FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БИРОВНИНГ ЎРНИГА ИМЗО ЧЕКИШНИНГ ҲУКМИ
#раҳбар #имзо

1224-CАВОЛ: Имзо чекувчи ўзи рухсат берса ўрнига имзосини қўйиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бу ҳолат бирор корхона ёки компанияда бўладиган бўлса, ўша жойнинг низомида бу ишга, яъни имзо чекувчининг розилиги билан ўрнига бошқаси имзо чекишга рухсат этилган бўлса ёки бу ишга раҳбарнинг ишончномаси мавжуд бўлса, бу иш жоиз. Акс ҳолда бундай қилиш жоиз эмас. Чунки мусулмонлар ўзаро тузилган шартномаларга амал қилишлари керак. Бу борада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
المسلمون على شروطهم (رواه أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
“Мусулмонлар ўз шартларига кўра бўладилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Агар бу иш савдо ишларида бўлса, имзо қўйувчининг вакили сифатида амалга ошириши мумкин бўлади. Лекин бу ўринда имзо чекувчи алдов ва хиёнатдан сақланишлиги зарур бўлади. Зеро Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди”
(“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой

1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: https://t.iss.one/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.

Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади (яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”
. (“Ҳидоя” китоби).

Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM