FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.15K photos
2.07K videos
4.47K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 28 Январь Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 29 Январь Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 30 Январь Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ҚИМИРЛАЙ ОЛМАЙДИГАН БЕМОРНИНГ НАМОЗИ
#намоз

1541-CАВОЛ: Дўстим автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолган. Фақат ётади. Кўзини қимирлата олади, холос. Беморнинг намози ҳақидаги савол-жавобларни ўқидим. Унда боши билан ишора қилиб ўқийди, дейилган экан. Дўстимиз бошини қимирлата олмайди, фақат кўзи ҳаракатланади. Бу ҳолда намозни қандай ўқийди? Кўзи, қошлари билан ишора қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин. Бошини ҳам қимирлата олмайдиган бемор тузалиб, боши билан ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлгунича намозларни ўқимай туради. Лекин ушбу бемор имкониятига қараб турли зикру тасбеҳларни айтиши мумкин.
Агар бир кеча-кундуздан кам миқдорда бундай ҳолда ётиб, кейин ҳоли яхшиланган бўлса, ўқимаган намозларининг қазосини ўқиб беради. Агар бундай беморлик бир кеча-кундуздан ошиб кетса, ўқилмай қолдирган намозлар беморнинг зиммасидан соқит бўлади ва тузалгандан кейин уларнинг қазосини ўқимайди. Кўз ва қошлари билан ишора қилиб намоз ўқимайди (“Мажмаъул анҳур” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 31 Январь Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 1 Февраль Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​ҚЎЛҚОП КИЙИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

1543-CАВОЛ: Биз ишлайдиган жойда совуқ қаттиқ бўлади. Гоҳида ташқарида намоз ўқишга тўғри келиб қолади. Шундай пайтда қўлқоп кийиб намоз ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар намозда қулоқ қоқиш вақтида қўллар очиқ туришини мустаҳаб дейишган. Яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амал. Шу сабабли совуқ кучайиб кетган вақтларда қўлқоп кийиб намоз ўқишнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиш кунларида, ҳаво совуқ бўлган пайтларда эгниларига катта мато кийиб, қўлларини ичига киргизиб намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Намозга кириш учун такбир айтиш вақтида кийим остидан қўлларини чиқариб, такбир айтиб, яна қўлларини киргизиб олганлар (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 2 Февраль Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 3 Февраль Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 4 Февраль Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 5 Февраль Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 6 Февраль Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​УЙДАГИ ЖАМОАТ ВА МАСЖИДДАГИ ЖАМОАТНИНГ ФАРҚИ
#намоз

1547-CАВОЛ: Намозларни уйда жамоат бўлиб ўқиш билан масжидда жамоат билан ўқишнинг фарқи борми ёки савоби бир хил бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир хил бўлмайди. Сабаби масжидга боришнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келган. Киши уйида жамоат бўлиб ўқишда жамоатга бериладиган савобга эришса, масжидга борганда жамоатга бериладиган савоблар билан бирга масжидга бориш ажру савобига ҳам эга бўлади. Зеро ихлос билан уйидан покланиб, намозни адо қилиш учун йўлга чиққан кишининг бир қадам ташлаши билан хатоси ўчирилса, яна бошқаси билан даражаси кўтарилади ( “Саҳиҳи Муслим” ва “Фатовои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar