FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
#намоз

965-CАВОЛ: Ҳар бир ўқилган намоздан кейин ўтган йиллардаги ўқилмаган намозларим қазосини ўқиб борсам бўладими? Ёки ўқилмаган қазо намозларни қандай адо қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (“Фатовойи Ҳиндия” китоби).

Қазо намозларни куннинг исталган пайтида ўқиш мумкин. Фақат уч маҳал бундан мустасно: қуёш чиқаётган пайт, кун қиёмга (тиккага) келганда ва қуёш ботаётганда. Мана шу учта вақтда қазо намозларини ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турмуш ўртоғим ака-укаларим билан борди-келди қилишга рухсат бермаяпти, нима қилсам экан?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

5-дарс. Пок ва нопок сувлар хусусида

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозни машинада ўқиб олса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғусл қилгандан кейин таҳорат олмасдан намоз ўқиса бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закот учун нисоб маблағи бир йиллик бўлиши керак деганда нима тушинилади?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садақани кимга берган афзал?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фитр садақасини бериш шартми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадор оғиз очиш дуосини эсдан чиқарса қандай оғиз очилади?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйимизга рамазон қўшиғини айтиб келишлари тўғрими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙЗ КЎРГАНДА ТАЛОҚ ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир одам аёлига 3 талоқ берди лекин у аёл ҳайз кўрган эди. Бу талоқ ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, бу талоқ тушган ҳисобланади. Имом Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадисда “Ибн Умар розияллоҳу анҳумо аёлини ҳайз вақтида талоқ қилади. Умар розияллоҳу анҳу бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга айтгин, хотинини қайтариб олсин. Хотини ҳайздан покланса, хоҳласа талоқ қилсин” – деб, жавоб берадилар. Ушбу ҳадисдан ҳайз вақтида айтилган талоқ тушиши ва бир талоқ бўлгани учун қайтариб олиш жоизлиги маълум бўлмоқда. Лекин уч талоқ қилинганда хотинни қайтариб олишнинг иложи қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф нима ва унинг ҳукми қандай? Вақф қилинган мулкдан кимлар фойдалана олади?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

6-дарс. Териларни ошлаш ва қудуқларни поклаш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ ҚАСАМНИ КАФФОРАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#қасам

966-CАВОЛ: Инстаграмда бегона эркак билан просто ёзишдим. Эрим шубҳаланиб қасам ичишга мажбур қилди. Мен ёзишмаганман деб, ёлғон қасам ичдим, алдадим. Шу хатони қандай ювсам бўлади, бу қасамни каффороти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ичган қасам ёлғон қасам дейилади. Унинг гуноҳини қайта қилмаслик шарти билан, фақат чин тавба ювиши мумкин. Каффарот уни юва олмайди.

Қасамлар уч хил бўлади:

الأيمان على ثلاثة أضربٍ: يمينٌ غموسٌ، ويمينٌ منعقدةٌ، ويمينٌ لغوٌ.
فاليمين الغموس هي: الحلف على أمرٍ ماضٍ، يتعمد الكذب فيه؛ فهذه اليمين يأثم بها صاحبها، ولا كفارة فيها إلا الاستغفار.
واليمين المنعقدة: هي الحلف على الأمر المستقبل أن يفعله، أو لا يفعله، فإذا حنث في ذلك لزمته الكفارة.
واليمين اللغو: أن يحلف على أمرٍ ماضٍ، وهو يظن أنه كما قال، والأمر بخلافه، فهذه نرجو أن لا يؤاخذ اللّه بها صاحبها.

1. Ёлғон қасам
Алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичиш. Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади. Унинг каффароти фақат истиғфордир.

2. Боғланувчи қасам
Келгуси бирор ишни бажариш ёки бажармасликка қасам ичиш. Бу қасамни бузса, унга каффарот лозим бўлади.

3. Бекор қасам
Ўтган ишни тўғри деб ўйлаб қасам ичиш, лекин иш у айтганига тескари бўлади. Бундай қасам ичган кишини Аллоҳ таоло азоб билан тутмайди деб умид қиламиз ("Мухтасарул Қудурий" китоби).

Мана шу матннинг шарҳида шундай дейилади:

(فاليمين الغموس) وتسمى الفاجرة (هي الحلف على أمر ماض يتعمد الكذب فيه) مثل أن يحلف على شيء قد فعله ما فعله أو بالعكس، مع علمه بذلك، وقد يقع على الحال، مثل أن يحلف ما لهذا على دين، وهو كاذب ...
(فهذه اليمين يأثم بها صاحبها) لقوله صلى اللّه عليه وسلم (من حلف كاذباً أدخله اللّه النار) (ولا كفارة فيها إلا الاستغفار) مع التوبة، لأنها ليست يميناً حقيقية، لأن اليمين عقد مشروع، وهذه كبيرة، فلا تكون مشروعة...
وفي المحيط: الغموس يأثم صاحبها به، ولا يرفعه إلا التوبة النصوح والاستغفار؛ لأنه أعظم من أن ترفعه الكفارة، اهـ.

(Ёлғон қасам) - уни "фожира" қасам ҳам дейилади.
(У алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичишдир) - масалан, билиб туриб, қилган ишини қилмадим деб қасам ичиш ёки бунинг акси: қилмаган ишини қилдим, деб қасам ичиш. Гоҳида ёлғон қасам ҳозирги замон учун ҳам воқеъ бўлади, масалан, "бу одамдан менинг қарзим йўқ", деб ёлғон қасам ичади...
(Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади) - Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким билиб туриб ёлғон қасам ичса, Аллоҳ уни дўзахга киритади", деганлар.
(Унинг каффароти фақат истиғфордир) - тавба ҳам қилади. Чунки у ҳақиқий қасам эмас. Тўғри қасам шаръий ақд (битим) ҳисобланади, ёлғон қасам эса гуноҳи кабира бўлиб шаръий иш эмас...
"Муҳит" китобида: "Ёлғон қасам ичган гуноҳкор бўлади. Унинг гуноҳини фақат чин тавба ва истиғфор кўтаради. Унинг гуноҳи каффарот билан ювишдан кўра улканроқдир", дейилган ("Ал-Лубоб" китоби).

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати: номаҳрамлар билан "Просто гаплашиш", деган гап кетмайди, чунки зинога биринчи қадам "просто гаплашишдан"дан бошланади. Муслима аёл ҳаёли, эрига вафодор, хилватда ҳам бегоналар билан гаплашмайдиган, Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, гуноҳ ишлардан тийилувчи бўлади. Акс ҳолда ҳаёси, обрў-эътибори ва оиласини барбод қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тутолмаган рўзаларимни қандай адо этаман?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЁЛИМ ҒУСЛ ҚИЛСА ДОИМ БОШИ ОҒРИЙДИ
#таҳорат

967-CАВОЛ: Аёлим ғусл қилса доим боши оғрийди. Гоҳо шуни баҳона қилиб тўшакка чақирсам унамайди. Аёлим ғусл қилганда қандай йўл тутиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар аёлингизнинг бош оғриғи ҳақиқатдан ҳам сув билан ювишдан бўлса, аёлингиз ғусл қилганда бошини ювмасдан қолдириб, қолган аъзоларини ювади.

وَلَوْ ضَرَّهَا غَسْلُ رَأْسِهَا تَرَكَتْهُ ، وَقِيلَ تَمْسَحُهُ وَلَا تَمْنَعُ نَفْسَهَا عَنْ زَوْجِهَا (رد المحتار)

"Агар аёл кишига ғуслда бошини ювиш зарар қилса, бошини ювмайди. Масҳ тортади, деб ҳам айтилган. Шу ҳолатда ҳам аёл киши эри тўшакка чақирса, рад жавобини бермайди" ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камқонлигим сабабли рўза тутмасам бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА МУНОФИҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙМИЗМИ?
#ақида

968-CАВОЛ: Бир маърузада мусулмон мусулмонни ёмон кўрса мунофиқ бўлиб қолади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри яъни баъзи бир одамларни қилаётган ҳатти ҳаракатлари, кияётган кийимлари туфайли уларга нисбатан ёмон ҳаёл келади ва уларни ёмон кўриб қоламиз. Масалан, мода учун ҳижоб ўраб олиб, уларни қилиб юрган ишлари, ҳатти ҳаракатлари туфайли. Шундай ҳолатларда мунофиқ бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир мусулмонни имон келтиргани, мусулмон бўлгани учунгина ёмон кўриш, унинг динини, яъни Исломни ёмон кўришдир. Бу мунофиқликнинг белгиси. Чунки мунофиқлар ўзларини мусулмон деб эълон қилган бўлсаларда ич-ичларидан Исломни, мусулмонларни ёмон кўришар, уларга ёмонлик етишини кутишар, душманлар билан бирлашишга пайт пойлашарди.

Ҳадиси шарифга биноан мўмин-мусулмонлар токи бир-бирларини яхши кўрмагунларича комил мўмин бўла олмайдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

لا تباغضوا ولا تدابروا ولا تنافسوا وكونوا عباد الله إخوانا

"Бир-бирингизга буғзу адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгиришиб кетманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг дўст-биродар бандалари бўлинглар" (Имом Муслим ривоятлари).

Демак мўмин мўминни яхши кўриши керак. Лекин мўмин киши гуноҳ ишларни қилса, айбу нуқсонга йўл қўйса, унинг шахсини эмас, балки гуноҳ ишларини ёмон кўриш, мунофиқлик бўлмайди. Ўз ўрнида унинг гуноҳ ишларини турли йўллар билан ислоҳ қилиб қўйиш, мўминлик аломати бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok