FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.17K photos
2.08K videos
4.49K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ХОТИННИНГ МЕРОСИ
#мерос

57-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Хотиннинг меросдаги улуши қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Динимизда хотиннинг марҳум эрдан қолган молда ҳаққи бор. Унинг
мерос олиши икки хил бўлади.

1. Эрнинг хоҳ шу хотиндан, хоҳ бошқа хотиндан фарзандлари бўлмаса, хотин молнинг тўртдан бирини (1/4) олади. Бу қуйидаги оятга биноандир:

"وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ"

“У (хотин)ларга сизлар қолдирган (
мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур..”

2. Эрнинг фарзанди бўлса, хотин молнинг саккиздан бирини (1/8) олади. Бунинг далили қуйидаги оят:

"فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ"

“Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (
мерос)нинг саккиздан бири тегур” (Нисо сураси, 12-оят).

Агар хотинлар бирдан ортиқ бўлса ҳам юқоридаги улушларни бўлиб олишади.

Эр вафот қилганда унинг никоҳида бўлмаган (собиқ) хотини
мерос олмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, мерос бўлиш маййит дафн этилганидан кейин, маййитнинг қарзлари адо қилиниб, васиятлари адо этилгач бўлади. Хотин мерос олгандан кейин қолган мол-мулк фарзандларга шариатимизда белгиланган тартибда бўлинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

190-CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар
мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг
меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.

Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни
мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).

Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.

Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ

яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (
мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).

Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан
мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни икки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб,
мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш