FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҲАЙВОНЛАРНИ РАСМИ БОР КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чақолоқларга, шунингдек, болаларга ҳайвонларни расми бор кийимларни кийғазиб бўмидими? Кўзи бор нарсага шайтон ўрнашиб олиши ростми? Ҳозирги кўп кийимларда ҳар хил ҳайвонларни расми бор, айниқса ёш болаларникида.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда инсон ва ҳайвонларни расмини чизиш ман қилинган. Ёш болаларнинг кийимларига келсак, унда ҳам имкон қадар мазкур расмлар йўғини танлаш керак бўлади. Кўзига шайтон жойлашиб олади деган гап эса асоссиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПАШШАЛАРНИНГ НАЖОСАТГА ҚЎНИБ КЕЙИН КИЙИМГА ҚЎНИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен қишлоқ жойда яшайман ҳожатхонада таҳорат олиб чиқсам кўнглим тўлмайди. Сабаби пашшалар кийимимга қўнади. Пашшалар ҳожатхонада турли нажас нарсаларга қўнишгани учун шу борада нима қилишим жоиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай жойдаги пашшаларнинг нажосатга қўниб кейин кийимга қўниши билан кийим нажосат бўлмайди. Чунки бу ҳолатда нажосат жуда ҳам кам бўлгани учун, уламоларимиз бу миқдорни эътиборга олмаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
"КАЛЛА ПОЧА" ПИШИРИБ ҚАБР БОШИДА ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#бидъат

787-CАВОЛ: Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.

Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАЙВОНЛАРНИ ШОХИНИ КУЙДИРИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Молларни бузоқлик пайтда шохини куйдириб тўқол қилиб, шохни ўсмайдиган қилиш динимизда жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайвон катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, шохини куйдириш, унга озор бериш саналади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом куйдириб тамға босилган бир ҳайвонни кўриб: "Бунга тамға босган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундан келиб чиқиб, ҳайвонларни шохини куйдирмаслик керак. Агар қаттиқ зарурат тақозо қилиб, бунга мажбур бўлинса, зарурат юзасидангина рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРДАН КЕЙИН НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#намоз #витр

788-САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.

Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби).

Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти” (“Ал-Лубоб” китоби).

Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРНИНГ МОЛИДАН ЭҲСОН ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар аёл эрига айтмасдан уни молидан эҳсон қилса гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрнинг моли ўзининг мулки саналади. Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан эҳсон қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

118. ЭРКАКЛАРНИНГ ҚИЗИЛ КИЙИМ КИЙИШИ ҲАҚИДА

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ХАТМ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Қуръони каримдан уч пора ўқиганман. Хозир хатм қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни битта ҳарфини ўрганиш катта бахт. Аллоҳ сизга Ўзиниг каломидан уч пора ўқишни насиб қилибди, бу катта неъмат. Агар бехато хатм қилишга кўзингиз етса, хатм қилганингиз энг савобли амал бўлади. Агар ўқишда хато қилишингиз эҳтимоли катта бўлса аввал ўқиган жойларингизни такрорлаб яна зиёда қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

119. НАМОЗ ИЧИДА АКСА УРИБ “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ” ДЕЙИШ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
СУННАТ НАМОЗИНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Суннат намозларини овоз чиқариб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Таровиҳдан бошқа барча суннат ва нафл намозларида овоз чиқарилмасдан адо этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА БУРУННИ ЧАЙМАСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олганда бурнимни муболаға қилмасдан ювсам ҳам ачишиш бўляпти. Рўзам очилиб кетмаслиги учун бурунни чайишни тарк қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ғусл учун бўлса албатта чайқаш шарт қилинади. Таҳоратда эса бурунни чайқаш суннат амал. Лекин мутлақо тарк қилиш мумкин эмас. Тарки суннат бўлади. Иложини қилиб енгил бўлсада чайқашлик суннатга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИР НЕЧТА МАСЖИДДАН АЗОН ЭШИТИЛГАНДА НАМОЗНИ ҚАЙСИ ВАҚТДА ЎҚИШИМ ЖОИЗ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишимдан олдин бизга тўрт-бешта масжиддан азон овози бирин-кетин эшитилади. Мен намозни қайси вақтда ўқишим жоиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир нечта азон эшитилганда, азонни эшитиш, унга жавоб қайтариш ва дуо қилиш каби динимизда тарғиб қилинган амалларни биринчи азонда бажариш билан кифояланиб, намозни ҳам биринчи азондан кейин адо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

120. “АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОНДА” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛУВЧИНИНГ ТАҲОРАТИ СИНСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жамоат билан фарз намозини ўқиётганда таҳорат синса нима килиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат билан намоз ўқиш асносида иқтидо қулувчининг таҳорати синиб қолса, бориб янги таҳорат қилади ва намозни янгидан бошлаб ўқийди. Чунки янги таҳорат қилиш асносида намозни бузувчи амаллар содир бўлган бўлиши мумкин. Янги таҳорат қилиб бўлганидан кейин, мабодо, жамоат билан бошлаган намози ҳали тугамасдан имом намозни давом эттираётган бўлса, зудлик билан имомга қайта иқтидо қилади ва имом салом берганидан кейин қолиб кетган ракатни етказиб қўяди.

Шуни ҳам билиш керакки, жамоат билан ўқилаётган намозда имомнинг сутраси қавм учун ҳам етарли бўлади. Шунинг учун, кишини таҳорати синиб қолганда ташқарига чиқиш учун иқтидо қилгувчиларнинг олдидан яъни сафлар орасидан кесиб ўтиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

11-дарс "Аллоҳ ҳоҳлаганини ҳидоят қилиб, ҳоҳлаганини адаштиради" буни қандай тушунамиз?

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАМАЗОНДА ТЎЙ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида тўй қилинмайди дейишади, шу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи Қуръон тиловати ва ибодат мавсуми бўлганидан бу ойда тўй қилиш бизнинг диёрларда урф бўлмаган. Чунки тўйнинг ўзига яраша машаққати бўлади. Рамазон ойида тўй қилиш шаръий далилларда ман қилинмаган бўлсада, Рамазонда кундуз куни одамларга таом тортиш жоиз, эмас. Унда таом қўйган ҳам, кундузида уни еган ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar