FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.41K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АРАФА КУНИ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Арафа куни Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунми ё Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунми? Ижтимоий тармоқда кўрдим "Арафа куни рамазон ҳайитдан бир кун олдинги кун эмас Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кун" дейилган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни аслида ҳожилар Арафот тоғига чиқишадиган кун. Айнан шу куни нафл рўза тутиш 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан", дедилар»
.

Бу фазилатлар Қурбон ҳайитидан олдинги кун ҳақида. Зеро Рамазон ҳайитидан аввалги кунда ҳамма мусулмонлар шундоқ ҳам фарз рўза тутаётган бўлади. Аммо ўзбек тилида ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат бўлиб қолган. Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда тилимиз ва урфимизга кўра рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Лекин бунга бирор шаръий ҳукм боғлиқ бўлмайди.

Ижтимоий тармоқларда айтилгани бу шаръий ҳукмларга алоқадор арафа куни ҳақида айтилган, деб тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙИТ НАМОЗИГА УЛГУРОЛМАСАК
#ҳайит #намоз

735-CАВОЛ: Ҳайит намозига улгуролмасак, ўша ерда бизга ўхшаб кечикканлар билан жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш тўғри бўлмайди. Агар имомга эргашиб ҳайит намозини ўқиёлмаган бўлса, ўша жойга яқин бўлган бошқа масжидларга бориш ва у жамоат билан ҳайит намозини ўқишга ҳаракат қилинади. Бу ҳақда фиқҳий манбааларимизда шундай кўрсатма келган:

فاذا فاتت مع امام و امكنه ان يذهب الي امام اخر فانه يذهب اليه لانه يجوز تعدادها في مصر واحد في موضعين واكثراتفاقا

“Агар ҳайит намозини имом билан аввалги жамоатда адо қилолмаган бўлса ва унинг учун бошқа жамоатга бориш имкони бўлса, шундай қилади. Чунки, бир шаҳарда икки ёки ундан зиёда маконларда ҳайит намозини адо қилиш жоиз эканлигига барча уламолар иттифоқ қилганлар”. ("Баҳрур роиқ" китоби, 2 жилд 283-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🔸ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНЛИГИДА МУСТАҲАБ БЎЛГАН СОЛИҲ АМАЛЛАР

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Пайғамбаримиз алайҳиссалом узукни нима учун таққанлар ва эркакларга қандай узук тақиш жоиз?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАЙСИ БИРИНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ?
#қурбонлик

736-CАВОЛ: Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, қурбонлик учун эркак ҳайвон бўлсин, урғочи бўлсин гўшти кўпроғи афзал ҳисобланади. Чунки бунда камбағаллар учун манфаат бор. Қолаверса, баъзи ҳадисларда қурбонлик учун аталган ҳайвон охиратда қурбонлик қилувчининг маркаби бўлиши, қурбонлик бу дунёда қанча катта бўлса, охиратда ҳам қурбонлик қилувчига шунча яхши экани таъкидланган (Мулла Али ал-Қори, “Мирқотул-мафотиҳ” китоби).

Агар қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг эркак ва урғочиси гўштининг кўп-озлигида ва қийматида тенг бўлса, гўшти ширинроғи афзал бўлади. Шунга кўра, қиймати ва гўшти тенг бўлган қўйлар орасида соғлиқ қўйдан қўчқор афзал саналади. Чунки қўчқорнинг гўшти ширин бўлади. Қорамолда эса, ғунажин буқадан афзал саналади. Чунки унинг гўшти ширин бўлади. Туяда ҳам эркагидан кўра урғочисини қурбонлик қилингани афзалдир (Бурҳониддин ибн Моза, “Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШДАН АВВАЛ ТАОМЛАНМАСЛИК
#қурбонлик

737-CАВОЛ: Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилишдан аввал бирор нарса емай туришнинг диний асоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қиладиган киши қурбонлик қилишдан аввал бирор нарса емай туриши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак суннатларидир. Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

"كَانَ النَّبِيُّ صلَّى الله عليه وسلَّم لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَطْعَمُ يَوْمَ الأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ"
وفي روايةٍ: «وَلَا يَطْعَمُ يَوْمَ النَّحْرِ حَتَّى يَذْبَحَ» وزاد أحمد وغيرُه: «فَيَأْكُلَ مِنْ أُضْحِيَتِهِ»

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни таом емасдан олдин намозга чиқмас эдилар. Қурбон ҳайити куни эса намозни ўқиб бўлмагунча бирор нарса емас эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривояти).

Бошқа ривоятда: “Қурбонлик куни жонлиқ сўйгунларига қадар бирор нарса емас эдилар”, дейилган бўлса, Имом Аҳмад ва бошқаларнинг ривоятида: “Қурбонлик учун сўйган жонлиқларидан таомланар эдилар”, дейилган.

Шунга кўра уламоларимиз, қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қурбон ҳайити куни то ийд намозини адо этиб, жонлиқни сўйиб, унинг гўштидан таом тайёрлаб емагунича бирор нарса тановул қилмай туриши мустаҳаб эканини таъкидлашган. Агар қурбонлик қилмайдиган киши бўлса, бу ишда ихтиёрлидир (Мулла Али ал-Қори, “Мирқотул-мафотиҳ” китоби).

Набий алайҳиссаломнинг ушбу суннатларидан кўзланган ҳикмат борасида уламолар турли фикр билдирганлар. Баъзи уламоларга кўра, Набий алайҳиссалом бу билан фақир саҳобалар билан тенг таомланишни мақсад қилганлар. Чунки суффа аҳлидан бўлган саҳобаларнинг ўша даврларда ейдиган таомлари йўқ эди. Улар қурбонлик қилган мусулмонларнинг берган таомларидан қорин тўйғазар эдилар. Шунингдек, бунда Аллоҳ таолога шукроналик маъноси ҳам бор. Чунки ўша кунги биринчи тановул қиладиган таоми қурбонлик ибодатидан ҳосил бўлган таом бўлса, Аллоҳ таолонинг ушбу ибодатни жорий қилиб, бандани бу дунёда ҳам охиратда ҳам неъматлантиришига шукр қилади. Қолаверса, бу билан Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига амал қилган бўлади:

﴿فَكُلُواْ مِنۡهَا وَأَطۡعِمُواْ ٱلۡبَآئِسَ ٱلۡفَقِيرَ ﴾ (الحج 28)

“Бас, ундан (қурбонлик гўштидан) ўзларингиз ҳам еяверингиз, бечора камбағалларга ҳам едирингиз!” (Ҳаж сураси, 28-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақл юргизадиган кишилар учун аломатлар бордир

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими?
2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ВАКИЛЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

738-CАВОЛ: Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими? Ўзи бўлмаган шаҳарда вакил орқали қурбонлик қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик вожиб бўлган киши имкон қадар ўзи қурбонлик қилгани афзал. Сафардалиги ёки беморлиги сабабли бунинг иложи бўлмаса, қўй топа оладиган бирор кишини топиб, уни сотиб олиш ва қурбонлик қилишга вакил қилиши мумкин. Бунда вакил қилинган киши мусулмон бўлиши шарт ҳисобланади.

Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил қурбонликни ният қилиши кифоя қилади. Сотиб олишда нархи келишилса кифоя, пулини насия ҳам қилиш мумкин. Телефон ёки бирор восита орқали бирор кишини “мени номимдан қурбонлик қилгин” деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади.

"Вакил жонлиқ сотиб олиб, уни қурбонлик қилаётган кишининг номидан сўйиши керак бўлади. Агар жонлиқни сотиб олсаю, вакил қилувчининг номидан уни садақа қилиб юборса ёки қийматини мискинларга тарқатиб юборса, вакил қилувчининг зиммасидан қурбонлик соқит бўлмайди. Чунки қурбонликдан кўзланган мақсад Аллоҳ йўлида жонлиқ қонини оқизишдир. Шундай экан, ундан бошқа савобли амал қурбонликнинг ўрнига ўтмайди” (Аллома Алоуддин Косоний, “Бадоиъус саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ФОТИҲАНИ ҚАНДАЙ ҚИРОАТ ҚИЛИШ КЕРАК?
#қироат

739-CАВОЛ: Арабча ўқишни, тажвид қоидаларини билмаган одам фотиҳани қандай қироат қилиши керак “д” дебми “з” дебми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало ҳар бир мусулмон намозни мукаммал адо этишга ҳаракат қилиши керак. Намозни мукаммаллиги эса қироатни яъни намозда ўқилиши керак бўлган Фотиҳа ва Зам сурани тўғри ўқиш, ҳарфларни тўғри талаффуз қилишга ҳам боғлиқ.

Саволда сўралаётган Фотиҳа сурасининг охирида келадиган Зод ҳарфини ҳам бошқа араб ҳарфлари сингари ўзига хос махражи мавжуд бўлиб, ض ҳарфининг махражи тилдаги тўртинчи махраждир. Бу ҳарфни талаффуз қилиниши айни “д” товуши ёки айни “з” товуши эмас. Балки ض ҳарфи араб тилига хос товушга эга бўлиб, уни тилнинг ўнг ёки чап тарафини уст ва паст жағ тишларига теккизиб чиқарилади.

Демак, бу ва бошқа ўзига хос талаффузни талаб этадиган ҳарфларни тўғри талаффуз қилишни ўрганиш учун ўзингизга яқин ҳудудда жойлашган масжид имом-хатибига мурожаат қилишингиз ёки ҳозирда йўлга қўйилган “Онлайн тажвид дарслари”дан ўрганишингиз мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

52. НАМОЗДА ОЛДИНГИ САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ҲАҚИДА

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРБИЯ ҲАМ БЕРАДИМИ?
#тарбия

740-CАВОЛ: Ўқитувчилар болаларни ўқитиш билан бирга уларга тарбия ҳам берадими? "Мен ўқитиб қўйдим бўлди, ота-онаси тарбияласин" дейиши тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир бола униб-ўсиб, келажакда жамиятга керакли, комил инсон бўлиб етишишида кўпчиликнинг меҳнати зарур бўлади. Оилада ота-она бўлса, мактабда ўқитувчилардир. Улар бир-бирларига ёрдамчи бўлишлари, ҳамкорлик қилишлари жуда муҳим. Тарбия масаласида ота-она ўқитувчиларга, ўқитувчилар ота-онага ташлаб масъулиятсизлик қилиши жуда катта хатодир. Буни қуйидаги ҳадис мисолида кўришимиз мумкин:

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ: الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوجِهَا وَمَسْؤُولَةًّ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир”. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир”, деяётганларини эшитдим” Муттафақуқун алайҳ.

Бу ҳадисдан олинадиган фойда: Ҳар бир шахснинг жамият олдидаги масъулияти, ҳар бир эркакнинг аҳли ҳузуридаги масъулияти, ҳар бир аёлнинг эри хонадонидаги масъулияти ва барча инсонларни бошқа кишилар олдидаги масъулияти тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
УЧ ТОННА ҲОСИЛДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бу йил буғдой экиб, уч тонна дон олдим, ундан закот бераманми, агар берилса, қанча берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, закот берасиз. Деҳқончиликдан бериладиган закотни "ушр", дейилади. "Ушр" — " ўндан бир (1/10)", дегани.
Агар деҳқончилик қилинаётган ерга сув ўз йўлида чиқса, ёки ёмғир қор сувлари билан суғорилса, жами ҳосилнинг ўндан бири (1/10), яъни, 3 тоннадан 300 кг ушр берилади.
Агар сув пулли бўлса ёки турли асбоблар ёрдамида чиқарилса, унда жами ҳосилнинг йигирмадан бири (1/20) берилади. Яъни, 3 тоннадан 150 кг берилади.
Ушр бераётганда харажатларни чиқариб ташламасдан, олинган ҳосилнинг ҳаммасидан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром

741-CАВОЛ: 5 вакт намоз ўқийман. Рўза тутаман, ўранганман. Ажрашганимга 12 йил бўлди, ўзим хамшира бўлиб ишлайман. 3 кун олдин оилавий келишмовчилик бўлиб қолди. Кечаю кундуз Аллоҳдан солиҳ, такводор ва иймонли инсон билан турмуш қуришимни насиб этишини, шу оилавий жанжаллардан қутулишимни сўрайман, кечадан буён миямга "барибир бахтли бўлолмайман, бу жанжаллардан қутулишни битта йўли дори ичиб ўлиш" деган фикр мени тинч куймаяпти. Илтимос менга маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз дуоларингизни давом эттиринг. Хусусан, ҳозирги дуолар ижобат бўладиган онларда яхши тилаклар қилинг. Ўзингизни ўлдиришни хаёлингиздан чиқариб юборинг. Чунки бу муаммодан қутилиш эмас, аксинча бир муаммодан қутилиб, катта азобга йўлиқиш бўлади. Чунки ҳадис шарифларда шундай дейилади:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَيْءٍ فِي الدُّنيَا عُذِّبَ بِهِ يَومَ القِيَامَةِ.

“Ким бу дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ҳадисда “Сизлардан олдинги умматдан бўлган бир кишининг баданига тошма тошган эди. Тошма унга озор беравергач камон ўқини қинидан олиб, ярани тирнай бошлади. Ундан чиққан қон тўхтамай оқибатда у киши ўлди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам шошиб ўзини ўлдирди. Шунинг учун жаннатни унга ҳаром қилдим”, – деди” (Имом Бухорий ривояти). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғусл жума куни учунми ёки жума намозигами?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАН КИШИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
#қурбонлик

742-CАВОЛ: Мени бир танишим соғлиги яхши аммо намоз ўқимайди, рўза тутмайди, мол-мулки қурбонлик қилиш ҳисобига етарли. Эртанги ҳайитда қурбонлик қилмоқчи, қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танишингиз қурбонлик қилаверсин. Чунки бой, мусулмон, муқим кишиларга қурбонлик қилиш — вожиб.

Таққослаш учун беш вақт намоз ва Рамазон рўзаси фарз бўлиб, уларнинг савоби қурбонликникидан ҳам кўпроқ. Энг катта савоблар фарзларга берилади. Ваҳоланки ўша беш вақт намозни жамласак, кун давомида бир соатдан ошар ошмас вақтни олади. 24 соатдан 1 соат.

Рамазон рўзаси эса 12 ойда бир ой тутилади.

Тангани бошқа томони шуки, фарзларга бериладиган савоб катта бўлиши билан уларни тарк қилишнинг ҳам гуноҳи катта бўлади. Одам намозни тарк қилиши билан бир кунда беш марта гуноҳга қолади, дегани бу.

Хулоса шуки, мусулмон киши доим динимиздаги фарзу вожиб, суннатларни бажариб юриши ва ҳаромлардан тийилиш керак. Ана шунда комил мусулмон бўлади. Бирини қилиб, бирини қилмай юриш Ислом шариатининг баъзисига ишониб, баъзисига ишонмасликка ўхшаб қолади. Аллоҳ таоло биздан аввалги умматларни огоҳлантириб шундай дейди: "Ёки китоб (Таврот)нинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизми?! Сизлардан ким шундай қилса, унинг жазоси шу дунёда шарманда бўлишдир. Қиёмат кунида эса, қаттиқ азобга гирифтор бўлурсиз. Аллоҳ (бу) қилмишларингиздан ғофил эмасдир" (Бақара сураси 85-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok