ТИЖОРАТ УЧУН ОЛИБ, ИЖАРАГА БЕРИБ ҚЎЙИЛГАН УЙНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓1606-CАВОЛ: Мен уй олди-сотдиси билан шуғулланаман. Уй сотиб олганимдан кейин то сотилгунича анча вақт, баъзида бир йил туриб қолади. Ушбу муддатда бекор турмасин деб, ижарага бераман. Закотимни қандай ҳисоблайман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз уйнинг қийматидан закот чиқарасиз. Чунки уни сотиш ниятидан қайтмагансиз ва уй савдо моли бўлиб турибди. Умуман сотиб олинган уйларни ижарага қўйишда иккита ҳолат бор: 1) сотиш ниятида сотиб олинган ва кейинроқ ниятидан воз кечиб, ижарага қўйилган уй. Бу уйнинг қийматидан закот берилмайди, балки тушган пулидан (агар нисобга етган бўлса) ёки нисобга етган бошқа пулларига қўшиб закот берилади. Чунки бу ҳолатда уй савдо моли бўлмай қолди. 2) сотиш ниятида сотиб олинган ва ушбу ниятдан воз кечмаган ҳолда ижарага берилган уй. Бу уйнинг қийматидан закот берилади. Чунки уй ҳануз савдо моли бўлиб турибди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

СОТИЛМАЙ ТУРГАН ТОВАРЛАР ЗАКОТИ
#закот
❓1608-CАВОЛ: Менда анчагина сотилмай қолиб кетган товарларим бор. Уларнинг закотини ўтган йили берганман. Бу йил ҳам бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тижорат моллари нисобга етган бўлса, улардан ҳар йили закот берилади. Сотилмасдан туриб қолиши закотни соқит қилиб қўймайди. Лекин савдогар “Қолиб кетган ушбу товарларимни сотмайман, ўзим ишлатаман”, деб сотиш ниятидан бутунлай воз кечиб, савдодан олиб қўйса, улардан закот бермайди. Масалан, уй-рўзғор буюмлари савдоси билан шуғулланувчи бир савдогарнинг ўн дона буюми сотилмай қолиб кетди. Ана шу молларининг закотини беради. Аммо сотишдан воз кечиб, уйда ишлатиш учун олиб кетса, мазкур ўн дона молининг закотини бермайди. Чунки улар энди тижорат моли ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

ҚАРЗНИ КЕЧИШ ЗАКОТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#закот
❓1609-CАВОЛ: Бир киши мендан катта қарздор. Закотимни ўша одамга бериб, сўнг ҳақимни олсам ҳийла бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарзни адо қилишга қийналиб юрган кишига ҳақ эгаси келиб тўғридан-тўғри сиздаги пулимни закотимга ҳисоблаб, қарзимдан кечдим, дейишлиги билан закоти адо топмайди. Чунки бу ҳолатда кечилаётган пул камбағалнинг қўлида бўлмагани учун тамлик, яъни молга эгадор қилишлик топилмайди. Буни жоиз қилишлик йўли эса, уламоларимиз таъкидлаганидек, закотни қарздорга адо этиб, ундан қарзини тўлашни сўрайди ва қарздор тўласа, унинг қарзи ҳам узилади. Ана шундай қилинса, ҳақдорнинг закоти адо этилган, қарздор эса бўйнидаги қарзидан қутилган бўлади. Валлоҳу аълам.

ИНСОН ЎЗ КЕЛИНИ ЁКИ КУЁВИГА ЗАКОТ БЕРИШИ
#закот
❓1610-CАВОЛ: Киши ўз келини ёки куёвига закотини берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар келини муҳтож бўлса, яъни, ўзининг шахсий мол-мулклари йўқ ёки маблағи нисобга етмаса, унга закот бериш жоиз. Худди шунингдек, куёвнинг ҳам шахсий мулки нисобдан кам бўлса, унга ҳам закот беришнинг зарари йўқ. Чунки шаръий қоидаларга кўра ўртасида туғилиш ва эр-хотинлик риштаси бўлган инсонлар бир-бирларига закот, фидя ва фитр садақаси кабиларни беришлари мумкин эмас. Демак, булардан бошқаларга, жумладан, муҳтож бўлган келини ёки куёвига бериш мумкин. Валлоҳу аълам.

ОТЛАР ЗАКОТИ
#закот
❓1617-CАВОЛ: Менинг еттита отим бор. Улардан закот чиқараманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар отларни тижорат мақсадида, масалан, семирганда сотиб юбораман, деб олган бўлсангиз уларнинг умумий қийматидан қирқдан бирини закот сифатида чиқарасиз. Бироқ отларни тижорат учун олмаган бўлсангиз ва уларнинг ҳаммаси фақат айғир (эркак)лардан иборат бўлса улардан закот берилмайди.
Агар отлар аралаш, яъни эркак ва урғочилардан иборат бўлса ёки фақатгина бия - урғочи отлардан иборат бўлса ва йилнинг кўпроқ қисмида яйловда боқиладиган бўлса, ҳар бир отдан бир динор (нисобнинг йигирмадан бири) ёки отларнинг қиймати ҳисобланганда нисобга етадиган бўлса, қийматининг қирқдан бирини закотга чиқарилади.
Отлар тижорат учун олинмаган бўлиб, йилнинг аксар қисмида яйловда боқилмаса, улардан закот чиқарилмайди. Валлоҳу аълам.

ЭРИДА МАҲР ҲАҚИ БЎЛГАН АЁЛНИНГ ЗАКОТ ОЛИШИ
#закот #маҳр
❓1650-САВОЛ: Никоҳда келин учун маҳр тайин қилинган, аммо куёв ҳали бергани йўқ. Шу келин закот олиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби эр ва маҳрнинг ҳолатига қараб бўлади. Маҳр закот нисоби миқдорича ва нақд беришга келишилган бўлса ҳамда эр маҳрни бера оладиган даражада бой бўлса, аёл гарчи маҳрини олмаган бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Чунки у эрнинг зиммасидаги олиши керак бўлган маблағ туфайли бой ҳисобланади.
Агар эр маҳрни беришга қодир бўлмайдиган даражада камбағал бўлса ёки маҳрни кейинчалик беришга келишилган бўлса ёхуд маҳр нисобга етмайдиган миқдорда белгиланган бўлса, бундай аёл закот олиши дуруст.
Бу масалада маҳрдан бошқа маблағлари закот нисобига етмаган аёл назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

ТИЛЛА ЁКИ КУМУШДАН ЯСАЛГАН ПРОТЕЗ ТИШЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓1673-САВОЛ: Тилла ёки кумушдан ясалган протез тишлардан ҳам закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тилла ёки кумушдан ясалган протез тишлар инсон танасига қотириб қўйилган ва уларни осонликча ечиб олиш имконсиз бўлса, улардан закот берилмайди. Чунки бу ҳолатда ушбу протезлар инсоннинг табиий аъзоси каби ҳукмда бўлади. Агар протез тишлар осонликча ечиб олиб, кейин яна жойига ўрнатиб қўйиладиган бўлса, улардан закот берилади. Чунки бу ҳолатда улар тақинчоқ ҳукмида бўлади. (“Навозилул фиқҳийя”). Валлоҳу аълам.

НОҲАҚ ҚЎЛГА КИРИТИЛГАН МОЛЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓1674-САВОЛ: Ноҳақ йўллар билан топилган моллардан ҳам закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ноҳақ йўл билан топилган молни эгасига қайтариш лозим. Агар эгасини топиш имкони бўлмаса, савоб ният қилмай, эгасининг номидан ҳаммасини садақа қилиш керак. Агар нопок йўл билан топилган маблағ ҳалол пулларга қўшилиб кетиб, бир-биридан ажратиш имконсиз бўлса, улардан закот бериш лозим бўлади. Шу билан бирга бировнинг ҳаққи миқдоричасини эгасига қайтариш, эгасини топиш имконсиз бўлса, унинг номидан садақа қилиши ҳам керак бўлади. Валлоҳу аълам.

УСКУНА ВА ХОМ АШЁЛАР ЗАКОТИ
#закот
❓1680-САВОЛ: Ишлаб чиқариш ускунлари ва хом ашёлардан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ишлаб чиқариш ускуналари ёки хом ашёлар тижорат (сотиш) мақсадида харид қилинган бўлса, улардан тижорат моллари закоти берилади. Агар ускуналар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишда фойдаланиш мақсадида сотиб олинган бўлса, улардан закот берилмайди.
Ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишда фойдаланиш учун сотиб олинган хом ашёларга келсак, улар иккига бўлинади. Агар маҳсулотда хом ашёнинг асари (изи) қоладиган бўлса, улардан ҳам закот берилади. Бунга маҳсулот таркибига кирадиган барча хом ашёлар, бутловчи қисмлар, шунингдек, турли қадоқ ва идишлар киради. Агар маҳсулотда хом ашёнинг изи қолмайдиган бўлса, улардан закот берилмайди. Бунга тозалаш, ювиш (кимёвий тозалаш, автомобил ёки гилам ювиш) хизмати кўрсатадиган корхоналар ишлатадиган турли воситалар (совун, гел, порошок кабилар) киради. Агар корхона тозалаш воситалари савдоси билан шуғулланадиган бўлса, албатта улардан закот беради. Валлоҳу аълам.

ТОВУҚ ЁКИ БАЛИҚ ФЕРМАЛАРИ ЗАКОТИ
#закот
❓1681-САВОЛ: Фермада боқилаётган товуқ ва балиқлардан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирда товуқ ёки балиқ етиштириш учун махсус фермалар ташкил қилинмоқда. Бунинг учун махсус бинолар, ҳовузлар барпо қилинади. Мазкур фермаларнинг ери, биноси ёки ҳовузларидан закот берилмайди, чунки уларни сотиш мақсад қилинмаган. Товуқ ёки балиқларни сотиб олаётганда боқиб, кейин сотиш мақсад қилинган бўлса, улардан тижорат моллари закоти (қийматининг 1/40 миқдори) берилади. Агар товуқ ёки балиқлар тухум олиш мақсадида боқилаётган бўлса, улардан закот берилмайди, ҳатто тухумдан қолгандан кейин сотиб юбораман деган ният бўлса ҳам. Балки тухумларнинг пулидан (агар ишлатилмай турган бўлса) закот берилади. Ушбу товуқ ва балиқлар учун олиб қўйилган ем ва дорилардан эса закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

УМИД УЗИЛГАН ҚАРЗЛАР ЗАКОТИ
#закот
❓1686-САВОЛ: Бир киши мендан катта миқдорда қарз олганди. Аммо ушбу қарзимни қайтиб олишимга кўзим етмаяпти, улардан закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, киши бировлардан олиши керак бўлган қарзларнинг закотини истаса ҳозироқ, истаса қарзни қўлга киритгач адо қилиши мумкин. Яъни қарзларнинг закотини адо қилиш то уларни қўлга киритмагунча вожиб бўлмай туради. Бу ҳукм ҳатто қарздор эканини тан олаётган ва тўлашга қодир бўлган одамдаги қарзларга ҳам тегишли.
Шу ерда бир савол туғилади: киши қарзини бир неча йилдан кейин қўлга киритса, ўтган муддатлар учун закот бериладими?
Агар қарзлар тўланишидан умид бор қарз бўлса, эгаси уни қўлга киритгач, ўтган барча йиллар учун закот бериши вожиб бўлади. Масалан, Аҳмад Ботирга 100 миллион сўм қарз берган, Ботир ушбу қарзни беш йилдан кейин қайтарса, Аҳмад ушбу маблағдан беш йиллик закот беради: биринчи йил учун 2 500 000 (100 миллионнинг 2.5 %и), иккинчи йил учун 2 437 500 сўм (97 500 000 нинг 2.5 %и), учинчи йил учун 2 376 562 сўм (95 062 500 нинг 2.5 %и) ва ҳоказо.
Агар қарзлар тўланишидан умид узилган қарз бўлса, эгаси қўлга киритганда, ўтган муддатлар учун закот бериши лозим бўлмайди.
Умид қилинадиган қарзлар ва умид узилган қарзларни ҳар ким ўзича белгилай олмайди. Фуқаҳолар умид қиланадиган ва умид узилган қарзларни бирма-бир баён қилиб берганлар.
Агар қарздор бўйнидаги қарзини тан олаётган бўлса, мазҳабимиздаги машҳур фатвога кўра ушбу қарз умид қилинаётган қарз ҳисобланади. Бунда қарздор бой ёки камбағал киши эканининг аҳамияти йўқ. Чунки у бой бўлса, қарзни тўлашга шундоқ ҳам қурби етади, агар камбағал бўлса, касб-кор қилиб тўлашга имкони бўлади.
Агар қарздор қарзни тан олмаётган бўлса, ушбу қарз умид узилган қарз ҳисобланади. Йиллар ўтиб ушбу қарз тўланса, ҳақдор ўтган муддат учун улардан закот бериши вожиб бўлмайди.
Шу ерда яна бир ҳолат бор: баъзан қарздор қарзни тан олади, бой ҳам бўлади, аммо ҳақдор шунча талаб қилишига қарамасдан, у тўламай, чўзиб юраверади. Ушбу қарз умид узилган қарзга кирадими ёки йўқми?
Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний шундай дейдилар:
“Ушбу масаланинг жавобини ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларида очиқ шаклда кўрмадим. Агар йиллар ўтиб кетса ҳам киши ҳаққини ундира олмаса ва бунинг сабаби қарздорни шунчаки чўзиб юриши бўлса, шу билан бирга ҳақдор қарзни доим талаб қилиб турган бўлса, ўтган муддат учун ушбу қарздан закот бериш вожиб бўлмайди, деб ўйлайман. Бунга “Татархония”да келган мана бу масала далолат қилади: “Бир кишининг мансабдор кимсада ҳаққи бор, бориб сўраса, у тан олади-ю, аммо бермай юраверади. Ҳақдор ундан юқорироқ лавозимдаги одам олдида ҳаққини сўрайди. Йиллар ўтиб кетса ҳам ҳаққини ундира олмаса, бу пулдан закот бермайди” ("Навозил ал-фиқҳийя").
Шунингдек, бу масалага “Раддул муҳтор”даги мана бу ибора ҳам далолат қилиши мумкин: “Раҳматий айтадилар: “Замонамизда қарздор қарзни ҳам, бой эканини ҳам тан олади, аммо ҳақдор ундан ҳақини ундира олмай юраверади. Бу пул йўқ ҳукмидадир (ундан закот берилмайди)”.
Агар ҳақдор ушбу қарзини ундириб олишга ҳақиқатан ҳам умиди узилиб бўлган бўлса, мазкур фикрни олиши жоиз. Аммо қарзни қайтиб олишга ҳали умиди бор бўлса, ўтган муддат учун закот бериб қўйгани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

ИБН САБИЛ ТОИФАСИ
#закот
❓1691-САВОЛ: Закот олувчи тоифаларнинг ичида “ибн сабил” тоифаси ҳам бор экан, шуни батафсил баён қилиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримда закот олишга ҳақли саккизта тоифа саналган. Ана шулардан бири “ибн сабил” тоифаси ҳисобланади. Ушбу ибора сўзма-сўз таржима қилинса, “йўл ўғли” деган маънони ифодалайди. Истилоҳда ибн сабил деб мол-мулки ўзи билан бирга бўлмаган кишига айтилади. Бундан ўз юртида бой бўлса ҳам, мусофирликда қийин аҳволга тушиб қолган кимса назарда тутилади. Ибн сабил тоифаси муҳтож бўлсагина, эҳтиёжи миқдорича закот олиши мумкин. Эҳтиёжидан ортиқча олиши мумкин эмас. Уламолар мусофир бўлмаса ҳам, молига етиша олмаётган бир қатор кишиларни ҳам ибн сабил тоифасига қўшганлар:
- Ўз ватанида турган, аммо мол-мулки узоқда қолиб кетгани сабабли унга етиша олмаётган киши агар зарур эҳтиёжларини қондира олмай қолса, эҳтиёжи миқдорича закот олиши мумкин;
- Бировда ҳаққи бор, аммо муддати келмагани учун талаб қила олмаётган киши ҳам эҳтиёжи миқдорича закот олиши мумкин;
- Бировда ҳаққи бор, аммо қарздорни топа олмаётгани сабабли молига етиша олмаётган киши ҳам эҳтиёжи миқдорича закот олиши мумкин;
- Бировда ҳаққи бор, аммо қарздор камбағал бўлгани сабабли молига етиша олмаётган киши ҳам эҳтиёжи миқдорича закот олиши мумкин;
- Бировда ҳаққи бор, аммо қарздор тан олмаётгани сабабли молига етиша олмаётган киши ҳам, муҳтож бўлса эҳтиёжи миқдорича закот олиши мумкин.
Ибн сабил олган закотини эҳтиёжларига сарфлаб бўлгач, қўлида ортиб қолса, уларни садақа қилиши лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ЗАКОТ МАБЛАҒЛАРИНИ ИНВЕСТИЦИЯ ҚИЛИШ
#закот
❓1692-САВОЛ: Закот маблағларини тўплаб, бирор бизнесга инвестиция қилиб, тушган фойдани камбағалларга эҳсон қилиб туриш жоизми? Масалан, ушбу маблағга бирор дўкон ёки корхона очилса ва фойдаси камбағалларга бериб турилса, бунда янги иш ўрни яратилган, ҳам камбағалларга доимий таъминот қилиб берилган бўларди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиш дуруст эмас. Зеро, закот маблағларини Қуръони каримда баён қилинган тоифаларга тарқатиш лозим. Бошқа ўринларга сарфлаш жоиз эмас.
Чунки бу ҳолатда, биринчидан, закот маблағлари ҳақдорларнинг қўлига етиб бормай қолади. Иккинчидан, инвестиция қилинган маблағлар тижорий зарар туфайли йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Учинчидан, бу ҳақдорларнинг шошилинч эҳтиёжларини таъминлаш кечикишига сабаб бўлади.
Камбағалларни иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаи яратиб бериш мақсадида закот маблағларига ишлаб чиқариш ускунаси ёки бирор дўкон ёки автомобиль сотиб олиб, камбағалга мулк қилиб топширилса, закот дуруст бўлади. Аммо ушбу нарсалар камбағалга вақтинчалик фойдаланиб туриш учун берилса, закот дуруст бўлмайди.
Закот бирор фақир кишига берилса, бу унинг мулкига айланади. Агар у ушбу маблағни тижорий фаолиятга йўналтирса ёки бирор корхонанинг акциясини сотиб олса, дуруст бўлади.
Шунингдек, саволда берилган ҳолатни закотдан бошқа, ихтиёрий садақалар орқали амалга ошириш мумкин. Валлоҳу аълам.

УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРСАМ БЎЛАДИМИ?
#ушр #закот
❓1709-САВОЛ: Бу йил буғдой эккан эдим. Уч тўрт кунда ўраман. Ҳосили тахминан 15 тонна атрофида чиқади. Бир яқин инсоним пулга жуда ҳам муҳтож бўлиб турибди. Буғдойнинг ушрини ҳисоблаб, пулини шу инсонга ушр деб берсам бўладими? Мени ўйлантирган нарса ҳали ўрганим йўқку.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта, берсангиз бўлади. Зеро, буғдой, шоли каби донли экинлар униб чиқиб, ўса бошлаганидан кейиноқ, уларнинг ушрини бериш мумкин. Фақат экишдан олдин ёки экканидан кейин, ҳали униб чиқмай туриб, бериб бўлмайди. Шу боис сиз ҳам буғдойингизнинг ушрини берсангиз бўлади. Ўриб, ҳосилнинг миқдори аниқ бўлганидан кейин, ушрини қайтадан ҳисоблайсиз ва аввалроқ берганингиз кам бўлса, камини бериб қўясиз. Валлоҳу аълам.

ВАКИЛ ЗАКОТ ПУЛЛАРИНИ ИШЛАТИБ ЮБОРИШИ
#закот
❓1723-САВОЛ: Вакил закот пулларини, эгасидан сўрамай, аввал ўзига ишлатиб туриб, кейин ҳақдорларга ўз ёнидан бериб юбориши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиш жоиз эмас. Бу билан аввало закот адо бўлмайди, иккинчидан, бу иш закот берувчининг ишончини суистеъмол қилиш, яъни омонатга хиёнат қилиш ҳисобланади. Агар вакил закот пулларини ишлатиб қўйса, эгасини бундан хабардор қилиши лозим. Мол эгаси бунга рози бўлиб, вакил энди закотни ўз маблағидан тўлаб қўйишига рухсат берса, закот дуруст бўлади. Агар эгасига хабар бермай, вакил ёнидан тўлаб юборса, бу закот ҳисобланмайди. Балки вакил тарафидан қилинган нафл садақа бўлади. Энди у ушбу маблағни эгасига қайтариши ёки эгасидан рухсат олиб, закотни ўз ёнидан қайтадан бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

МУЗОРАЪАДА УШРНИ КИМ БЕРАДИ?
#ушр #закот
❓1725-САВОЛ: Музораъада ушрни ер эгаси берадими ёки деҳқон берадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музораъа – ҳосилни муайян нисбатда бўлиб олиш учун ер эгаси ва деҳқон ўртасида тузиладиган битимдир. Унга кўра ер эгаси ўз ерини ишлов бериш учун деҳқонга беради, деҳқон эса, экин экиб, ишлайди ва ҳосилдан маълум улушни олади. Музораъа битими тузилган ердан чиққан ҳосилнинг ушрини ер эгаси ва деҳқон ўз ҳиссалари миқдорича адо қиладилар. Яъни уларнинг ҳар бирига ҳосилдан қанча улуш тегадиган бўлса, ушрнинг шунча қисмини тўлаши керак бўлади. Томонлар ўзаро келишиб, тақсимотдан олдин, умумий ҳосилдан ушрни бериб юборсалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

ҚАНДАЙ ҚАРЗЛАР ЗАКОТДА ЧЕГИРИБ ТАШЛАНАДИ?
#закот
❓1726-САВОЛ: Закот нисоби ҳисобланганда, қарзлар айириб ташланар экан. Шунга кўра, солиқ идорасидан қарзлар, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақидан бўлган қарзлар ҳам чегириб ташланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банда томонидан талаб қилинадиган барча қарзлар закот нисобини ҳисоблаганда чегириб ташланади. Жумладан, солиқдан қарзлар, ходимларнинг иш ҳақларидан бўлган қарзлар ҳам инсонлар томонидан талаб қилинадиган қарзлар ҳисобланади. Шунинг учун киши закот молларини ҳисоблаганда, ушбу қарзларни ҳам чегириб ташлайди. Масалан, бир кишининг юз миллион сўм пули бор, аммо унинг солиқдан беш миллион, ходимларнинг иш ҳақидан йигирма беш миллион қарзи бор. Бу киши юз миллиондан эмас, балки қарзларни чегириб ташлаганда қоладиган етмиш миллиондан закот беради. Валлоҳу аълам.

ШЕРИКЧИЛИК МОЛИНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓1727-САВОЛ: Дўстим иккимиз бир кичик дўкон очганмиз. Дўкондаги савдо моллари ва пул маблағларини қўшсак, закот нисобига етяпти, аммо ҳар биримизнинг улушимиз алоҳида ҳисобланса, нисобга етмайди. Биз закот беришимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, закот нисобини ҳисоблашда, умумий шерикчилик моли эмас, балки шериклардан ҳар бирининг улуши алоҳида-алоҳида эътиборга олинади. Улардан қай бирининг улуши нисобга етса, ўшанисига закот вожиб бўлади. Шериклар ўртасидаги умумий мол ҳисобланганда, нисобга етса-ю, аммо ҳеч кимнинг улуши нисоб миқдорига етмаса, закот вожиб бўлмайди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, кишининг ширкатдаги улушидан ташқари ҳам мол-мулки бўлса, закот нисобини ҳисоблашда, уларнинг ҳаммаси бир-бирига қўшилади. Масалан, бир кишининг ширкатдаги улуши нисоб миқдорига етмайди, аммо уйида ўзининг пуллари ҳам бор, ушбу пулларни ширкатдаги улушига қўшиб ҳисоблаганда, нисоб миқдорига етадиган бўлса, унга закот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

СОТИШ МАҚСАДИДА ЯЙЛОВДА БОҚИЛАДИГАН ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓1759-САВОЛ: Яйловда сотиш мақсадида қўй боқса, тижорат моли ҳисобида бўладими ёки яйлов чорваси ҳукмида закот чиқариладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра, қўй, эчки ва қорамол каби ҳайвонлар йилнинг аксари, яъни олти ойдан кўпроқ вақт яйловда боқилса, улардан чорва ҳайвонларининг закоти берилади. Лекин бунинг учун улар насл олиш ва кўпайтириш мақсадида боқилиши шарт. Агар ҳайвонлар сотиш мақсадида харид қилиниб, шу мақсадда боқилаётган бўлса, у ҳолда улар тижорат моли саналади. Шунга кўра улардан тижорат молларининг закоти, яъни қийматининг 1/40 (қирқдан бири)ни бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

СОМОН ВА БЕДАДАН ҲАМ УШР БЕРИЛАДИМИ?
#ушр #закот
❓1768-САВОЛ: Сомон, беда, маккажўхорининг поясидан ушр бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сомондан ушр берилмайди, чунки буғдой сомони учун эмас, балки дони учун экилади. Бедани уруғ олиш учун экилса, уруғидан ушр берилади. Агар бедани пояси учун экилган бўлса, унда бедапоядан ушр берилади. Маккажўхори ҳам худди шундай, дони учун экилган бўлса, донидан ушр берилади. Поясидан ушр берилмайди. Лекин ҳайвонларга ем қилиш учун экилган маккажўхори ёки жўхорининг поясидан ушр берилади. Валлоҳу аълам.