FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.11K photos
2.06K videos
4.44K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИДА КЎРСАТИЛГАН "ҚИБЛА ВАҚТИ" НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
#намоз

336-CАВОЛ: Намоз вақтлари тақвимида “Қибла вақти” кўрсатилган. Шу вақтда қиблага юзланган бўламизми? Шу ҳақида батафсил тушунча берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла вақти” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

Намоз ер юзининг қайси бурчагида ўқилишидан қатъи назар, Каъбага қараб ўқилиши шарт. Ҳатто агар бирор киши сафардами, чўлу саҳродами юрганда Каъбанинг қайси тарафдалигини билолмай қолса, ижтиҳод қилиб, бир тарафни “қибла”, деб жазм этиб, намозни бошлайди. Бунда Қуёш ёки ой ёхуд юлдузларнинг йўналишидан фойдаланиш, улар воситасида қиблани аниқлаш зон (ҳақиқатга яқин тахмин)ни ифодалайди ва ибодат масалаларида амал қилишга яроқли саналади (“Буғятул арийб фи масаилил-қибла вал-маҳориб” китоби 80-81 бетлар).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда юлдузларни яратилишининг ҳикматларидан бирини баён қилиб шундай марҳамат қилган:

وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُوا بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

яъни: “У сизлар учун қуруқлик ва денгиз қоронғуликларида йўл топишингиз учун юлдузларни яратган зотдир. Биладиган кишилар учун оятларни батафсил баён қилдик” (Анъом сураси 97-оят).

Ушбу ояти кариманинг тафсирида Имом Абу Ҳайён раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ушбу ояти билан юлдузларни яратишдан энг катта фойдасига эътиборни жалб қилмоқда. У ҳам бўлса юлдузларни яратишдан мақсад йўллар ва кўчаларни топиш, қасд қилинган тарафларни ҳамда қиблани аниқлашдир. Зеро, тунда юлдузлар билан қиблани аниқланса, кундузлари Қуёшнинг ҳаракати билан билинади” (“Баҳрул муҳийт”китоби 5/213).

Қибла соатини астрономик ва муҳандислик ўлчовлар ва ҳисоб-китоблар билан аниқланади. Харита устида бирор шаҳар ва Макка орасида чизилган тўғри чизиққа – Қибла чизиғи, дейилади. Бу чизиқ, қибла йўналишини кўрсатади. Қуёш шу чизиқ устига келганда, ана шу вақт – Қибла соати бўлади.

Қибла соати вақтида, бутун дунёнинг қаерида бўлмасин, қуёшга қараб турганлар, қиблага қараб турган бўладилар. Қиблани янада аниқроқ аниқлаш учун тақвимда кўрсатилган қуёш яхши кўриниб турган бирор ерга бир чўп(таёқча) санчиб қўйилади. Ёки бирор ипнинг учига тош илиб осилтириш ҳам мумкин. Ўша кунги тақвимда ёзилган намоз вақтида чўпнинг ёки ипнинг соясининг қарама-қарши томони, яъни, қуёш турган тараф қибла тарафни кўрсатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАСИЯГА СОТИБ ОЛИНГАН МАШИНАНИ СОТИБ, ПУЛИНИ ТИЖОРАТГА САРФЛАШ ЖОИЗМИ?
#савдо

337-CАВОЛ: Насия савдога машина олдим. Шу машинани сотиб пулини бошқа тижоратга сарфласа бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, насия савдо билан сотиб олинган машинани сотиб, пулини бошқа тижоратга сарфлашингиз жоиз. Чунки насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ сизнинг тасарруфингизга ўтади ва сиз сотувчидан (пулни нақд бермаганингиз учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қоласиз. Бундан кейин сотувчи сиздан фақат пулни сўрайди, машинани эмас.

Насияга маҳсулот сотиб олган мусулмон киши доим қарзини тўлаш ва насия қилинган маблағни вақтида тўлаб бериши пайида бўлиш керак. Ҳеч ҳам имкони бўлиб, тўловни чўзиб юрмаслик керак. Шуни яхши билиш керакки, одамлардан қарз олиб, уни тўламасдан (ёки тўлайдиган мол қолдирмасдан) дунёдан ўтиб кетадиганлар Қиёматда бу қарзни савоблари билан тўлаб беради. Чунки у ерда тўлайдиган пул йўқ, савоб эса ҳаммага керак бўлиб турган бўлади. Имкони бўла туриб қарзни чўзишни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “зулм” деб атаганлар:

"مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ" (رواه الامام البخاري عن أَبَي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

яъни: “Бойнинг (қарзни бермасдан) чўзиб юриши зулмдир” (Имом Бухорий ривоятлари).

Фақат мумкин бўлмаган битта ҳолат бор, насияга сотиб олинган машинани пулини тўламасдан (ва машина аввалги ҳолатидан эскирмасдан) туриб, яна эгаси (ёки вакили)га арзонроққа сота олмайсиз. Ҳадиси шарифда бу ишдан очиқ-ойдин қайтарилган (Имом Абдураззоқ Оиша онамиздан ривоят қилганлар). (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ФОСИҚ ОДАМГА НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

338-CАВОЛ: Ҳаром касб-қилиб пул топаётганлар бор ҳаётда. Лекин уларни ичида ҳам намоз ўқийдиганлари бор. Шу одамлар имомликка ўтиб қолса, ортида намоз ўқиш жоизми ёки ўқимасдан алоҳида ўқиш керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аҳли сунна вал-жамоъа этиқодига кўра солиҳ ёки фожир бўлишидан қатъий назар ҳар қандай имомнинг ортида намоз ўқишни жоиз деб эътиқод қилинади. Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

ونرى الصلاة خلف كل بر وفاجر من أهل القبلة ونصلي على من مات منهم

яъни: “Аҳли қибла (яъни, мусулмон) бўлган яхши ва ёмон кишиларнинг ортидан намоз ўқишни жоиз деб биламиз. Уларнинг ҳар бирига жаноза ўқиймиз” (“Ал-Ақидатут-таҳовия” китоби).

Бидъат ва очиқ-ойдин гуноҳ қилиши маълум бўлмаган кишининг ортида намоз ўқиш уламолар иттифоқи билан жоиздир. Имомнинг эътиқодини билиш ёки имомни эътиқодинг қандай деб имтиҳон қилиш, имомга эргашиш шартларидан эмас. Кимлиги номаълум кишининг ортида ҳам намоз ўқилаверади. Агар фисқи зоҳир бўлган имом жума ва ҳайит намозларини ўқиш учун қўйилган бўлиб, унинг ортида ўқишдан бошқа илож бўлмаса, салаф ва халаф уламолар наздида унинг орқасида намоз ўқиши лозим бўлади. Ким фожир имомнинг ортида жума ва жамоатларда намоз ўқимаса, аксар уламолар наздида у киши бидъатчи ҳисобланади. Саҳиҳ қавлга кўра ўқиган намозини қайта ўқимайди. Чунки саҳобаи киромлар ҳам фожир имомлар орқасида намоз ўқир эдилар. Лекин намозни қайта ўқимас эдилар. Масалан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Ҳажжож ибн Юсуфнинг ортида намоз ўқир эдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ва бошқалар Валид ибн Уқба ибн Абу Муъайтнинг орқасида номоз ўқир эдилар. Ҳолбуки, у катта гуноҳлардан баъзисини қилар эди.

Саҳиҳ хабарда келишича Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу қамал қилинган пайтда одамларга бир шахс имомлик қилади. Шунда бир киши Усмон разияллоҳу анҳудан: “Сиз омманинг имомисиз, у фитна имоми шундайми?” – деб сўради. Шунда У зот: “Эй, қардошим! Намоз инсонлар қилаётган амалларнинг энг яхшисидир. Агар инсонлар яхши амал қилсалар, сен ҳам улар билан бирга қил! Агар ёмон амал қилсалар, улардан сақлан!” – деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ДАЮС ДЕБ КИМГА АЙТИЛАДИ?
#ҳалол-ҳаром

339-CАВОЛ: Даюс деб кимга айтилади? Шариатимизда бу ҳақда нима дейилган?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Ал-мавсуъатул–фиқҳийя” китобида хулоса қилиб: “Фақиҳларнинг истилоҳи бўйича "даюс" сўзи бир-бирига яқин маъноларда таърифланиб, хотини ва маҳрамларини номаҳрамлардан қизғанмайдиган, рашк қилмайдиган маъносида қўлланган”, – дейилади.

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Фатҳул борий” номли китобида шундай деганлар: “Иброҳийм ал-Ҳарбий: “Даюс – эркакларни аёлининг олдига киришига йўл қўйган кишидир”, – деганлар”.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

ثلاث لا يدخلون الجنة، ولا ينظر الله إليهم يوم القيامة: العاق بوالديه ، والمرأة المترجلة – المتشبهة بالرجال -، والديوث ، وثلاثة لا ينظر الله إليهم يوم القيامة: العاق بوالديه والمدمن الخمر، والمنان بما أعطى( أخرجه الامام أحمد )

яъни: “Уч тоифа кишилар жаннатга кирмайди ва Аллоҳ таоло қиёмат кунида уларга қарамайди: ота-онасига оқ бўлган киши, эркакларга ўхшашга уринган аёл ва даюс киши. Яна уч кишига Аллоҳ қиёмат кунида назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган киши, доимий маст қилувчи ичимликлар ичувчи, берганини кўп миннат қилувчи.” (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЎТИРГАН ҲОЛДА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

340-CАВОЛ: Ўтириб азон ва иқомат такбирларини айтиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат учун ўтириб азон айтиш макруҳ, ёлғиз ўзи учун азон айтса, ўтириб айтса ҳам зарари йўқ. Иқоматнинг кўп ҳукмлари азонникига ўхшайди. Соғлом одам жамоат учун ўтириб иқомат айтиши макруҳдир.

Лекин киши беморлиги сабаб тик туришга қодир бўлмаса, ўзи учун ўтириб иқомат айтиши жоиз.

Ўтириб азон айтишнинг ҳукми ҳақида “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَيُكْرَهُ الْأَذَانُ قَاعِدًا وَإِنْ أَذَّنَ لِنَفْسِهِ قَاعِدًا فَلَا بَأْسَ بِهِ

яъни: “Ўтириб азон айтиш макруҳ, агар ўзи учун айтаётган бўлса, зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
74-savol
Fatvo hay'ati
“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС
#ҳадис

74-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛИБ, ҒУСЛГА ШАРОИТИ ЙЎҚ БЎЛГАН КИШИ ҲАҚИДА
#ғусл

341-CАВОЛ: Ғусл қилиши шарт бўлган одамнинг ғуслга шароити бўлмаса, фақат таҳорат олиб жума намозига борса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғусл қилиши шарт бўлган одам ўзи соғлом ва одатдаги шароитда бўлса, албатта ғусл қилади. Бундай ҳолатда таҳорат ғуслнинг ўрнига ўтмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وان كنتم جنبا فاطهروا

“... агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)...” – деб марҳамат қилган. (Моида сураси, 6-оят).

Лекин қуйидаги бир нечта ҳолатларда ғусл ўрнига таяммум қилиш жоизлиги айтилган:

1. Сув бир мил узоқда бўлса: Мусофирми, муқимми, шаҳарнинг ичидами, ташидами сув бир мил (1848 метр ёки тўрт минг қадам) узоқликда бўлса, таяммум қилади. Мазкур масофадан яқинроқда одатдаги нархда сотилиб турган сув бўлса, сотиб олиб ғусл қилади.

2. Беморлик: таяммум қилишга рухсат берувчи оятда: “Агар бемор бўлсангиз...”, – дейилган. Биров бемор бўлсаю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда, ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талофат кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиши кечга қолиши каби хавфлар аниқ бўлса, таяммум қилиши жоиз. Бунда аниқ тажриба ёки моҳир мусулмон табибнинг хабарига эътибор қилинади.

3. Совуқ. Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситишга имкон ёки ҳаммомга киришга пул топмаса, таяммум қилиши жоиз.

4. Душман хавфи. Сув яқинда, лекин сув ёнида душман бўлса.

5. Чанқоқ хавфи. Сув бор, лекин ғусл қилса, ичишга сув қолмайдиган бўлса.

6. Асбоб йўқлиги. Сув бор, лекин уни олишга ҳеч қандай асбоб бўлмаса, таяммум қилади.

Агар киши юқоридагилардан бирор ҳолатга тушса, ғусл ўрнига таяммум билан намозни адо этиши мумкин бўлади. Ундан бошқа ҳолларда ғусл вожиб бўлган киши, ғусл қилиши шарт. Эслатиб қўйишимиз лозимки, сабабсиз ғуслни кечиктириш асло дуруст эмас. Имом Абу Довуд “Сунан” китобларида Аммор ибн Ясир разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирадики, Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

روي ابو داود في سننه عن عمار بن ياسر رضي الله عنه ان رسول الله صلي الله عيه و سلم قال ثلاثة لا تقربهم الملائكة جيفة الكافر و المتضمخ بالخلوق و الجنب الا ان يتوضا

Яъни: “Уч тоифа одамга раҳмат фаришталари яқинлашмайди: кофир майитга, аёлларга хос зийнатлар билан зийнатланган кишиларга ва жунуб (ғусл вожиб бўлган)га токи покланмагунча”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ИЧКИЛИККА БЕРИЛГАН ОТАГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ КЕРАК?
#одоб-ахлоқ

342-CАВОЛ: Менинг отам ичкиликка берилган. Гоҳида ўз бувимни яъни ойисини сўккан ҳолларини ҳам кўрдим. Мен ва бувим намоз ўқиймиз. Шунда ҳам дадам тўғри йўлга кирмайди. Қандай маслаҳат берасиз. Ичкиликка бўлган нафрат ота-онани ҳурмат қилишдан тўсса нима қилиш даркор? Жавоб учун раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло отангизни бундай иллатдан халос этсин. Бундай вазиятда Сиз намозларингизда у кишининг ҳақларига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан қалбларига ҳидоят нурини солишини сўрашингиз лозим. Ота-онаси ким бўлишидан қатъий назар уларга озор бериш улкан гуноҳ бўлиб, бу ишни қилган киши ота-онага оқ бўлиши эҳтимоли катта. Исломий манбаларда раҳмат фаришталари бут ва санамлар бор уйларга, ота-онасига оқ бўлган кимсалар бор жойга ва ҳеч меҳмон келмайдиган хонадонларга кирмасликлари ҳақида маълумотлар берилган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لعن الله من لعن والديه..." (رواه الامام مسلم عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه)

"Она-отасини лаънатлаган(азият берган)ни Аллоҳ таоло лаънатлайди..." (Имом Муслим ривоятлари).

“Лаънат” сўзининг луғавий маъноси нафратланиш, дуоибад қилиш, совиш, безиш каби маъноларида келади. Исломий истилоҳда эса Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум қилиш маъносида ишлатилади.

Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Ҳадисга эътибор берилса, ота-она томонидан азият берган фарзанди ҳақига ҳеч қандай муносабат, яъни дуоибад, қарғиш каби ҳаракатлар содир этилмаса ҳам Аллоҳ таоло бундай инсонни ота-онаси кўнглини оғритгани учун лаънатлаши маълум қилинмоқда.

Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганнинг ёнига малоикалар ҳам бормайдилар. Инсон учун бундан ортиқ хўрлик бўлмайди, Аллоҳнинг ўзи асрасин.

Исломий одоб китобларимизда ҳатто кофир бўлган ота-онага хизмат қилиш, нафақаларини бериш, зиёратларига бориб кўнгилларини хушнуд қилиб туришга ҳам буюрилади. Шариатга зид бўлмаган ҳар қандай буйруқларини бажариш жоизлиги кўрсатиб ўтилган. Фақат куфрга олиб борувчи вазифаларни буюрадиган бўлсаларгина зиёратларига бормасликка буюрилган.

Шунинг учун ҳам ота-онани йиғлатмасдан, уларга исён қилиш ўрнига уларни хурсанд қиладиган амалларни бажариб, дуои хайрларини олишга ғайрат қилиш керак. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учта инсоннинг дуолари қабул қилинишини маълум қилиб, уларнинг орасида “Ота-онанинг фарзанд ҳақига қилган дуоси”ни ҳам зикр қилганлар.

Демак, Сиз ҳам юқоридаги маълумотларни ўз ҳаётингизга татбиқ қилган ҳолда, оила аъзоларингиз жумладан, отангизга ҳам етказишингиз керак бўлади. Отангиз томонидан ногаҳон зарар кўрган тақдирингизда ҳам у кишига қўполлик қилмасдан, ҳақларига ёмон дуо эмас балки, яхши дуо қилишингиз лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
75-savol
Fatvo hay'ati
ҚУНУТ ДУОСИНИ ЎҚИЙ ОЛМАЙДИГАН КИШИ
#намоз

75-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ПОРА ОРҚАЛИ ЭРИШИЛГАН НАРСАДАН ФОЙДАЛАНИШ
#ҳалол-ҳаром

343-CАВОЛ: Мен ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим. Фақат дадамнинг мажбурияти билан ўқишга бормай пул бериб, баҳо қўйдирдим. Бу гувоҳномани ишлатганим йўқ. Агар бу берилган пул ҳаром эканини ота-онамга айтсам улар ақл ўргатма, дейишлари мумкин. Оиламизда муҳит шунақа. Ўша гувоҳномадан фойдалансам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пора бериш ва олиш шаръан ҳаромдир. Чунки Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларда бу ишдан қайтарилган. Қолаверса, пора бериш билан ўзгалар ҳаққини поймол қилиш ёки бир ишни аслидан ўзгача қилиб кўрсатиш юзага келади.

Ислом – жамиятда инсонлар орасида энг аввало адолат мезонларини ўрнатиш ишларига эътибор қаратади. Хусусан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилади:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

"Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!" (Бақара сураси, 188-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларининг молини ботил йўллар билан ейиш ҳаром эканлигини маълум қилмоқда. Имом Қуртубий айтадилар: “Оятдаги ботил йўл билан емаслик”ка ҳаромнинг барча турлари, жумладан қимор, алдамчилик, талончилик, ўғирлик ва бошқалар киради. Порахўрлик ҳам шу жумладандир.

Ҳадиси шарифда эса:

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: لَعَن رسول الله صلى الله عليه وسلم الرَّاشِي والمُرْتَشِي في الحُكْم

“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукм чиқаришда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар” (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Ҳоким ривояти).

Уламоларимиз порани бир қанча турларга бўлиб ўрганганлар;

- Агар бир киши пора бериб қози бўлса, қози ҳисобланмайди. Бу ҳолатда пора олувчига ҳам, қози бўлувчига ҳам ҳаромдир.

- Қозига унинг фойдасига ҳукм қилишини кўзлаган ҳолда пора беришда — у икки томонга ҳам ҳаром бўлади. Қозининг ҳукми хоҳ ҳақ бўлсин, хоҳи ноҳақ бўлсин, бунинг фарқи йўқ.

- Ўзининг жонидан ёки мол-мулкидан қўрқиб, бировга пора берган бўлса бундай пора олувчига ҳаром, берувчига ҳаром эмас. Агар биров унинг молидан тама қилса, молидан бир қисмини унга берса ҳам худди шундайдир.

Сиз пора берганингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Бунинг учун тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади. “Ҳайдовчилик гувоҳномаси”дан фойдаланишга келсак, агар йўл ҳаракати қоидаларини яхши ўзлаштириб, унга лойиқ бўлсангиз, бу гувоҳномадан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАФЛ НАМОЗЛАРИДА ҚИРОАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#намоз

344-CАВОЛ: Таҳажжуд намозини тўрт ракат ўкийдиган бўлсам суннат намоз каби ўқийманми ёки фарз намози каби учинчи ва тўртинчи ракатда зам сура қўшмасдан ўқийманми? Илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатли нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган.

فرضها التحريمة والقيام وقراءة اية في كل من ركعتي الفرض وفي كل من الوتر والنفل

"Намознинг фарзи такбири таҳрима, қиём ва тўрт ракатлик намозларнинг аввалги жуфтлигида, витр ҳамда нафл намозларининг ҳар бир ракатида қироат қилишдир" (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги жуфтлигида қироат қилиш фарз. Учинчи ва тўртинчи ракатида суннатдир. Хоҳласа, қироат қилиши, хоҳласа, тасбиҳ айтиши ёки тасбиҳ миқдорича сукут қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
76-savol
Fatvo hay'ati
ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИ
#ақида

76-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЁЛИМНИНГ МАШИНА ҲАЙДАШИНИ МАН ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#оила

345-CАВОЛ: Менинг аёлим мендан автомобил ҳайдашга рухсат сўрамоқда. Мен бунга қаршиман. Мен бу иш билан аёлимга зулм қилган бўламанми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр хотинининг автомобиль ҳайдашига қарши бўлса, унга зулм қилган бўлмайди. Чунки бу билан эр хотинни зарурий ҳаётий эҳтиёжлар (ибодатлар, еб-ичиш, кийиниш, бошпана, жинсий алоқа, ота-она зиёрати ва шу кабилар)дан тўсаётгани йўқ.

Шуни яхши билишимиз керакки, динимизда аёлларга кўп ҳақ-ҳуқуқ ва имтиёзлар берилган. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Шу билан бир қаторда уларнинг оилада хотин сифатида баъзи бурчлари ҳам борки, уларга амал қилиш оила мустаҳкамлигида муҳим рол ўйнайди. Бу бурч - эрга итоаткор бўлиш, шариатимизда мумкин бўлган ишларни эрнинг рухсати билан қилишдир. Яъни, модомики эр гуноҳ ишга буюрмас экан, хотин итоат қилиши шарт бўлади. Мана шу итоат хотин учун ибодат ҳисобланади, ажру савоб олади. Чунки дўстлик ва муҳаббатнинг энг катта кушандаси ўзаро тортишувдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларга катта масъулият юклади, яъни уларга оила бошлиғи бўлиш, аҳли-аёлига ҳар томондан (моддий, маънавий) ғамхўр бўлиш вазифасини топширди:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ

яъни: "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир..." (Нисо сураси 34-оят).

Ҳозирги кунда ҳамма жавобини излаётган оила мустаҳкамлигининг асосларини, шубҳасиз, юқоридаги каби илоҳий кўрсатмалардан топамиз. Қўшимча маълумот учун қаранг: (https://fatvo.uz/question-view/182) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
УЙНИ ҚИБЛАГА ҚАРАТИБ ҚУРИШ КЕРАКМИ?
#қибла

346-CАВОЛ: Уйни қиблага қаратиб қуриш керакми? Бу ҳақида динимизда нима дейилган?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйни қиблага қаратиб қуриш ҳақида динимизда бирор кўрсатма келмаган. Бу асосан ёши катталаримизнинг кўп йиллик тажрибаларига асосланган тавсиялардан бўлса керак. Чунки, уйни қиблага қаратиб қуришдан мақсад намозда қибла йўналишига уй билан бирга тўғри (параллел) юзланиб туриш ҳамда ўша уйда ўтирганда қиблага юзланиб ўтириш кўзланган бўлиши мумкин. Зеро, Қибла Аллоҳнинг шиорларидан биридир. Қиблани улуғлаш мақсадида унга қараб ўтириш ҳам ибодат саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ ۝

яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).

Қолаверса, кўпчилик бизнинг минтақамизда қиблага қаратиб қурилган уйлар қишда нисбатан илиқ, ёзда эса бироз салқин бўлишини таъкидлашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МЕН ҲАМ ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#закот

347-CАВОЛ: Мен узоқ йиллар чет элда ишлаб пул йиғиб келдим. Уй-жойим шароитларини яхшилаб олдим, лекин бирор бир тадбиркорлик қилиб ишни бошини тутмадим. Аллоҳни тақдири экан касал бўлиб, вақтинчалик меҳнатга яроқсиз бўлиб қолдим. Тирикчиликни ота-онамни нафақасидан ва ишлаб келган пулимдан қилиб турибмиз, оилада ҳеч ким ишламайди, фарзандларим бор. Саволим шуки, маблағим анча бор, нисобга етган. Шундан закот бераманми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чет элда ишлаб, олиб келган пулингиз камида 85 гр тиллонинг қийматига етган бўлса, пулингиз нисобга етган бўлади. Ана шу вақтдан роса бир йил ўтгач, ейилиб, кийилиб, бошқа ҳожатларга ишлатилиб кетгандан қолган пул 85 гр тилланинг қийматидан камаймаган бўлса, энди жами пул (тилла, сотишга мўлжалланган тижорат моллар)ингиз қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида берасиз. Яна бир йил ўтгандан кейин яна қўлингиздаги маблағни ҳисоблаб кўрасиз, яна 85 гр тилланинг қийматидан кўп чиқса, яна закот берасиз. Масалан, ундан кейинги йил пулингиз камайиб, 85 гр тилланинг қийматидан камайиб кетса, закот бермайсиз. Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасига унинг тоқати етмайдиган нарсани юкламайди, шу жумладан закот масаласида ҳам. Аллоҳ таоло қўлингда бор мол мулкдан 1/40 ни берасан, дейиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай демади, балки ҳожати аслиядан ташқари бўлган мол мулкнинг 1/40 қилиб белгилаб берди.

Фиқҳий манбаларда закот ҳақида шундай дейилади:

لا تجب إلا علي حر مكلف مسلم مالك ملكا تاما لنصاب نام وهو إما بالثمنية أو السوم أو نية التجارة مع الحول فاضل عن حاجته الأصلية

Яъни: “Закот – ўсувчи нисобга етган мулкка эга эга бўлган ҳур, болиғ, мусулмон кишига фарз бўлади. Ўсиш қуйидагича билинади: пул бўлиши (олтин, кумуш, нақд пул), яйловда ўтлайдиган ҳайвон бўлиши, тижоратдаги маҳсулот бўлиши. Ҳожати аслиядан ташқари бўлиши керак. Бундан ташқари бир йил айланиши керак. Кишида шунча маблағ бир йил давомида мавжуд бўлса, унинг бой эканлиги маълум бўлади. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Демак, закот олтин, кумушдан, савдо учун боқилаётган мол-ҳоллардан, ишлаб чиқарилаётган барча турдаги маҳсулотдан, нақд пуллардан, дўкондаги сотиладиган атир-упа, кийим-кечак ва бошқа шуларга ўхшаш нарсалардан ўзи ёки қиймати берилади. Кундалик аслий ҳожатига кирадиган нарсалар қўшилмайди. Кундалик аслий ҳожатига яшаши учун ҳожатини чиқариб турган нарсалар: уй-жой, машина, соғин сигир, уй ичини безаш учун қўйилган матоҳлар, бисотда ўғил-қизга аталган совға-сарполар, ейиш учун сақлаб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Булардан закот берилмайди.

Кимда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса, у кишига закот фарз бўлади:

Биринчидан, моли нисобга етган бўлиши керак. Нисоб: мол-мулкнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати томонидан ҳар йили Рамазонда тайин қилинадиган маълум миқдорга етиши. Фатво ҳайъатидагилар закот нисобини шариатга мувофиқ ҳанафий мазҳаби асосида белгилаб, эълон қилади.

Иккинчидан, нисобга етган молга бир йил тўлган бўлиши керак. Бу ерда бир йил ҳижрий ва қамарий йил билан ҳисобланади, масалан, Рамазондан Рамазонгача. Бир йил тўлмаган молдан закот бериш фарз эмас.

Учинчидан, ана шу нисобга етган, бир йил тўлган мол (ёки пули) эгасининг қўлида, ихтиёрида, тасарруфида турган бўлиши лозим. Йўқотилган, бировдан ололмаётган молидан ҳам закот берилмайди.

Тўртинчидан, закот бериладиган молда эгасининг тижорат нияти бўлиши керак, яъни сотишни, ундан моддий фойдани кўзлаган киши шу нарсасидан ҳам закот беради. Агар сотиш нияти бўлмаса, қиймати ҳарчанд баланд бўлса-да, унга закот берилмайди. Масалан, бирор маҳсулот ишлаб чиқарадиган цех – корхона ва ундаги қимматбаҳо ускуналарга закот берилмайди. Ундан олинган даромадидан закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги закот миқдори бўйича ҚАРОРИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАЙВОН СЎЙГАНДА УНИ ОҒИЗ БИЛАН ПУФЛАБ ШИШИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳайвон_сўйиш

348-CАВОЛ: Қўй ёки мол сўйилганда уни оғизда пуфлаб шишириб терилаш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оғизда пуфлаш макруҳ бўлади. Чунки ҳадиси шарифларда таомга ва ичимликка пуфлашдан қайтарилган. Қўй гўшти ҳам таом бўлгани боис, бунга ҳам пуфлаш макруҳ, дейилади. Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

أن النبي صلي الله عليه وسلم نهي أن يتنفس في الإناء أو ينفخ فيه (رواه الإمام الترمذي عن ابن عباس رضي الله عنه)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишда нафас олишдан ёки идиш ичига пуфлашдан қайтарганлар” (Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда таомга пуфлашдан қайтарганлар. Қайтариқ сабаби оғиздан ўша таом ёки ичимликка тупук, сўлак ва нохуш ҳид каби инсон табиати жирканадиган нарсалар қўшилиб қолишидир. Бу ҳолат қўйнинг гўштига ҳам тааллуқлидир. Саудия Арабистони озиқ-овқат ва фармацевтика идораси қурбонлик сўювчиларга бир қанча тавсиялар бериб, жумладан, тери ичига оғиздан пуфламасликни алоҳида такидлаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
77-savol
Fatvo hay'ati
ИХЛОС СУРАСИНИ ИККИ ЮЗ МАРТА ЎҚИШ
#ҳадис

77-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МОЛНИ УСТИГА НАРХ ҚЎЙИБ, БЎЛИБ ТЎЛАШГА СОТИШ МУМКИНМИ?
#савдо

349-CАВОЛ: Мен маълум бир нархга телефон сотиб олиб, устига маълум нарх қуйиб бўлиб тўлашга (кредитга) сотаман. Шу ишим ҳалолми ёки сутхўрликка кирадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўз молини бўлиб тўлашга сотиш судхўрлик ҳисобланмайди. Аввалги нархи устига қўйилган нарх унинг фойдаси бўлади. Фақат насия савдода бир нечта шартлар борки ўшаларга риоя қилиш керак бўлади.

🔹 Насия савдонинг муддати аниқ бўлиши керак;
🔹 Насияга сотилган маҳсулотнинг нархи аниқ бўлиши керак;
🔹 Харидор қарзини келишилган вақтда уза олмаса, қўшимча фоиз қўшилмаслиги керак.

Демак, насия савдонинг кўриниши қуйидагича, сотувчи: “Мана шу телефонни 500 мингга олти ой муддатга насияга сотдим”, – деса, харидор: “Шу муддатга, шу нархга олдим”, – дейди. Шу билан савдо тўлиқ бўлади, телефон харидорни мулкига ўтади, сотувчидан харидор 500 минг қарздор бўлиб қолади.

Агар сотувчи нақдга олсанг 100 минг, насияга олсанг 150 минг деса, лекин шу пайтни ўзида нақд ёки насиядан бирига келишмай ажраб кетсалар, бу савдо жоиз эмас. Лекин икки нархнинг бирига келишсалар, савдо дуруст бўлади (“Буҳус фи қозоя фиқҳийя муосиро” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш