FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Намозни бош кийимсиз ўқиса намозда камчилик бўлиб қолмайдими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Шу кунларда юқоридаги хабар ижтимоий тармоқларда айланишни бошлади. Аслида бу ўтган йили тарқатилган ва бу хабарда қўпол хатоларга йўл қўйилган:
1. Ҳозир Зул-қаъда ойининг боши. Қурбон ҳайити эса кейинги Зул-ҳижжа ойининг 10-кунида бўлади. Қурбон ҳайитни белгилаш Зул-ҳижжа ойининг ҳилоли кўриниши билан бўлади. Ҳилол кўринишига ҳали камида 25-26 кун бор. Ҳозирдан Арафа куни ва Ҳайит кунини аниқ айтишнинг иложи йўқ.
2. Арафа куни рўза тутиш катта ажрга сабаб бўлиши ҳақида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар (Имом Муслим ривояти).
Аммо ким бу хабарни бировларга етказса, ёдига солса, 80 йиллик ибодат савобини олади, деган гап асоссиз ва тўқима гап. Бундай гапни ҳар ким ўзича айтолмайди, бунга камида ҳадис керак бўлади. Бундай гапларни тарқатишдан аввал устоз-домлалардан тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаб олиш лозим. Акс ҳолда ўзи билмаган ҳолда ёлғон гапириб қўйган бўлади. Валлоҳу аълам.
ҲОЖАТХОНАГА КИРИШДАН АВВАЛ ЎҚИЛАДИГАН ДУО
#дуо

923-CАВОЛ: Ҳожатхонага кирганда қайси дуони ўқилади ва бу дуо қайси ўринда ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ҳожатхона бор жойда ҳожатхонага киришидан аввал, ҳожатхона йўқ жойда эса қазо ҳожат қилиш учун кийимини ечишидан аввал қуйидаги ҳадиси шарифда келган дуони ўқийди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида:

اَللَّهُمَّ إِنَّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

“Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубси вал хобаиси” дуосини ўқир эдилар”.

Маъноси: Аллоҳим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Агар ҳожатхонага киришдан аввало ёки очиқлик жойда кийимлар ечилишидан аввал бу дуони айтиш ёддан кўтарилган бўлса, ҳожатхонага киргандан сўнг ёки кийимлар ечилганидан сўнг овоз чиқармасдан қалбида бу дуони ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турмуш ўртоғим ака-укаларим билан борди-келди қилишга рухсат бермаяпти. Нима қилсам экан?

Ёрқин домла ЖУМАБОЕВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошқа давлатга бориб илм олиш жоизми?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 21:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 3 июнь куни
кечки соат 21:00 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НЕГА КАЪБАНИ ТАВОФ ҚИЛИНАДИ?
#ақида

924-CАВОЛ: Мен дин тўғрисида Сизчалик билимга эга эмасман, лекин Аллоҳ тош-будга сиғинишни таъқиқлайди, нега энди Макка, Мадина шаҳарларига бориб шу жойларни тавоф қилинади? Билишимча шу улкан ва қадрли тош туфайли. Нега айнан ўша жойга бориб келиш билан гуноҳлар ювилади деб ишонилади. Ваҳоланки, савоб олиш ва гуноҳни ювиш амалларига жойни таъсири бўлмаса керак?!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай фикр бирон нарсани Аллоҳ учун улуғлаш билан, Аллоҳ билан бирга яъни унга шерик қилиб улуғлаш орасидаги фарқни англамасликдан келиб чиқади. Бутпарастлик бу бутларни Аллоҳга шерик қилиб улуғлаш бўлса, Каъбани тавоф қилиш Аллоҳни буйруғини бажаришдир. Каъбани тавоф қилишда каъба мақсад эмас. Балки Аллоҳнинг амрини бажариш билан унинг розилигини топиш асосий мақсад. Каъба ва бошқа муқаддас нарсаларни, биз ўзимиздан келиб чиқиб улуғлаб олган эмасмиз ва уларнинг зотида улуғлик бор, деб эътиқод қилмаймиз. Балки, Аллоҳ улуғлик бергани учун улуғлиги бор, деб ҳисоблаймиз. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти йўқ. Худди фаришталарга Одам алайҳиссаломга сажда қилиш орқали уни улуғлаш буюрилганидек, инсонларга ушбу маконларни зиёрат қилиш буюрилди. Мусулмонлар ушбу жойларни Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун тавоф ва зиёрат қиладилар. Унга муҳаббат қиладилар, шавқлари Унга бўлади, Ундан қўрқиб йиғлайдилар. Унинг мағфиратидан умидвор бўладилар. Шунинг учун улар буюрилганидан ортиқча нарсаларни қилмайдилар.

Бутпарастлар эса бутларни тавоф қилишда бутларда зотий улуғлик бор деб эътиқод қилардилар. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти бор деб эътиқод қилар эдилар. Бутларга яқин бўлишни хоҳлар эдилар. Уларга сажда қилишар, улар учун қурбонликлар қилар эдилар. Улар бутга ибодат қилгани учун уйларида ҳам бутлар бор эди. Энди айтинг қайси мусулмоннинг уйида каъба ёки тош бор. Қайси мусулмоннинг уйида насронийларда бўлганидек хоч бор. Демак, мусулмон Аллоҳга ибодат қилади ва Аллоҳ буюргани учун тавоф қилади, саъй қилади, шариат буюргани учун ҳажарул-асвадни ўпади ёки унга ишора қилади. Ҳажнинг бутпарастликдан фарқи шу.

Энди саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, юқоридаги жавобдан унга ҳам жавоб олишимиз мумкин. Лекин шуни қўшимча қиламизки, Аллоҳ таоло бандаларини тавба қилишга буюради ва тавба қилганларнинг гуноҳини кечиришга ваъда беради. Бунинг учун банданинг тавбаси ҳақиқий тавба бўлиши зарур. Банда ихлос билан ҳақиқий тавба қилиб Аллоҳга қайтса қаерда бўлса ҳам гуноҳи кечирилади, албатта. Лекин унинг содиқ банда бўлиб, ҳақиқий тавба қилганини аломатлари бор. Йўллар босиб Аллоҳ таоло муқаддас қилган жойларга бориб тавба қилиш ва буюрилган қийин амалларни ихлос билан бажариш ана шу содиқликнинг бир кўринишидир. Шунинг учун улар онадан янги туғилгандек гуноҳларидан пок ҳолда уйларига қайтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

22. Жаноза намозида сафлар тоқ бўлиши керакми?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қарз

Қарздор одам қандай дуолар ўқиса бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ НЕЧА РАКАТДАН ЎҚИШ СУННАТ?
#намоз

925-CАВОЛ: Кундузги нафл намозларини 4 ракатдан, кечгиларини 2 ракатдан ўқиш суннат амали, деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда кечада ҳам, кундузда ҳам бир салом билан тўрт ракат қилиб ўқиш афзал ҳисобланади, дейилган.

عن عائشة: «أن النبيّ صلى الله عليه وسلم كان يصلّي بالليل أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي ثلاثا

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда тўрт ракат ўқир эдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Кейин тўрт ракат ўқирдилар. Унинг ҳам гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Сўнгра уч ракат ўқирдилар (Имом Бухорий ривояти).

عن عائشة تقول: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلّي الضحى أربع ركعات لا يفصل بينهن بسلام

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини салом билан бўлмасдан тўрт ракат ўқирдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тажвидда хатоси бор инсон қандай йўл тутиши керак?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадор инсон сақич чайнаса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar