FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.42K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
​​ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИ
#ақида

CАВОЛ: Қиёмат аломатлари ҳакида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиёмат куни қачон бўлиши Аллоҳ таоло яширган сирдир. Лекин унинг аломатлари ҳақида ояти карима ва ҳадиси шарифларда бизга бир қанча маълумотлар етиб келган. Қиёмат аломатлари - қиёмат яқинлашганда содир бўладиган воқеа-ҳодисалардир.
Қиёмат аломатларининг ҳаммаси юзага чиқиб бўлса Аллоҳнинг иродаси билан бу дунё ниҳояси етади ва қиёмат қоим бўлади. Ўшанда бутун борлиқда ҳаёт тугайди. Борлиқнинг ҳозирги низоми тамомила бузилади. Ҳамма нарса остин - устин бўлиб кетади. Ана ўша қиёмат қоим бўлганидир.
Кўплаб ҳадиси шарифларда қиёматдан олдин содир бўладиган катта ва кичик ҳодисалар ҳақида сўз юритилган. Жумладан, Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир куни суҳбатлашиб турсак, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар ва: “Нима ҳақда суҳбатлашиб турибсиз?”, дедилар. “Қиёматни эслаб турибмиз”, - дейишди. У зот: “Ўнта аломатни кўрмагунингизча қиёмат бўлмайди”, деб: Тутун (ўраб келиши), Дажжолнинг чиқиши, одамларга гапирадиган ҳайвоннинг чиқиши, Қуёшнинг мағриб (ботадиган жойи)дан чиқиши, Исо (алайҳиссалом)нинг ерга тушиши, Яъжуж-Маъжужнинг чиқиши, учта ер ютиши: машриқ, мағриб ва Арабистон ярим оролидаги ер ютишларини, Ямандан одамларни махшаргоҳга тўплайдиган оловнинг чиқишини эслаб ўтдилар” (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Баъзи қиёмат аломатлари ақида китобларимиздан ҳам жой олган ва мусулмон киши имон келтириши лозимлиги таъкидланади. Масалан, “Ақоиди Таҳовия” китобида бу борада шундай дейилади:
وَنُؤْمِنُ بِأَشْرَاطِ السَّاعَةِ: مِنْ خُرُوجِ الدَّجَّالِ، وَنُزُولِ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ مِنَ السَّمَاءِ، وَنُؤْمِنُ بِطُلُوعِ الشَّمْسِ مِنْ مَغْرِبِهَا، وَخُرُوجِ دَابَّةِ الْأَرْضِ مِنْ مَوْضِعِهَا.
“Қиёмат аломатларига: Дажжолнинг чиқиши, Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг осмондан тушиши, Қуёшнинг мағриб (ботадиган жойи)дан чиқиши, ер ҳайвонининг чиқишига имон келтирамиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОСМОНГА КЎТАРИЛГАНЛАРИ ВА ҚИЁМАТГА ЯҚИН ЕРГА ҚАЙТИШЛАРИ ҲАҚИДА
#ақида

1439-CАВОЛ: Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёматга яқин тушишлари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Чунки ҳозирда айрим кишилар бунга шубҳа қилишмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исо алайҳиссаломнинг кўтарилишлари ва Қиёматга яқин тушишларига ҳар бир мўмин инсон имон келтириши фарз ҳисобланади. Бу ақидага шубҳа қилиш – кишининг имонига путур етказиб қўяди, Аллоҳ асрасин . Чунки у зотнинг осмонга кўтарганлари ва Қиёмат олдидан тушишлари борасидаги ҳадислар маънавий мутавотир - инкор қилиб бўлмас даражага етган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام حَكَمًا مُقْسِطًا..." (رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ).
“Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлур...”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилганлар).
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёмат олдидан ерга қайтиб тушишларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бошлаб ҳозиргача барча мусулмонлар бирдек эътиқод қилиб, ишониб келадиган ақидавий масаладир.
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишлари қуйидаги оятда келади:
وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا ‎﴿١٥٧﴾‏ بَل رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ‎﴿١٥٨﴾
“Биз уларнинг “Аллоҳнинг Расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик”, деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, фақатгина гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ мулкида ғолиб ва ўта ҳикматли зотдир” (Нисо сураси, 157-158-оятлар). Исо алайҳиссалом ҳам жасад, ҳам руҳлари билан осмонга кўтарилганлар ва Қиёматга яқин тушадилар.
Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари Қиёмат аломатлари экани таъкидланган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ هَٰذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ ‎﴿٦١﴾
“Албатта, у (Исо) қиёмат соати белгисидир. Бас, сиз у (Қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир” (Зухруф сураси, 61-оят).
Замондош уламолардан Доктор Ҳамза Бакрий “Исо алайҳиссаломнинг тушишларини инкор қилиш Аҳли суннада ҳам, мўътазила ёки бошқа турли фирқаларда учрагани маълум эмас, бу бузуқ ақида яқинда пайдо бўлди”, дейди.
Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида алоҳида китоб ёзиб, Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва тушишлари борасидаги далиллар инкор этиб бўлмас даражада кўп эканини таъкидлаганлар ва унда Исо алайҳиссаломнинг Қиёматга яқин тушишлари ҳақида 100 дан ортиқ ҳадислар келтирган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar