FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Audio
#Аудио

Пайғамбарлардан кўра тақводор ким бор?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ЧОРШАНБА КУНИ ИШ БОШЛАСАНГ ЯХШИ БЎЛАДИ"МИ?
#ақида

1014-CАВОЛ: Мен устачилик қиламан. Бир кишидан эшитиб қолдим. Сешанба куни янги иш бошлама, зиён кўрасан, ишинг юришмайди. Чоршанба куни иш бошласанг яхши, бўлади” деб китобда ўқиганман деди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сешанба куни ёки ҳафтанинг бошқа бирор кунида иш бошласа зиён кўриши ҳақида бирор ҳадис ёки асарда маълумот учратмадик. Балки, динимизда ҳафта кунлари ва ойлар билан шумланишдан қайтарилган. Баъзи олимлар аҳамиятли ишларни чоршанба кунида бошлашни тавсия қилиб, бунга:

ما بديء بشيء يوم الأربعاء إلا تم

яъни: “Қайси бир иш чоршарба куни бошланса албатта мукаммал бўлади”, - мазмунидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар. Лекин муҳаддис уламолар, ушбу ривоят тўқима эканини таъкидлашган (Манба: "Мавзуоту Мулла Али Қори", "Ал-Мақосидул ҳасана", "Аснал матолиб" ва бошқа китоблар).

Шунингдек, Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Ал-Киноний ўзларининг "Танзиҳуш шариа" номли китобларида мазкур ривоят тўқима эканини айтиб ўтгандан кейин: "Саҳиҳ ҳадисларда Аллоҳ таоло нурни чоршанба куни яратгани ривоят қилинган. Илм ҳам нурдир. Агар илм нур яратилган кун — чоршанба кунида бошланса, Аллоҳ Қуръони каримда айтиб ўтганидек, ўз нурини (жумладан илм таҳсилини ҳам) итмомига — ниҳоясига етказади, деб яхши гумон қилиш мумкин", — дейдилар. Бу билан илм таҳсилини чоршанба кунида бошлаш хайрли экани келиб чиқади.

Хулоса қилиб айтганда, чоршанбадан бошқа кунда иш бошлаган киши албатта зиён кўради, деган эътиқодда бўлиш нотўғри. Шариатга мувофиқ ҳар қандай ишни хоҳлаган кунда бошлаш жоиз. Ҳафтанинг маълум бир кунини кутиш шарт эмас. Мусулмон инсон иши ривож топишини истаса бунинг сабабларини ушлаши, ҳалол меҳнат қилиши, алдовдан ва бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва Аллоҳ таолодан ишининг баракотини сўраши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Умр - ғаниматдир !

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

❗️Умр - ғаниматдир !

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дангасалик (боқимандалик) - динимизда қораланган иллат!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

❗️Дангасалик (боқимандалик) - динимизда қораланган иллат!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом - енгиллик динидир.

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Ислом - енгиллик динидир.

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🔴ЖОНЛИ: Диний савол-жавоб (91-сон, 30.12.22)

🌙 МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йил_сарҳисоби_2022_3_сон

МУФТИЙЛИК ФAОЛИЯТИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕAЛAРИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом илм динидир.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Ислом илм динидир.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Долзарб

Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга

МУНОСАБАТ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Батафсил ўқиш

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ТЕЗКОР ЎЛЧАЙДИГАН МАХСУС МОСЛАМА ҲАҚИДА
#тиббиёт

1015-CАВОЛ: Баъзи қандли диабет билан оғриган беморлар қондаги қанд миқдорини билиш учун махсус мосламани қўлларига ёпиштириб оладилар. Ушбу мосламанинг шакли юпқа нарса бўлиб, қондаги қанд миқдорини тез ўлчаш имконини беради. Шу мосламани қўлга ёпиштириб олинган ҳолда таҳорат ва ғуслнинг ҳукми қандай бўлади?.

💬 ЖАВОБ:
Шариатнинг умумий қоидасига кўра, таҳорат аъзолари (юз, қўл, бош ва оёқ)га сувни етказиш фарз амал саналади. Aллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ
“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!”
(Моида сураси, 6-оят).

Агар жароҳат устига бирор нарса боғланса ёки синган жойга тахтакач қўйилса, унинг устидан масҳ тортиш мумкин бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, боши ёрилган бир киши эҳтилом бўлиб қолиб, ғусл қилади, жароҳатидан сув кириб, вафот этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабари етганда, У Зот: “Жароҳатига бирор латтани сиқиб (ёки боғлаб) олиб, таяммум қилиши, жароҳат устига масҳ тортиб, қолган аъзоларини ювиши кифоя эди”, дейдилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Беморнинг қонидаги қанд миқдорини ўлчайдиган, қўлга ёпиштириб олинадиган, терига ўхшаш жиҳознинг ҳукмига келсак, агар беморнинг ҳолати – қонидаги қанд миқдори кескин пасайиб, тўсатдан ҳушидан кетишга олиб келадиган, бемор ҳаётига хавф туғдирадиган ўткир кўринишда бўлса, мазкур мослама жабира ҳукмида бўлади. Ундан фойдаланиш зарурат бобидан ҳисобланади. Зеро, жонни сақлаш бешта заруратдан бири бўлиб, уни муҳофазаси шаръан вожиб саналади. Уламолар:
"مَا لَا يَتِمُّ الوَاجِبُ إلَّا بِهِ فَهُوَ وَاجِبٌ"
“Вожиб амал нима нарса билан мукаммал бўлса, ўша нарса ҳам вожибдир”,
дея таъкидлаганлар. Қондаги қанд миқдоридан тезкор хабардор бўлиб туриш – беморга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради. Шунинг учун ғусл ёки таҳорат пайтида жиҳоз устидан масҳ тортиш жоиз бўлади.
Қондаги қанд миқдорини кўтарилиб-тушишини даволашда тезкор ташхис лозим бўлмаган ҳолатларда мазкур мосламани терига ёпиштириб олиб, унинг устига масҳ тортишда шаръий узр йўқ. Шунинг учун таҳорат ёки ғусл пайтида уни олиб ташлаш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оила қуриш...

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar