FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлик туғилган болага жаноза ўқиладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НИКОҲДА ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИНГ РОЗИЛИГИНИ ЭШИТИШ ШАРТМИ?
#никоҳ

1360-CАВОЛ: Киёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни "топширдим", деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу никоҳ жоиз бўлмаган. Зудлик билан қайтадан никоҳ ўқитиб олишлари лозим. Чунки куёвнинг қулоғи кар эмас, балки оғирроқ холос. Баландроқ овоздаги гапларни эшита олади. Никоҳнинг шартларидан бири никоҳланувчилар (келин-куёв) бир-бирларининг розиликларини ифодаловчи сўзларни эшитишлари лозим. Шунингдек, гувоҳлар ҳам келин-куёвнинг шу гапларини эшитишлари шартдир. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وشرط سماع كل من العاقدين لفظ الآخر ليتحقق رضاهما.
“Никоҳланувчиларнинг никоҳланишга рози эканликлари маълум бўлиши учун ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг гапларини эшитишлари шарт”. Чунки розилик қалб иши бўлгани сабабли уни ўзга томон билиши учун тил билан ифодалаш керак бўлади.
Агар келин ёки куёвнинг қулоғи кар бўлиб, эшитишдан буткул маҳрум бўлган бўлса, бу ҳолатда ёзиш, уни ҳам билмаса, розиликни ифодаловчи ишора қилиш каби ишлар билан никоҳланадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 БОЙЛИК КЕЛТИРУВЧИ СУРА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тирик кишига ҳам Қуръоннинг савобини бағишласа бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТ УЧУН НАМОЗ
#намоз

1361-CАВОЛ: Бир танишим: “Бир инсон вафот этса, жанозадан кейин унинг учун йўл намози деган намоз ўқиб, савобини шу маййитга бағишлайди”, деб қолди. Ҳақиқатан, йўл намози деган намоз борми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бир қанча нафл намозлар бор, аммо маййит учун ўқиладиган йўл намози каби бир намоз йўқ. Динда шундай буйруқ бор экан, қилмаса бўлмайди, деб бундай намозни оммалаштириш, вожиб даражасига кўтариш хатодир. Оммалашиб кетса, бидъат ишга айланиш эҳтимоли бор.
Лекин вожиб даражасига чиқармасдан ихтиёрий равишда нафл намоз ўқиб, савобини маййитга бағишлаш жоиз. Бу ҳақида “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
فَإِنَّ مَنْ صَامَ أَوْ صَلَّى أَوْ تَصَدَّقَ وَجَعَلَ ثَوَابَهُ لِغَيْرِهِ مِنْ الْأَمْوَاتِ أَوْ الْأَحْيَاءِ جَازَ وَيَصِلُ ثَوَابُهَا إلَيْهِمْ عِنْدَ أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْجَمَاعَةِ
“Инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, садақа қилиб, савобини тирик ёки маййитга бағишласа бўлади ва савоби уларга етиб боради. Бу Аҳли сунна вал жамоанинг тутган йўлидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

1362-CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан эдим. Тахминан 40 км юрганимдан кейин, зарур иш туфайли бир жойда тўхтадим ва уйга қайтадиган бўлиб қолдим. Шу ҳолатда мен намозимни тўлиқ ўқишим керакми ёки қаср қиламанми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўхтаган жойингизда ҳам, уйга қайтишда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Чунки сиз гарчи сафарга чиқиб, мусофирга айланиб қолган бўлсангизда, сафар масофаси чиқадиган йўл босиб ўтмасдан ниятингизни бекор қилгансиз. Агар сиз сафар масофаси чиқадиган масофа (тақрибан 90 км)ни босиб ўтгандан кейин тўхтасангиз, мусофирга айланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда иборалар келган:
المسافر إذا خرج من مصره مسافراً ثم بدا له أن يعود إلى مصره لحاجة وذلك قبل أن يسير مسيرة ثلاثة أيام صلى صلاة المقيمين في مكانه ذلك، وفي انصرافه إلى المصر؛ لأنه فسخ عزيمة السفر بعزم الرجوع إلى وطنه قبل استحكام السفر وتأكده، فانفسخ من ساعته وبينه وبين المقصد أقل من ثلاثة أيام،
“Мусофир киши шаҳридан чиққандан кейин ҳали учун кунлик йўл юрмасдан туриб, бирор иши туфайли қайтмоқчи бўлиб қолди. Бу киши ўша жойда ҳам, шаҳрига қайтишда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки у сафарини охирига етказмай туриб, сафар қилиш ниятини бекор қилди. Натижада борадиган манзилигача уч кунлик масофа чиқмагани учун, унинг мусофирлиги бекор бўлди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ
#ҳалол_ҳаром

1363-CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها
"Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ
#зикр

1364-CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-бетида қўлда тасбеҳ айтиш макруҳ амал дейилганини ўқиб қолдим. Шу гапни кенгроқ тушунтириб берсангиз? Айтиб юрадиган тасбиҳларимизни қўлда санашимиз мумкин эмасми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз мазкур китобнинг намознинг макруҳлари бобидаги оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш ҳақидаги гапни айтяпсиз. Бу макруҳлик сиз тушунгандек намоздан кейин ёки бошқа вақтларда ҳам қўлда тасбеҳ айтиш эмас, балки намоз ўқиётганда, яъни “Аллоҳу акбар” деб намозни бошлаб, салом бергунча бўлган жараёнда ўқиётган оят ёки руку, сажда тасбеҳларини бармоқ билан санаш макруҳдир. Масалан, намоздан кейин 33 мартадан айтиладиган зикрларни қўл ёки тасбеҳлар ёрдамида санаш асло макруҳ бўлмайди.
وكره تنزيها عد الآي والسور والتسبيح باليد في الصلاة مطلقا ولو نفلا، أما خارجها فلا يكره
“Ҳатто нафл намоз бўлса ҳам, намоз ичида оят, сура ва тасбеҳларни қўлда санаш танзиҳий макруҳдир. Лекин намоз ташқарисида бундай қилиш макруҳ эмас”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҲИЖОМА ВА ДОНОРЛИК
#тиб

1365-CАВОЛ: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак.
Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته
“Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”.
Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

📹 ИНСОН МАВЖУДОТЛАР ГУЛТОЖИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ?
#қурбонлик #ақиқа

1366-CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими — пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган.
Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти):
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн".
Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАЛАРИ (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#одоб

1367-CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади.
Лақаб эса икки турли бўлади:
1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир.
2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатул Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозига кеч келган киши...

Муҳаммадзиё Каримов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази ходими

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar