Diyor ovozi gazetasi
72 subscribers
1.42K photos
274 videos
210 files
1.39K links
Toshkent tumani hokimligi muassisligidagi “Diyor ovozi” gazetasining telegram kanali.
Download Telegram
#Муносабат

МАСЪУЛИЯТ УНУТИЛСА...

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини телевизор орқали кўриб, жуда таъсирландим. Мурожаатномада барча соҳалардаги ютуқлар ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш ҳақида батафсил айтиб ўтилди.

Жумладан, журналистлар ҳақида ҳам гапириб “Кўп одамларга журналистлар ёқмайди. Лекин менга улар ёқади”, дедилар. Тўртинчи ҳокимият вакилларига берилган бундай улуғ таърифдан жуда қувондим.

Сабаби менинг ҳам оддий газетхон сифатида журналистларга ҳурматим баланд. Ўзим ҳам ҳаваскор қаламкаш бўлиб, анчадан бери туманимиз газетасига ўз фикр-мулоҳазаларим билан қатнашиб келаман.

Озми-кўпми ижоднинг машаққати, завқини ҳис қиламан.

Ўтган йили туманимиз газетасида “Эгасиз бино, қаровсиз бозор” ва “Аҳоли ҳамон сарсон” номли мақолаларим чиққанди. Бироқ Кўктерак бозоридаги тартибсизликлар ҳамон ўша-ўша, ҳеч қандай натижа йўқ. Кўктерак Алоқа бўлими биноси ҳам тўлиқ битмади, аҳоли ҳамон сарсон. Масъулиятсизлик, лоқайдлик қачонгача давом этади?

Президентимизнинг “Ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим”, деган фикрлари ҳар биримизнинг шиоримизга, виждон ишимизга айлансагина, қўлни-қўлга берсаккина, ўз мақсадимизга эришамиз.

Қўзибой АЛИМОВ,
меҳнат фахрийси
#муносабат
#огоҳлик

✍️Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов:

⚡️Куни кеча Оққўрғон тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-тарож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг қалбларимизни жунбишга келтиргани рост.

❗️Вилоятимизда мазкур тизимда ишлаб келаётган минглаб ҳалол, пок, виждонли ҳамкасблар қатори биз ҳам бўлиб ўтган ушбу воқеалардан жуда хафамиз. Сафимизда халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўядиган инсонларнинг борлиги бизни қаттиқ ранжитади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Мурожаатнома
#Муносабат

⚖️ ОДИЛ СУДЛОВ – АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИГА АЙЛАНМОҚДА

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, соҳада юз берган ўзгаришлар чуқур тахлил қилингани ва галдаги вазифалар белгилаб берилгани жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланаётганини кенг намоён этди.

Таъкидланганидек, адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти хал қилувчи ўринни эгаллайди.

Одил судловда юз бераётган ўзгаришлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини ошириб, қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2021 йилдан жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили зиммамизга янада масъулиятли вазифани юклаб, вилоят судлари устидан берилган шикоятлар ўша суд томонидан кўриб чиқилиши амалиёти бекор бўлади. Суд қарорларининг адолатли ва қонунийлигини таъминлашда бош меъзон вазифасини бажаради. Бир-бирини такрорлайдиган суд босқичларини қисқартириб, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиётининг бекор қилинаётгани, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир дадил одим бўлмоқда.

Шунингдек, жорий йилда фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта суднинг битта суд сифатида бирлаштирилиши, фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янги енгилликларни яратади.

Билиб-билмай жиноятга қўл урган шахснинг тақдири суднинг чиқарган қарорига бевосита боғлиқдир. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар судлов тизимида адолатни ўрнатишга, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилгани билан эътиборга сазовор бўлмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг ғояси билан келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитув амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилиши ҳам янги Ўзбекистонда адолатни қарор топтиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Мамлакатимизда одил судлов жамиятимизнинг бош меъзони сифатида белгиланиб, бу жараёнда фуқароларга босқичма-босқич замонавий қулайликлар яратилаётгани аҳамиятлидир. Мурожаатномада жорий йилдан бошлаб, фуқаролар судга келиб юрмасдан онлайн тартибда мурожаат этиши, ўз аризалари кўриб чиқилиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориш имкони яратилиши ҳам алоҳида қайд этилди.

Энг муҳими, соҳада юз бераётган янгиланишлар одамларнинг қонун устуворлигини таъминлашга, уларнинг адолат устувор бўлган жамиятга ишонч ҳиссини янада мустаҳкамлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда тинч, фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда.

Мирали МИРРАХИМОВ,
Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг раиси.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/diyor_ovozi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар Кенгаши фатвосига муносабат

Салоҳиддин домла Шарипов –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муносабат

Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

☝️ Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.

Одилжон Тожиев

@diyor_ovozi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Сайлов жараёнларига нуроний отахонлар ва маҳалла фаолларининг муносабати.

@diyor_ovozi