САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИ БОРГАН ЖОЙИДА ҚАНЧА ТУРИШИНИ БИЛМАСА, НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?
#сафар #намоз #мусофир
❓1214-CАВОЛ: Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир шахс сафар қилиб борган жойида қанча туришини аниқ билмаса, токи ўз юртига қайтмагунича намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда машҳур ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди” ("Ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

МУСУЛМОН КИШИНИНГ ЎЗГА ЮРТЛАРГА САФАР ҚИЛИШИНИНГ ҲУКМИ
#сафар
❓1343-CАВОЛ: Мусулмон инсоннинг чет элга, мусулмон бўлмаган юртларга ишлагани бориши жоизми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат ва ҳожат бўлганда мусулмон кишининг ғайридин юртларга ишлаш учун сафар қилишига шаръан монеълик йўқ. Лекин бир нечта шартлар борки, уларга риоя қилиш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:
- Сафарнинг сабаби шариатда ҳаром қилинган иш бўлмаслиги керак (яъни айнан гуноҳ ишни кўзлаб йўлга чиқмасин);
- Мусулмон кишининг бу сафарда дини, жони ва обрўсига зарар етмаслиги керак. Динига зарар етмаслигидан мурод — куфрга ёки ҳаромлиги аниқ ишларга мажбур қилинмаслиги керак;
- Ҳеч бир тўсиқсиз Ислом шиорларини бажара олиши керак. Ислом шиорлари деганда — динимизнинг намоз ўқиш, рамазон рўзасини тутиш каби ихтилофсиз фарзлари тушунилади.
Демак, юқоридаги шартлар топилмаса, бундай сафардан сақланиш керак бўлади. Чунки динимизда фойдани жалб қилишдан кўра зарарни даф қилиш устун туради. Фиқҳ китобларимизда:
درء المضار اولى من كسب المنافع
“Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан яхшироқдир”, деган қоида зикр қилинган.
Яъни дини, жони ва обрўсига зарар етиши ва ишлаб фойда кўриши баробар келганда, дини, жони ва обрўсини сақлаш, ўзга юртларда ишлаб пул топишдан устун туради.
Кишининг ҳаёти ўз юртининг ўртача яшаш тарзида бўла туриб, бойлик илинжида ва неъматларга бурканиб яшаш учун чет элларга узоқ муддат ишга кетиши тўғри эмас. Чунки узоқ вақт аёлини ёлғиз ташлаб кетиши, фарзандлар ота тарбиясидан узоқ бўлиши, борган жойидаги кенг тарқалган ёмонликлардан таъсирланиши каби салбий ҳолатлар юзага чиқади. Валлоҳу аълам.

МУСОФИРЛИК МАСАЛАСИ
#намоз #сафар
❓1423-CАВОЛ: Мен тижорат юзасидан хорижий давлатларга чиқиб тураман. Ишим битишига қараб, ҳар хил кун тураман. Баъзида бир ҳафтада қайтаман. Баъзида ишим чўзилиб кетиб, бир ой ёки бир ярим ой қолиб кетаман. Шу сабабли намозларимни қаср ёки тўлиқ ўқиш борасида қийналаман. Шунинг ҳукмини ёритиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сафар масофаси чиқадиган жойда 15 кун ва ундан кўп муддат туришни ният қилган киши муқим ҳисобланади. Агар ундан кам муддат туришни ният қилса ёки сиз каби қанча туриши ноаниқ бўлса, бу ҳолатда мусофир бўлиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган:
ومن دخل بلدا ولم ينو أن يقيم فيه خمسة عشر يوما وإنما يقول غدا أخرج أو بعد غد أخرج حتى بقي على ذلك سنين صلى ركعتين
“Киши бир шаҳарга кирса-ю, у ерда ўн беш кун туриш нияти бўлмаса, балки эртага кетаман, индин кетаман, деб юрса ва ҳатто шу ҳолда бир неча йил қолиб кетса ҳам, намозларини икки ракат (яъни қаср қилиб) ўқийди”. (“Мухтасари Қудурий” китоби).
وَلَوْ بَقِيَ فِي الْمِصْرِ سِنِينَ عَلَى عَزْمِ أَنَّهُ إذَا قَضَى حَاجَتَهُ يَخْرُجُ وَلَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا قَصَرَ ، كَذَا فِي التَّهْذِيبِ .
“Агар инсон бир шаҳарда ишим битиши билан чиқиб кетаман деган мақсадда бир неча йил қолиб кетса ва ўн беш кун туришни ният қилмаса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Шунга кўра сиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз.
Лекин агар сиз у ерда ўн беш кун ва ундан кўп тураман, деган мақсадда борсангиз, етиб боргандан кейин намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.