FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Истиғфорни қачон айтса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зикрларни жумладан истиғфорни айтишнинг ҳам муайян бир вақти йўқ. Қачон айтилса ҳам мақсадга мувофиқ бўлаверади. Айниқса, саҳар вақтлари истиғфор айтишликни фазилати зиёда эканлиги алоҳида таъкидланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔸21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;
🔸23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;
🔸25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;
🔷27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;
🔹
29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.

Қадр кечасини қандай ўтказиш ҳақида фойдали тавсиялар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
365-savol
Fatvo hay'ati
УЙДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

365-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазондан бошқа пайт берган пул закот ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазондан бошқа пайтда берилган пуллар нима ниятда беришга боғлиқ. Агар закот деб берилган бўлса закотдан ўтади. Агар эҳсон, хайр-саховат маъносида берилган бўлса закотдан ўтмайди, лекин эҳсон қилинган ажрига эришилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени эгзак фарзандларимдан бири туғма нуқсон билан туғилган. Шунга менга кўпчилик керак эмас десам ҳам эхсон қилишади, закот беришади. Ўзимиз хам закот берамиз. Шуни олиш хукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сизни шахсан ўзингиз закот беришга қодир бўлсангиз сизга закот деб берилаётган пулларни олишингиз дуруст эмас. Чунки, закот ва садақалар камбағал ва мискинларга берилади. Аммо, эҳсон ва хайр-саховат мақсадида берилган пулларни олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ САБАБСИЗ ТУТМАЙ КЕЙИН ТУТИБ БЕРИШ ТЎҒРИМИ?
#қасам

401-CАВОЛ: Агар бир одам сабабсиз Рамазоннинг бир кунини рўза тутмай ўтказиб юборса ва кейин тутиб берса савоби Рамазондаги каби бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сабабсиз бир кун тутмаса, гуноҳкор бўлади. Рамазондан кейин бир кунига бир кун қазо қилиб, тутиб бериши вожиб бўлади.

Рамазонда сабабсиз тутилмаган рўза кейинчалик қазо қилиб тутилганда бўйиндан соқит бўлсада, лекин унинг Рамазондаги каби савобига эриша олмайди. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:

من أفطر يومًا من رمضان من غير رخصة ولا مرض لم يقضِ عنه صيام الدهر كله ، وإن صامه

яъни: “Ким Рамазон ойида бир кун сабабсиз ва касалликсиз рўза тутмаса, бутун умр рўза тутса ҳам унинг ўрнини боса олмайди” (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#эслатма
Қадр кечасида қайси дуони қилган афзал?

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У Зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар» (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор шахс тупук ёки балғамни ютиши билан рўзаси очилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таровиҳ намозида саждаи саҳв бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар таровиҳ намозида ҳам саждаи саҳвни вожиб қиладиган хатога йўл қўйилса, бошқа барча намозлар каби саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотни Сlick орқали берса бўладими ёки нақд пул кўринишида биронта фақир одамга бериш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни фақир одамнинг пластик картасига ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Спрейнинг газли (ҳаволи)сидан ёки мазга ўхшаган бурунни четига суртилса ҳидидан димоғ очилиб кетадиган воситалардан фойдаланинг. Спрейнинг сув пуфлайдигани рўзани очиши мумкин. Рўзадор киши томоғига спирт суртса бўлади. Уни рўзага таъсири йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маҳалламиз йўлидан кўпчилик фойдаланади. Закотни йўлни таъмирлашга сарфласак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот камбағал ва мискинларга мулк қилиб бериладиган ибодатдир. Агар закот беришда мулк қилиб бериш топилмаса закот адо бўлмайди. Закотни кўпчилик томонидан фойдаланадиган йўл ёки кўприкларга сарфланса закот адо бўлмайди. Чунки, бунда закотни дуруст бўлиш шартларидан бўлмиш камбағал ва мискинларга мулк қилиб бериш топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ҳозир карантинда турибман. Карантиндан чиқиб закотни кейин берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закотни карантиндан чиққандан кейин берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Интернетда бир ҳадисни ўқиб қолдим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам юртимиз Ўзбекистондаги дарёлар борасида умумий маънода: "Сайҳон, Жайҳон, Фурот ва Нил ҳаммаси жаннат анҳорларидандир" деган эканлар. Айтингчи, шу ҳадис саҳиҳми?

💬 ЖАВОБ:
Ҳақиқатан Имом Муслимнинг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

وفي (صحيح مسلم) عن أبي هريرة قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: "سيحان وجيحان والفرات والنيل كل من أنهار الجنة"

яъни: Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Сайҳон ва Жайҳон, Фурот ва Нилнинг ҳар бири жаннат анҳорларидандир.” Лекин, Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадис шарҳида: Сайҳон ва Жайҳон Сайҳун ва Жайҳун эмас. Бу иккиси бошқа дарёлардир. Булар Хуросонда жойлашган. Аммо ҳадисдаги Сайҳон ва Жайҳон анҳорлар эса Арманда Шомга яқин ерларда жойлашган. Жайҳон “Миссиса”да (Мопсуестияда) жойлашаган, Сайҳон эса “Адана”да жойлашган. Иккиси ҳам жуда катта дарёдир деганлар. Мулла Алий Қорий Мирқотул мафотиҳда шу саҳиҳ гап деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

ФИТР САДАҚАСИ ҲАҚИДА

Фитр садақаси фақирларга ғамхўрлик, уларга ҳайит кунини хурсандчилик билан ўтказишлари учун кўмак бўлиб, уни берганлар учун эса, Рамазонда йўл қўйилган баъзи камчиликларга каффоратдир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадорга беҳуда ишлар ва ёмон сўзлардан покланиш бўлиши ҳамда мискинлар учун егулик бўлиши учун буюрдилар” (Абу Довуд ривоятлари).

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болаларидан бериши вожиб. Балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Фитр садақасининг вожиб бўлиш вақти ҳайит куни тонг отиш пайтидир. Шунинг учун, ҳайит кечаси туғилган чақалоқдан ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун фитр садақаси вожиб бўлмайди.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини одамлар намозга чиқмасдан олдин беришни буюрдилар”.
Аммо бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади. Лекин намозга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир. Фитр садақаси вожиб бўлиб, уни беролмай қолган киши зиммасидан соқит бўлмайди.

Фитр садақаси буғдой, буғдой уни ёки ёрмасидан ё майиздан ёки хурмо ё арпадан берилади. Буғдой ё унинг уни ёки ёрмасидан ва майиздан ярим соъ (тахминан 2 кг.), арпа ва хурмодан бир соъдир. Мазкур нарсаларнинг қийматини ҳам берса бўлади.

Фитр садақаси миқдори ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан белгиланади. Милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун Фитр садақаси миқдори:

≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгиланган.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Фитр садақаси закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙДА ОИЛА АЪЗОЛАР БИЛАН ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

402-CАВОЛ: Бугунги кунда бутун дунёда пандемия шароити, юртимизда ҳам карантин эълон қилинган. Мана шундай вазиятда ҳайит намоз ўқиладими? Агар бунга рухсат берилмаса, уйда оила аъзолар билан бирга ҳайит намозини ўқиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз бўйича ҳайит намозини бирор узр сабабли масжидда катта жамоат билан адо этиш имкони бўлмаганда уни уйда алоҳида жамоат билан ўқиш жоиз эмас. Бу ҳақда уламоларимиз алоҳида таъкидлаб ўтишган. Жумладан ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий манбаи “Баҳрур роиқ” китобда шундай дейилади:

(ولم تقضَ إن فاتت مع الإمام): لأن الصلاة بهذه الصفة لم تعرف قربة إلا بشرائط لا تتم بالمنفرد

яъни: “Имом билан бирга ийд намозини адо этиш имкони бўлмаса уни қазо қилинмайди. Чунки шариатимизда ийд намозини маълум шартларга кўра ўқиш маълум бўлиб, ёлғиз ўқувчи киши учун ушбу шартлар мукаммал бўлмайди”

Ҳайит намози дуруст бўлиши учун ҳайит намозини ўқилишига умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва ҳайит намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши ўқиб бериши керак. Ҳайит намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ

яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума (ёки ҳайит) намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби).

Бундан умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ёки ҳайит намозларини ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги маълум бўлмоқда.

Айни пайтда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Жумладан, Германия фатво қўмитаси раиси доктор Холид ҳанафий алоҳида фатво эълон қилиб, унда пандемия пайтида ийд намозини уйда ўқиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаган. Шунингдек, Иордания, Покистон, Ҳиндистонлик уламолар ҳам ушбу фатвони қўллаб-қувватлашган.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, вазият тақазосидан келиб чиқиб, ҳайит намози адо қилинмаса ҳам, байрам шукуҳини сақлаб қолиш учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир суннатларини тирилтириш мақсадга мувофиқдир. Абу Саъид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَا يُصَلِّي قَبْلَ الْعِيدِ شَيْئًا، فَإِذَا رَجَعَ إِلَى مَنْزِلِهِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ
(رَوَاهُ اِبْنُ مَاجَهْ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ)

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ийд намозидан аввал нафл намоз ўқимасдилар. Қачон уйларига қайтсалар икки ракат намоз ўқирдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Мўътабар ҳанафий фиқҳий манбаларидан бири “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:

اعْلَمْ أَنَّ صَلَاةَ الْعِيدِ قَائِمَةٌ مَقَامَ الضُّحَى فَإِذَا فَاتَتْ بِعُذْرٍ يُسْتَحَبُّ أَنْ يُصَلِّيَ رَكْعَتَيْنِ أَوْ أَرْبَعًا وَهُوَ أَفْضَلُ

яъни: “Маълум бўлсинки, ҳайит намози Зуҳо намозининг ўрнига қўйилган. Қачонки, ҳайит намози бирор узр сабабли ўқилмай қолса, икки ёки тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб бўлади. Тўрт ракат ўқиган афзал”.

Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўғлимнинг исмини ўзгартирган эдик. Янги исмини айтиб, қулоғига азон айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, шарт эмас. Чунки, азонни янги туғилган чақалоқнинг қулоғига айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Зуҳо намози ва уни ўқиш тартиби

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21074
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис

Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.

Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йили Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar