МАЙЙИТНИ ЮВИШ
#жаноза #дуо
❓1457-CАВОЛ: Маййитни ювишда қайси оят ёки дуо ўқилади, дуони ким ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ювишда махсус дуо ёки оят ўқилсин деган кўрсатма йўқ. Лекин уни ювадиган ғассол "бисмиллаҳ"ни айтиб бошлаши суннат саналади. Шу билан бирга маййитни ғусл қилдиришни қалби билан ният қилади. Чунки маййитни ғусл қилдириш тириклар учун фарз саналиб, уни ювишда ният шарт бўлади. Агар ниятсиз ювса, маййит пок бўлади, лекин тириклар ювганнинг савобини олмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ غَسَّلَ الْمَيِّتَ بِغَيْرِ نِيَّةٍ أَجْزَأَ لِطَهَارَتِهِ لَا لِإِسْقَاطِ الْفَرْضِ عَنْ ذِمَّةِ الْمُكَلَّفِينَ
“Агар маййитни ниятсиз ювса, унинг поклиги учун кифоя қилади. Лекин тириклар зиммасидан уни ғусл қилдириш фарзини соқит қилмайди” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Одатда ҳар бир ғассол маййитни ювишни қалбидан ўтказади, яъни ният қилади. Шу билан барча мусулмонлардан ювиш фарзи соқит бўлади.
Уламолар маййитни юваётган кимса унинг ҳаққига истиғфор ва яхши дуоларни қилиши мустаҳабдир деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ИСТИҒФОРДАН КЕЙИН ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?
#дуо
❓1482-CАВОЛ: 100 марта астағфируллоҳ айтгандан кейин қандай дуо қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Истиғфор, шу каби салавот ва тасбеҳлардан кейин муайян бир дуони ўқиш буюрилмаган. Лекин дуо айни ибодат саналади. Уни ҳар қандай муносиб ҳолатларда қилиш жоиз. Жумладан, савобли амаллар: намоз, рўза, зикру тасбеҳлар каби ибодатлардан кейин дуо қилинса, ижобатга яқин бўлади. Истаса ушбу зикру тасбеҳларининг савобини кимгадир бағишлайди.
Демак, истиғфор ва зикру тасбеҳлардан кейин дуо қилиш шарт эмас, лекин дуо қилмоқчи бўлса, бунга монеълик йўқ. Дуо қилгани учун алоҳида савоб олади. Валлоҳу аълам.