FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.41K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУО
#намоз #дуо

730-CАВОЛ: Намоздан кейин дуо қилишга ҳадислар келганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта келган.

عن ابي امامة قال: قيل يا رسول الله: اي الدعاء اسمع؟
قال: خوف الليل الاخر، و دبر الصلوات المكتوبات

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти 3499).

Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар:

لا يجتمع ملاء فيدعو بعضهم، و يؤمن البعض، الا اجابهم الله

“Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. (Имом Ҳоким “Мустадрак” ларида келтирган 5478) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
"МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИДАН НАСИБ ЭТ" ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

771-CАВОЛ: Дуода "Аллоҳим Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг шафоатларидан насиб эт", деб дуо қилса бўладими? Ширк бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шафоатни насиб бўлишини сўраш ширк эмас. Чунки шафоат ҳақида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:

عَنْ جَابِرِ بنِ عَبْدِ الله قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَفَاعَتِي لاِهْلِ الكَبَائِرِ مِنْ أُمّتِي رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан катта гуноҳ қилганларга шафоатим бордир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Ширк Аллоҳ таолога бошқа нарсани тенг билиб, унга сиғинишдир. Шафоат сўраб, дуо қилишда, бундай кўриниш йўқ. Бу ерда Аллоҳ таоло Пайғамбарига берган фазилатдан умидвор бўлиш бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЁМҒИР ЁҒГАН ПАЙТДА ДУО ҚИЛИШ
#дуо

777-CАВОЛ: "Ёмғир ёғаётгандаги дуо шубҳасиз қабул" маъносида ҳадис борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, шу маънода ҳадислар бор.
Ёмғир – Аллоҳ таолонинг фазили, раҳмати ва баракоти саналади. У ёғаётган пайтда Аллоҳ таолонинг файзу футуҳидан умид қилинади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ёмғир сувини – муборак сув деб номлаган:

وَنَزَّلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً مُبَارَكًا فَأَنْبَتْنَا بِهِ جَنَّاتٍ وَحَبَّ الْحَصِيدِ

“Биз осмондан муборак сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик” (Қоф сураси, 9-оят).

Шунинг учун ҳам Расули Акрам алайҳиссалом ёмғир ёғган пайтида дуо қилишга тарғиб қилганлар.

سهل بن سعد مرفوعًا إلى النبي صلى الله عليه وسلم: «ثنتان ما تردان: الدعاء عند النداء وتحت المطر» رواه أبو داود.

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарса қайтарилмайди: азон пайтидаги ва ёмғир остидаги дуо” деганлар (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Шу билан бирга Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёмғир ёғганда:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

яъни, “Парвардигоро, фойдали ёмғир қил!” деб дуо қилишлари муборак одатлари бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
"ЖАЗААКАЛЛОҲ"НИНГ МАЪНОСИ
#дуо

860-CАВОЛ: Ҳозир баъзи ёшлардан "Жазаакаллоҳ" деган сўзни эшитиб қоляпмиз. Бу нима ва бизга кимдир айтса, буни жавобига нима деса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Жазаакаллоҳ" ёки "Жазаакаллоҳу хойрон" каби иборалар дуо ҳисобланиб, бу дуони одатда ташаккур айтиш ва миннаддорчилик билдириш маъносида айтилади. Ушбу дуонинг маъноси "Аллоҳ сизни мукофотласин", деганидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида бирор яхшилик қилган кишига манашу дуо билан ташаккур айтишга тарғиб қилинган.

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"مَنْ صُنِعَ إِلَيْهِ مَعْرُوفٌ فَقَالَ لِفَاعِلِهِ "جَزَاكَ اللَّهُ خَيْرًا" فَقَدْ أَبْلَغَ فِي الثَّنَاءِ" (رواه الامام الترمذي والامام النسائي)

яъни, "Кимга бир яхшилик қилинса, унинг ҳаққига: "Жазаакаллоҳ хойрон" (яъни, "Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофатласин") деб дуо қилса, у яхшилик қилган кишини тўлиқ мақтаган бўлади", деганлар (Имом Термизий ва Имом Насаийлар ривоят қилишган).

Бу дуо билан ташаккур айтган кишига жавоб қайтаришингиз вожиб эмас. Лекин, унга жавобан "Омин" ёки "Боракааллоҳ" каби дуолар билан жавоб берилса, яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТУШКУНЛИКДАН ҚУТИЛИШ
#дуо

913-CАВОЛ: Тушкунликдан қандай қутилиш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушкунликдан қутилиш бошига келган мусибатни қандай кутиб олишга боғлиқ. Агар киши ўзига етган мусибат ва шу каби кўнгилсизликларга бу ҳам Аллоҳнинг қазо ва қадари, менга юборган бир имтихони, деб қараса. Мусибатларни енгиш ва тушкинликлардан чиқиб кетиши осон бўлади.

Аллоҳнинг тақдирига кўниб, хоҳиш иродасига таслим бўлганларнинг ҳамма иши яхши бўлади. Улар ўзларига соғлик ва хотиржамлик каби чиройли нарсалар келганида, бу неъматларни Аллоҳдан билиб шукр қиладилар. Бошларига хасталик ва фалокат каби нафсига ёқмаган ёмонликлар келганида, уларни Аллоҳдан келган синов сифатида қабул қиладилар ва сабр қиладилар. Оқибатда ҳар иккиси ҳам улар учун хайрлидир. Чунки шукр қилганлари учун шукр савоби, сабр қилганлари учун сабр савобини оладилар ва ҳар икки ҳолатда ҳам фойда кўрадилар.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Мўминнинг ҳар қандай ҳоли яхши. Унинг ҳар қандай ҳоли (соғлик ё беморлик бўлсин) ўзи учун хайрлидир. Ва бу фақат мўминларга хосдир. Унга яхшилик келса шукр қилади; Бу унинг учун хайрли бўлади. Агар унга ёмонлик (хасталик, мусибат) келса, сабр қилади; Бу ҳам унинг учун хайрли бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб қолган инсонларга ҳадислар келган: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, дуосини ўқиб сўнг Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан ҳожатларини сўраса, иншааллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўлади, деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲОЖАТХОНАГА КИРИШДАН АВВАЛ ЎҚИЛАДИГАН ДУО
#дуо

923-CАВОЛ: Ҳожатхонага кирганда қайси дуони ўқилади ва бу дуо қайси ўринда ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ҳожатхона бор жойда ҳожатхонага киришидан аввал, ҳожатхона йўқ жойда эса қазо ҳожат қилиш учун кийимини ечишидан аввал қуйидаги ҳадиси шарифда келган дуони ўқийди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида:

اَللَّهُمَّ إِنَّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

“Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубси вал хобаиси” дуосини ўқир эдилар”.

Маъноси: Аллоҳим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Агар ҳожатхонага киришдан аввало ёки очиқлик жойда кийимлар ечилишидан аввал бу дуони айтиш ёддан кўтарилган бўлса, ҳожатхонага киргандан сўнг ёки кийимлар ечилганидан сўнг овоз чиқармасдан қалбида бу дуони ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok