FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.15K photos
2.08K videos
4.48K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ОШХОНА ВА ҲАММОМНИ ОҚАВАСИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйларда ошхона ва ҳаммомни канализация тизимини битта жойга қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ошхона, ҳаммом ва ҳожатхоналарнинг оқавасини битта қилишга уламоларимиз рухсат берганлар. Агар имкон ва шароит бўлса алоҳида қилган яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА: БУГУН СОАТ 20:00 ДА МАХСУС ИЛМИЙ СУҲБАТНИ ОНЛАЙН КУЗАТИНГ

Бугун, 24 сентябрь кечки соат 20:00 да (Тошкент вақти билан), АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти (ЭСТ) билан эса соат 11:00 да Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ иштирокида хориж ва юртимиздаги ватандошлар учун бўлиб ўтадиган махсус суҳбат тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

🔸 Мазкур жонли диний савол-жавоб дастури АҚШ, Канада ва бошқа хориж мамлакатларида истиқомат қилаётган ватандошлар таклифига биноан ташкил этилди.

▶️ Махсус дастурда қатнашиш истагидаги юртимиз ва хориждаги ҳамюртлар қуйидаги ҳавола орқали Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Facebookдаги (https://www.facebook.com/muslimuzportal) ва Ёки Youtubeдаги расмий саҳифалари (https://www.youtube.com/c/Muslimuzz) орқали кузатиши мумкин.

📝 Таклиф, мулоҳаза ва саволлар билан @kavsariy телеграм манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#онлайн
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУФТИЙНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АҲЛИ ИЛМЛАРГА МУРОЖААТИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИЙДИЮ БАХШИЛИК ҚИЛАДИ
#ақида

989-CАВОЛ: Ёмон амал билан яхши амални тенг ушлаб келаётганларга динимиз қандай қарайди? Мисол: 5 маҳал намоз ўқийдию бахшилик қилади ва фол очади. Ўшанга ўхшаш.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқиш фарз амали, уни бажариш бандаларнинг мажбуриятидир. Агар инсон намоз ўқиб ҳам ёмон ишлардан қайтмаётган бўлса, бу яхши ҳолат эмас. Чунки Аллоҳ таоло: (Эй, Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур (Анкабут сураси 45-оят).

Демак, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлган намоз ўз эгасини ёмон ишлардан, гуноҳлардан қайтариши аниқ бўлди. Шундай экан, беш вақт намозни вақтида ўқиб туриб, бошқа гуноҳлардан қайта олмаётган киши — намозларини мукаммаллигига эътибор қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОМДОДНИНГ СУННАТИНИ ЖАМОАТДАН КЕЙИН ЎҚИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

990-CАВОЛ: Агар жамоат билан бомдод намозини фарзини ўқиб суннатини ўқимаган бўлса жамоатдан кейин суннатини ўқиб оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдоднинг фарзига қўшилгани сабабли ўқилмай қолган бомдоднинг суннатини фарздан кейин ўқилмайди. Балки суннат бундай кишидан соқит бўлади. Чунки бомдодни суннати фақат бир ўринда қазо қилинади. У ҳам бўлса, бомдоднинг суннати фарзи билан бирга қазо бўлиб, унинг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қўшиб ўқийди, заволдан кейинга қолса, фақат фарзи ўқилади. (“Фатҳу бабил иноя” ва “Ҳидоя” китоблари).

Бомдоднинг суннатини ўқиса, фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал. Агар фарздан бир ракатга етиш имкони бўлса, суннат ўқилади (Суннатни бир четда ўқийди. Сафга қўшилиб ёки орқасига бориб ўқимайди).

Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

22-дарс. Намоз макруҳ бўлган вақтлар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17-18-19-20-21

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик #эълон

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.

Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тавофда суратга тушиш жоизми?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚Имом Бухорий ривояти.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СОДИҚ САМАРҚАНДИЙНИ ЭШИТМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Содиқ Самарқандийни эшитмаслик керак деган гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жуда ҳам тўғри. Чунки тўртта фиқҳий мазҳаб ҳам ҳақ, лекин уларни аралаштириш хато йўлдир. Минг йиллардан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилиб келаётган халқимизга бошқа мазҳаблардаги ҳукмларни ҳужжати кучли, деб уқтирувчи, Имом Ашъарийни очиқчасига, Имом Мотуридийни зимдан ёмонлайдиган "шайх"ларга эҳтиёжимиз йўқ.

Сизга ўзимизда машҳур бўлган домлаларни эшитиб юришни тавсия қиламиз. Бирор масалада қийинчиликка дуч келинса, мусулмонлар идораси Фатво марказига мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кишига иш топиб бергани учун унинг маошидан улуш олиб турса бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Насаби шарифлари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

23-дарс. Азон ва унинг суннатлари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17-18-19-20-21-22

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙИТЛАР ЎРТАСИДА ТЎЙ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Икки ҳайит ўртасида тўй қилинмайди дейишади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йилнинг исталган пайтида никоҳланиш, тўй қилиш мумкин. Динимизда имкони бор ёш йигитларни уйланишга, балоғат ва камолот ёшига етган қизларни тезроқ турмушга беришга тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Муборак исмлари ва хулқ-атворлари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar