FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.17K photos
2.08K videos
4.49K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
​​НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо

1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
“Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БИР ЖИНСДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИ ЎЗАРО АЙРИБОШЛАШ
#савдо

1483-CАВОЛ: Қўйни қўйга ёки эчкини эчкига айрибошлашда бир тараф қўшимча маблағ олса жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, нақд савдода бир жинсдаги икки ҳайвонни ўзаро айрибошлаш ва бирининг устига қўшимча маблағ олиш дуруст. Аммо бир жинсдаги ҳайвонларни айрибошлашда насия савдо дуруст эмас. Уларнинг савдоси фақат нақд кўринишда бўлади ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НАРХ ОШГАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТАЛАБ ҚИЛИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

1495-CАВОЛ: Мен квартира олиш учун 2021 йилда 1 кв метрни 2.8 млн сўмдан келишиб, шартнома қилиб, жами 8600 АҚШ доллар қурувчига берганман. Лекин квартираларнинг нархи ошгани учун 2023 йил июнь ойида квартирани 1 кв метри 4-5 млн сўм бўлгани сабабли қўшимча тўлов қилишим кераклигини айтди. Мен рози бўлмадим. Уйни олмаслигим эвазига қурувчи 3 ой муҳлатда мендан олган пулини 10 000 АҚШ доллари қилиб қайтаришига келишдим. Қурувчи белгиланган вақтда пулни қайтармай, 2024 йил январь ойида келиб, 2024 йил 20 майгача муддат беришимни ҳамда вақтни чўзгани учун 10 000 АҚШ доллари ўрнига 12 000 АҚШ доллари беришини айтди. Берган 8500 АҚШ доллари эвазига 12 000 АҚШ доллари олишим жоизми ёки ножоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бир нархга қурувчи ва харидор ўртасида шартнома тузилгандан кейин вақт ўтиши билан нархнинг ошишини важ қилиб қурувчи харидордан ортиқча пул талаб қилиши дуруст эмас. Шунингдек ушбу шартномани иккинчи томон розилигисиз бузиши ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни битимларга вафо қилишни буюрган.
Мабодо икки томон розилиги билан шартнома бекор бўладиган бўлса, қурувчи олган пулининг ҳаммасини харидорга қайтариши лозим бўлади. Бу пулни қайтариб олишда харидор берган пулидан кўпроқ миқдорни талаб қилиши ёки қурувчининг ўзи кўпроғини таклиф қилиши тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МУРОБАҲА ҚАНДАЙ САВДО?
#савдо

1518-CАВОЛ: Муробаҳа
савдоси ҳақида тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдонинг бир туридир. “Муробаҳа – сотиб олинган маҳсулот таннархига фойда қўйиб сотишдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Яъни муробаҳа савдосида сотувчи маҳсулотнинг таннархини (яъни, унга келиб тушган нархини) ҳамда ўз фойдасини айтиб сотади. Масалан, сотувчи “Бу менга 100 минг сўмга тушган. Сизга 120 минг сўмга сотаман” дейди.
Бу савдода сотувчи таннархни айтишда юк ортиш, уни олиб келиш, тушириш, даллол харажати каби харажатларни қўшиб айтади. Бироқ бу харажатларга ўзи қилган ишларни, шунингдек, бепулга амалга оширилган хизмат ҳақларини қўшмайди.
Ёлғон бўлмаслиги учун сотувчи харидорга “Буни мен шунчага сотиб олдим”, демасдан, “Менга шунчага тушди”, дейди.
Бу савдода сотувчи маҳсулотни насияга сотиб олган бўлса, буни харидорга баён қилиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МУРОБАҲА САВДОСИДА АЛДОВ ИШЛАТИЛСА
#савдо

1519-CАВОЛ: Муробаҳа савдосида сотувчи таннархни айтишда ёлғон гапирган бўлса нима қилиш керак?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муробаҳа келишувида сотувчи ёлғон гапирса, шунингдек, айтиши керак бўлган маълумотларни яширса, хиёнат ҳисобланади. Савдо тугаллангандан кейин бу хиёнат маълум бўлса, хиёнат қандай бўлганига қаралади. Агар нархнинг сифати борасида хиёнат қилган бўлса, мисол учун насияга сотиб олган нарсасини насия эканлигини билдирмасдан сотган бўлса, сўнг ушбу харидорга муробаҳа асосида сотса, харидорда ихтиёр бўлади. Истаса, келишилган нархни беради. Истаса, маҳсулотни сотувчига қайтариб беради.
Агар хиёнат айтилган нарх миқдорида бўлса, мисол учун “100 мингга сотиб олганман”, десаю, сўнг 90 мингга сотиб олгани маълум бўлса, "Фиқҳул буюъ" китобида бундай ҳолатда харидорга ихтиёр бўлмаслиги, балки фақатгина хиёнат миқдорини кам бериши айтилган. Яъни мазкур мисолда 10 минг кам беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАҚСИТ САВДОСИ
#савдо

1532-CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо

1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​АВТОМАТ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ САВДО ҚИЛИШ
#савдо

1539-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда ўрнатилган автомат қурилмалар орқали савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу савдо тури таотий савдоси (“сотдим” ва “сотиб олдим”, деган сўзлар ишлатилмасдан харидор товарнинг нархини бериши, сотувчи эса товарни топшириши)дир. Ушбу қурилмалар сотувчи томонидан жамоат жойларига ўрнатилади, ичига маҳсулотлар солиниб, қулфлаб қўйилади. Нархлар рўйхати илиб қўйилади. Ким ушбу қурилма ичидаги бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, махсус жойга пул киритади. Қурилма автоматик равишда сўралган маҳсулотни чиқариб беради. Унинг жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Унда қурилма пулни қабул қилиш ва маҳсулотни топширишда сотувчининг ўрнида бўлади. Харидор маҳсулотнинг пулини қўйганда, қурилма маҳсулотни чиқариб бериши –сотувчининг маҳсулотни беришидир. Шунда савдо таотий битими билан дуруст бўлади ("Фиқҳул буюъ" китоби). Валлоҳ аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАҲСУЛОТНИ СОТИБ ОЛИШГА ВАКИЛ БЎЛГАН КИШИ УНИ ЎЗИГА СОТА ОЛАДИМИ?
#савдо

1540-CАВОЛ: Мени бир киши машинасини сотиб бериш учун вакил қилди. Бу машинани ўзим вакиллигим орқали ўзимга сотсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу дуруст эмас. Сабаби, битта одам икки томондан савдолашувчи бўла олмайди. Масалан, бир киши машинасини сотиш учун бошқа бир одамни вакил қилса, у вакил ўша машинани бировга сотаверади. Лекин бу вакиллиги билан ўзи учун сотиб ололмайди. Чунки битта одам савдода икки томондан иштирок эта олмайди. Сабаби, савдода топшириш, қабул қилиб олиш каби бир-бирига зид ҳақлар бор. Бу савдо жоиз бўлса, бир тараф ҳам топширувчи, ҳам қабул қилувчи, ҳам харидор, ҳам сотувчи бўлиб қолади.
Агар ўша вакил машинани сотиб олишни истаса, машинани берган кишининг ўзи билан савдолашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МУРОБАҲА ВА ТАҚСИТ САВДОЛАРИ ЎРТАСИДА ФАРҚ ҚАНДАЙ?
#савдо

1542-CАВОЛ: Муробаҳа ва тақсит савдолари ўртасида фарқ борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдосида сотувчи бирор нарсани ўзига тушган нархини ва устига қўяётган фойдасини қўшиб харидорга айтади. Бу савдо нақд бўлиши ҳам, насия бўлиши ҳам, бўлиб тўлашга келишилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, сотувчи харидорга: “Бу машина менга 20 мингга тушган. 2 минг фойдаси билан 22 мингга сенга сотаман”, деб савдо қилади.
Тақсит савдоси эса, фақат муддатли савдоларда бўлади, нақд савдоларда бўлмайди. Унда сотувчи маҳсулотни ўзи сотиб олган нархга сотяптими, фойдаси ёки зарари билан сотяптими, бунинг фарқи йўқ. Масалан, сотувчи машинани ҳар ой 2 мингдан 1 йилга, жами 24 мингга сотади.
Бу икки савдо бир-бирига муқобил қўйиладиган зид савдолардан эмас. Бир савдонинг ўзи ҳам муробаҳа, ҳам тақсит бўлиши мумкин. Масалан, харидор машинани ўзига қанчага тушгани, қўядиган фойдасини айтиб бўлиб-бўлиб тўлашга сотса, бу савдо ҳам тақсит савдоси, ҳам муробаҳа савдоси бўлади.
Хулоса шуки, бу икки савдо бир-бирига зид савдолар эмас. Муробаҳа савдосида сотувчи сотаётган мол ўзига қанчага тушгани ва қўядиган фойдасини айтиб сотади. У нақд бўладими, муддатли бўладими фарқи йўқ. Тақсит савдосида эса, сотувчи харидорга маҳсулотни бўлиб-бўлиш тўлаш шарти билан сотади. Бу савдо фақат муддатли келишувларда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar