ҚАНДАЙ САВОБ БИЛАН ГУНОҲИМНИ ЮВСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тезда чин кўнгилдан тавба қилинг ва ўша жирканч одатга қайтмасликка азму қарор қилинг! Мана шундай чин тавба ўтган гуноҳларни ювади.
Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилинг. Хусусан, фарз намозларини ўз вақтида шариатимизда буюрилганидек қилиб ўқинг. Чунки мукаммал адо этилган намоз ҳам фаҳш ва мункар ишлардан тўсади. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиб юринг. Ҳаром ишлардан узоқ бўлинг.
Бўш вақтингизда фойдали ишлар билан машғул бўлинг, китоб ўқинг, солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлиб улар билан дўстлашинг, ибодатда бўлинг. Шунда умид қиламизки, Аллоҳ таоло фазли марҳамати билан Сизни дўзахдан узоқ қилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarТАСБЕҲ УЗИЛИШИ ЁМОНЛИК БЕЛГИСИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тасбеҳни Аллоҳни зикр қилганда ишлатамиз. Гоҳида тасбеҳ узилиб кетади. Бир киши айтдики: тасбеҳни узилиши ёмонлик белгиси, уни сувга ташлаш керак, деди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап ёмон ирим ва шумланиш. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳни изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Фатво маркази
.🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДАГИ ТАРТИБ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Шуни ҳукми нима?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра таҳоратда ювиладиган аъзоларни Қуръони каримда келган тартибга кўра навбати билан ювиш суннат ҳисобланади. Бордию унутиб тартиб бузилса ҳам таҳорат дуруст бўлади аммо суннат тарк бўлгани сабабли савоби камроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarВИТРНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИБ ТУГАТИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим. Шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarМУШУК ИЧГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мушук челакдан сув ичди энди шу челакдаги сувдан фойдаланса бўладими? Челакданчи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушукдан қолган сув ёки таом қолдиғи макруҳ. Модомики мушук тегмаган сув мавжуд бўлса, мушук теккан сувдан фойдаланилмайди. Ундан фойдаланиш макруҳ бўлади. Аммо ундан бошқа сув бўлмаган тақдирда мушукдан қолган бўлса ҳам ўша сувда таҳорат олинади. Челакни яхшилаб чайқаб фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarБАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarНАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
#рўза
❓934-CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.
Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган.
: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ».
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#Ҳаж_умра
❓1211-CАВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хушбўй салфетка, совун ёки шампун каби воситаларни эҳромдаги киши ишлатиши макруҳ амал саналади. Лекин ушбу воситаларни ишлатиш билан қўй сўйиш вожиб бўладими ёки садақами деган масалада замонамиз уламолари ва фатво уюшмалари турлича жавоб берганлар.
Ушбу масала юзасидан мазҳабимиз манбаларига таяниб айтамизки, хушбўй салфетка, совун ва шампун кабилар тозалик воситалари саналади ва ундан аксар ҳолда хушбўйланиш учун фойдаланилмайди. Бунга ўхшаш масалани қадимги фуқаҳоларимиз қуйидагича баён қилишган:
إذا غسل المحرم يده بأشنان فيه طيب، فإن كان إذا نظروا إليه قالوا: هذا أشنان ففيه الصدقة، وإن قالوا: هو طيب فعليه الدم
“Эҳромдаги киши хушбўйлиги бор ушнон (кирни кеткизиш воситаси, ишқор) билан қўлини ювса, уни кўрганлар: “Бу ушнон”, десалар, садақа, агар “Бу хушбўйлик”, десалар, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади” (“Муҳитул-Бурҳоний” китоби).
Демак, ишлатилаётган хушбўй нарсани кўпчилик одамлар нима деб қабул қилишига қараб ҳукми таъйин топади. Бугунги кунимизда хушбўй салфетка, совун ёки шампунни ҳеч ким асл хушбўйлик, деб ҳисобламайди.
Қолаверса, хушбўй салфетка, совун ва шампун каби воситалар айни хушбўйлик воситаси эмас, балки унга хушбўйлик қўшилган тозалик воситаларидир. Бундай воситаларда тозаловчи моддалар миқдори кўп, хушбўйлик миқдори оз бўлса, унга хушбўйлик ҳукми берилмайди.
Шу билан бирга совун саноатидан маълумки, уни 100 даража иссиқликда пиширилади. Фуқаҳоларимиз хушбўйлик аралашган нарсалар пиширилиши (қайнатилиши) натижасида, гарчи ундан хушбўй ҳид келиб турган бўлса ҳам, хушбўйлик ҳукмидан чиқишини айтганлар. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولو كان الطيب في طعام طبخ وتغير، فلا شيء على المحرم في أكله، سواء كان يوجد ريحه أو لا؛ لأن الطيب صار مستهلكا في الطعام بالطبخ، وإن كان لم يطبخ يكره إذا كان ريحه يوجد منه ولا شيء عليه؛ لأن الطعام غالب عليه، فكان الطيب مغمورا مستهلكا فيه
“Агар хушбўйлик таомга қўшиб пиширилса ва ўзгарса эҳромдаги киши уни истеъмол қилишининг зарари йўқ. Бунда унинг хушбўй ҳид бор ёки йўқлигининг фарқи йўқ. Чунки бу ҳолатда хушбўйлик пишириш (қайнатиш) натижасида таомда йўқолиб кетади. Агар пиширилмаган бўлса ва хушбўй ҳиди келиб турса, эҳромдаги киши уни истеъмол қилиши макруҳдир. Лекин унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки бунда таом ғолиб келган, хушбўйлик моддаси эса аралашиб, йўқолиб кетган бўлади” (“Бадоиус саноиъ” китоби).
Ушбу маълумотлардан хулоса қилиб айтганда салфетка, совун ёки шампун каби воситаларнинг хушбўй ҳиди бўлса, уни ишлатган эҳромдаги киши ярим соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш лозим бўлади. Аммо булар билан тўлиқ бир аъзо уч ва ундан кўп ўрин (макон)ларда ювилса, жонлиқ сўйиш лозимдир. Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife