ҚАЙСИ ПАЙҒАМБАРНИНГ БОБОСИ, ОТАСИ ВА ЎҒЛИ ПАЙҒАМБАР БЎЛГАН?
#ақида #нубувват
#пайғамбарлик
❓1086-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво маркази ҳайъати, қайси пайғамбарнинг ҳам ўзи, ҳам отаси, ҳам бобоси ва ҳам ўғли пайғамбар бўлган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Яъқуб алайҳиссаломнинг ўзи, отаси-Исҳоқ алайҳиссалом, бобоси-Иброҳим алайҳиссалом ва ўғли-Юсуф алайҳиссалом пайғамбар бўлганлар (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин). Яъни тўрт авлод пайғамбар бўлган.
Бошқача айтганда Юсуф алайҳиссаломнинг отаси, бобоси ва бобосининг отаси пайғамбар бўлган. Юсуф алайҳиссаломнинг насаблари ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар.
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ الْكَرِيمُ ابْنُ الْكَرِيمِ ابْنِ الْكَرِيمِ ابْنِ الْكَرِيمِ يُوسُفُ بْنُ يَعْقُوبَ بْنِ إِسْحَاقَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِمْ السَّلَام
Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳиссалом айтганлар: "Ўзи олийжаноб, отаси олийжаноб, бобоси олийжаноб ва бобосининг отаси олийжаноб. Бу Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир" (Имом Бухорий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram