FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар
#эҳром

CАВОЛ: Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши шарт деган гап йўқ. Пастки тўпиғини тўсиб қўймайдиган исталган пояфзални кийиши мумкин.

Ҳанафий мазҳаби манбаларига кўра, оёқдаги "тўпиқ"дан икки нарса назарда тутилади:
1. Оёқнинг болдир суягининг пастки қисмида ён томонга бўртиб чиққан икки дўмбоқ бўғим;
2. Оёқ юзасидаги пояфзал ипи боғланадиган жой, яъни оёқ кафт суяклари ва кафт усти суяклари бирлашган бўғим.

Ҳаж ва умра учун эҳромдаги эркак киши мана шу ҳар икки тўпиқларини оёқ кийими билан ёпиб олмаслиги лозим. Бу ҳақда аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
@diniysavollar
#Аудио
#Эҳром

Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАР ЭҲРОМДА ҚЎЛҚОП КИЙИШИ ЁКИ ЮЗИНИ БЕРКИТИШИ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра #эҳром
#қўлқоп_кийиш

1076-CАВОЛ: Аёл киши ҳаж ёки умрада эҳромда турган ҳолида қўлқоп кийиши ёки юзини беркитиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эҳромда турган вақтида, барча тикилган кийимларни кийиши мумкин.

وتلبس من المخيط ما بدا لها من الدرع والقميص والخمار والخف والقفازين (الفتاوى الهندية )

яъни: "Аёл киши эҳромда барча ўзига керак бўлган тикилган кийимларни жумладан; катта ёпинчиқ кўйлак, оддий кўйлак, рўмол, махси, қўлқоп сингари кийимларни кийишлари мумкин" ("Фатовойи ҳиндия" китоби).

واما المراة فيندب لها عدمه (القفازين) عندنا لقوله صلي الله عليه و سلم "و لا تلبس القفازين" (غنية الناسك)

яъни: "Мазҳабимизга кўра аёл кишининг эҳромда қўлқоп киймаслиги мандуб (мустаҳаб)дур, Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аёл киши (эҳромда) қўлқоп киймайди", деб марҳамат қилганлар" ("Ғунятун носик" китоби).

Юқоридаги мўътабар ҳанафий мазҳаби китобларидан маълум бўладики, аёл киши эҳромда турган вақтида қўлқоп кийиши жоиз, аммо киймагани афзалдир.

Аёллар эҳромдалик вақтиларида юзларини беркитмайдилар, бироқ юзига ёпинчиқ ёпса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмай турса, буни зарари йўқ.

ليس للمرأة أن تغطي وجهها وأنها لو أسدلت على وجهها شيئا وجافته عنه لا بأس بذلك (بدائع الصنائع)

яъни: "Аёл киши эҳромда юзини беркитиши мумкин эмас ва агар юзига бирор нарсани ёпиб олса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмасдан турса буни зарари йўқ" ("Бадоиъус-саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ЭҲРОМДА РАЙҲОННИ ҲИДЛАБ ҚЎЙДИМ
#Ҳаж_умра #эҳром
#ҳидлаш #хушбўйланиш

1088-CАВОЛ: Эҳром ҳолатида райҳонни ҳидлаб қўйдим. Нима бўлади, бирор нарса лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эҳромдаги инсон райҳон ёки шу каби хўшбўй нарсани ҳидласа, бу макруҳ бўлади. Лекин унинг зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Бу борада “Бадоиус саноиъ” китобида шундай келади:

وَيُكْرَهُ لِلْمُحْرِمِ أَنْ يَشُمَّ الطِّيبَ وَالرَّيْحَانَ كَذَا رُوِيَ عَنْ ابْنِ عُمَرَ وَجَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُمَا كَرِهَا شَمَّ الرَّيْحَانِ لِلْمُحْرِمِ ، وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ ، وَلَوْ شَمَّهُ لَا شَيْءَ عَلَيْهِ عِنْدَنَا

“Эҳромдаги киши хушбўйлик ёки райҳонни ҳидлаши макруҳдир. Ибн Умар ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, улар эҳромдаги кишининг райҳонни ҳидлашини макруҳ санашган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса зарари йўқ деганлар. Уни ҳидласа зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди”.

وَلَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ بِشَمِّ الرَّيْحَانِ وَالطِّيبِ وَالثِّمَارِ الطَّيِّبَةِ مَعَ كَرَاهَةِ شَمِّهِ كَذَا فِي غَايَةِ السُّرُوجِيِّ شَرْحِ الْهِدَايَةِ

“Райҳон, хушбўйлик ва хушбўй меваларни ҳидлаш билан ҳеч нарса лозим бўлмайди. Лекин ҳидлаш макруҳ бўлади. Жумладан, “Ҳидоянинг шарҳи Ғоятус суружия”да ҳам шундай келган” (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МИЙҚОТ ТЎҒРИСИДАН ПОЕЗДДА ЎТИШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра  #эҳром

1141-CАВОЛ: Биз Умра зиёратига борганимизда Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага кетишда поезд орқали боришимизга тўғри келди. Лекин поезд мийқотга тўхтамас экан. Биз эҳромга қачон ва қаердан киришимиз керак бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мийқотдан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас, аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш барча фақиҳларга кўра, жоиздир. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай ёзилган:

"و فائدة التوقيت بها حرمة تأخير الاحرام عنها كلها لا التقديم فانه جائز إجماعا"

Яъни: “Мийқотни белгилаб қўйишнинг фойдаси шуки, ундан эҳромсиз ўтиш ҳаромдир. Аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш жоизлигига иттифоқ қилинган” (“Ғунятун-носик” китоби).

Шу жиҳатдан, Мадина шаҳридан Маккага борувчи поезд йўлда мийқотга тўхтамагани учун зиёратчилар меҳмонхонада эҳром ўраб, икки ракат намоз ўқиб, ният қилиши ва лаббайка айтиши жоиз бўлади.

Баъзилар поезд мийқот ҳудудидан ўтаётганида, эълон қилинади, шунга кўра, ўша пайтда эҳромга киришни ният қилиб, лаббайка айтиб, поезднинг ўзида ўтирган ҳолда ҳам намоз ўқиса бўлади, чунки бу суннат намоздир, дейдилар. Лекин кўп ҳолатларда йўловчилар тилни билмасликлари ёки бошқа сабаблар билан мийқотдан ният қилмай ва лаббайка айтмай ўтиб кетишлари эҳтимоли катта. Шу сабабли мийқотдан олдин эҳромга кириб олганлари яхшироқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШ
#Жидда #эҳром

1268-CАВОЛ: Эшитишимизча Жидда мийқот ичида жойлашган экан. Юртимиздан бораётган аксар зиёратчилар Жидда аэропортига қўниб, Мадинага кетишади. Шу ҳолатда жиддага эҳромсиз киргани учун жиноят қилган бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда Жидда шаҳри мийқот ичида жойлашган. Маккага бораётган киши нима мақсадда бораётган бўлса ҳам мийқотдан эҳром билан ўтиши вожиб саналади. Чунки Аллоҳ таоло бу жойни бошқа жойдан афзал қилиб яратган. Ҳозирда зиёратга бораётган инсонлар асосан икки хил услубда борадилар:
Биринчиси: Жиддага қўниб, тўғри Маккага бориш. Бу ҳолатда ҳали Жиддага етиб бормай, мийқотдан ўтаётганда эҳромга кириши вожиб бўлади. Агар эҳромсиз кирса, гуноҳкор бўлади ва зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Бундай киши мийқотга чиқиб, қайтадан эҳром боғлаб келса, жонлиқ зиммасидан соқит бўлади.

Иккинчиси: сиз айтган ҳолат. Яъни Жиддага қўниб, аввал Мадинаи мунавварага бориб зиёрат қилиш ва ундан кейин Маккага жўнаш. Бу ҳолатда Жиддага, яъни мийқот ичига эҳромсиз кириш жиноят ҳисобланмайди. Чунки бу каби инсонларнинг мийқотдан ўтаётгандаги дастлабки мақсади Маккага эмас, балки Мадинага боришдир. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
وحرم تأخير الإحرام عنها كلها لمن أي لآفاقي قصد دخول مكة يعني الحرم ولو لحاجة غير الحج أما لو قصد موضعا من الحل كخليص وجدة حل له مجاوزته بلا إحرام
“Маккага, яъни ҳарам ҳудудига ҳаж (ёки умра)ни ният қилмай, бирор иш туфайли киришни мақсад қилган кишининг мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиш ҳаром ҳисобланади. Аммо агар Жидда ва Хуллайс каби ҳилл (мийқот билан ҳарамнинг орасидаги ерлар)даги бирор жойни қасд қилган бўлса, мийқотдан эҳромсиз ўтиши жоиздир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ мийқотдан эҳромсиз ўтиш масалаларини баён қилар экан, бундай дейдилар:
هَذَا إذَا جَاوَزَ أَحَدٌ هَذِهِ الْمَوَاقِيتَ الْخَمْسَةَ يُرِيدُ الْحَجَّ أَوْ الْعُمْرَةَ أَوْ دُخُولَ مَكَّةَ أَوْ الْحَرَمِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ، فَأَمَّا إذَا لَمْ يُرِدْ ذَلِكَ وَإِنَّمَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ بُسْتَانَ بَنِي عَامِرٍ أَوْ غَيْرِهِ لِحَاجَةٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ
“Бу (яъни мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳақидаги) ҳукмлар ҳаж ёки умра қилишни ёки Маккага ё ҳарамга киришни мақсад қилган киши беш мийқотдан биридан ўтиши ҳақидадир. Лекин бирор киши мийқотдан ўтишда буларни қасд қилмаган, балки Бани Омир боғи ёки бошқа жойни(бу жойлар мийқот билан ҳарам ўртасидаги ерлар) мақсад қилиб мийқотдан эҳромсиз ўтган бўлса, унга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar