This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куз фаслини қулай ва ҳамёнбоп нархлар билан қарши олинг!
Texnomart дўконларидаги 20% гача мавсумий чегирмаларидан фойдаланишга улгуриб қолинг.
Чегирмалар ўттиздан ортиқ турдаги маиший техника ва электроника учун амал қилади.
Шошилинг! Акция 1-сентябрдан 18-сентябргача давом этади.
📱 71 209 99 44
🌐 texnomart.uz
@texnomart

Қизларнинг ўқимишли бўлгани икки карра ютуғимиз.
Ўзбекистоннинг энг чекка туманларидан бири, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида туғилиб ўсган қизнинг АҚШда ўқишидан таассуротларини ўқиб хурсанд бўлдим.
Синфингиздаги ўқувчиларга мотивация учун ушбу мақолани тавсия қилинг. Айниқса қизлар албатта ўқисинлар
https://telegra.ph/AQShga-oqishga-topshirayotganimni-uydagilar-bilishmasdi-09-06
@DOMLAJON

Telegraph
"AQShga o‘qishga topshirayotganimni uydagilar bilishmasdi"
Yodingizda bo‘lsa, Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Innovatsiya, texnologiya va strategiya markazi Shveysariya elchixonasi bilan hamkorlikda 2022-yil 23-26-mart kunlari ICT4Girls Digital Camp dasturini tashkil etgan edi. Dasturda respublikaning turli hududlaridan…
Mento.uz жамоаси онлайн платформасининг расмий очилиш маросимига таклиф этишди. Тушунишимча инновацион онлайн платформа, мактаб битирувчилари билимини мустаҳкамлаш ва текширишга хизмат қиларкан.
Инновацион ривожланиш вазирлиги бошчилигида ўтказилаётган тадбирнинг таклифномаси менга жуда қизиқарли кутилмаган бўлди: Гўзал гулни бериб кетилди, таклифнома беришмадия, деб қарасам таклифнома ўзи билан бирга экан. Инновацион таклифнома, гўзал эсдалик учун Mento.uz жамоаси ва моҳир журналист Инобат Аҳатовага ташаккур, бормасак бўлмайди, ҳозирдан қизиқтириб қўйишди бу Mento.uz 😊
@domlajon

Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?
Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.
Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.
Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.
Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.
Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.
Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.
Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.
Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.
Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.
Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.
Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.
Kаналга уланиш👉@domlajon

Ака ва сингиллар.
Саудиялик меҳрибон ака ва унинг сингиллари ушбу сурати дунё тармоғида машҳур бўлиб кетди.
@DOMLAJON
Саудиялик меҳрибон ака ва унинг сингиллари ушбу сурати дунё тармоғида машҳур бўлиб кетди.
@DOMLAJON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Oта-оналар фарзандлари таълим олишлари учун қандай шароитларда ишлашаётганини кўрсатишибди.
P.S: Баҳсли жараён, бир томондан болаларнинг масъулиятини уйғотиши, ота-оналарининг қадрига етишига хизмат қилиши, ўз бурчини ҳис қилдириши мумкин, лекин иккинчи томондан болаларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилиши ҳам мумкин тенгдошлари олдида.
Kanalga obuna bo’ling⤵️

ОМАД ВА ИРОДА
Мисрлик 10 яшар Марям салфетка сотиб тирикчилик қилади. Ёшлар ўртасида югуриш марафони хақида эшитиб иштирок этишга қарор қилди. Бироқ иштирокчи 200 фунт тўлаши керак. Бу пул Марямда йўқ. Ташкилотчилар ўн ёшли қиз нимаям қила оларди деб унга пулсиз рухсат бердилар. Кейин яна муаммо туғилди, уни югурадиган оёқ қийими йўқ.. Майли ялангоёқ югура қолади..
Хуллас қизча марафонда қатнашди. У ялангоёқ холда хар куни салфетка сотиб юрадиган масофасини ярминиям босиб ўтмади.. Лекин марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди...
(c) Ойгул Турдиева

Ҳаёт бўлганларида бугун 72 ёшни қаршилар эдилар….
Дадамни ҳар доим ўжар Шоир деб ижодкор сифатида ёдга олишади. Бизнинг ҳотирамиздаги Шавкат Раҳмон эса меҳрибон ва хақиқий йўлбошчи (мотиватор) ўз шахсий намунаси билан ўрнак бўла олган инсондир.
5 синфда эдим... синф раҳбаримиз уй ишига иншо ёзишни буюрдилар мавзу эса “Ватан туйғуси”. Уйга бориб дадам ишдан келганида:
- Дада иншо ёзишга ёрдамлашворасизми, мен нима деб ёзишни билмаяпман.
дедим. Шунда Дадамдан қаттиқ койиш эшитдим:
- Иншода сен ўз фикрингни баён этишинг керак, мен сенга ёрдам берсам қандай қилиб ўқитувчингга “Иншо ёзиб келдим” дейсан. Ахир бу ёлғон бўлиб қоладику қизим, дедилар.
Индамай эшитдим. Койиганларига ўзлари ҳижолат бўлиб:
“ Ўзи нима мавзу экан?” деб сўраб қолдилар. “Ватан туйғуси” дедим мен. Улар индамай қўйдилар, бироздан сўнг Аямга куюниб гапириб кетдилар.
"Кичкина болада қандай қилиб ватан туйғуси тўғрисида тушунча бўлсин?! Ахир улар бу туйғуни чиндан, юракдан ҳис қила олишмаса, Ватанга бўлган ҳиссиётлари бўлмаса, нега буларни ҳозирдан ёлғон гапиришга ўргатишади", деб айтганларини четдан кузатиб турганман.
Эртаси куни эса мактабимиз директорига ҳам ўз позицияларини тушунтириб, болаларга тўғри ва эркин фикрлашни кичкиналигиданоқ ўргатиш муҳимлигини тушунтирдилар.
Биласизми оиламиздаги мана шу кичкинагина диалогдан мен бир нечта дарс олганман:
* Ватан бу муқаддас туйғу, унга муҳаббатни эса кичкинагина иншочалар билан ифода этиб бўлмаслигини
* Ҳамма катталар ҳам ақлли бўла олмаслигини, ҳақиқат учун курашиш муҳимлигини
* Ҳар бир ишга ўта масъулият билан, виждонан ёндошишни
* Ўз фикрига эга бўлиб, уни қўрқмасдан ифода этишни
* ва энг асосийси - фарзанд тақдирида ота-онанинг иштироки катта аҳамиятга эга эканлигини
Менинг ҳотираларимда эса шу каби суҳбатлар, ҳаётий вазиятлар кўп бўлган. Дадам бизга ҳаётга карашларимизни ўзларининг ҳақиқатпарвар, қўрқмас ва ўткир - “ёвга терс қарамайдиган" нигоҳлари орқали ўргатдилар.
Ота-онамиз ҳеч қачон бизни ўтириб олиб қулоғимиздан чўзиб тарбия қилмаганлар, балки, юқорида айтганимдек, ҳамиша шахсий намуна сифатида доим ўрнак бўлганлар. Уларнинг ҳар бир ҳаракатлари биз учун дарс бўлган. Ҳозир ҳам Дадамнинг шеърлари орқали, баъзи бир саволларимга жавоб оламан, илҳомбахш куч оламан.
Дадам қисқагина умр кечириб бетакрор ижоди, халқчиллиги билан ўқувчилар қалбидан чуқур жой олди, суврати, сийрати, поклиги билан одамларнинг меҳрини қозонди.
Биз Шавкат Раҳмондек теран фикрли, оилапарвар кучли шахснинг фарзандлари эканимиздан доим фахрланамиз.
Дадамни ёд этиб ёзган табрикларингиз учун миннатдормиз!
#SHAVKATRAHMON
(c) Камола Раҳмонова (Шавкат Раҳмоннинг қизлари)

Forwarded from Innovatsiyalar Milliy ofisi
⚡️Sirdaryo viloyatida o’tkazilayotgan “InnoWeek-2022” innovatsion ishlanmalar hududiy ko’rgazmasida 12 ta tashkilot 110dan ortiq mahsulot va ishlanmalar, turli texnologiyalar bilan ishtirok erishmoqda.
Shuningdek, ko’rgazmada “TechnoWays” texnologik rivojlanish marafonida ishtirok etayotgan 40 nafar ishtirokchining loyihalari ham namoyish etilmoqda.