FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.43K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Зулҳижжа ойининг иккинчи жумаси ва Қурбон ҳайитининг арафа куни муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

АРАФА КУНИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ ДУО!

Расулуллох саллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида килинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲУ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМДУ ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚОДИЙР" (Имом Термизий ривоятлари).

Юқоридаги Арафа дуосини кўп такрорлаб айтгандан сўнг дунё-охиратга оид барча эҳтиёжлар Аллоҳдан сўралади.

Салафи солиҳлардан бирлари: “Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим”, деганлар.

Яқинларингизга ҳам улашинг: @diniysavollar
ҲАЙИТ НАМОЗИГА КЕЧИКИБ КЕЛГАН КИШИ
#Ҳайит_намози #намоз

952-CАВОЛ: Ҳайит намозига кечикиб келган киши намозни қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолат бир неча кўринишларда бўлиши мумкин. Масалан:

1. Имом биринчи ракъатдаги такбири завоид (қўшимча такбирлар)ларни айтиб бўлиб, қироатга киришган бўлиши мумкин. Бунда муқтадий (имомга эргашувчи) такбири таҳримани айтиб қўлни боғлагач, тезда такбирларни айтиб сўнг имомнинг қироатини тинглайди.

2. Агар имомни руку ҳолатда топса ва такбири таҳримадан сўнг қиём ҳолатида туриб такбирларни айтиб, имом билан рукуга етишга гумони ғолиб келса, такбирларни тик туриб айтади. Агар унгача имом рукудан бошини кўтариш эҳтимоли кўп деб ўйласа, такбири таҳримадан сўнг рукуга кетиб, рукуда қўлларини кўтармасдан такбирларни айтади. Кейин рукунинг тасбеҳларини айтади. Агар тасбеҳларни айтишга имкон бўлмаса такбирлар билан кифояланади. Рукуда такбирларни ҳам айтиш имкони бўлмай имом рукудан бош кўтарса муқтадий ҳам унга эргашади ва такбирлар ўз ўзидан авф қилинади.

3. Ёки имом биринчи ракатнинг рукусидан турганда ёхуд иккинчи ракатга киришганда етиб келган бўлса, бунда биринчи ракат ўтиб кетган ҳисобланади. Шунинг учун муқтадий келган жойидан яъни иккинчи ракатдан имомга эргашиб намозини ўқийди.Имом салом бергач, туриб қолган бир ракатни ўқиб олади.

Қолган бир ракатни ўқиш тартиби:

Биринчи сано (Субҳанакаллоҳумма...) дуоси, иккинчи таъаввуз (Аъузу биллаҳи...), учинчи басмала (бисмиллаҳи...), тўртинчи Фотиҳа сурасини ўқиш ва зам сурани ўқийди. Сўнг рукуга кетишдан олдин такбироту завоидни айтиб (худди иккинчи ракатдагидек) руку қилади. Такбирларни (худди биринчи ракатдагидек) санодан кейин айтса ҳам бўлади.

Агар муқтадий имом иккинчи ракатнинг рукусига кетганда келиб қўшилса, унда иккинчи суратдагидек иш тутади. Яъни қиём ҳолатида такбирларни айтиб, имом билан рукуга етишга гумони ғолиб келса, такбирларни тик туриб айтади. Агар унгача имом рукудан бошини кўтариш эҳтимоли кўп деб ўйласа, такбири таҳримадан сўнг рукуга кетиб, рукуда қўлларини кўтармасдан такбирларни айтади, кейин рукунинг тасбеҳларини айтади. Агар тасбеҳларни айтишга имкон бўлмаса такбирлар билан кифояланади. Рукуда такбирларни ҳам айтиш имкони бўлмай имом рукудан бош кўтарса муқтадий ҳам унга эргашади ва такбирлар ўз ўзидан авф этилади.

Агар муқтадий имомга иккинчи ракатнинг рукусидан бошини кўтарганда ёки қаъдаи охирда келиб қўшилса, имомга иқтидо қилади ва саломдан кейин туриб биринчи ракатда такбирларни санодан кейин ва иккинчи ракатда қироатдан кейин айтиб ҳайит намозини адо қилади. (“Ҳайит намозини ўқиш тартиби ва бир нечта зарурий масалалар” рисоласидан) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔹ҚУРБОНЛИККА ДОИР ҲУКМЛАР

🔹ҚУРБОНЛИКДА СЎЙИЛАДИГАН ЖОНЗОТНИНГ СИФАТЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оғиз очиш дуосини такрорласам рўзам очилиб кетмайдими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФОТДА ҲАҚ ТАОЛОГА МУНОЖОТ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж ибодатини амалга оширдилар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
КОСМЕТИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олиб бўлиб косметик воситалардан фойдаланиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша косметик моддалар ҳалол махсулот ва моддалардан тайёрланган бўлса, жоиз. Агар таркибига ҳаром модда аралашган бўлса ёки шубҳали бўлса, у билан намоз ўқиш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Райёна деб исм қўйса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЧЎЧҚА БИЛАН ҚЎЙНИ ЧАТИШТИРИШГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қозоғистонда чўчқа билан қўйни чатиштиришган. Туғилган янги турдаги ҳайвон бир қарашда чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайди. Уларни ейиш ҳаромми ёки ҳалол?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ижтимоий тармоқдаги Қозоғистонда чўчқа билан қўйни чатиштиришгани, ундан чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайдиган ҳайвон кўпайтирилгани ҳақидаги гаплар асоссиздир. Мутахассислар фикрига кўра тарқатилган видеода “Белтекс” қўй зоти кўрсатилган.

Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. Белтекс қўй тури ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Қолаверса, биолог мутахассисларнинг таъкидлашича, бирор бир ҳайвон тури билан иккинчи бир бошқа ҳайвон турини чатиштириш оралиқ алоҳида бир тур олинмайди. Бу фан учун ҳам ниҳоятда қийин ва олинган тақдирда ҳам у насл бермайди. Генетиканинг фундаментал қонунлари бунга йўл бермайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шариатда кунлар ҳижрий ой бўйича ҳисобланади

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)

Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаром маблағдан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик шартлари ва одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик
💬 Жавоб: Бу ерда

Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бешта қизинг бор деб таъна қилиш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЭР ВА ХОТИН НАМОЗИ ЖАМОАТ НАМОЗИ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#намоз

953-CАВОЛ: Аёлим мен билан олдима-кетин туриб намоз ўқиса у ҳам жамоат намози ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши фарз намозида эрига иқтидо қилса, уларнинг ўқиган намозлари жамоат билан адо топган бўлади.

Бу борада Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

لو جمع بأهله لا يكره وينال فضيلة الجماعة لكن جماعة المسجد أفضل

“Киши аҳли оиласини жамлаб, (намоз ўқиса) макруҳ бўлмайди ва жамоатнинг фазилатига етишади. Лекин масжиднинг жамоати афзалдир” (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, масжидда ўқилган жамоат намози мутлақ ҳамма намозлардан – масжиддан бошқа жойларда ёлғиз ёки жамоат бўлиб ўқилган намозлардан мутлақ афзал саналади. Чунки масжиддаги жамоат учсун ва у ерга чиқишдаги ҳар бир қадам учун ажру савоблар ваъда қилинган. Масжиддан бошқа ўринларда ёлғиз намоз ўқигандан кўра киши аёли ёки балоғатга етган ёш бола билан жамоат бўлиб намоз ўқигани афзал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бирор нарсани оловдан ўтказса ҳалол бўладими?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиз ва ўғил боланинг бахти очилиши учун ўқиладиган дуолар борми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
"ЭРКАКЛАРГА КУМУШ ҲАМ ҲАЛОЛ ЭМАС"МИ?
#ҳалол_ҳаром

954-CАВОЛ: Бир илмли киши: “Эркакларга аслида кумуш ҳам ҳалол эмас”, деди. Шу гап қанчалик ўринли?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, эркаклар ҳам, аёллар ҳам тилла ва кумуш идиш ва анжомлардан фойдаланишлари шаръан жоизмас. Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда улар учун, охиратда сизлар учун”, деганлар (Имом Насаий ривояти).

Шариатимизда тилла ва кумушни турмуш анжоми сифатида ишлатишнинг ҳаром қилинганининг ўз ҳикмати бор. Тилла ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро кимўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Динимиз эса бу ҳолатга мутлақо йўл қўймайди.

Шу билан бирга эркаклар кумушдан узук ясаб тақиб, фойдаланишлари мумкин. Бунга кўплаб ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кумуш узук таққанлари ривоят қилингани далил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok