FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.43K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Audio
#Аудио
#Салом #Мўмин

Фақат таниган одамга салом бериш керакми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром

Чўчқа гўшти аралашган овқат етказиб берса гуноҳ бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
МУЗҚАЙМОҚ СОТУВЧИЛАР НОНИНИ ҲАМ ТОРТИБ СОТАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1061-CАВОЛ: Мени музқаймоқ сотадиган ишчиларим бор. Уларни ҳар куни ҳисоб-китоб қиламан. Кам чиқса тўлайсан деб тўлатаман, лекин баъзи бирларидан вафлини ҳисобига кўп чиқади. Шу ортиқча пулни мен олмайман кўнглим бўлмайди ўзига бераман. Шуни нима қилсам бўлади? У пулни олсам кимнидир ҳаққи бўлса мен жавобгар бўлмай дейман. Олсам бўладими ёки ўзларига берайми ортиқча чиққанини?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизнинг тушунишимизча, музқаймоқ тарозига қўйилиб сотилади ва вафлига солиб тарозига қўйилгани ҳисобига охирида кўпроқ чиқади.

Сизни бу ортиқча пулни бировнинг ҳаққи эканлигидан қўрқиб олмаслигингиз яхши, аммо уни сотувчига беришингиз ҳам барибир асл эгасига етказмасдан, мендан кетса бўлди қабилида иш тутиш бўлади. Шунинг учун сиз сотувчиларга тарозига идишнинг вазнини чиқариб ташлаб сотишни тушунтиришингиз керак. Демак, у пуллар агар сиз музқаймоқни сотувчига ўтказишда тўғри тортиб берган бўлсангиз, сотувчининг айби билан тўпланиб қолган мижозларга тегишли пул ва уларни ўшалар номидан эҳсон қилинг. Агар сотувчига топширишда адашилган бўлса, у ҳолда пуллар сизларга тегишли. Демак, тарози ёки тарозибонни текширинг. Ёки сотувчининг тарозиси яхши ишламаслиги мумкин, у ҳолда ҳам мижозларга тегишли ва уни ўшалар номидан эҳсон қилинг ва сотувчи қўлига ишончли тарози беринг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ?
#Ҳаж_умра

1062-CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Яъни Умра ёки ҳажнинг фарзлари ва вожиблари ҳатто суннатлари ёки мустаҳаблари қаторида ҳам равза зиёрати зикр этилмаган ва бу нарса равзага кирмаган кишининг Ҳаж ёки Умрасига нуқсон етказмайди ин ша Аллоҳ.

Албатта равзаи шарифнинг фазилатлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан:

عنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضى الله عنه عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : ( مَا بَيْنَ بَيْتِى وَمِنْبَرِى رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الْجَنَّةِ ) رواه البخاري (1196) ومسلم (1391)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Уйим ва минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бордир” Бухорий (1196), Муслим (1391).

عَنِ النبيِّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، قالَ: ما بيْنَ بَيْتي ومِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِن رِيَاضِ الجَنَّةِ، ومِنْبَرِي علَى حَوْضِي.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: у зот дедилар: “Уйим ва минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бордир ва минбарим ҳавзим устидадир”. Бухорий (1888).

Мазкур ҳадислардаги “Жаннат боғларидан бир боғ бордир” жумласини уламолар турлича шарҳ қилишган. Жумладан: Имом Нававий айтадилар: Баъзилар “Мазкур жойдаги ибодат эгасини жаннат боғларига етаклайди” десалар, бошқалари эса, жумладан ҳофиз Ибн Ҳажар: “Ушбу жойга яъни равзаи шарифга жаннатнинг раҳмат ва саодатлари нозил бўлиб туради” деганлар. (Фатҳул-Борий. 4/100-бет.) Аксар уламолар эса, мазкур жой айнан жаннатнинг бир бўлаги бўлиб, қиёматдан кейин яна асли бўлган жаннатга қайтарилади ҳудди “Ҳажарул-асвад” сингари деганлар (Шарҳи Муслим.9/162-163-бетлар).

Шунга кўра, равзаи шарифнинг улуғ ва фазилатли бир макон эканлиги маълум бўлади ва имкон топган кишилар бу жойга кириб, ибодат қилсалар албатта нур устига нур бўлади. Аммо бугунги кунда зиёратчилар сонини кескин кўпайиб кетгани туфайли Саудия арабистони “Ҳаж ва умра вазирлиги” томонидан равзаи шарифга кириш учун махсус тартиб жорий қилинган бўлиб, ушбу тартибга кўра ҳар бир зиёратчи учун махсус “Тасриҳ” яъни рухсатнома берилади ва мазкур рухсатномага эга бўлмаган кишиларни равзага киритилмайди ва кўп ҳолатларда зиёратчилар Мадинаи мунавварада уч ёки тўрт кун истиқомат қиладилар ва ушбу қисқа муддат ичида уларга тасриҳ яъни рухсатнома чиқмай қолса, табийки равзага кира олмайдилар. Аммо ушбу ҳолга тушган кишилар ҳечам шубҳага бормасликлари лозим бўладики, биринчидан юқорида таъкидлаганимиз каби равзага кириш бу ҳаж ёки умранинг бир қисми эмас балки қўшимча бир фазилат холос ва унга кирмаслик туфайли ҳаж ёки умра амаллари нуқсонли бўлиб қолмайди. Иккинчидан у жойга кириш ёки кирмаслик зиёратчининг ўз ихтиёридаги иш бўлмай балки юқорида айтилганидек, Саудия арабистони “Ҳаж ва Умра вазирлиги” ихтиёридаги иш бўлиб, модомики, вазирлик томонидан махсус рухсатнома яъни “Тасриҳ” ҳужжати тақдим этилмагани сабабли зиёратчилар равзага кира олмасалар, бу иш учун ҳожилар ёки уларнинг гуруҳ раҳбарлари ё ташкилотчилар масъул бўлмайдилар. Зеро, бу уларга боғлиқ ёки уларнинг ваколатларидаги иш эмас.

Шу ўринда яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Мадинаи мунавварада зиёратчилар қилишлари лозим бўлган энг муҳим амал бу равзага кириш эмас балки аввало жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўнгидан эса, у зотнинг икки соҳиблари Абу Бакр ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги доимо яъни туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар имкон қадар ҳар намозга борганларида салом бериб ўтишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Зеро, кўпчилик бугунги кунда Равзага киришликни расулуллоҳ ва икки соҳибларига салом беришдан ҳам кўра муҳимроқ деган нотўғри эътиқодга бормоқдалар ва саломлашишни ўрнига ҳам равзага киришга уринмоқдалар.

Ёки бир марта саломлашишнинг ўзи билангина кифояланиб қолмоқдалар.

Албатта бу уларнинг шариатимиз аҳком ва қонунларини яхши билмасликлари оқибатидир.

Шунинг учун ҳам бизнинг бу борадаги тавсиямиз шуки: аваало ҳар бир Умра ёки Ҳаж ибодатларини адо этиш мақсадида йўлга отланган киши мазкур ибодатлар ҳақида яъни уларнинг фарз ва вожиблари ҳамда суннат ва одоблари ҳақида шунингдек Мадинаи мунаввара одоблари ҳақида батафсил ва керакли маълумотларга эга бўлишлари лозим бўлади.

Бу борада етарли илм ва тушунчага эга бўлиб сўнг сафарлари асносида ушбу билганларига амал қилсалар, бир қанча маблағ харж қилиш ҳамда йиллар давомида интизорлик билан кутиш эвазига амалга оширган Ҳаж ва Умра ибодатлари жиддий нуқсон ва жиноятларсиз адо топади ва ин ша Аллоҳ мақбул бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж #Умра
#Уҳуд_тоғи

🎬 Уҳуд тоғи фазилати

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Ҳаж #Умра
#Уҳуд_тоғи

🎬 Уҳуд тоғи фазилати

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАВОФНИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1063-CАВОЛ: Тавофи қудум ёки нафл тавофни бетаҳорат қилиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай тавофда таҳоратли бўлиш вожиб саналади. Тавофи қудум суннат ҳисобланади. Суннат ва нафл тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жиноят қилган бўлиб, жаримасига садақа лозим бўлади. Фарз ва вожиб тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жонлиқ сўйиш ёки шу тавофнинг ўзини қайтариш вожиб бўлади.

ومن طاف طواف القدوم محدثا فعليه صدقة ...فإذا شرع في هذا الطواف وهو سنة يصير واجبا بالشروع ويدخله نقص بترك الطهارة فيجبر بالصدقة إظهارا لدنو رتبته عن الواجب بإيجاب الله وهو طواف الزيارة وكذا الحكم في كل طواف هو تطوع ولو طاف طواف الزيارة محدثا فعليه شاة ...وإن كان جنبا فعليه بدنة

“Тавофи қудумни бетаҳорат қилса, садақа вожиб бўлади. Чунки тавофи қудум суннат бўлсада, киришиш билан вожибга айланади. Уни бетаҳорат ҳолда қилиш камчилик ҳисобланади. Бу камчиликни садақа билан тўлдирилади. Чунки бу тавоф Аллоҳ таоло фарз қилган тавофи зиёратдан қуйида туради. Барча нафл тавофларда ҳам ҳукм шундай (яъни садақа лозим бўлади). Агар тавофи зиёратни бетаҳорат қилса, қўй сўйиш, жунуб ҳолатда бажарса, будана (туя ёки қорамол) сўйиш вожиб бўлади”. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
САЪЙ САНОҒИДА ШАК ҚИЛСА НИМА ҚИЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1064-CАВОЛ: Сафо-Марва орасида саъй қилишда саноқда адашиб кетса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саъй асносида қанча айлана қилганини билмай қолса, гумонидаги озини олади ва шунга қараб қолганларини бажаради. Масалан, бешинчими, олтинчими деб, шак қилиб қолса, озини, яъни бешинчи айланани бажарибман дейди ва олтинчини бажаради.

ولو شك في عدد أشواط السعي أخذ بالأقل

“Агар саъйнинг айланасидаги саноқда шак қилса, озини олади”. (Ғунятун носик). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз
#Қазо

Қазо намоз ўқиш тартиби қандай?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НЕЧА МАРТА ТАВОФ ҚИЛГАНИДА ШАК ҚИЛГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра

1065-CАВОЛ: Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида келган маълумотни жавоб сифатида тақдим этамиз:

ولو شك في عدد الأشواط ) أي بالزيادة أو النقص في طواف الركن ) أي ركن الحج أو العمرة ( اعاده ) أي احتياطة ( ولا يبني على غالب ظنه ...ثم مفهوم المسألة أنه إذا شك في عدد أشواط غير الركن لا يعيده بل يبني على غلبة ظنه لأن أمر غير الفرض مبني على التوسعة والظاهر أن طواف الواجب في حكم الركن لأنه فرض عملي

“Зиёратчи рукн тавофнинг айланасида шак қилиб қолса, ўша шак қилган айланасини қайтариб қилади. Гумонига қай томонга бошлашига қараб иш тутмайди. Масаланинг моҳияти шуки, тавоф қилаётган киши рукн бўлмаган тавоф айланасида шак қилса, қайта қилмайди, балки гумони қай томонга бошлашига қараб иш тутади. Вожиб тавофлар ҳам рукн тавофнинг ҳукмида бўлади. Чунки вожиб амал амалий фарз ҳисобланади”.

Агар зиёратчи тавоф қилиб бўлгандан кейин кўнглига ана шундай шак келса, кейинги ибодатида давом этаверади, қалбидаги шакка қулоқ солмайди. Чунки тавофдан кейинги шак-шубҳаларнинг эътибори қолмайди. Аммо бирорта ишончли одам, “Тавофда еттита эмас, олтита айлана қилдингиз” деб аниқ ишонч билан айтса, ўша биттани бажариб қўяди. (“Ғунятун носик”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб, ибодат масалалари, хусусан ҳаж ва қурбонликка оид шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok
ДИНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Манба

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ТАВОФНИ ЁКИ САЪЙНИ СКУТЕРДА ҚИЛСА ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1066-CАВОЛ: Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умранинг тавофида ва саъйида қодир бўлган кишилар пиёда юришлари вожибдир. Ўзи юришга қодир кишилар узрсиз замонавий улов (аравача, скутер ва бошқа)ларга миниб тавоф ёки саъй қилса, вожиб амални тарк қилгани сабабли қўй сўйиши лозим бўлади. Узрсиз уловда тавоф ва саъй қилиб қўйганлар қайтадан пиёда тавоф ва саъй қилишса, қўй сўйиш шарт бўлмайди, жарима соқит бўлади.

Аммо ўзлари пиёда юриб тавоф ва саъй қила олмайдиган шахслар эса замонавий уловларда тавоф ва саъй қилишлари жоиздир. Бу билан уларга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом пиёда тавоф ва саъй қилганлар. Фақат Видолашув ҳажида касалликлари сабабли уловда ҳаж қилдилар.
Юришга қодир бўлмаса, уловда тавоф қилиш жоизлиги ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф келган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَدِمَ مَكَّةَ وَهُوَ يَشْتَكِى فَطَافَ عَلَى رَاحِلَتِهِ

“Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага келдилар. У Зот алайҳиссалом бемор эдилар. Уловлари устида тавоф қилдилар...” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Умму Салама онамиз айтадилар:

شكوت إلى رسول الله صلى الله عليه و سلم أني أشتكي فقال ( طوفي من وراء الناس وأنت راكبة (

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга касаллигимдан шикоят қилдим. У Зот алайҳиссалом: “Одамларни орқа тарафида, уловда тавоф қилинг”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бу ҳадиси шарифда ҳам тавоф пиёда бўлиши вожиблигига далил бор. Чунки уловда тавоф қилиш билан пиёда тавоф қилишнинг фарқи бўлмаса, Умму Салама онамиз бундай савол бермасдилар.

Бу масала ҳақида фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:

وَإِنْ سَعَى رَاكِبًا لِعُذْرٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ وَبِغَيْرِ عُذْرٍ عَلَيْهِ دَمٌ كَمَا فِي الطَّوَافِ

“Агар узр сабабли уловда саъй қилса, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Узрсиз уловда саъй қилса, қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳукм шундай” (“Табйинул ҳақоиқ”).

وان كان قادرا على المشى بنفسه فحمل أو ركب يلزمه الدم لان السعي بنفسه عند القدرة على المشى واجب فإذا تركه فقد ترك الواجب من غير عذر فيلزمه الدم كما لو ترك المشى في الطواف من غير عذر

“Агар ўзи юришга қодир бўлсаю уни кўтариб олишса ёки уловга минса, қон вожиб бўлади. Чунки юришга қодир бўлган кишининг ўзи саъй қилиши вожибдир. Юришни тарк қилса, узрсиз вожибни тарк қилган бўлади. Бундай ҳолатда эса қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳеч қандай узрсиз пиёда юришни тарк қилса, ҳукм шундай (яъни қон вожиб бўлади)” (“Бадоиъус саноиъ”).

Ҳозирги кунда ҳам ҳаж ва умра ибодатларини қилиш давомида ўзлари юришга қодир бўлсаларда, турли замонавий уловларга ўтириб оладиган кишиларни кўрамиз. Улар аслида юқорида айтилгани каби ўзлари юриб тавоф ва саъй қилишлари шарт. Акс ҳолда бир қўй сўйиб ёки тавоф ва саъйни қайта қилиб, бу хатони тўғрилашлари керак бўлади.

Гоҳида баъзи кишилар ўзи юра оладиган ота-оналари, ҳатто хотинларини кўтариб олганларини кўрамиз. Бу ишлари билан ота-оналари ва жуфтларининг ибодатини нуқсонли қилиб қўядилар. Лекин ота она ўзи юра олмаса, уларни кўтариб олишлари жоиз. Қолаверса, ўзлари юра оладиган ота-она ва аёллар уларни кўтармоқчи ёки замонавий уловларга миндирмоқчи бўлганларга рад жавобини беришлари керак. Чунки оқибатда уларнинг ибодатлари нуқсонли бўлиб қолади ва жарима уларнинг зиммасига тушади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ҲАЖНИНГ ФАРЗ БЎЛИШИ ШАРТЛАРИ (1-сон)

Ушбу кўрсатувда:

- Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими?

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?

- Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади?
каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Ҳажга оид саволларингиз бўлса қуйидаги @MabrurHajBot га юборинг.

🤲 Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларимизни қабул этсин!

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром

Ютуқли ўйинлар ҳалолми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оила

Силаи раҳимнинг шариатимиздаги ҳукми нима?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

60-дарс. Майитни ювиш масалалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar