FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ
#жаноза

1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган:
"ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح "
“Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАЙЙИТНИ ТЕСКАРИ ДАФН ЭТИЛГАН БЎЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ?
#жаноза

1284-CАВОЛ: Яқинда биз томонда шундай ҳодиса бўлди, бир жанозадан кейин маййитни бошини оёқ томонга қилиб дафн қилингани эртасига маълум бўлган. Шу ҳолатда нима қилишимиз керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатларда қабр очилмайди. Чунки бу маййитга ҳурматсизлик ва озор бериш ҳисобланади. Бу борада “Фатово Оламгирийя” китобида шундай ёзилган:
وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ وَرُوعِيَ السُّنَّةُ ، كَذَا فِي التَّبْيِينِ
“Агар маййитни қиблага тескари ҳолда ёки бошини оёғи томонга қилиб кўмилган бўлса ва устига тупроқ тортилган бўлса, қабрни қайтадан очилмайди. Аммо лаҳад оғзини ғишт билан тўсилган бўлсаю, ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, лаҳадни очиб, маййитни суннатга мувофиқ дафн қилинади (“Табйин”)”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ
#жаноза #намоз

1306-CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади.
Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади.
Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته
Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”.
ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية
“Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ИМОМ ЖАНОЗАДА БЕШТА ТАКБИР АЙТСА
#жаноза #намоз

1310-CАВОЛ: Жаноза ўқиганимизда имом беш марта такбир айтиб қўйди, намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бу ҳолатда намоз бузилмаслигини айтганлар. Бундан ташқари имом бешинчи такбирни ҳам айтса, муқтадийлар қандай йўл тутади деган саволга ҳам жавоб бериб, имом бешинчи такбирни айтиб қўйса, муқтадий имомга эргашиб бу такбирни айтмайди, балки салом бергунича сукут қилиб туради. Салом берганда бирга қўшилиб салом беради, дейишган.
“Ҳидоя” китобининг шарҳларидан бири “Баноя”да бундай дейилган:
في الذخيرة لو زاد الإمام خامسة صحت صلاته
““Захира” да шундай келган: “Агар имом бешинчи такбирни зиёда қилиб қўйса, намози дуруст бўлган ҳисобланади”.
Имом бешинчи такбирни айтиб қўйганда муқтадий нима қилади деган саволга “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги жавоб берилган:
ولو كبر إمامه خمسًا لم يتبع؛ لأنه منسوخ فيمكث المؤتم حتى يسلًم معه إذا سلًم ، به يفتى
“Агар имом бешинчи такбирни айтса, муқтадий унга эргашмайди (яъни бешинчи такбирни айтмайди). Чунки беш марта такбир айтиш ҳукми мансух бўлиб, амалдан қолган. Шу сабабли иқтидо қилувчи имом салом берганда бирга салом бериш учун кутиб туради. Фатво шу гапга берилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАНОЗАДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#жаноза #намоз

1352-CАВОЛ: Мен қишлоғимизда бир хонадонга
жаноза намозига борганимда бир одам оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиди. Сўрасам, шундай гап бор, деди. Ҳақиқатан ҳам жаноза намозида шундай қилиш керакми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида ҳам намоз ўқиётган кишининг турган жойи пок бўлиши шарт бўлади. Агар намозхоннинг оёғи остида нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб ўқиса, пок жойда туриб намоз ўқиган бўлади. Бу ҳолатда оёқ кийимининг устки, оёқ тегиб турган қисми пок бўлиши керак. Агар оёқ остида нажосат бўлмаса, бундай қилинмайди. Бу ҳақда “Муҳити Бурҳоний” китобида шундай дейилган:
وإذا صلى على موضع نجس، وفرش نعليه، وقام عليهما جاز، ولو كان لابساً لهما لا يجوز؛ لأنهما يكونان تبعاً له حينئذٍ
“Намозхон нажосат бор жойда намоз ўқиётиб, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Агар (оёқ остида нажосат турган ҳолида) оёқ кийимини кийиб ўқиса, жоиз бўлмайди. Чунки оёқ кийим бу ҳолатда намозхонга тобе бўлган ҳисобланади”.
“Ҳошиятут таҳтовий” китобининг жаноза бобида қуйидагилар айтилган:
ولو افترش نعليه وقام عليهما جاز فلا يضر نجاسة ما تحتهما لكن لا بد من طهارة نعليه مما يلي الرجل لا مما يلي الأرض
“Агар намозхон оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Остидаги ернинг нажосат экани зарар қилмайди. Лекин бу ҳолатда оёқ кийимнинг ерга тегиб турган остки қисми эмас, устки, оёққа ёпишиб турган қисми пок бўлиши шарт”.
Демак, жаноза намозига келган намозхон билса-билмаса, сабабсиз оёқ кийимини ечмайди, балки фақат намоз ўқийдиган ерда ёки оёқ кийимининг тагида нажосат турган бўлса, шу ҳолатда ечиб ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАНОЗАДАН КЕЙИН МАЙЙИТНИНГ ЯҚИНЛАРИ ТОБУТНИНГ ОРҚАСИДАН ЧИҚИШИ КЕРАКМИ?
#жаноза

1356-CАВОЛ: Жаноза тугагандан кейин маййит олиб кетилади. Шунда унга яқин аёллар тобутнинг орқасидан югуриб, хайрлашиб олиши керакми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай буйруқ йўқ. Ундан ташқари, саволда айтилганидек тобут ортидан югуриш айниқса, аёллар учун жуда хунук манзара ҳисобланади. Жаноза ва ундан кейинги ишларда асли йўқ, гуноҳ бўлган ишлардан тийилиш, унинг ўрнига маййитга манфаат берадиган дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш лозим. Уламолар мусибат вақтида сабр қилиш ўрнига дод солиш, юзни тирнаш, ёқани йиртиш каби ишлар ҳаром экани таъкидлашган. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّهُ يَحْرُمُ لَطْمُ الْخُدُودِ وَخَمْشُهَا وَشَقُّ الْجُيُوبِ وَنَحْوُ ذَلِكَ مِنَ الأْفْعَال عِنْدَ الْمُصِيبَةِ ، لِمَا فِي الصَّحِيحِ : لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ أَوْ شَقَّ الْجُيُوبَ أَوْ دَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ
“Фуқаҳолар инсоннинг мусибат етган вақтда юзини тирнаши, уриши ва ёқасини йиртиши каби ишлар ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Бунга: “Юзига урган ёки ёқасини йиртган ё жоҳилият даъвосини қилган биздан эмас”, деган саҳиҳ ҳадис далил бўлади (Имом Муслим ривояти)”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон #жаноза

1385-CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ
“Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ТУХУМ ЕЙИЛМАЙДИМИ
#жаноза

1394-CАВОЛ: Баъзи жойларда таъзия бўлган хонадон аҳли йили ўтгунча товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилишмайди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Бу айрим одамлар ўйлаб топган хурофот амалдир. Ҳалол маҳсулотларни инсон истаган вақтда ейиши мумкин:
﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴾
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Ушбу оятлар кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига одат қилиб олиб, бу Аллоҳнинг амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушган.
Демак, инсон ким бўлишидан қатъий назар шариатда ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Таъзияли хонадонда ундай нарса еб бўлмайди, бундай нарса еб бўлмайди, дейишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда юқоридаги оят ҳукми остига тушиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТ ЧИҚҚАН ХОНАДОНДАГИ КЕЛИН ОТА УЙИГА КЕТИШИ
#жаноза

1401-CАВОЛ: Водий томонларда таъзия бўлган хонадондаги келин ўз уйига бориб, 7-8 кун туриб келиши шарт қилинган. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу нарса халқимиз орасида тарқаб қолган хурофотлардан саналади. Динимизда бундай таълимот йўқ. Кўп жойларда жаноза, таъзияга алоқадор ишларда жуда ҳам кўп шундай асоссиз нарсалар тарқаб қолган ва энг ёмони бу ишларни динимиз кўрсатмаси деб қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нотўғри тушунчаларни, динда йўқ нарсани динда бор дейишни ёки уларни қилишни қаттиқ қоралаганлар:
عن عائشة رضي الله عنها أنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد رواه البخاري ومسلم , وفي رواية لمسلم : من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, - дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КАФАН НОПОК БЎЛИБ ҚОЛСА
#жаноза

1434-CАВОЛ: Мен маййит ювишга қарашиб тураман. Баъзида маййитда жароҳатлар борлиги учун ғусл қилдиргандан кейин қон чиқиб кафанга тегиб қолади. Бу ҳолатда кафанни алмаштириш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда кафан алмаштирилмайди. Шу ҳолатда жаноза ўқиб, дафн қилинади. Алмаштириш ёки уни ювиб қайта кафанлаш машаққат ҳисобланади. “Раддул муҳтор” китобида бу масала ҳақида бундай дейилган:
إذَا تَنَجَّسَ الْكَفَنُ بِنَجَاسَةِ الْمَيِّتِ لَا يَضُرُّ دَفْعًا لِلْحَرَجِ بِخِلَافِ الْكَفَنِ الْمُتَنَجِّسِ ابْتِدَاءً . وَكَذَا لَوْ تَنَجَّسَ بَدَنُهُ بِمَا خَرَجَ مِنْهُ إنْ كَانَ قَبْلَ أَنْ يُكَفَّنَ غُسِّلَ وَبَعْدَهُ لَا
“Кафан маййитдан чиққан нажосат туфайли нопок бўлиб қолса, зарар қилмайди. Машаққатни даф қилиш учун шундай бўлади. Бу аввал бошдан нажосат бўлган кафанга тегишли эмас. Шунингдек, маййитдан чиққан нажосат баданига тегса ва бу кафанлашдан аввал содир бўлса, ўша жойнинг ўзи ювиб қўйилади. Кафанлагандан кейин бўлса, ювилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИНИ КАФАНЛАШ
#жаноза

1454-CАВОЛ: Аёлларни шариатимизга мувофиқ кафанлаш ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишини кафанлашдаги суннат бешта кийимдир: Диръ (кўйлак), химор (рўмол), изор (лозим), лифофа (бошдан оёққача марҳумани ўрайдиган мато), хирқа (кўкрак қисмига боғланадиган мато). Кафанлаш учун энг камида учта кийим: изор, лифофа ва химор ишлатилади. Бу кифоя кафанидир.
Диръ (кўйлак) - бўйин тагидан, то оёқ остигача ўрайдиган мато, енгсиз ва ямоқсиз.
Изор – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато, тириклар изори эса белдан пастига кийиладиган кийим туридир.
Лифофа – изор сингари лекин, кафанликни тугиб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бироз ортиқроқ бўлади.
Химор – марҳуманинг бошини ўрайдиган мато, рўмол.
Хирқа - марҳуманинг кўкрагини ўраб қўядиган мато. Хирқа аёлнинг кўкрак қисмидан киндигигача ёки оёғигача етадиган бўлиши керак.
Кафанлашнинг кўриниши ҳақида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
أَمَّا الْمَرْأَةُ فَيُبْسَطُ لَهَا اللِّفَافَةُ وَالْإِزَارُ وَاللِّفَافَةُ فَوْقَ الْخِمَارِ وَالْخِرْقَةُ تُرْبَطُ فَوْقَ الْأَكْفَانِ عِنْدَ الصَّدْرِ فَوْقَ الثَّدْيَيْنِ وَالْبَطْنِ كَيْ لَا يَنْتَشِرَ الْكَفَنُ بِاضْطِرَابِ ثَدْيَيْهَا عِنْدَ الْحَمْلِ عَلَى السَّرِيرِ ، وَعَرْضُ الْخِرْقَةِ مَا بَيْنَ الثَّدْيِ وَالسُّرَّةِ هَكَذَا ذَكَرَ مُحَمَّدٌ فِي غَيْرِ رِوَايَةِ الْأُصُولِ وَيُسْدَلُ شَعْرُهَا مَا بَيْنَ ثَدْيَيْهَا مِنْ الْجَانِبَيْنِ جَمِيعًا تَحْتَ الْخِمَارِ ، وَلَا يُسْدَلُ شَعْرُهَا خَلْفَ ظَهْرِهَا
“Аёл кишининг кафани қуйидагича ёзилади: навбат билан лифофа, изор (диръ). Лифофа рўмолнинг устида бўлади. Хирқа марҳумани тобутда кўтарганда кўкраги қимирлаб, кафан очилиб кетмаслиги учун барча кафанлар устидан кўкрак ва қоринга боғланади. Хирқанинг кенглиги кўкрак ва киндик ўртасида бўлади. Имом Муҳаммад Усул ривоятидан бошқасида шундай зикр қилган. Марҳуманинг сочи икки томондан кўкраклари ўртасига қўйилади. Улар рўмолнинг остида бўлади. Сочи орқасига ташланмайди” (“Бадоиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАЙЙИТНИ ЮВИШ
#жаноза #дуо

1457-CАВОЛ: Маййитни ювишда қайси оят ёки дуо ўқилади, дуони ким ўқийди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ювишда махсус дуо ёки оят ўқилсин деган кўрсатма йўқ. Лекин уни ювадиган ғассол "бисмиллаҳ"ни айтиб бошлаши суннат саналади. Шу билан бирга маййитни ғусл қилдиришни қалби билан ният қилади. Чунки маййитни ғусл қилдириш тириклар учун фарз саналиб, уни ювишда ният шарт бўлади. Агар ниятсиз ювса, маййит пок бўлади, лекин тириклар ювганнинг савобини олмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ غَسَّلَ الْمَيِّتَ بِغَيْرِ نِيَّةٍ أَجْزَأَ لِطَهَارَتِهِ لَا لِإِسْقَاطِ الْفَرْضِ عَنْ ذِمَّةِ الْمُكَلَّفِينَ
“Агар маййитни ниятсиз ювса, унинг поклиги учун кифоя қилади. Лекин тириклар зиммасидан уни ғусл қилдириш фарзини соқит қилмайди” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Одатда ҳар бир ғассол маййитни ювишни қалбидан ўтказади, яъни ният қилади. Шу билан барча мусулмонлардан ювиш фарзи соқит бўлади.
Уламолар маййитни юваётган кимса унинг ҳаққига истиғфор ва яхши дуоларни қилиши мустаҳабдир деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАЙЙИТНИ ЮВАЁТГАНДА САЧРАГАН СУВНИНГ ҲУКМИ
#жаноза #поклик

1480-CАВОЛ: Маййитни ювишда ундан сачраган сув ғассолнинг кийимини нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, маййитни юваётганда ғассолнинг кийимига сачраган сув кийимни нопок қилмайди. Чунки бундан сақланишнинг имкони йўқ (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar