FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.13K photos
2.06K videos
4.45K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

57-дарс. Жума куни пешин ўқиш ва хутба масалалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДАСТУР ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ
#ҳалол_ҳаром

1051-CАВОЛ: Мен Москвада ишлайман. Бу ерда ўртоқларим YouTubeда пул топишни тавсия қилишди. Мен бир дастурга кириб 100 доллар пул тиксам бир йиллик вақт берар экан ва ҳар куни видео жўнатади. Мен ўша видеога лайк босиб, аъзо бўлиб, скриншот қилиб уларга жўнатсам ҳар бир видео учун 1 доллар пул беради. Ҳар куни 5 та видеога шундай қилишим керак экан. Шунга ўхшаш дастур орқали пул топиш ҳақида нима дейсиз? Бу ерда жуда кўп мусофирлар шу нарсадан пул топишяпти.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш шариатимизга кўра тўғри эмас. Чунки бунда ишни бошлашдан аввал берилган пул (саволдаги 100 АҚШ доллари) олдиндан берилган пул ё пора ёки қарз ҳукмида бўлади. Яъни, агар пул тўлаган одамга қайтарилса, ўша пул қарз сифатида берилган ҳукмда бўлади. Бунда узоқ муддат эвазига пулни айлантириб, ундан келган ва ютуб тармоғидаги рекламалардан келган пулдан қарз берган одамга, яъни сизга бериб турилади. Бошқача қилиб айтганда берган қарзингиз эвазига ҳақ олиб турасиз. Шариатимизга кўра, эса ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо – судхўрлик саналади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ривоят ҳам далолат қилади:

"كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي).

“Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти).

Шунга кўра, ютуб тармоғидаги бу молиявий амалиётга киришмаслик тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром

Пул топиб олса нима қилиш керак?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савдо

Савдода маҳсулотга неча фоиз фойда қўйиш мумкин?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОИФ ВА ЖИДДА ШАҲАРЛАРИ МИЙҚОТ ИЧИДАМИ?
#Ҳаж_умра

1052-CАВОЛ: Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами ёки ташқарисида?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тоиф шаҳри Маккаи мукаррамадан тақрибан 75 км узоқликда жойлашган бўлиб, у жойга борган одам ҳарам ҳудудидан чиқиб, мийқотдан ҳам ўтиб кетган бўлади. Бу киши яна Макка шаҳрига қайтиб кирмоқчи бўлса, албатта “Қорнул-манозил” (“Сайлул-кабир” деб ҳам номланади) мийқотидан умра учун эҳром боғлаб кириши вожиб бўлади ва акс ҳолда бир қўй сўйиши вожиб бўлади.

Бу борада “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:

المكي إذا خرج إلى الحل لحاجة له أن يدخل مكة بغير إحرام بشرط أن لا يكون جاوز الميقات
الأفاقي، فإن جاوزه فليس له أن يدخل مكة بغير إحرام؛ لأنه صار آفاقيا (بحر)

Яъни: “Маккалик киши (жумладан, Маккада турган ҳожилар) ҳарамнинг ташқариси лекин мийқотнинг ичидаги ҳудудга бирор бир ҳожати учун чиқадиган бўлса ва модомики, офоқийларнинг (ташқаридан келувчилар) мийқотини чегарасидан ўтиб кетмаса, унга Макка шаҳрига эҳромсиз қайтиб кириши жоиздир. Агар, мийқотдан ўтиб кетса, у ҳолда Маккага эҳромсиз қайтиб кириши жоиз эмас” ("Баҳрур-роиқ". 2/559-560 б.) ("Ғунятун-носик"/110-бет).

Бу борада “Анворул-маносик” китобида қуйидагича баён қилинган: “Жидда шаҳри Маккадан тахминан 79 км масофада жойлашган бўлиб, унинг мийқот ичидалиги ҳақида эса, уламоларимизнинг икки хил сўзлари мавжуд.

Биринчи фикрга кўра, Жидда шаҳри мийқотнинг ичида жойлашган.

Иккинчи фикрга кўра эса, Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ҳисобланади. Зеро, у икки мийқот яъни “Яламлам” ва “Жуҳфа” мийқотларининг орасида жойлашган бўлиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг чиқарган ҳукмларига кўра, икки мийқот оралиғида жойлашган маконлар ҳам мийқот ҳисобланади. Шунга кўра, Жиддага денгиз йўли орқали келувчилар ҳамда ғарб мамлакатларидан самолётлар билан келувчилар учун Жиддадан эҳром боғлаш ҳеч бир кароҳатсиз жоиздир. Чунки, булар бирор-бир мийқотга кирмай, тўғри Жиддага борадилар. Лекин шимоли-шарқий ва жануби-шарқий мамлакатлардан, масалан Ўрта Осиёдан самолёт билан Жиддага борувчи ҳожилар аввалроқдан эҳром боғлашлари лозим бўлади. Чунки улар “Қорнул-манозил” ёки “Зоти Ирқ” ёки “Зул-Ҳулайфа” мийқотлари тепасидан учиб ўтиб, сўнг Жидда аэропортига қўнадилар” ("Анворул-маносик", 118-бет).

Демак, ҳар икки фатвога кўра ҳам Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ёки мийқотнинг ичида бўлиб, мийқотнинг ташқарисида ҳисобланмайди ва у жойга Маккадан борган кишиларга яна қайтиб Макка шаҳрига киришларида эҳромга киришлари шарт эмас. Зеро, улар ҳарам ҳудудидан ташқарига чиққан бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ақида

Вафот этган отамга савоб юбориш учун нималар қилишим керак?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Такаббурлик #Кибр

Кибр нима?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Такаббурлик #Кибр

Кибр нима?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЗИЛ ДЕНГИЗГА БОРГАН ОДАМГА ЭҲРОМ ЛОЗИМ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

1053-CАВОЛ: Қизил денгизга Макка шаҳридан борган одамга Маккага қайтишда эҳром билан кириши лозимми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қизил денгизнинг ҳудуди катта бўлиб, Жидда шаҳри қирғоқларига туташган қисми икки мийқот — Жуҳфа (Робиғ шаҳри яқинидаги жой, Маккадан 183 км) ва Яламлам (Саъдия яқинидаги жой, Маккадан 85 км) мийқотлари орасида жойлашган. Қизил денгизнинг бир қисми мийқот ичида бўлса, қолган катта қисми эса, мийқот ташқарисида жойлашган. Шунга кўра, модомики, Маккалик ёки у ерга борган ҳожи қизил денгизга саёҳат қилган вақтида мазкур икки мийқот ҳудудидан ўтиб кетиб қолмаган бўлса, унга Макка шаҳрига қайтиб киришда эҳромли бўлиши шарт эмас. Чунки у мийқот ҳудудидан чиқиб кетган бўлмайди. Аммо, денгизда кемага миниб, мазкур икки мийқот ҳудудларидан ташқарига чиқиб кетиб қолган бўлса, у киши Макккага қайтиб киришида албатта эҳромли бўлиши вожиб бўлади.

Ушбу маслала борасида “Ғунятун-носик” китобида келтирилишича:

"وإن لم يعلم المحاذاة فعلى مرحلتين عرفيتين من مكة كجدة من طرف البحر؛ فإنها على مرحلتين عرفيتين من مكة، وثلاث مراحل شرعية".

"Агар мийқотга баробар жойни қаерлигини билмаса, масалан: (Жидда шаҳрига денгиздан келган киши каби), у ҳолда Маккадан икки “Урфий марҳала” ва уч “Шаръий марҳала” узоқликдаги жой мийқот ҳисобланади" (95 бет).

Демак, бир марҳала 43 км 352 м бўлиб, икки урфий марҳала (43 км 352*2=) 86 км 704 м атрофида бўлади. Маккадан Жидда шаҳрига борган киши 86 км атрофида масофани босиб ўтмагани учун мийқотдан чиқиб кетмайди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда Жидда шаҳри ичида жойлашган ва зиёратчи ҳамда сайёҳлар бориб, қайиқларга миниб, ёки чўмилиб келаётган жойлар қизил денгиз эмас балки унинг бир бўғози ҳисобланиб, у жойлар мийқот ичкарисида жойлашган. Шу сабабли ҳам у жойларга бориб Маккага қайтган кишилар учун эҳромда бўлишлари шарт қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сажда #Намоз

Саждаи саҳв қандай бажарилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Умра #Равза

Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади
#Аудио
#Умра #Равза

Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МИНО ВА АРАФОТДА НАМОЗ ТЎЛИҚ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ ҚАСР ҚИЛИНАДИМИ?
#Ҳаж_умра  #намоз

1054-CАВОЛ: Ҳожилар ҳаж амалларини бажариш жараёнида Мино ва Арафотга ҳам чиқиб келадилар. Улар ушбу жойларда тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийдиларми ёки қаср қиладиларми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизнинг мазҳабимиз сўзига кўра, Мино ва Арафотга чиқишнинг намозни қаср қилишига таъсири йўқ. Яъни у ерга чиққан ҳожи муқим бўлса намозларни тўлиқ ўқийди. Агар мусофир бўлса қаср ўқийди.

Аллома Бадруддин Айний “Умдатул қорий” да қуйидагиларни айтадилар:

وقال أكثر أهل العلم، منهم عطاء والزهري والثوري والكوفيون وأبو حنيفة وأصحابه والشافعي وأحمد وأبو ثور: لا يقصر الصلاة أهل مكة بمنى وعرفات لانتفاء مسافة القصر. وقال الطحاوي: وليس الحج موجبا للقصر لأن أهل منى وعرفات إذا كانوا حجاجا أتموا، وليس هو متعلقا بالموضع، وإنما هو متعلق بالسفر، وأهل مكة مقيمون هناك لا يقصرون، ولما كان المقيم لا يقصر لو خرج إلى منى كذلك الحاج.

“Аҳли илмларнинг аксари, жумладан Ато, Зуҳрий, Саврий, Кўфа уламолари, Абу Ҳанифа ва шогирдлари, Шофеий, Аҳмад ва Абу Саврлар Макка аҳлининг Мино ва Арафотда қаср қилмасликларини айтганлар. Чунки Макка ва бу жойлар орасида қаср масофаси топилмайди. Таҳовий “Ҳаж қасрни вожиб қилмайди. Зеро, Мино ва Арафот аҳли ҳаж қилса намозни тўлиқ ўқийди. Чунки, қаср қилишнинг жойга алоқаси йўқ. Албатта, у сафарга алоқадор нарсадир. Макка аҳолиси у жойда муқим ҳисобланадилар. Муқим Минога чиққанда қаср қилмагани каби ҳожи ҳам агар муқим бўлса (Мино ва Арафотга чиққанда тўлиқ ўқийди)”.

"Муҳийти Бурҳоний" китобида мазкур масала батафсил баён қилинган. Бу хусусда "Фатавои Татархония" китобида ҳам мазҳабимизнинг катта имомларидан нақл ва жиддий танбеҳлар келтирилган. "Раддул муҳтор" китобида ҳам ушбу сўзлар айтиб ўтилган.

Юқоридаги иборалардан келиб чиқиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Агар ҳожи Маккага борганда 15 кун тургандан кейин Мино ва Арафотга чиқса, Маккада ҳам, Мино ва Арафотда ҳам, у ердан қайтгандан кейин ҳам тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийди. Чунки у Маккада муқим ҳисобланади.

Агар ҳожи Минога чиқишдан олдин Маккада 15 кундан камроқ турса, у Маккада ҳам, Мино ва Арафотга чиққанда ҳам қаср ўқийди. Чунки у мусофир ҳисобланади.  Маккага қайтгандан кейин у ушбу шаҳарда 15 кун туришни қасд қилса тўлиқ ўқийди. Агар 15 кундан камроқ туришни қасд қилса қаср ўқийди.

Шу ўринда яна бир мулоҳазани айтиб ўтамиз: Мино ва Арафотда жамоатга имом бўлаётган кишилар Маккада 15 кун тургандан кейин чиққан бўлсалар тўлиқ ўқийдилар. Уларга иқтидо қилган ҳожилар, хоҳ муқим бўлсин, хоҳ мусофир бўлсин, тўрт ракат ўқийверадилар. Агар имом 15 кун турмасдан чиққан бўлса қаср ўқийди. Унга иқтидо қилган киши 15 кундан олдин чиққан бўлса яъни мусофир бўлса қаср қилади. 15 кун ва ундан кўпроқ муддат туриб чиққан бўлса имом икки ракат ўқигандан кейин туриб қолган икки ракатни ўзи ўқиб тугатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ИККИ ҲАРАМДА АСР НАМОЗИНИ ЭРТА ЎҚИШ МАСАЛАСИ
#Ҳаж_умра  #намоз

1055-CАВОЛ: Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саудия арабистонида, хусусан, масжидул ҳаром ва масжидун набавийда аср намози эртароқ, яъни соя бир баробар бўлган вақтда ўқилади. Чунки улар ҳанбалий мазҳаби бўйича амал қиладилар.

Ҳанафий мазҳаби бўйича аср намозининг вақти борасида икки хил қараш бор:

1. Аср вақти Қуёш заволдан оққандан кейин соя икки баробар бўлганда киради. Ушбу қарашга мазҳабимиздаги фатво берилган бўлиб, кўпчилик машойихлар ихтиёр қилишган.

2. Аср вақти Қуёш заволдан оққандан кейин соя бир баробар бўлганда киради. Буни Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар айтишган. Имом Абу Ҳанифа ҳам ушбу гапни айтганлари ривоят қилинган. Имом Таҳовий "Мухтасар"да, Тароблусий "Бурҳон"да, Шурунбулолий "Дуррул мухтор"нинг ҳошиясида ушбу фатвони ихтиёр қилишган.

Бошқа мазҳаб уламолари ҳам соя бир баробар бўлганда аср вақти киради, дейдилар. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай дейдилар: Шунинг учун икки ҳарамда мазкур сўзларга амал қилган ҳолда аср намозини жамоат билан ўқиш мумкин.

( وَوَقْتُ الظُّهْرِ مِنْ زَوَالِهِ إلَى بُلُوغِ الظِّلِّ مِثْلَيْهِ ) وَعَنْهُ مِثْلَهُ ، وَهُوَ قَوْلُهُمَا وَزُفَرَ وَالْأَئِمَّةِ الثَّلَاثَةِ .

"Пешиннинг вақти қуёш оққандан бошлаб, ҳар нарсанинг сояси аслий соясидан бошқа ўзининг икки баробари бўлгуничадир. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бир соя баробар бўлгунича деган ривоят ҳам бор. Имомайн, Имом Зуфар ва уч мазҳаб соҳиблари ҳам бир баробар бўлгунча деганлар" (Раддул муҳтор).

Ҳадиси шарифларда икки ҳарамда ўқилган намозларнинг фазилати кўплаб келгани ва ушбу муборак жойларда ихтилоф қилмаслик зарурати сабабли юртдошларимиз аср намозини жамоатга иқтидо қилган ҳолда ўқишлари мумкин. Бу билан Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раимаҳуллоҳларнинг фатво берган ҳамда айрим машойихларимиз ихтиёр қилган фатвога амал қилган ҳисобланадилар.

Шуни ёдда тутиш лозимки, ушбу фатвога амал қилиш учун у ердаги мусулмонларга хилоф қилмаслик зарурати бўлгани сабабли ҳамда мазҳабимиздаги айрим уламолар ихтиёр қилгани учун рухсат этилмоқда. Аммо бошқа юртларда, хусусан, бизнинг юртимизда аср намози икки соя вақтида ўқилади. Бу вақтгача пешин вақти турган ҳисобланади. Чунки икки соя деган гап ҳанафий мазҳабининг фатвоси ўлароқ қабул қилинган (“Анворул-маносик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

58-дарс. Рамазон ҳайити куни қилинадиган амаллар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

58-дарс. Рамазон ҳайити куни қилинадиган амаллар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз

❗️Жума намозида сафларни тўлдирмай соя жойлардан туриб иқтидо қилиш

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Жума #Намоз

❗️Жума намозида сафларни тўлдирмай соя жойлардан туриб иқтидо қилиш

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
МЕТАГО ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

1056-CАВОЛ: Метаго (MetaGO) платформаси орқали даромад кўриш ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
MetaGO дастури аслида тармоқли маркетингнинг бир кўринишидир. Унда дастурга криптовалюта орқали пул киритилади. Киритган пулни сунъий интеллект – роботга пул ишлаш учун рухсат берилади. Робот тикилган пулга бир биржадан ихтиёрий криптовалютани сотиб олиб, иккинчи биржага қимматроққа сотади. Кўрилган даромад олдиндан аниқ ваъда қилинган бўлади ва формула асосида тақсимланади. Мана шу жараён атиги 1-2 дақиқа атрофида бажарилади. Дастур рўйхатидан ўтиш пайтида криптовалюта билан биринчи 100$ ҳисобни тўлдирганингиз учун 6$ пул беради. Бу билан ушбу амалиётда судхўрликка оид амалиёт борлиги маълум бўлмоқда.

Ундан ташқари MetaGO дастурида VIP-1, VIP-2, VIP-3 каби қатор пакетлар бўлиб, иштирокчи ўз даромадини кўпайтириши учун муайян муддат ичида маълум сондаги одамларни дастурга жалб этиши талаб этилади. Акс ҳолда, иштирокчининг даромади бир хил миқдорда тураверади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу қимордир. Чунки, одатда ўша жалб қилинган одамлар тиккан маблағларнинг маълум бир фоизи биринчи иштирокчига даромад сифатида берилади, қолган қисми эса дастур ихтирочиларига кетади.

MetaGO дастури орқали пул топиш шариатимизга кўра ҳаром саналади. Чунки унда ҳам рибавий амалиёт, ҳам қимор бор. Ҳар иккиси ҳам динимизда қатъийян ҳаром қилинган бўлиб, ботил йўл билан пул топиш саналади. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:

"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا"

яъни: “Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo. Шунингдeк, ўзлaрингизни (бир-бирингизни) ўлдирмaнгиз! Aлбaттa, Aллoҳ сизлaргa рaҳм шaфқaтлидир” (Нисо сураси, 29-оят).

Барча Ислом уламоларига кўра, мазкур ояти каримадаги мoл-мулклaрни ўртaдa нoҳaқ йўллaр билaн ейишдан мурод – қимор, рибо, товламачилик, ўғрилик ва ёлғон гапириб савдо қилиш каби барча ношаръий кўринишдаги битимлар киради. MetaGо шундай ботил битимлардан саналади.

Бундан ташқари дастур даромадининг бир қисми бўлмиш криптовалюталар савдоси ҳам шаръан жоиз эмас. Унинг жоиз эмаслигига Халқаро Ислом фиқҳи академияси, Миср Араб Республикасидаги “Дорул-ифто” каби фатво ташкилотлари томонидан ҳам фатво берилган. Бу фатвони Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳам тасдиқлаганлар. Чунки криптовалюталар ҳақиқий “пул бирлиги” ҳисобланмайди. Зеро, биткоин манбаси номаълум, кафолати йўқ, алдов ва фириб амалиётларига нишондир.

Шулардан келиб чиқиб MetaGO дастурига пул тикиш ва ундан даромад олиш шаръан ҳаром саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram