This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
22. Жаноза намозида сафлар тоқ бўлиши керакми?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar

НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ НЕЧА РАКАТДАН ЎҚИШ СУННАТ?
#намоз
❓925-CАВОЛ: Кундузги нафл намозларини 4 ракатдан, кечгиларини 2 ракатдан ўқиш суннат амали, деб эшитдим. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда кечада ҳам, кундузда ҳам бир салом билан тўрт ракат қилиб ўқиш афзал ҳисобланади, дейилган.
عن عائشة: «أن النبيّ صلى الله عليه وسلم كان يصلّي بالليل أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي ثلاثا
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда тўрт ракат ўқир эдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Кейин тўрт ракат ўқирдилар. Унинг ҳам гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Сўнгра уч ракат ўқирдилар (Имом Бухорий ривояти).
عن عائشة تقول: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلّي الضحى أربع ركعات لا يفصل بينهن بسلام
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини салом билан бўлмасдан тўрт ракат ўқирдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

23. Истинжо қила олмаган кишининг ҳукми
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
23. Истинжо қила олмаган кишининг ҳукми
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Тажвидда хатоси бор инсон қандай йўл тутиши керак?
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
24. Саждада кўзни юмиш мумкинми?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
24. Саждада кўзни юмиш мумкинми?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Рўзадор инсон сақич чайнаса бўладими?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА НИЯТНИ УНУТГАН БЎЛСА
#таҳорат
❓926-CАВОЛ: Мен таҳорат олгунча баъзида таҳоратга ният қилдимми йўқми деб ўйлаб қоламан. Aгар ният қилиш эсимдан чиққан бўлса ният қилиб бошидан таҳорат олишим шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ниятни унутган бўлса, зарари йўқ. Қайта таҳорат қилиш шарт эмас.
Аслида таҳоратда ният қилиш суннат. Қасддан ниятни тарк қилса, таҳорати дуруст бўлсада, суннатни тарк қилган бўлади. Суннатни қасддан тарк қилишга одатланмаслик керак.
وَأَمَّا وَقْتُهَا فَعِنْدَ غَسْلِ الْوَجْهِ وَمَحَلُّهَا الْقَلْبُ وَالتَّلَفُّظُ بِهَا مُسْتَحَبٌّ .
كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ
"Таҳоратда ниятнинг вақти юзни ювиш пайтида бўлади. Ниятнинг ўрни қалбда, тил билан айтиш мустаҳаб" ("Фатовои ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Рўза тутган одамга охиратда қандай ваъда берилган?
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ёрқин домла ЖУМАБОЕВСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓927-CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Ҳадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истилоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.
Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.
Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.
Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзавотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.

ДАЖЖОЛНИНГ ФИТНАСИ ҚАБРДАГИЛАРГА ҲАМ ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?
#ақида
❓928-CАВОЛ: Дажжол чиққанда қабрдаги маййитга ҳам фитна солиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиёматга яқин Дажжол чиқиб, аввал одамлар орасида солиҳ инсон сифатида намоён бўлиб, тақводорликни даъво қилади. Кейинроқ худолик даъвосини қилади. Сеҳргарлик орқали одамларни алдаб, кўпчиликнинг имонини фитнага солади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўраганлар. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ" (رواه البخاري في "الأدب المفرد").
“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳим! Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман ва дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман”, деганларини эшитдим” (Имом Бухорий “Ал-Адаб ал-муфрад”да ривоят қилганлар).
Бошқа ривоятда Расули Акрам алайҳиссалом умматлари Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрашга буюрганлар. Дажжолнинг фитнаси асосан ўша пайтдаги тирик одамларга бўлиши ҳадислардан маълум бўлади. Қабрдагиларга ҳам унинг фитнаси таъсир қилишини айрим аҳли илмлар айтиб ўтишган бўлсада, лекин бирор ҳадисда бу ҳақда очиқ маълумот собит бўлмаган. Валлоҳу аълам.

ЗАМ СУРАДАН ОЛДИН БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?
#намоз
❓929-САВОЛ: Намозда зам сурадан олдин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"ни айтиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан олдин “Басмала” – “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”ни айтиш суннат. Лекин Фотиҳа билан зам сура ўртасида “Басмала” айтилмайди. Мазҳабимиздаги кўпчилик уламолар шунга фатво берганлар. Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ бу борада шундай деганлар:
فَلَا تُسَنُّ التَّسْمِيَةُ بَيْنَ الْفَاتِحَةِ وَالسُّورَةِ مُطْلَقًا عِنْدَهُمَا ، وَقَالَ مُحَمَّدٌ تُسَنُّ إذَا خَافَتَ لَا إنْ جَهَرَ وَصَحَّحَ فِي الْبَدَائِعِ قَوْلَهُمَا ، وَالْخِلَافُ فِي الِاسْتِنَانِ أَمَّا عَدَمُ الْكَرَاهَةِ فَمُتَّفَقٌ عَلَيْهِ ،
Яъни: “Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф (раҳимаҳумаллоҳ)га кўра Фотиҳа ва зам сура орасида басмала айтилмайди. Имом Муҳаммад (раҳимаҳуллоҳ): “Басмалани айтиш жаҳрий намозда суннат бўлмаса-да, махфий ўқиладиган намозда суннатдир”, деганлар. “Бадоиъус саноеъ” китобида Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуфнинг гапларини саҳиҳ – тўғри, деганлар. Икки имом билан имом Муҳаммаднинг ўрталаридаги хилоф Фотиҳа билан зам сура ўртасида басмалани айтиш суннат ёки суннат эмаслиги борасидадир. Агар басмалани айтса, макруҳ бўлмаслигига иттифоқ қилинган” (“Баҳрур-роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

❓Рўза тутган инсон ширин ҳидли шампунларда бош ювиши мумкинми?
Ғуломиддин домла Холбоев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Фатво маркази директор ўринбосари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Қизбола ва ўғил боланинг бахти очилиши учун ўқиладиган дуолар борми?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Аёллар қабристонга борса бўладими?
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Қарзи бор кишининг дуоси қабул бўлмайдими?
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓20 йил олдин бенамоз бўлиб юрган пайтларимда қарта ўйнаб пул ютқазиб қўйганман. 10 кг гўшт пулига қарздор бўлганман. Шу одам ҳозир йўқ. Шу қарзимни қандай тўлайман?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИМАЙ ЖАННАТГА КИРГАН САҲОБА
#намоз
❓930-CАВОЛ: Саҳобалардан бирини "Бирор вақт намоз ўқимасдан жаннатга кирган саҳоба Амр ибн Собит ибн Уқайш розияллоҳу анҳу" деб ўқидим. Қандай қилиб намоз ўқимай жаннатга кирса бўлади? Шуни изоҳлаб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, шундай саҳоба ўтган. Бунинг сабабини кўплаб ҳадис китобларида келтирилган қуйидаги воқеаларни ўқиб билиб оламиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Амр ибн Собит деган киши Ислом ва мусулмонларни жуда ёмон кўрар эди. Мусулмонлар унга Исломни таклиф қилишар, у эса рад қилар эди.
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар билан мушрикларга қарши Уҳуд жангига чиқдилар.
Амр ибн Собит тўсатдан ислом ва мусулмонларга нисбатан, Набий алайҳиссаломга нисбатан қаттиқ муҳаббатни ҳис қилди. У Пайғамбаримизнинг олдиларига исломни қабул қилганини эълон қилиш учун борди. Унга Расулуллоҳ ва саҳобалар Қурайш мушрикларига қарши жанг қилгани Уҳуд томон кетганини айтишди.
Амр Уҳуд томон шошди. Етиб борганида уруш қизиб ётган эди. У мусулмонлар томонида туриб жанг қилди. Аммо унга қаттол зарбалардан бири тегиб, ерга йиқилди.
Жанг тугагач, мусулмонлар жароҳатланган ва ҳалок бўлганларни қидириб юриб, уни кўриб қолишди. У оғирлашиб қолган эди. Шунда улар Амрдан сўрашди:
- Бу ерга нега келдинг, эй Амр? Буни қавмингни ёмон кўрганингдан қилдингми ёки Исломга рағбат қилиб қилдингми?
Амр деди:
- Исломга рағбат қилиб қилдим. Мен Аллоҳга ва Расулига иймон келтирдим. Сўнгра қиличимни кўтариб келдим ва Аллоҳнинг Расули билан бирга бўлдим. Жангда яраландим.
У шундай деб оз фурсатдан сўнг вафот этди. Амр ибн Собит розияллоҳу анҳу шаҳид бўлган эди. Кўпчилик унинг мусулмон бўлганини ҳам билмаган эди.
Саҳобалар Пайғамбаримиздан Амр ибн Собит ҳақида сўрашди. "У жаннат аҳлидан", дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу саҳобалар билан мутойиба қилиб улардан сўрар эдилар:
- Менга айтингчи, ким Аллоҳ таолога битта ҳам сажда қилмасдан жаннатга кирган?
Агар ҳеч ким жавоб бермаса, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ўзлари: "Бу Амр ибн Собит", деб жавоб берар эдилар.
Валлоҳу аълам.