FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ИМОМГА САЖДАИ САҲВДА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

1232-CАВОЛ: Масжидга келсам, имом салом берди. Намоз тугабди деб турсам, имом саждага бориб, саждаи саҳв қилди. Кейин мен имомга иқтидо қилиб, жамоатга қўшилдим. Бу ҳолатда тўғри йўл тутдимми? Чунки асосий намоз тугаб, имом салом бериб бўлдику?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўғри йўл тутгансиз. Чунки саломдан кейин саждаи саҳв қилиш, ундан кейин ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб салом бергунига қадар имом намозда турган ҳисобланади. Биринчи берган саломи билан намоз тугади дейилмайди. Бу борада Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
فإن سها الإمام في صلاته فسجد للسهو، ثم اقتدى به رجل في القعدة التي بعدها صح اقتداؤه؛ لأن الإمام في حرمة الصلاة بعد،
Имом намозда бирор амални унутиб қўйди ва шу учун саждаи саҳв қилди. Кейин бир киши шу қаъдада унга иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри бўлади. Чунки имом ҳали ҳам намоз ичида турган ҳисобланади” (“Мабсути Сарахсий” китоби).
وأجمعوا على أنه لو عاد إلى سجود السهو ثم اقتدى به رجل يصح اقتداؤه به،
Имом (саломдан кейин) саждаи саҳв қилса ва бир киши шу ҳолатда иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри ҳисобланади. Бунга уламолар ижмо (иттифоқ) қилишган” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Демак, бундай ҳолатда имомга иқтидо қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қурбонлик

1233-CАВОЛ: Бизда баъзи қассоблар маст ҳолда жонлиқ сўяди. Бунинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтган қассобдан бошқа қассоб бўлмаса ва бу киши маст ҳолда жонлиқ сўяётган вақтда сўйишнинг қоидаларини, тасмия ("бисмиллаҳи Аллоҳу акбар")ни идрок қилиб тўлиқ айта олса, сўйган жонлиғини ейиш жоиз. Агар сўйиш қоидаларини идрок эта олмайдиган даражада бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш дуруст эмас. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бу борада бундай деган:
مِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ وَالسَّكْرَانُ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ وَكَذَا السَّكْرَانُ
“Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра шаръий сўйишга ақли етмайдиган ёш боланинг, мажнун ва мастнинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш ҳалол. Мастнинг ҳукми ҳам шундай” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Имкон қадар покиза, ҳалол-ҳаромни фарқига борадиган сўйиш ишининг сир-асрорларини ўрганган қассобларга ҳайвон сўйдириш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фарзанд

🎙Асраб олинган қиз номаҳрам бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУШУК ИЧГАН СУТДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1234-CАВОЛ: Мушук сутдан ичса, қолган сутдан фойдаланиш мумкинми ёки нажосат бўлиб қоладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мушук сут, овқат, сув ёки шу каби нарсаларга тегса, бу нарсалар ҳаром бўлиб қолмайди. Пок ҳисобланади, лекин ундан фойдаланиш макруҳи танзиҳийдир. Агар оғзида нажосат борлиги аниқ бўлса, у нарсалар нажосатга айланади. Оғзи нопок ёки поклиги маълум бўлмаса, бу ҳолатда ҳам пок ҳисобланади ва у теккан нарсалардан фойдаланиш жоиз. Лекин уламолар фойдаланиш борасида одамларнинг ҳолатига қаралади, деганлар. Бой киши учун макруҳ бўлади, у ишлатмайди. Чунки у ўрнига бошқасини сотиб олиш имкони бор. Камбағал одам учун макруҳ эмас, чунки у бошқасини сотиб олишга қурби етмайди. Қолаверса, бу турдаги мушук хонаки, одамлар ёнида яшайдиган мушук теккан нарса ҳақидадир. Агар ёввойи мушук бўлса, ундан қолган сув ёки сутлар нажосатга айланади. Бу борада фиқҳий манбаларда батафсил баён қилинган:
وسؤر هرة ... طاهر للضرورة (مكروه) تنزيها في الأصح... بيان ذلك أن القياس في الهرة نجاسة سؤرها؛ لأنه مختلط بلعابها المتولد من لحمها النجس، لكن سقط حكم النجاسة اتفاقا بعلة الطواف المنصوصة بقوله صلى الله عليه وسلم إنها ليست بنجسة، إنها من الطوافين عليكم والطوافات " أخرجه أصحاب السنن الأربعة
“Мушукнинг сарқити (мушукнинг оғзи теккан таом ва ичимликлар) зарурат юзасидан пок ҳисобланади ва энг тўғри сўзга кўра бу нарса танзиҳий макруҳдир. Бунинг тафсилоти қуйидагича: қиёсга кўра мушукнинг сарқити нажосат саналади. Чунки у мушукнинг сўлаги билан аралашган бўлади. Сўлаги эса нажосат бўлган гўштидан пайдо бўлади. Аммо ундаги нажосатлик ҳукми унинг одамлар атрофида айланиб юриши сабабли соқит бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар. Тўрт сунан соҳиблари — Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоят қилганлар” (“Раддул муҳтор” китоби).
Бу мавзуда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ولا يخفى أن كراهة أكل فضلها تنزيها إنما هو في حق الغني لانه يقدر على غيره، أما في حق الفقير فلا يكره كما صرح به في السراج الوهاج واعلم أن قولهم إن الاصل في سؤر الهرة أن يكون نجسا وإنما سقطت النجاسة بعلة الطواف يفيد أن سؤر الهرة الوحشية نجس
“Мушукнинг қолдиғини ейиш бойлар учун танзиҳий макруҳдир. Чунки бой киши бошқасини олишга қурби етади. Фақир киши учун макруҳ эмас. Уламоларнинг “Мушукнинг сарқити аслида нажосат саналади. Аммо одамлар атрофида айланиб юриши туфайли нажосатлиги соқит бўлади”, деган гаплари шуни кўрсатадики, ёввойи мушукларнинг қолдиғи нажосат ҳисобланади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Агар мушук сувдан ичган бўлса, ундан қолган сувда таҳорат олиш макруҳ саналади. Бошқа сув бўла туриб, бу сувдан таҳорат олинмайди. Бошқа сув бўлмаса, таҳорат қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ?
#таҳорат #намоз

1235-CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
“Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”).
Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди.
Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل
“Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

1236-CАВОЛ: Нафл намозларни овоз чиқариб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар нафл намозни кундузи ўқисангиз, махфий ўқийсиз. Кечаси ўқисангиз, жаҳрий ёки махфий ўқиш борасида ихтиёрли бўласиз. Агар ён-атрофда ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул бўлаётганларга халал бермасангиз, жаҳрий ўқисангиз бўлади. Имом Бурҳониддин Марғилоний бу борада бундай деган:
وَفِي التَّطَوُّعِ بِالنَّهَارِ يُخَافِتُ وَفِي اللَّيْلِ يَتَخَيَّرُ اعْتِبَارًا بِالْفَرْضِ فِي حَقِّ الْمُنْفَرِدِ ، وَهَذَا لِأَنَّهُ مُكَمِّلٌ لَهُ فَيَكُونُ تَبَعًا
“Кундузги нафл намозда махфий қироат қилади. Кечасидаги нафл намозда махфий ёки жаҳрий қироат қилишда ихтиёрли бўлади. Бу ҳукм фарз намозни ёлғиз ўқиётган кишига қиёслаб олинган. Чунки нафл намозлар фарз намозларни тўлдирувчи ҳисобланади. Демак, ҳукмда у билан бир хил бўлади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН АЁЛ КИШИНИНГ ЎТИШИ
#намоз

1237-CАВОЛ: Намоз ўқиётган кишининг олд томонидан аёл киши ўтса, намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон олдидан ҳар қандай инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши унинг намозини бузмайди. Бу мавзуда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَإِنْ مَرَّتْ امْرَأَةٌ بَيْن يَدَيْ الْمُصَلِّي لَمْ تَقْطَعْ صَلَاتَهُ
“Аёл киши намозхон олдидан ўтса, унинг намозини бузмайди” (“Ҳидоя” китоби).
Баъзи кишилар қуйидаги ҳадисни далил қилиб, аёл киши намоз ўқиётган эркакнинг олдидан ўтса, унинг намози бузилади дейишади:
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирингиз намозга турса, унинг ҳузурида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлса, сутра қилиб олади. Қачонки, унинг олдида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлмаса, унинг намозини эшак, аёл киши ва қора ит кесади», дедилар...”. (Имом Муслим ривоят қилган).
Лекин биргина ҳадиснинг ўзини ушлаб, бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқмасдан ҳукм чиқариш катта хато ҳисобланади. “Саҳиҳи Муслим”нинг машҳур шориҳларидан бири Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Ал-Минҳож шарҳи саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож” китобида юқоридаги ҳадисни шарҳлаб бундай деганлар:
“Имом Молик, Абу Ҳанифа ва Шофеий розияллоҳу анҳум ҳамда салаф ва халаф уламоларнинг жумҳури: “Ҳадисларда зикр қилинган тоифадагиларнинг намозхоннинг олдидан ўтиши билан унинг намози бузилмайди”, дейишган. Юқорида айтилган ҳадисдан намозхоннинг қалби олдидан ўтаётган мазкур нарсаларга машғул бўлиши туфайли унинг савоби камайиши ирода қилинган, намози бузилиши эмас”.
Қолаверса, “Саҳиҳи Муслим”нинг ўзида юқоридаги ҳадисларнинг кетидан қуйидаги ҳадислар келган:
عن عائشة وذُكر عندها: ما يقطع الصلاة الكلب والحمار والمرأة، فقالت عائشة قد شبهتمونا بالحمير والكلاب، والله لقد رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم وإني على السرير بينه وبين القبلة مضجعة فتبدو لي الحاجة فأكره أن أجلس فأوذي رسول الله صلى الله عليه وسلم فأنسل من عند رجليه رواه مسلم
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “У кишининг ҳузурларида намозни кесадиган нарсалар зикр қилинди. “Намозни ит, эшак ва аёл киши кесади”, дедилар. Бас, у киши: «Батаҳқиқ, бизларни эшаклар ва итларга ўхшатдингиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида мен у киши билан қибланинг орасида бўлганим бор. Мен сўри устида ёнбошлаб ётар эдим. Агар бирор ҳожатим чиқиб қолса, у кишига юзланишни ёқтирмай, секин сурилиб чиқиб кетар эдим”, дедилар”.
Фақиҳларнинг бу мавзудаги, намозхонни олдидан аёл киши ўтиши намозни бузмайди, деган гаплари юқорида келган ҳадисларнинг хулосаси ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РЎЗАДОР ПАПИЛЛОМАНИ ОЛДИРСА БЎЛАДИМИ?
#рўза

1238-CАВОЛ: Рўзадор папилломани олдирса бўладими? Куйдириш йўли билан олинар экан.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Папиллома тананинг ташқи қисмига чиқади ва уни куйдириб олиб ташлаш билан рўза очилмайди. Чунки рўза аксар ҳолларда одамнинг ичига кирган нарсалар сабабли бузилади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда папилломани олдиришнинг зарари йўқ. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَالْمُفْطِرُ إنَّمَا هُوَ الدَّاخِلُ مِنْ الْمَنَافِذِ لِلِاتِّفَاقِ"
“Рўзани бузадиган нарса бу одатий йўллардан ичкарига кирган нарсадир. Бунга уламолар иттифоқ қилишган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗ БОЛАЛАР УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ТИЛЛА ТАҚИНЧОҚЛАРДАН ҲАМ ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1239-CАВОЛ: Мен қизларим учун тилла тақинчоқлар олиб қўйганман. Шулардан закот чиқараманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар тилла тақинчоқлар қизларнинг ўзига мулк қилиб берилган ва улар балоғатга етган бўлса ҳамда тилласи ҳам нисобга етган бўлса, ўзлари закот беради.
Агар нисобга етмаган бўлса ёки нисобга етган бўлса-ю, балоғатга етмаган бўлса, закот бермайди.
Агар кейинчалик, масалан, турмушга узатаётиб бераман деб тилла олиб қўйган бўлсангиз, бу сизнинг мулкингиз бўлади ва сиз ўзингиздаги нақд пул ёки тилла тақинчоқларингизга қўшиб закот чиқарасиз. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
واللازم في مضروب كل منهما (ومعموله ولو تبرا أو حليا مطلقا) مباح الاستعمال أو لا، ولو للتجمل والنفقة؛ لأنهما خلقا أثمانا، فيزكيهما كيف كانا.
“(Тилла ва кумушнинг) иккисидан ҳар бирининг зарб қилинганида, истеъмолдагисида, хоҳ у ишлов берилмаган руда ҳолатда бўлсин, хоҳ истеъмоли мубоҳ ёки мубоҳ бўлмаган тақинчоқ бўлсин, хоҳ зийнат учун бўлсин, хоҳ бировга бериш учун бўлсин, закот чиқариш лозим. Чунки, бу иккиси нарсаларнинг баҳоси – пул қилиб яратилган. Шундай экан, у иккиси қандай бўлмасин улардан закот берилади” (“Раддул муҳтор” китоби).
قوله: (عقل وبلوغ) فلا تجب على مجنون وصبي لانها عبادة محضة وليسا مخاطبين بها
“Закот беришнинг фарз бўлиши ақлли бўлиш ва балоғатга етишдир. Шунга кўра, мажнун ва балоғатга етмаган бола зиммасига закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки закот ибодатдир ва ибодатлар бу икки тоифа инсонларга фарз эмасдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar