FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#эслатма

🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙДАГИЛАРИНИ МАЖБУРЛАШЛАРИ БИЛАН ЯШАБ КЕЛЯПМИЗ
#оила

910-CАВОЛ: Турмуш қурганимга 8 ой бўлди. Турмуш ўртоғим сенда кўнглим йўқ, деб кўп айтадилар. Буни хар бир ишларида сездириб турадилар. Бошида кетсанг яхши бўлади деганлар ҳам. Уйдагиларини мажбурлашлари билан яшаб келяпмиз. Мени 2 чи турмушимлиги учун қийналсам ҳам чидаб келяпман. Шундай яшаш мумкинми, нима қилишни, қандай йўл тутишни билмай қийналиб кеттим. Ҳатто гапиргилари ҳам келмайди. Илтимос маслаҳат берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак ота-онасининг қистови ёки бошқа сабаблар билан бир аёлга уйланади. Лекин турмуш давомида унга ҳеч меҳри уйғонмайди. Йиллар ўтган сайин хотини ёқмай кетаверади, эркак ҳам ажрашмай шундай меҳрсиз турмушни давом этаверади. Агар турмуш қуришдан олдин аёл эрига ёқмаган бўлса, у ҳолда турмуш давомида уни меҳрини қозонишга ҳаракат қилиши лозим.

Меҳр қозониш учун аёл аввало ўзининг хотинлик бурчларини чиройли адо қилиши ва эрининг қариндошларига чиройли муомала қилиши керак. Хушмуомалалик, очиқ юзлилик, тили ширинлик, эркалик, ўз қадрини билиш ва албатта жинсий муносабатларда аёлнинг ҳам фаол бўлиши эркакни меҳрини қозонишда энг осон йўлдир.

Лекин бу дегани оилада фақат аёл эзилиб яшаши керак дегани эмас. Вақти билан аёл ҳам ўз қадрини билиб, бурчларини чиройли адо қилгани каби, ҳаққини ҳам чиройли талаб қилишни билсин. У ҳам оиланинг бир аъзоси, унинг ҳам оилада алмаштириб бўлмайдиган ўрни борлигини эрига чиройли услубда англатиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Намозни вақтидан олдин ўқиш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ГЎШТИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАЙВОНЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Намоз ўқиятганда кўзни юмиб олса бўладими?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ШАРТНОМА ПУЛИНИ ТЎЛАШ БИЛАН ЗАКОТ АДО БЎЛАДИМИ?
#закот

911-CАВОЛ: Бирон талабанинг шартномасини тўлаб қўйиш билан закот адо бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар талаба закот берувчига "қарзимни тўлаб беринг" деб айтган бўлса закот адо бўлади. Агар буни айтмаган ёки буюрмаган бўлса закот адо топмайди. Чунки ушбу ҳолатда закотнинг асосий шарти бўлмиш "тамлик" — мулк қилиб бериш топилмайди. "Фатавои ҳиндия" китобида бу ҳақда шундай дейилган:

وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ

"Агар фақирнинг қарзини ўзининг молини закотидан адо этиб қўйса, агар бу фақирнинг буйруғи (илтимос ҳам киради) билан бўлса жоиз бўлади. Агар унинг буйруғисиз бўлса жоиз эмас. Лекин қарз соқит бўлади".

Адо топилиши айтилган кўринишда камбағалнинг буйруғи уни ҳукман вакилга айлантиради ва камбағал закотни ўзи олиб ҳақдорга тўлаган деб эътиборга олинади.

Хулоса қилиб айтганда, закот адо топиши учун закот берувчи кишининг ўзи ёки шартнома учун закотларни қабул қилиб олувчи масъул киши тўловни амалга оширишдан олдин талабани хабардор қилиб унинг умумий рухсатини олиниши керак. Ушбу рухсат талабанинг юқоридаги фиқҳий китобларимизда келган буйруғи сифатида қабул қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ИЖАРАДА ТУРГАН ОДАМ ИФТОРЛИК ҚИЛИБ БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дадам руҳий бемор. Ҳозирги кунда ижарада турамиз. Саволим шуки ижарада туриб биз ҳам ифторлик қилсак бўладими? Савоби хонадон эгасига бўлса ҳам майли, ният қилгандим.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз оилавий ҳолатингизга қаранг. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш жуда ҳам фазилатли амал. Аммо бу имкониятга қараб қилинади. Агар ифтор қилсангиз, бунинг савоби сизларга бўлади. Уй эгасига кетиб қолади, деган гап йўқ. Чунки ҳар қандай яхшиликнинг савоби уни қилган инсонга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЗАНЖИРЛИ ЯЪНИ ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

912-CАВОЛ: Айрим фирмалар уларнинг маҳсулотини сотиб олганингиз учун сизга бошқа харидор олиб келиш ҳуқуқини тақдим этади. Улар қўйган шартларга кўра ва улар айтган миқдорда харидор олиб келсангиз сизга маълум миқдорда маблағ ёки биронта қимматбаҳо буюм берадилар. Бу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда бу иш турли кўринишларда ва турли шартларга кўра амалга оширилмоқда. Лекин уларнинг барчасида топиладиган ҳолат яъни уларни жамлаб турувчи нарса маҳсулот сотиб олган шахс занжир қаторига қўшилади ва бошқа харидорлар излашга киришади. Гоҳида муваффақиятга эришиб маълум маблағларга эга бўлиши мумкин.

Бу ишларнинг шаръий ҳукми келишув шартлари ва ҳолатларига қараб ўзгариб боради:

1. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш яъни бошқа харидор олиб келиш шарт қилинса бу бай фосид ҳисобланади. Масалан, бир пачка дорини 100 долларга бошқа харидор олиб келиш шартига кўра сотилса жоиз эмас.

2. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса ва сотиб олувчи унга қўшилмаса бу бошқа оддий байлар каби жоиз ҳисобланади.

3. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса, лекин маҳсулот ўзинининг бозордаги ҳақиқий қийматидан юқори нархга сотилса савдо занжирига қўшилиш учун уни сотиб олиш жоиз эмас. Масалан, баъзи фирмалар 200 долларлик дорини 500 долларга сотади ва сотиб олувчига "Хоҳласангиз занжирга қўшилинг ва даромад олинг, хоҳласангиз йўқ, шарт эмас" деб айтади. Сотиб олувчининг асл мақсади дори эмас, балки ана шу занжирга қўшилиб олиш бўлса бай жоиз эмас.

4. Агар маҳсулот ўз нархида сотилаётган бўлса ва уни сотишда занжирга қўшилиш шарт қилинмаса, лекин уни сотиб олувчи занжирга қўшилиб даромад топиш учун сотиб олса ва унга қўшилса бу олдинги байдан алоҳида иш ҳисобланади. Фиқҳий қоидаларга кўра у воситачи ёки даллол ҳисобланади. Бунда воситачига ҳақ бериш масаласи асосида ҳукм чиқарилади. Одатда бу шаклда юритиладиган келишувларда воситачи бир нечта, масалан иккита харидор топсагина бериладиган маблағга ҳақли бўлади. Бу тариқа келишув ҳам жоиз эмас.

Бундан ташқари у ўзи топган харидорлар орқали топилган одамлар ҳисобидан ҳам маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу хусусда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ қуйидагиларни айтади: "Тажриба шуни кўрсатдики, ушбу ҳолатларда сотилаётган маҳсулот қимматбаҳо, гоҳида бозорлардан топилмайдиган нарса бўлади. Одамлар уни савдо занжирига қўшилиш учунгина сотиб оладилар. Бундан олдинроқ фирмалар маҳсулотни сотмасдан ҳам бу ишни амалга оширганлар. Улар одамлардан яхшигина пул олиб уларнинг қўлига биргина карточка берганлар. Карточкани олган одам занжирга қўшилган ва бошқа одамларни унга қўшиб маълум миқдорга етганда маълум маблағларни қўлга киритган. Бу айни қиморнинг ўзгинаси ҳисобланади. Бу "Пирамида.." деб аталади. Кўп давлатлар бу шаклдаги савдо амалиётини қонун билан таъқиқлаб қўйдилар. Шундан кейин улар карточка ўрнига баъзи маҳсулотларни нархидан баландроқ нарх эвазига сота бошладилар. Лекин, мазмун ва мақсад пирамида системасининг айни ўзи. Буни кўп давлатлар ҳали таъқиқламади. Лекин шариат ҳукмига кўра бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТУШКУНЛИКДАН ҚУТИЛИШ
#дуо

913-CАВОЛ: Тушкунликдан қандай қутилиш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушкунликдан қутилиш бошига келган мусибатни қандай кутиб олишга боғлиқ. Агар киши ўзига етган мусибат ва шу каби кўнгилсизликларга бу ҳам Аллоҳнинг қазо ва қадари, менга юборган бир имтихони, деб қараса. Мусибатларни енгиш ва тушкинликлардан чиқиб кетиши осон бўлади.

Аллоҳнинг тақдирига кўниб, хоҳиш иродасига таслим бўлганларнинг ҳамма иши яхши бўлади. Улар ўзларига соғлик ва хотиржамлик каби чиройли нарсалар келганида, бу неъматларни Аллоҳдан билиб шукр қиладилар. Бошларига хасталик ва фалокат каби нафсига ёқмаган ёмонликлар келганида, уларни Аллоҳдан келган синов сифатида қабул қиладилар ва сабр қиладилар. Оқибатда ҳар иккиси ҳам улар учун хайрлидир. Чунки шукр қилганлари учун шукр савоби, сабр қилганлари учун сабр савобини оладилар ва ҳар икки ҳолатда ҳам фойда кўрадилар.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Мўминнинг ҳар қандай ҳоли яхши. Унинг ҳар қандай ҳоли (соғлик ё беморлик бўлсин) ўзи учун хайрлидир. Ва бу фақат мўминларга хосдир. Унга яхшилик келса шукр қилади; Бу унинг учун хайрли бўлади. Агар унга ёмонлик (хасталик, мусибат) келса, сабр қилади; Бу ҳам унинг учун хайрли бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб қолган инсонларга ҳадислар келган: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, дуосини ўқиб сўнг Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан ҳожатларини сўраса, иншааллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўлади, деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир домла ота-онам ҳаққига Қуръон хатм қилдилар, у кишини қандай рози қилишим мумкин?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОННИ БОШҚА ЖОЙГА ОЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?
#Қуръон

914-CАВОЛ: Қуръони карим деворда осилиб эмас, балки шкафнинг ичида турса, ётганимда оёғим ӯша шкафга қаратилиб туриши мумкунми ёки Қуръонни бошқа жойга олиб қӯйиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон Аллоҳнинг шиорларидандир. Шиор деб кўрганда Аллоҳни эслатадиган нарсаларни айтилади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

“Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, бас, албатта, бу, қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси 32 оят), деб марҳамат қилган.

Имкон қадар Қуръонни улуғлашимиз лозим. Оёқни бошқа жойга узатишни имкони бўлмаса, Қуръони каримни бошқа жойга олиб қўйинглар.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАБР ТОШИГА МАРҲУМНИНГ СУРАТИНИ ЧИЗДИРИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қабристонда қабр тошига марҳумнинг суратини чиздириб қўйиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ишни маййитга бирор фойдаси борми? Бундан сақланиш керак. Чунки бу ишда маблағни исроф қилиш ҳам бор. Ўша ишга сарфланадиган пулни бирор муҳтожга бериб, савобини марҳумга бағишланса, мана шу яхши иш бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: Интернетдан тўғри фойдаланиш муҳим

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФОЛБИНЛАР ЖИНЛАР БИЛАН ГАПЛАШАДИМИ?
#ғайб

915-CАВОЛ: Фолбинлар ростдан ҳам жинлар билан гаплашадими? Фол очиш гуноҳми ишонса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбин жинлар билан алоқа қилади. Фақат кофир жинлар билан алоқа қилади. Улар фолбинга бир эшитган рост хабарига минг ёлғонни қўшиб етказади. Фолбин шуни одамларга гапиради. Фолбинга бориш, унинг сўзига ишониш динимизда қаттиқ қораланади. Қолаверса, ғайбдаги яширин нарсаларни фақат Аллоҳ таоло билади:

قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ

“Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси, 65-оят).

“Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг хузурига келса-ю, гапига ишонмаса, қирқ кеча намози қабул бўлмайди” (Имом Тобароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРИГА БИЛДИРМАЙ ЭҲСОН ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши эрига билдирмай эҳсон қилса бўладими? Ахир ҳеч кимга билдирмай қилинган эҳсоннинг савоби кўпроқ бўлади, дейилган экан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар аёл кишининг ўз шахсий пули бўлса, буни нима қилишга ихтиёрли. Шунингдек, ҳеч кимга билдирмай эҳсон қилиши ҳам мумкин ва бунга савоб олади.
Шуни ҳам эслатишимиз керакки, олдиндан онахонларимиз барча ишларини эрлари билан маслаҳат қилиб, тинч-тотув яшаб келганлар. Шундай экан, имкон бўлса аёл киши эҳсон қилиш каби савобли амалларни эрлари билан бамаслаҳат қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar