FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.08K photos
2.03K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАВЗАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДА ҲУЖРАИ САОДАТ ДЕВОРЛАРИНИ УШЛАШ ВА СИЛАШ
#Ҳаж_умра

1350-CАВОЛ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш вақтида айрим одамларнинг ҳужраи саодат деворларини ушлаб силашлари, ўпишларини кўриб қоламиз. Бундай қилиш мумкинми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатни уламоларимиз жоиз эмас, деганлар. Ҳаж ва умра масалаларини батафсил ёритган “Иршодус сорий” китобида шундай дейилган:
ولا يمس عند الزيارة الجدار لأنه خلاف الأدب في مقام الوقار وكذا لا يقبله لأن الاستسلام والقبلة من خواص بعض أركان الكعبة ولا يلتصق ولا يطوف فإنه بدعة فلا يغتر الزائر بما يرا من فعل الجاهلين بل يتبع العلماء العاملين
“Зиёрат вақтида ҳужра деворларини ушламайди. Чунки бу одоб сақлаш ўрнидаги одобга зиддир. Шунингдек деворларини ўпмайди. Чунки ушлаш, силаш ва ўпиш Каъбанинг айрим рукнларига хос амалдир. Шунингдек деворга ёпишмайди, қабрни тавоф ҳам қилмайди. Чунки бу ишлар бидъат ҳисобланади. Зиёратга борган инсон айрим илмсизларнинг қилаётганини кўриб алданиб қолмасин, балки ҳақиқий уламоларга эргашсин”.
Динимиздаги барча амаллар, хусусан ҳаж ва умрага оид амалларнинг барчаси ҳис туйғу билан эмас, балки шариат кўрсатган шаклда адо этилиши керак. Ана шунда савоб бўлади, мақсад ҳосил бўлади. Кўр-кўрона, бировларнинг қилаётганини кўриб, шу иш тўғри экан, деб бажариш ҳамиша ҳам тўғри ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам умра ёки ҳажга кетаётган киши бу борадаги илмлардан хабардор бўлмоғи лозим. Хусусан, севимли пайғамбаримиз, Одам болалари саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам зиёратларига киришнинг одобларини, нима мумкин-у нима мумкин эмаслигини яхшилаб билиб олиши керак.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ГУВОҲЛАРСИЗ НИКОҲ ЎҚИТСА БЎЛАДИМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 СИЗ ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ОЙНА КАБИДИРСИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОМДОД НАМОЗИНИ ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл

1351-CАВОЛ: Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳовузнинг суви оқиб турган (яъни сув кириб, бошқа томондан чиқиб турган) бўлса ёки оқмайдиган бўлса ҳам, катта ҳовуз (яъни эни ва бўйи камида беш метрга беш метр келадиган, сувидан ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган) бўлса ва оғиз-бурнини ювиб чўмилган бўлса, ғуслга ўтади. Лекин тарки суннат бўлади. Чунки ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади.
Агар катта бўлмаган ҳовуз суви нопок бўлиб қолмаган бўлса ва чўмилувчининг баданида ҳам нажосат бўлмаса, бунда ҳам оғиз-бурнини чайиш шарти билан ғусл топилади. “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
لا يتوضأ بماء ساكن وقعت فيه نجاسة مطلقا سواء تغير أحد أوصافه أو لا ولم يبلغ الماء عشرة أذرع في عشرة .... وإن يكن ‌عشرا ‌في ‌عشر فهو كالجاري فلا يتنجس إلا إذا تغير أحد أوصافه
“Ичига нажосат тушган ва ўн газга ўз газ (эни ва бўйи камида беш метрга беш метр) бўлмаган турғун сувда мутлақо таҳорат олиб бўлмайди. Нажосат тушиши билан сувдаги сифатлар (ранг, ҳид ва таъм)дан бирининг ўзгариш ёки ўзгармаслигининг фарқи йўқ. Агар ҳовуз ўн газга ўн газ бўлса, у оқар сув ҳукмида бўлиб, ичига нажосат тушса ҳам, сув нопок бўлмайди. Лекин нажосат тушиши билан бундай катта ҳовуздаги сувнинг сифатлари (ранги, ҳиди ва таъми)дан бири ўзгарса, сув нажосат бўлади”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИДАН СЎНГ ҚУРЪОН ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозидан кейин Қуръон ўқиб бу́лмайдими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозидан сўнг Қуръон ўқиш мумкин. Умуман олганда 24 соат давомида Қуръон тиловати учун таъқиқланган вақт йўқ. Баъзи ҳудудларда шом намозидан сўнг одамлар турли юмушлари билан ёки нафл ибодатлари билан машғул бўлганлари сабабли тиловат қилиш урф бўлмаган. Бу билан ушбу вақтда Қуръон ўқиб бўлмаслиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАНОЗАДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#жаноза #намоз

1352-CАВОЛ: Мен қишлоғимизда бир хонадонга жаноза намозига борганимда бир одам оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиди. Сўрасам, шундай гап бор, деди. Ҳақиқатан ҳам жаноза намозида шундай қилиш керакми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида ҳам намоз ўқиётган кишининг турган жойи пок бўлиши шарт бўлади. Агар намозхоннинг оёғи остида нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб ўқиса, пок жойда туриб намоз ўқиган бўлади. Бу ҳолатда оёқ кийимининг устки, оёқ тегиб турган қисми пок бўлиши керак. Агар оёқ остида нажосат бўлмаса, бундай қилинмайди. Бу ҳақда “Муҳити Бурҳоний” китобида шундай дейилган:
وإذا صلى على موضع نجس، وفرش نعليه، وقام عليهما جاز، ولو كان لابساً لهما لا يجوز؛ لأنهما يكونان تبعاً له حينئذٍ
“Намозхон нажосат бор жойда намоз ўқиётиб, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Агар (оёқ остида нажосат турган ҳолида) оёқ кийимини кийиб ўқиса, жоиз бўлмайди. Чунки оёқ кийим бу ҳолатда намозхонга тобе бўлган ҳисобланади”.
“Ҳошиятут таҳтовий” китобининг жаноза бобида қуйидагилар айтилган:
ولو افترش نعليه وقام عليهما جاز فلا يضر نجاسة ما تحتهما لكن لا بد من طهارة نعليه مما يلي الرجل لا مما يلي الأرض
“Агар намозхон оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Остидаги ернинг нажосат экани зарар қилмайди. Лекин бу ҳолатда оёқ кийимнинг ерга тегиб турган остки қисми эмас, устки, оёққа ёпишиб турган қисми пок бўлиши шарт”.
Демак, жаноза намозига келган намозхон билса-билмаса, сабабсиз оёқ кийимини ечмайди, балки фақат намоз ўқийдиган ерда ёки оёқ кийимининг тагида нажосат турган бўлса, шу ҳолатда ечиб ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОМДОДНИНГ СУННАТИНИ ФАРЗИДАН КЕЙИН ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

1353-CАВОЛ: Бомдоднинг фарзига келган киши ҳали суннатни ўқимаган бўлса, жамоатга қўшилиб фарзни ўқиб, ундан кейин суннатини ўқиб олса бўладими? Бир саҳобий шундай қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамаган эканларку.

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатини ўқий олмасдан фарзига улгуриб қолган киши кейин суннатни қайтариб ўқимайди.
Ҳа, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ шундай маънодаги ҳадисни ривоят қилганлар. Лекин уламолар бу ҳадиснинг ишончлилиги борасида якдил эмаслар. Шунинг учун мазҳабимиз уламолари ундан ишончлироқ бўлган қуйидаги ҳадисларни олганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
نهى رسول الله صلى الله عليه و سلم عن صلاتين بعد الفجر حتى تطلع الشمس وبعد العصر حتى تغرب الشمس رواه البخاري
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фажрдан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича (нафл) намоз ўқишдан қайтардилар” (Имом Бухорий ривояти).
Имом Термизий ҳам шу маънодаги ҳадисни ривоят қилган: “Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
عن ابن عمر، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: لا صلاة بعد الفجر إلا سجدتين. رواه الترمذي
ومعنى هذا الحديث: إنما يقول: لا صلاة بعد طلوع الفجر، إلا ركعتي الفجر... وهو ما اجتمع عليه أهل العلم: كرهوا أن يصلي الرجل بعد طلوع الفجر إلا ركعتي الفجر."
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фажрдан кейин икки ракатдан бошқа (нафл) намоз йўқ”, дедилар”. Имом Термизий мазкур ҳадиснинг давомида қуйидагиларни айтади: “Бу ҳадиснинг маъноси шуки, бомдод вақти киргандан бошлаб бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа намоз ўқилмайди, деганидир. Бу масала барча аҳли илм якдил бўлган масаладир. Уламолар киши бомдод вақти киргандан бошлаб, бомдод намозининг икки ракат суннатидан бошқа (нафл) намоз ўқишни макруҳ дейишган”.
Фарздан кейин ҳам ўқиса бўлади дейдиганлар: “Фарздан кейин ўқиса ҳам, бомдоднинг суннатини ўқийдику, бошқа нафл намоз эмаску?”, дейишлари мумкин. Унга жавоб қуйидагича: барчага маълумки бомдоднинг суннатининг вақти фарздан аввал бўлади. Фарздан кейин ўқиладиган суннат йўқ. Шунинг учун фарздан кейин ўқилса, оддий нафл намоз ҳукмида бўлади.
Бу савол-жавобдан шуни англаймизки, битта ҳадисни ўқиб, дарров хулоса чиқариш, бирор ҳукм ёки фатво айтиш хато бўлади. Фақиҳ уламолар эса ҳукм чиқариш учун шу мавзудаги барча ҳадисларни тўплаб, ўрганиб, таҳқиқ қилиб кейин якуний хулоса чиқарадилар. Шунинг учун ҳадислардан қандай ҳукм чиқишини фақиҳларнинг китобларидан ўрганиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динини қабул қилган инсоннинг собиқ гуноҳлари авф қилинади ва худди онадан янги туғилгандек бегуноҳ бўлади. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга имон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар, яъни аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ ЖЎР БЎЛИБ ТАҲЛИЛ АЙТИШИ
#зикр

1354-CАВОЛ: Дугонамнинг яқини вафот этганда таъзияга бордим. Шу ерда бир танишим ҳамма аёллар жўр бўлиб таҳлил айтинглар, деди. Мен бундай гапни аввал эшитмаган эдим. Ҳақиқатан, жанозага борган аёллар шундай қилиши керакми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Жанозада аёллар жўр бўлиб таҳлил айтади”, деган гап йўқ. Аммо таҳлил каби зикрларни айтиб, маййитга бағишлаши бор ва савобли амал. Шунда ҳам зикрларни махфий тарзда айтиш афзал ҳисобланади. Айрим ҳолатлар бундан мустасно. Аллома Ходимий Ҳанафий бундай деган:
وفي آخر رسالة أبي مسعود: الجهر بالذكر جائز ولكن الإخفاء أفضل وهو مراد محمد
“Абу Масъуд рисоласининг охирида “Зикрни жаҳрий айтиш жоиз, аммо махфий қилиш афзалдир. Буни имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ҳам ирода қилган”, дейилган”.
Қолаверса, аёллар намоз ўқиш учун азон ва иқомат айтмайдилар, намозларини махфий ўқийдилар. Шу сабабли сиз айтган аёлнинг жўр бўлиб таҳлил айтинглар, дейиши катта хато ҳисобланади. Бунинг ўрнига ҳар бир инсон ўзи билган зикр ва дуоларни ўқиб, маййитга ёрдам беришлари савобли амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЗУҲО НАМОЗИНИНГ НЕЧА РАКАТ БЎЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”).
Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ТЎТИНИНГ АЯНЧЛИ ҲАЛОКАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛАР
#никоҳ

1355-CАВОЛ: Никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар мусулмон бўлиши шартми? Сабаби чет элда никоҳ ўқитаётган ёшлар кундан кунга кўпаймоқда.

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон эр ва аёл никоҳланаётганда иштирок этаётган гувоҳлар балоғатга етган, ақли расо ва мусулмон бўлишлари шарт. Мазкур шартларнинг бири топилмаса, гувоҳлик тўғри бўлмайди ва никоҳ ҳақиқий бўлган ҳисобланмайди.
“Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
ولا ينعقد نكاح المسلمين إلا بحضور شاهدين حرين عاقلين بالغين مسلمين رجلين أو رجل وامرأتين
“Икки мусулмоннинг никоҳи фақатгина мусулмон, балоғатга етган, ақли расо ва ҳур бўлган икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳлигида боғланади”.
Демак, никоҳдаги гувоҳларнинг мусулмон бўлиши шарт. Шундай экан, зарурат бўлганда, ота-оналар маслаҳати билан чет элда турмуш қурмоқчи бўлганлар ўша жойдаги мусулмонлар гувоҳлигида никоҳланишлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АВВАЛ ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозни биринчи бор бошлаганимда зам сура сифатида ҳар ракатда фақат “Ихлос” сурасини қайта-қайта ўқирдим. Ҳозир бошқа сураларни ҳам ўргандим. Аввал ўқиган намозларим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки, намозда зам сурани ўқиш вожиб амаллардан. Сиз гарчи бир сурани такрор-такрор ўқиш билан бўлса ҳам вожибни бажаргансиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat

📹 УЛАМОЛАР-ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАНОЗАДАН КЕЙИН МАЙЙИТНИНГ ЯҚИНЛАРИ ТОБУТНИНГ ОРҚАСИДАН ЧИҚИШИ КЕРАКМИ?
#жаноза

1356-CАВОЛ: Жаноза тугагандан кейин маййит олиб кетилади. Шунда унга яқин аёллар тобутнинг орқасидан югуриб, хайрлашиб олиши керакми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай буйруқ йўқ. Ундан ташқари, саволда айтилганидек тобут ортидан югуриш айниқса, аёллар учун жуда хунук манзара ҳисобланади. Жаноза ва ундан кейинги ишларда асли йўқ, гуноҳ бўлган ишлардан тийилиш, унинг ўрнига маййитга манфаат берадиган дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш лозим. Уламолар мусибат вақтида сабр қилиш ўрнига дод солиш, юзни тирнаш, ёқани йиртиш каби ишлар ҳаром экани таъкидлашган. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّهُ يَحْرُمُ لَطْمُ الْخُدُودِ وَخَمْشُهَا وَشَقُّ الْجُيُوبِ وَنَحْوُ ذَلِكَ مِنَ الأْفْعَال عِنْدَ الْمُصِيبَةِ ، لِمَا فِي الصَّحِيحِ : لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ أَوْ شَقَّ الْجُيُوبَ أَوْ دَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ
“Фуқаҳолар инсоннинг мусибат етган вақтда юзини тирнаши, уриши ва ёқасини йиртиши каби ишлар ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Бунга: “Юзига урган ёки ёқасини йиртган ё жоҳилият даъвосини қилган биздан эмас”, деган саҳиҳ ҳадис далил бўлади (Имом Муслим ривояти)”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat

📹 УЛАРДАН ОР ҚИЛМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#савдо

1357-CАВОЛ: Бир киши менга “Сизга пул бераман. Сиз шу пулга деҳқончилик қилинг. Ҳосил пишиб, сотилгандан кейин мен тиккан пулимни ажратиб оламан, қолганини 50/50 қилиб бўлишамиз”, деб таклиф берди. Шундай ҳолатда келишиб ишласам бўладими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизларнинг бу келишувингиз “Музораба” шартномаси бўлиб, бунинг баёни фиқҳ китобларида қуйидагича келтирилади:
هي عقد شركة فى الربح بمال من رجل وعمل من الآخر
“Музораба бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдада шерикчилик битимидир" ("Ихтисорур ривоя" китоби).
Музорабада пул бир томондан хизмат иккинчи томондан бўлади. Сармоя эгаси ишчи билан келишиб, пулни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан муайян нисбатларда тақсимланади. Масалан: “Фойданинг ярми меники, ярми сеники ёки учдан бири меники, учдан иккиси сеники ва ҳоказо.
Агар иш зарар билан чиқса, пул тиккан пулига, меҳнат қилган меҳнатига куяди. Меҳнат қилувчи томонидан нуқсонга йўл қўйиш ёки хиёнат бўлмаса, зарарни у тўламайди. Акс ҳолда у зарарни тўлаб беради.
Музорабада пул берувчи: “Сенга қанча пул берган бўлсам, нима бўлган тақдирда ҳам шу пулимни тўлиқ қайтарасан ёки ҳар ой фалон сўм фойда бериб турасан”, деса музораба бузилади.
Сиз айтган шаклдаги келишув, агар бошқа шартлар қўшилмаган бўлса, жоиз ҳисобланади.
Шерикчиликнинг ҳар қандай кўринишида томонлар ўзаро келишган битимининг ҳамма тафсилотини гувоҳлар иштирокида ёзиб имзолаб қўйишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar