчиларга узоқ муддатли лойиҳалар тақдим этилади, синфлар улар билан шуғулланади, маълум вақтда уларни мактаб жамоаси олдида намойиш қилади, баъзида синфлар аро танлов тарзида, баъзида битта синф, ва хоҳласа якка шахслар ёки гуруҳлар.

Бунинг натижасида мажбурий фан ойликлари ўрнига мазмунли, мақсадли йил давомидаги тизимли шуғулланиш имконияти пaйдо бўлади, барча нарса ўқитувчиларнинг ўқувчилари билан қай даражада ишлашига боғлиқ бўлади бу вариантда, Қизиқарли илмий муҳит шаклланади мактабларда, ҳар бир фан билан керак бўлса 12 ой шуғулланишади ўқувчилар, жамоа билан ишлаш кўникмалари шаклланади ва такомиллашади.

Мана шундай таклиф эди.

Сизлар бу таклифга нима дейсизлар?

@DOMLAJON