FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ТУШГАН КИТОБЛАР АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ ДЕЙИЛАДИМИ?
#ақида

988-CАВОЛ: Бошқа пайғамбарларга тушган китобларни ҳам Аллоҳнинг каломи дейиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги даврдаги Инжил, Таврот китобларини Мусо алайҳиссалом ва Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган самовий китоблар деёлмаймиз. Чунки, уларга одамлар томонида турли ўзгартиришлар киритиб юборилган. Лекин, ўз вақтида мазкур пайғамбарларга нозил бўлган асл Таврот ва Инжил китоблари Аллоҳнинг каломи дейилади.

و في شرح الطحطاوية والحق ان التوراة و الانجيل و الزبور و القران من كلام الله حقيقة

"Шарҳ Таҳтовий"да қуйидагича келтирилади: "Ҳақиқат шуки, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон ҳақиқатда Аллоҳнинг каломидир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИЙДИЮ БАХШИЛИК ҚИЛАДИ
#ақида

989-CАВОЛ: Ёмон амал билан яхши амални тенг ушлаб келаётганларга динимиз қандай қарайди? Мисол: 5 маҳал намоз ўқийдию бахшилик қилади ва фол очади. Ўшанга ўхшаш.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқиш фарз амали, уни бажариш бандаларнинг мажбуриятидир. Агар инсон намоз ўқиб ҳам ёмон ишлардан қайтмаётган бўлса, бу яхши ҳолат эмас. Чунки Аллоҳ таоло: (Эй, Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур (Анкабут сураси 45-оят).

Демак, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлган намоз ўз эгасини ёмон ишлардан, гуноҳлардан қайтариши аниқ бўлди. Шундай экан, беш вақт намозни вақтида ўқиб туриб, бошқа гуноҳлардан қайта олмаётган киши — намозларини мукаммаллигига эътибор қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar