FATVO.UZ | Расмий канал
162K subscribers
1.22K photos
2.13K videos
4.58K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 26 Февраль Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 27 Февраль Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 28 Февраль Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 1 Март Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 2 Март Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​РАМАЗОНДАН БОШҚА ОЙДА ВИТРНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШ
#рамазон #намоз

1572-САВОЛ: Витр намозини Рамазон ойидан бошқа пайтларда жамоат бўлиб ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намози фақатгина Рамазон ойида жамоат билан ўқилади, холос. Бошқа ойларда жамоат билан ўқилмайди. Уламолар бундай қилиш макруҳ ҳисобланади дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 3 Март Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ТАРОВИҲДА ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН ДУО ВА САЛАВОТЛАРНИ ЎҚИМАСЛИК
#рамазон #намоз

1573-САВОЛ: Таровиҳ намозида ташаҳҳуддан кейинги салавот ва дуоларни тарк қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозида ҳам ташаҳҳуддан кейинги салавот ва дуолар ўқилади. Агар қавм малолланадиган бўлса, дуоларни тарк қилиш мумкин, аммо салавотни тарк қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 4 Март Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ХАТМДАН КЕЙИН ТАРОВИҲНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ
#намоз #таровиҳ

1575-САВОЛ: Рамазон ойида таровиҳ намозларида 27 кунлик хатмдан кейин қолган кунларда таровиҳ намозини ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози суннати муаккада ҳисобланади, шунинг учун ҳам хатм Рамазоннинг қайси кунида тугашидан қатъий назар, ойнинг охирги кечасига қадар таровиҳни давом эттириб қўйиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРНИ ТАРОВИҲДАН КЕЙИН ЎҚИШ
#намоз #таровиҳ

1576-САВОЛ: Таровиҳ намозини витрни ўқиб бўлгандан сўнг ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозининг вақти хуфтон намозидан то бомдод вақтигачадир. Шунинг учун хуфтонни ўқиб бўлгач, таровиҳни витрдан аввал ҳам, кейин ҳам ўқиш мумкин. Лекин аввал таровиҳни ўқиб олган афзалроқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 5 Март Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ТАРОВИҲ ҚАЗОСИ
#таровиҳ #намоз

1578-САВОЛ: Таровиҳ намозини ўқий олмаган киши қазо қилиб ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози нафл намозларидан бўлгани учун унинг қазоси бўлмайди. Таровиҳ намозининг вақти хуфтон намозидан кейин бошланиб, бомдод вақти кирганда тугайди. Шу орада ўқиб олган одам таровиҳни ўқиган ҳисобланади. Ундан кейин вақти чиққан бўлади ва жамоат билан ҳам, ёлғиз ҳолда ҳам қазоси ўқилмайди. Мабодо ёлғиз ҳолда ўқиса ҳам, таровиҳ эмас, нафл намоз ўқиган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 6 Март Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
НАМОЗ ТУГАГАЧ ИМОМ ТАҲОРАТСИЗЛИГИНИНГ МАЪЛУМ БЎЛИШИ
#намоз #таровиҳ

1580-САВОЛ: Рамазон ойида хуфтонни бир имомга иқтидо қилиб ўқиса, сўнг таровиҳга бошқа қори имомликка ўтса, намоз ўқиб бўлинганидан сўнг биринчи имом хуфтонни таҳоратсиз ўқигани маълум бўлса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда имомнинг таҳорати бўлмагани учун имомнинг ҳам, жамоатнинг ҳам хуфтон намози дуруст эмас. Шунинг учун хуфтонни қайта ўқиш лозим. Таровиҳ намозининг вақти хуфтоннинг фарзини ўқиб бўлгандан кейин киради. Саволдаги ҳолатда хуфтон дуруст бўлмагач, таровиҳ хуфтондан аввал ўқиб қўйилган бўлади. Шунинг учун бу намоз таровиҳ эмас, нафл ҳисобланади. Шу сабабли таровиҳни ҳам хуфтондан кейин қайта ўқиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 7 Март Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​ХУФТОН НАМОЗИГА КЕЧ ҚОЛГАН КИШИНИНГ ТАРОВИҲ ЎҚИШИ
#намоз #таровиҳ

1581-САВОЛ: Рамазон кечаларида таровиҳ намозига борилганда жамоат хуфтон намозини ўқиб бўлгани маълум бўлса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозининг вақти хуфтоннинг фарзини ўқиб бўлгач киради, шунинг учун хуфтон намозига жамоатга улгурмаган киши аввал хуфтоннинг фарз ва суннатини ўқиб олиб, кейин таровиҳга қўшилади. Хуфтон билан машғул бўлган пайтда таровиҳнинг маълум ракатлари ўтиб кетиб қолса, улгура олмаган қисмини жамоат билан витрни адо этиб бўлгач ўқиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАРОВИҲНИ ЎТИРИБ ЎҚИШ
#намоз #таровиҳ

1582-САВОЛ: Таровиҳ намозини ўтириб ўқиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозхон тик туришга қодир бўлмаса ёки тик туриб ўқиш қаттиқ машаққат туғдирадиган бўлса, таровиҳни ўтириб ўқиш жоиз. Аммо тик туришга қодир бўла туриб, таровиҳни ўтириб ўқиш макруҳи танзиҳий (енгил макруҳ) саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 8 Март Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 9 Март Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar