FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ТЕЗКОР ЎЛЧАЙДИГАН МАХСУС МОСЛАМА ҲАҚИДА
#тиббиёт

1015-CАВОЛ: Баъзи қандли диабет билан оғриган беморлар қондаги қанд миқдорини билиш учун махсус мосламани қўлларига ёпиштириб оладилар. Ушбу мосламанинг шакли юпқа нарса бўлиб, қондаги қанд миқдорини тез ўлчаш имконини беради. Шу мосламани қўлга ёпиштириб олинган ҳолда таҳорат ва ғуслнинг ҳукми қандай бўлади?.

💬 ЖАВОБ:
Шариатнинг умумий қоидасига кўра, таҳорат аъзолари (юз, қўл, бош ва оёқ)га сувни етказиш фарз амал саналади. Aллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ
“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!”
(Моида сураси, 6-оят).

Агар жароҳат устига бирор нарса боғланса ёки синган жойга тахтакач қўйилса, унинг устидан масҳ тортиш мумкин бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, боши ёрилган бир киши эҳтилом бўлиб қолиб, ғусл қилади, жароҳатидан сув кириб, вафот этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабари етганда, У Зот: “Жароҳатига бирор латтани сиқиб (ёки боғлаб) олиб, таяммум қилиши, жароҳат устига масҳ тортиб, қолган аъзоларини ювиши кифоя эди”, дейдилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Беморнинг қонидаги қанд миқдорини ўлчайдиган, қўлга ёпиштириб олинадиган, терига ўхшаш жиҳознинг ҳукмига келсак, агар беморнинг ҳолати – қонидаги қанд миқдори кескин пасайиб, тўсатдан ҳушидан кетишга олиб келадиган, бемор ҳаётига хавф туғдирадиган ўткир кўринишда бўлса, мазкур мослама жабира ҳукмида бўлади. Ундан фойдаланиш зарурат бобидан ҳисобланади. Зеро, жонни сақлаш бешта заруратдан бири бўлиб, уни муҳофазаси шаръан вожиб саналади. Уламолар:
"مَا لَا يَتِمُّ الوَاجِبُ إلَّا بِهِ فَهُوَ وَاجِبٌ"
“Вожиб амал нима нарса билан мукаммал бўлса, ўша нарса ҳам вожибдир”,
дея таъкидлаганлар. Қондаги қанд миқдоридан тезкор хабардор бўлиб туриш – беморга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради. Шунинг учун ғусл ёки таҳорат пайтида жиҳоз устидан масҳ тортиш жоиз бўлади.
Қондаги қанд миқдорини кўтарилиб-тушишини даволашда тезкор ташхис лозим бўлмаган ҳолатларда мазкур мосламани терига ёпиштириб олиб, унинг устига масҳ тортишда шаръий узр йўқ. Шунинг учун таҳорат ёки ғусл пайтида уни олиб ташлаш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оила қуриш...

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Оила қуриш...

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
КОМПЪЮТЕР ГРАФИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

1016-CАВОЛ: Мен киноларда графика билан шуғуланаман, бунда оддий кадрлардаги инсонларни юз қиёфасига жароҳат етказилган ҳолатлар ва ўқ отилиб инсонга жароҳат етказган ҳолатлар компьютер графикасида тайёрланади ва бундан ташқари кўп тарихий филмлар учун бўри ва йўлбарс каби йиртқич ҳайвонларни компьютерда худди хақиқий ва жонлидек ясалади, саволим шундан иборатки: мен графикада кадрда бўлмаган ҳайвонларни ясаб уларни филмларда ишлатишим мумкинми ва филмда инсонга жароҳат ҳолатларида юзига ўзгартириш киритиб зомби ҳолатларига киритишим мумкинми ва мен бу графикачи иши касби орқали гуноҳкор бўлмайманми? Бу касб шариатимизда ҳалолми ёки ҳаром?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кино ва мультфилм ишлаб чиқаришда компьютер графикасидан фойдаланиш масаласида замонамиз уламолари турлича фикр билдирганлар. Баъзи уламолар шариатимизда инсонни, жонли нарсаларнинг суратини тўла ҳолда чизиш тақиқлангани эътиборидан уни жоиз эмас, дейишган. Ушбу уламолар ўз сўзларига Имом Муслим ва бошқа бир қанча муҳаддислар ривоят қилган расм чизишнинг мумкин эмаслиги борасидаги ҳадисларни далил қиладилар. Жумладан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни Aллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобда бўладиган одамлар мусаввирлардир”, – деганлар. Бу мазмундаги ҳадислар кўплаб саҳобалар томонидан ривоят қилинган бўлиб, уларга кўра жонли нарсаларнинг суратини чизишга изн йўқлиги, одамлар ўша суратларни илоҳ қилиб олишлари хавфи борлиги, натижада эътиқодий бузилишлар юзага келиши айтиб ўтилган. Айниқса, жонли нарсаларнинг суратини чизишда инсон Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уриниш маъноси борлиги ҳадисларда очиқ таъкидланган.
Шунингдек, замонамиздаги кўпчилик уламолари компьютер графикасидан фойдаланиш жоиз эканига фатво берганлар. Ушбу уламоларнинг таъкидлашларича, компъютер графикаси орқали яратилган сурат – фотосурат ва киноматографик суратлар кабидир. Зеро, буларнинг барчасида акс олиш ва уни электрон экранда намоён қилиш бор.
Қолаверса, бунда инсон томонидан Аллоҳ таоло яратган нарсага ўхшатишга уриниш, ундай нарсаларга ибодат қилиш маъноси ҳам йўқ. Электрон фото худди ойнага акс тушгандек гап. Фақат бу ерда тасвирнинг акси ойнада забт бўлиб қолмайди, балки фотода забт бўлиб, уни қоғозга чиқариш мумкин бўлади.
Мисрнинг фатво ҳамда Исломий тадқиқотлар уюшмасининг уламолар Кенгаши 2010 йил декабрь ойида бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида “Ислом аҳкомлари ва одобларини таълим беришда қўлланиладиган анимацион расмларнинг ҳукми”га доир 161-сонли Қарорини эълон қилган. Унда мусулмон ёшларни таълим-тарбияси ҳамда исломий маданиятини ривожлантиришда электрон расмларни яратиш жоиз экани таъкидланган.
Хулоса қилиб айтганда, замонамизнинг кўпчилик уламолари эълон қилган фатво – компьютер графикасидан фойдаланишнинг жоиз экани далил жиҳатдан қувватли ва замон руҳига мос саналади. Чунки ҳозирги пайтда динимиз душманлари томонидан компьютер графикасидан кенг фойдаланган ҳолда оломонча маданиятини сингдириш учун тизимли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда мусулмонлар томонидан динимиз меъёрларига тўла мос келувчи фильм ва мультфилмлар яратиш бугунги куннинг заруратига айланмоқда. Айниқса, буюк ва намуна бўлган тарихий шахсларнинг ибратли ҳаёти, Исломдаги одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, илм-фанга тарғиб ва эзгу ғояларни шакллантирувчи образларни яратиш ёшларимизнинг эътиқоди ва ахлоқ меъёрларини сақлаб қолишга хизмат қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодатда мўтадиллик...

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Ибодатда мўтадиллик...

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧЎЧҚА БИЛАН ҚЎЙНИ ЧАТИШТИРИШГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чўчқа билан қўйни чатиштиришгани, туғилган янги турдаги ҳайвон бир қарашда чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшаши айтилмоқда. Уларни ейиш ҳаромми ёки ҳалол?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ижтимоий тармоқдаги чўчқа билан қўйни чатиштиришгани, ундан чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайдиган ҳайвон кўпайтирилгани ҳақидаги гаплар асоссиздир. Мутахассислар фикрига кўра тарқатилган видеода “Белтекс” қўй зоти кўрсатилган.
Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. Белтекс қўй тури ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Фаразан ушбу қўйлар бошқа ҳайвонлар билан чатиштирилган бўлса ҳам улардан туғилган қўзилар шаръан гўшти ҳалол ҳисобланади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган:
"أن الاصل في الحيوانات الالحاق بالام كما صرحوا به في غير موضع".
"Чатиштирилган ҳайвонлар борасидаги умумий қоида шуки, онасининг зоти эътиборга олинади. Буни фуқаҳолар кўп ўринда очиқ айтганлар" ("Раддул муҳтор" китоби).
Яна бир қоида, агарчи ҳайвоннинг отасининг гўшти ҳаром, онасиники эса ҳалол бўлсаю кўришида отасига ўхшаб кетса ҳам, бу эътиборга олинмайди. Балки унга онасининг ҳукми берилади. Бу ҳақда Дуррул мухтор китобида шундай дейилади:
ولا عبرة بغلبة الشبه
"Ўхшашлик устун бўлишининг эътибори йўқдир".
Қолаверса, ҳаром ва ҳалол гўштли ҳайвонлар чатиштирилганда онаси ҳалол гўштли бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Бу ҳақда "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:
صرح في الهداية وغيرها في الاضحية بجواز الاضحية به حيث قال: والمولود بين الاهلي والوحشي يتبع الام لانها الاصل في التبعية، حتى إذا نزا الذئب على الشاة يضحى بالولد ا ه.
"Ҳидоя ва бошқа китобларда чатиштиришдан туғилган (онасининг гўшти ҳалол бўлган) ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизлигини очиқ баён қилинган. Унда: "Хонаки ва ваҳший ҳайвондан туғилган ҳайвон ҳукмда онасига эргашади. Чунки (ҳайвонларда) ҳукмда онага эргашиш — асл қоидадир. Ҳатто (фаразан) бўри қўйни ҳомиладор қилса, туғилган қўзини қурбонлик қилиш жоиз".
Шунингдек, биолог мутахассисларнинг таъкидлашича, бирор бир ҳайвон тури билан иккинчи бир бошқа ҳайвон турини чатиштириш билан оралиқ алоҳида бир тур олинмайди. Бу фан учун ҳам ниҳоятда қийин ва олинган тақдирда ҳам у насл бермайди. Генетиканинг фундаментал қонунлари бунга йўл бермайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Долзарб

МУНОСАБАТ

❗️Айни пайтда ижтимоий тармоқ орқали юртимизга Туркиядан мана шу кўринишдаги қўйлар кириб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Унда ушбу қўйлар чўчқа билан чатиштирилгани иддао қилинган.

Аслида Белтекс ва Дорпер қўй турига тегишли бўлган бу жонзотларнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу каби қўйларнинг гўшти ҳалол ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил жавобни ушбу линк орқали ўқишингиз мумкин:
https://t.iss.one/diniysavollar/5365

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲИДОЯТ ТОПИШ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Имон, ихлос Аллоҳ таолодан бериладими ёки инсон ҳаракат қилиб эришадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло бандага ҳидоятни Ўзи бериши, Ўзи ҳидоят қилган кишини ҳеч ким адаштира олмаслиги ҳақида бир қанча оятлар бор. Аммо, Аллоҳ таолони борлиги ва бирлигига далолат қиладиган бир қанча аломатлар бўла туриб, Аллоҳга имон келтирмагани учун киши гуноҳкор бўлади. Демак, “Ҳидоят Аллоҳдан” дегани – Аллоҳ таоло Ўзининг борлиги ва бирлигини англатиб турадиган оятларни нозил қилиши деганидир. Лекин бандалар ўзлари шунча аломатларни кўрмаслиги, билмаслиги – Аллоҳни ҳидоят бермагани эмас, балки, банда ўзи берилган имонни, ҳидоятни топа олмагани ҳисобланади.

Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун жавобгар бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса, савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса, шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оила мустаҳкамлиги кимнинг қўлида?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Оила мустаҳкамлиги кимнинг қўлида?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ИШИНИ ЎЗИМ ЁЗСАМ ТЎҒРИ ҚИЛГАН БЎЛАМАНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1017-CАВОЛ: Мен талабаман. Дарсга бора олмаган куним оралиқ назорат иши бўлибди. Ўша куни ўқитувчимиз ҳам келмабди. Курсдошларим менинг номимдан ҳам ёзиб юборибди. Бу ҳолда мен нима қилишим керак? Ўқитивчимизга курсдошларим менинг номимдан ҳам ёзиб юборганини ҳақида айтсам ва оралиқ назорат ишини ўзим қайтадан ёзсам тўғри қилган бўламанми? Бунда курсдошларимнинг айбини очган бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, уни ўзингиз ёзишингиз тўғри иш бўлади. Зеро, имтиҳондан кўзланган мақсад ҳам Сизнинг билимигизни аниқлашдир. Аксинча иш қилиш эса, ёлғончилик, алдамчилик саналади. Бу эса, шариатимизга мутлақо зиддир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида ёлғондан қайтарганлар.

"وإياكم والكذب؛ فإن الكذب يهدي إلى الفجور، وإن الفجور يهدي إلى النار، ولا يزال الرجل يكذب ويتحرى الكذب حتى يكتب عند الله كذابًا" (متفق عليه).

“Ёлғон гапиришдан сақланинглар. Чунки ёлғон фожирлик – бузғунчиликка, фожирлик эса инсонни дўзахга олиб боради. Биров ёлғон гапиришда ва ёлғонни маҳкам ушлашда бардавом бўлиши билан Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра сафарини овоза қилиш керакми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Умра сафарини овоза қилиш керакми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#ғусл #ҳайз

1018-CАВОЛ: Жунуб ҳолда ухлаб қолса эрталаб ўйғонганда ҳайзи келиб қолган бўлса ғусл қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолда аёлнинг ихтиёри ўзида бўлади, хоҳласа ўша пайтда ғусл қилади, хоҳласа ҳайздан поклангандан кейин ғусл қилади. Бу ҳақда “Ал-Муҳитул-Бурҳоний” китобида шундай дейилади:

وإذا أجنبت المرأة ثم أدركها الحيض فهي بالخيار إن شاءت اغتسلت؛ لأن فيه زيادة تنظيف وإزالة أحد الحدثين، وإن شاءت أخرت الاغتسال حتى تطهر؛ لأن الاغتسال للتطهير حتى تتمكن من أداء الصلاة، ألا ترى أن الجنب إذا أخر الاغتسال إلى وقت الصلاة لا يأثم، دل أن المقصود من الطهارة الصلاة، ومن لا يتمكن من الصلاة، فكان لها أن لا تغتسل.

“Аёл киши жунуб бўлса ва кейин ҳайз кўрса, ихтиёри ўзида бўлади. Хоҳласа ғусл қилади, чунки ғуслда зиёда поклик ва икки нопокликдан бирини кетказиш бор. Хоҳласа поклангунча ғусл қилишни кечиктириб туради. Чунки ғусл покланиш учун ва бу покланиш билан у намозни адо қилишга имкон топади. Кўрмайсизми, жунуб киши ғуслни намоз вақтигача кечиктирса, гуноҳкор бўлмаслиги, покликдан мақсад намоз эканига далолат қилади. Ким (ҳайз, нифос каби ҳолатларда) намоз ўқишга имкон топмаса, ғусл қилмаслиги жоиздир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илмсизлик - мутаассибликми ?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Илмсизлик - мутаассибликми ?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ТАШАҲҲУДНИ ТАКРОРЛАБ ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз

1019-CАВОЛ: Намозда ташаҳҳудни икки марта такрорлаб ўқиб қўйилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар намозхон тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ташаҳҳуд (“Аттаҳийяту лиллаҳи...” дуоси)ни ўқиган бўлса, бунда учинчи ракатнинг қиёмини кечиктирганлиги сабабли саждаи саҳв қилиши керак бўлади. Агар тўртинчи ракатда яъни охирги қаъдада шу иш содир бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда “Муҳийт ал-Бурҳоний” китобида шундай дейилган:

"إذا كرر التشهد في القعدة الأولى فعليه سجود السهو، وإن كررها في القعدة الثانية فلا"

“Биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрорласа, саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. Агар ташаҳҳудни иккинчи қаъдада такрорласа, саждаи саҳв бўлмайди” (1-жуз, 505-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar