FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИ

Бугун 13 май Чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (21-кеча) бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари - йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.

Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
FATVO.UZ | Расмий канал pinned «#эслатма ❗️ҚАДР КЕЧАСИ Бугун 13 май Чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (21-кеча) бошланади. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг…»
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aгар бир оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа иккисининг бўйнида ҳам закот бериш мажбурияти бўладими ёки эркак киши берган закот иккисига ҳам ўтаверадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир мусулмон ўзига тегишли молини ҳисоблаб, агар нисобга етса закот беради. Демак, эр ўз мулкини, хотин ўз молини ҳисоблаб, нисобга етса алоҳи-алоҳида закот берадилар. Агар эр-хотиннинг топгани ўртада бўлиб, уни алоҳида қилишни иложи бўлмаса, умумий молдан закот чиқарилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔹21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;

🔹23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;

🔹25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;

🔹27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;

🔹29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизнинг ҳолатингизда қон ичкарига кетса рўза бузилади ва қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
305-savol
Fatvo hay'ati
ЙИЛ ДАВОМИДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?

305-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
Қадр кечаси дуоси

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЯРАГА ДОРИ СУРТИШ РЎЗАНИ ОЧАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қўлимнинг бармоғи йиринглаб кетди. Бу рўзани бузмайдими? Рўзадор ҳолда қўлимдаги ярага дори суртсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бармоқдаги яра рўзани бузмайди. Унга дори суртсангиз бўлади. Икки турдаги жароҳатга дори қўйиш билан рўза очилишига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
1. Бошдаги миягача етиб борадиган, чуқур жароҳат;
2. Ошқозонга етиб борадиган жароҳат.
Булардан бошқа жароҳатлар қандай ҳолатда бўлмасин рўзани очмайди. Чунки, бу жароҳатларга қўйилган дорилар ошқозон ва мияга тўғридан-тўғри етиб бормайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
320-savol
Fatvo hay'ati
ЗАКОТНИ БИР КИШИГА БЕРГАН АФЗАЛМИ ЁКИ КЎПЧИЛИККАМИ?

320-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг битта набирамни ота-онаси ажралиб, болалар онаси билан қолишган. Отаси ёрдам бермайди. Мен закот пулимни шу болалар номига балоғат ёшига етгунга қадар захира қилиб қўйсам бўладими? Онасига берсам, ўзига ишлатиб қўяди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз "Орасида туғиш ёки эр-хотинлик алоқаси борларга закотни бериб бўлмайди”, — дейишган. Яъни, кишининг ота-онаси, бобо-момоларига ҳамда кишидан туғилган ўғил-қизлари ёки уларнинг ҳам ўғил-қизларига закотни бериш жоизмас. Демак, Сиз шариатимизга кўра набираларингизга закот бера олмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотни қандай шаклда берган афзал? Пул шаклидами ёки озиқ овқат ёки шунга ўхшаш нарсалар шаклидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пул шаклида бериш афзал. Чунки бунда закот олувчилар ўзларига зарур бўлган ва истаган нарсаларни харид қилиб олиш имконига эга бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
347-savol
Fatvo hay'ati
ХОРИЖДА ИШЛАБ ТОПГАН ПУЛИМДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?

347-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШДА АЛОҲИДА СУВ ОЛИНАДИМИ?
#таҳорат

397-CАВОЛ: Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортишда қўлни бир марта сув билан ҳўллаш кифоя қиладими ёки бўйинга масҳ тортишда алоҳида ҳўллаш керакми? Жавоб учун раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортиш учун қўлни бир марта ҳўллаш кифоя қилади. Лекин қулоқни масҳ қилишда янги сув олишнинг ҳам зарари йўқ.

Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

( وَمِنْهَا مَسْحُ الْأُذُنَيْنِ ) يَمْسَحُ مُقَدَّمَهُمَا وَمُؤَخَّرَهُمَا بِالْمَاءِ الَّذِي يَمْسَحُ بِهِ رَأْسَهُ كَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ وَلَوْ أَخَذَ مَاءً جَدِيدًا مِنْ غَيْرِ فَنَاءِ الْبَلَّةِ كَانَ حَسَنًا كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ

Яъни: “Қулоққа масҳ тортиш – таҳоратнинг суннатларидан. Бошга масҳ тортган сув билан қулоқнинг олди ва орқасига масҳ тортади. Агар бармоқларнинг нами тугамасдан ҳам янги сув олса, яхши бўлади, “Ал-Баҳрур роиқ” китобидан шундай келган” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
САМОЛЁТ ҲАВОДАЛИГИДА ИФТОР ВАҚТИ БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир одам сафардан самолётда қайтиш чоғида ҳаводалигида ифтор вақти бўлса манзилга тушган вақтида манзилида ҳали ифторлик вақти кирмаган бўлса, шу ҳолатда қайси вақтда оғиз очади? Ҳаводалигидами ёки манзилига етиб боргачми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ибодатлардан намоз ва рўза кабиларда вақт асосан қуёшга нисбатан олингани сабаб осмонда учиб келаётган киши кўпинча булутлар орасида бўлганлиги сабаб баъзи вақтларда айнан қайси вақт ва пайтда эканини аниқ билишда хато қилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, йўловчи агар бораётган манзилига етиб боришига яқин қолган бўлса, ерга тушгандан кейин, оғиз очиши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
358-savol
Fatvo hay'ati
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

358-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис

Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.

Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йили Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar
#эслатма
❗️Қадр кечаси

🔸Бугун 15 май жума куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаси (23-кеча) бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔸21 кеча: 13 май (чоршанба)дан — 14 майга ўтар кечаси;
🔷23 кеча: 15 май (жума)дан — 16 майга ўтар кечаси;
🔹25 кеча: 17 май (якшанба)дан — 18 майга ўтар кечаси;
🔹27 кеча: 19 май (сешанба)дан — 20 майга ўтар кечаси;
🔹29 кеча: 21 май (пайшанба)дан — 22 майга ўтар кечаси.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar
361-savol
Fatvo hay'ati
КАРАНТИН ДАВРИДА ИЖАРА ТЎЛОВИ МАСАЛАСИДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?

361-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар рўзадор одамнинг хаёлига беихтиёр тарзда турли таомлар ҳақида ўйлар келса бунинг зарари йўқ. Аммо рўзадор одам атайлаб, қасдан турли таомларни кўнглидан ўтказиши ва рўзадор бўлмаганимда эди деган фикрда бўлиши кароҳиятдан холи эмас. Қолаверса, бу рўзадан малолланиш ҳисобланади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ рўзадор одам ҳўлланган матога ўранишини макруҳ санаганлар. Сабаби, бу худди рўзадан малолланишга ўхшаш эканини айтганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar