FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.17K photos
2.08K videos
4.49K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
​​КЎЛЛАРДА ПУЛГА БАЛИҚ ОВЛАШ
#ҳалол_ҳаром

1545-CАВОЛ: Ҳозирги кунда баъзи кўлларда тадбиркорлар балиқ боқади. Ундан ташқари кўлга келадиган одамларга пул эвазига маълум вақт ва қармоқ беради. Шу вақт ичида тутган балиқлари ўзига. Тута олмаса, қуруқ қўл билан чиқади. Шундай келишув мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар икки томон шу келишувга рози бўлса, кўл эгаси мижозларнинг балиқ овлашлари учун қандайдир тўсиқлар қўймаса, масалан, балиқ йўқ жойни кўрсатиб, шу жойда тутасизлар демаса, жоиз бўлади. Чунки бу ижара келишуви ҳисобланади. Ижарада бир томондан манфаат, бошқа томондан шу манфаат учун тўлов берилади. Бу ҳолатда бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим: кўл эгаси мижознинг балиқ тута олмаслиги учун, мижоз сифатида келувчилар эса кўпроқ балиқ тутиш учун ҳийла, алдов қилмасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ГИЛВАТА ЕЙИШ
#ҳалол_ҳаром

1550-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл гилвата ейиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда тупроқ ейиш таъқиқланади. Гилвата ҳам ер жинсига оид бўлгани учун уни ейиш ҳам дуруст эмас. Фанда гилвата таркибида оғир металл тузлари, мишьяк ва қўрғошин каби организм учун зарарли элементлар, моғор замбуруғлари ва бошқа инфекциялар аниқланган. Аммо баъзи уламолар аҳён-аҳёнда оз миқдорда еса, зарари йўқ дейишган. Чунки лой, тупроқ, кесакни ейишнинг ножоизлиги танага зарар бергани сабабидандир. Аммо кўп ейиш ёки танага зарар берадиган миқдорда ейиш дуруст эмас. Шу боис гилвата егиси келаётган ҳомиладор аёл аввало, шифокорларга учраб, уларнинг тавсияси билан иш кўриши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ПОЕЗДДА БИЛЕТСИЗ САФАР ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром

1558-CАВОЛ: Баъзи кишилар йўриқчи (проводник) билан келишиб чипта сотиб олмасдан поездга чиқишади. Шундай қилиш дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Поездга чиптасиз чиқиш жоиз эмас. Чунки бу бировнинг молини ўзлаштириш ва пора бериш ҳукмида бўлади. Чунки поезд ўша ерда ишловчиларнинг мулки эмас, балки давлат мулки ҳисобланади. Бировнинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиб бўлмайди. Чунки ҳадя қилувчи ўзи эгадор бўлмаган нарсасини бошқаларга мулк қилиб бериши дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar