FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.14K photos
2.07K videos
4.47K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АҲЛИ КИТОБЛАР СЎЙГАН ЖОНЛИҚ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

579-CАВОЛ: Мен Польшада ўқийман. Поляклар мол ёки қўй сўйганда "Бисмиллаҳ"ни айтишмайди, ушбу давлатда юрган мусофир биродарларга нима маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аҳли китобларнинг Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган жонлиқларини ейиш ҳалол эмас.

Сиз ўқийдиган жойда асосан насронийлар яшайди ва уларни динимизда аҳли китоблар, деб аталади. Уламоларимиз аҳли китоблар ўз динлари кўрсатмасига мувофиқ сўйган жонлиқни ейиш жоизлигига иттифоқ қилишган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:

الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ

яъни: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).

Ибн Аббос, Абу Умома, Мужоҳид ва бошқа эътиборли олимлар разияллоҳу анҳум: “Уларнинг таомлари сўйган жонлиқларидир”, деганлар (“Тафсири ибн Касир” китоби).

Аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар, авваламбор мусулмонларга ҳалол бўлган сигир, қўй ва товуқ каби жониворлар бўлиши керак. Кейин эса, жонлиқ сўйиш борасидаги ўз динлари кўрсатмасига амал қилган бўлишлари, жонлиқни бўғизлаётганда Аллоҳ таолонинг номини тилга олишлари лозим.

Сўйилаётган ҳайвон бўғиб, ё уриб ўлдирилса, уларнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Ҳайвоннинг шоҳтомирини кесиш ва қонини оқизиш йўли билан сўйилса, бизга ҳалол бўлади.

Агар насроний жонлиқ сўяётган пайтда ўз тилида «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса ҳам, гўшт ҳалол бўлади, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.

Демак, аҳли китоблар юқоридаги қоидаларга кўра сўйган ҳайвоннинг гўштидан ейиш жоиз. Лекин уламоларимиз, зарурат бўлмаса уларнинг таомини емаган яхшироқ, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиётган кишининг олдидан бирор ҳашорот кесиб ўтса намоз бузиладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СПОРТ ЁКИ МАШҚ МАҚСАДИДА БАЛИҚ ОВЛАШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром #ов

580-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқ орқали "Исломда спорт учун балиқ овлаш тавсия этилмаган, балки бу макруҳ амал ҳисобланади", деган гапни ўқиб қолдим. Шу гапнинг шариатимизга кўра асоси борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, машқ ёки спорт мақсадида балиқ овлангандан кейин овланган балиқдан овчини ўзи ёки бошқалар манфаат кўрса, бу ов тури жоиздир. Аммо овланган балиқдан ҳеч ким фойда олмаса ва овланган балиқ ташлаб кетилса, бу турдаги овлаш макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда "Мавсуатул фиқҳийя" китобида шундай дейилган:

وَيُكْرَهُ الصَّيْدُ إِذَا كَانَ الْغَرَضُ مِنْهُ التَّلَهِّيَ وَالْعَبَثَ ؛ لِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : (لاَ تَتَّخِذُوا شَيْئًا فِيهِ الرُّوحُ غَرَضًا) رواه مسلم

яъни: "Овлашдан мақсад ўйин-кулгу бўладиган бўлса макруҳдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жони бор нарсани нишон қилманглар" деганлар" (Имом Муслим ривоятлари).

Бу мавзуда "Фатовои Татархонийя" китобида шундай дейилган:

قَالَ أَبُو يُوسُفَ : إذَا طَلَبَ الصَّيْدَ لَهْوًا وَلَعِبًا فَلَا خَيْرَ فِيهِ وَأَكْرَهُهُ ، وَإِنْ طَلَبَ مِنْهُ مَا يَحْتَاجُ إلَيْهِ مِنْ بَيْعٍ أَوْ إدَامٍ أَوْ حَاجَةٍ أُخْرَى فَلَا بَأْسَ بِهِ

яъни: "Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Агар овлашдан мақсад ўйин-кулгу бўлса, унда яхшилик йўқдир ва мен уни хуш кўрмайман. Агар овлашдан мақсад сотиш, истеъмол қилиш ва шу каби фойдали нарсалар бўлса ундай овлашнинг зарари йўқдир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

581-CАВОЛ: Мен устаман. Гоҳида шогирдларим ёки бошқа усталарга бирорта танишимдан иш олиб, ўша ерга ишлашга қўяман. Уларнинг розилиги билан иш олиб, пулларини ҳам ўзим олиб берганим учун 10% ҳақ оламан. Шу ишим дурустми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уста билан мижозни учраштириб қўйганингиз учун бир марта ҳақ олишингиз дуруст. Шу билан сиз ўртадан чиқасиз, қолганини ўзлари келишиб олишади. Усталарнинг пулларини олиб бериш сизнинг зиммангизда эмас, лекин олиб берсангиз ҳам зарари йўқ, ёрдам қилган бўласиз.

Баъзилар кўпинча мусофир юртларда таниш-билишларига ойликли иш топиб берадилар ва ҳар ойлигининг маълум бир фоизини бериб туришни келишадилар. Бу ишлари дуруст эмас. Лекин улар ҳам бир марта ҳақ олишлари дуруст, аммо ҳар бир ойлигидан маълум фоизини ёки олдиндан белгилаб қўйилган миқдорни олишлари ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БИРИНЧИ РАКАТДА ЎТИРИБ АТТАҲИЯТНИ ЎҚИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳар қандай намозда биринчи ракатда аттаҳиятни ўқиб қўйсам, намозим бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи ракатдан кейин ўтириб "аттаҳият"ни ўқиб қўйган кишининг намози бузилмайди. У киши намозини одатдагидек давом эттиради, яъни иккинчи ракатдан кейин қаъда қилиб, "аттаҳият"ни ўқийди, кейин туриб яна икки ракат ўқийди, охирги қаъдани қилади, ундан кейин саждаи саҳв қилиб, хатосини тўғрилайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Ким бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” мазмунида ҳадис йўқ! Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга тўқилган уйдирмалардан биридир.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни билиб туриб тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”, дейилган.

Уламоларимиз тўқима ҳадисларни айтиш ва тарқатишдан қаттиқ қайтарганлар. Ҳатто баъзи уламолар уни гуноҳи кабиралардан санаган. Фақат ўша “ҳадис” тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида айтишга рухсат берилган. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тарқатишни тўхтатишсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
@diniysavollar
ҚЎЛНИ СИЛТАШ ҚАНДАЙ АМАЛ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қўлни ювгандан сўнг қўлни силташ қандай амал?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Макруҳ амал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияга ишга келганлар хизмат сафарига чиқса намозларни қаср қилиб ўқийдими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозида 2-3 такбирларга улгурган киши жаноза намозини қандай тугатади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

🔸YouTube: https://youtu.be/hTvp7d_gQig

🔸Facebook: https://fb.watch/2U7SrccVJt/

🔸Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сафарда суннат намозларни қандай ўқилади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎГАЙ ФАРЗАНД ҲАМ МЕРОСХЎР БЎЛАДИМИ?
#мерос

582-CАВОЛ: Бир киши битта ўғли бор аёлга уйланди, кейин ундан учта қиз фарзанд кўрди. Ўша киши вафот этса, хотинга эргашиб келган ўгай ўғил меросхўр бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, ўгай ўғил меросхўр бўлмайди. Чунки у билан вафот этган киши ўртасида ҳеч қандай насаб боғланиши йўқ. Мерос олиш учун насаб орқали ёки никоҳ орқали боғланиш (яъни, эр-хотинлик) бўлиши керак. Демак, фарзандлар ичида фақатгина маййитнинг пуштидан бўлган (сулбий)лари мерос олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрт мучаси соғ йигит қизлар тиланчилик қилганда, уларга садақа бермаслик гуноҳми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭР ХОТИНИГА ҚОН БЕРИШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

583-CАВОЛ: Эр хотинига ёки хотин эрига қон берса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, зарурат бўлганда эр хотинига, хотин эрига қон бериши жоиз, мубоҳ ишдир. Балки бу иши учун савобга ҳам эришади. Шуни таъкидлаш керакки, қон бериш холис бўлиши, у учун ҳақ олинмаслиги керак. Чунки қон нажосат бўлиб, уни сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пашша каби зараркунанда ҳашоратларни атайлаб ўлдирса гуноҳ бўлмайдими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАЛОҚНИ ЮЗЛАШИБ АЙТИШИМ КЕРАКМИДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен олдинги турмушимдан ажрашаётганимда собиқ аёлимга юзма-юз туриб талоқ айтмаган эдим. Лекин иккинчи турмуш қургунимгача вақт оралигида ўзим ёлғиз ҳолда овозимни чиқариб "Собиқ хотинимга талоқ қўйдим" деб айтганман. Шу ишим тўғри бўлганми ёки ўзи билан юзлашиб айтишим керакмиди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзига айтиш шарт эмас. Овоз чиқариб айтган бўлсангиз талоқ тушган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалол ҳайвонларни йўлда машина уриб кетса у ҳайвондан қон чиқиб ўлса ҳалол бўладими ?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛЛАР ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАРИНИ КЎТАРАДИМИ?
#намоз

584-CАВОЛ: Аёллар витр вожиб намозида қунут дуосидан аввал қулоқ қоқишадими? Ёки аёллар учун бошқача ҳукм борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, аёллар ҳам витр намозида Қунут дуосидан аввал қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар.
Дарҳақиқат, намозга киришда эркаклар қўлларини қулоқ баробаригача кўтаришлари суннат бўлиб, бу ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Қуйида улардан баъзиларини келтирамиз:

عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رضي الله عنه،"أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ كَبَّرَ، وَضَعَهُمَا حِيَالَ أُذُنَيْهِ" (رواه الإمام مسلم)

“Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).

عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا كَبَّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ مُسلمٌ)

яъни: “Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга кириш учун) такбир айтсалар, икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا إِفْتَتَحَ الصَّلاَةَ كَبَّرَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيْ إِبْهَامَيْهِ أُذْنَيْهِ (رواه الإمام الحاكم والإمام الدارقطني)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар” (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).

Лекин аёлларнинг такбири таҳрима ва Қунут дуоси учун қўл кўтаришлари эркакларникидан бироз фарқ қилади. Чунки аёлларнинг намоздаги ҳолати имкон борича сатрланиш (авратларнинг очилмаслиги) устига қурилган бўлади. Такбири таҳрима ва Қунут дуосидан олдин уларнинг бармоқ учлари елка баробарида кўтарилади.

Ватандошимиз Имом Бурҳониддин Марғилоний (511-593 ҳ.й./1135-1197 м.й.) машҳур “Ал-Ҳидоя” номли китобларида шундай деганлар: “Аёл киши қўлини елка баробарида кўтаради. Саҳиҳ сўз шудир. Чунки шу ҳолат аёлларни яхшироқ сатр қилади (бегона кўзлардан тўсади)” (“Сифатус-солат” боби).

Аллома Ибн Нужайм Мисрий (970 ҳ.й. вафот этган) раҳимаҳуллоҳ: “Аёллар қўлларини қулоқлари баробарида кўтармайдилар”, дейдилар (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби, “Аёлларга тегишли ҳукмлар” боби).

Аллома Ибн Обидин ад-Димашқий (1198-1252 ҳ.й./1784-1836 м.й.) “Раддул муҳтор” номли китобларида шундай келтирадилар: “Имом Марғилоний: “Қунут дуоси, икки ийд намози ва жаноза намозлари такбирларида ҳам ҳукм шундай (яъни, эркаклар қўлларини қулоқ баробарида, аёллар эса қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар), деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА?
#сийрат

585-CАВОЛ: Мазҳаб бошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансур даврида 150 ҳижрий - 767 мелодий йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида вафот этганлар. У зот Бағдоднинг шимол томонига дафн қилиндилар. У киши дафн қилинган жой кейинчалик мақбаратул Хайзарон деб аталиб кетди. Бу ном халифа Маҳдийнинг хотини, Ал-ҳодий ва Хорун ар-Рашиднинг онаси Ал-Хайзарон бинти Атонинг номи билан боғлиқ. Бу аёл қабристонга 173 ҳ. – 789 м.йилда дафн қилинганлар.

375 ҳ. – 986 м.йилда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида бир масжид қурилади ва унинг ёнида катта мадраса ҳам бунёд этилади.

459 ҳ. – 1066 м.йилда қабр ёнида бир саҳна ва қабр устига баланд оқ қубба қурилади. Ўша саҳна атрофидаги маҳаллани Имом Абу Ҳанифа маҳалласи деб аталган.

941ҳ. – 1534 м.йилда Имом Аъзамнинг қабрларини Усмоний халифа Султон Сулаймон Қонуний зиёрат қилади ва вайрон бўлган мақбара, қубба, масжид ва мадрасани қайта тиклайди. Бу жойни ҳимоя қилиш учун қалъа тиклатиб 150 та соқчи қўяди.

1170 ҳ. – 1757 м.йилда Мамлуклар подшоҳи Сулаймон пошо бу жойларни яна янгидан бино қилдирди.

1424 ҳ. – 2003 м.йилда Аъзамия маҳалласида ҳарбий амалиётлар жараёнида мақбара атрофига зарар етди. Ерлик аҳоли уни имкон борича тиклаб, ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло Имом Абу Ҳанифа Имом Аъзамни раҳмат қилсин, омин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aёллар сочларини калта қилиб кестиришлари мумкин эмасми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar