FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошқа давлатга бориб илм олиш жоизми?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 21:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 3 июнь куни
кечки соат 21:00 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НЕГА КАЪБАНИ ТАВОФ ҚИЛИНАДИ?
#ақида

924-CАВОЛ: Мен дин тўғрисида Сизчалик билимга эга эмасман, лекин Аллоҳ тош-будга сиғинишни таъқиқлайди, нега энди Макка, Мадина шаҳарларига бориб шу жойларни тавоф қилинади? Билишимча шу улкан ва қадрли тош туфайли. Нега айнан ўша жойга бориб келиш билан гуноҳлар ювилади деб ишонилади. Ваҳоланки, савоб олиш ва гуноҳни ювиш амалларига жойни таъсири бўлмаса керак?!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай фикр бирон нарсани Аллоҳ учун улуғлаш билан, Аллоҳ билан бирга яъни унга шерик қилиб улуғлаш орасидаги фарқни англамасликдан келиб чиқади. Бутпарастлик бу бутларни Аллоҳга шерик қилиб улуғлаш бўлса, Каъбани тавоф қилиш Аллоҳни буйруғини бажаришдир. Каъбани тавоф қилишда каъба мақсад эмас. Балки Аллоҳнинг амрини бажариш билан унинг розилигини топиш асосий мақсад. Каъба ва бошқа муқаддас нарсаларни, биз ўзимиздан келиб чиқиб улуғлаб олган эмасмиз ва уларнинг зотида улуғлик бор, деб эътиқод қилмаймиз. Балки, Аллоҳ улуғлик бергани учун улуғлиги бор, деб ҳисоблаймиз. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти йўқ. Худди фаришталарга Одам алайҳиссаломга сажда қилиш орқали уни улуғлаш буюрилганидек, инсонларга ушбу маконларни зиёрат қилиш буюрилди. Мусулмонлар ушбу жойларни Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун тавоф ва зиёрат қиладилар. Унга муҳаббат қиладилар, шавқлари Унга бўлади, Ундан қўрқиб йиғлайдилар. Унинг мағфиратидан умидвор бўладилар. Шунинг учун улар буюрилганидан ортиқча нарсаларни қилмайдилар.

Бутпарастлар эса бутларни тавоф қилишда бутларда зотий улуғлик бор деб эътиқод қилардилар. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти бор деб эътиқод қилар эдилар. Бутларга яқин бўлишни хоҳлар эдилар. Уларга сажда қилишар, улар учун қурбонликлар қилар эдилар. Улар бутга ибодат қилгани учун уйларида ҳам бутлар бор эди. Энди айтинг қайси мусулмоннинг уйида каъба ёки тош бор. Қайси мусулмоннинг уйида насронийларда бўлганидек хоч бор. Демак, мусулмон Аллоҳга ибодат қилади ва Аллоҳ буюргани учун тавоф қилади, саъй қилади, шариат буюргани учун ҳажарул-асвадни ўпади ёки унга ишора қилади. Ҳажнинг бутпарастликдан фарқи шу.

Энди саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, юқоридаги жавобдан унга ҳам жавоб олишимиз мумкин. Лекин шуни қўшимча қиламизки, Аллоҳ таоло бандаларини тавба қилишга буюради ва тавба қилганларнинг гуноҳини кечиришга ваъда беради. Бунинг учун банданинг тавбаси ҳақиқий тавба бўлиши зарур. Банда ихлос билан ҳақиқий тавба қилиб Аллоҳга қайтса қаерда бўлса ҳам гуноҳи кечирилади, албатта. Лекин унинг содиқ банда бўлиб, ҳақиқий тавба қилганини аломатлари бор. Йўллар босиб Аллоҳ таоло муқаддас қилган жойларга бориб тавба қилиш ва буюрилган қийин амалларни ихлос билан бажариш ана шу содиқликнинг бир кўринишидир. Шунинг учун улар онадан янги туғилгандек гуноҳларидан пок ҳолда уйларига қайтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

22. Жаноза намозида сафлар тоқ бўлиши керакми?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қарз

Қарздор одам қандай дуолар ўқиса бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ НЕЧА РАКАТДАН ЎҚИШ СУННАТ?
#намоз

925-CАВОЛ: Кундузги нафл намозларини 4 ракатдан, кечгиларини 2 ракатдан ўқиш суннат амали, деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда кечада ҳам, кундузда ҳам бир салом билан тўрт ракат қилиб ўқиш афзал ҳисобланади, дейилган.

عن عائشة: «أن النبيّ صلى الله عليه وسلم كان يصلّي بالليل أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي ثلاثا

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда тўрт ракат ўқир эдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Кейин тўрт ракат ўқирдилар. Унинг ҳам гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Сўнгра уч ракат ўқирдилар (Имом Бухорий ривояти).

عن عائشة تقول: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلّي الضحى أربع ركعات لا يفصل بينهن بسلام

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини салом билан бўлмасдан тўрт ракат ўқирдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тажвидда хатоси бор инсон қандай йўл тутиши керак?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадор инсон сақич чайнаса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА НИЯТНИ УНУТГАН БЎЛСА
#таҳорат

926-CАВОЛ: Мен таҳорат олгунча баъзида таҳоратга ният қилдимми йўқми деб ўйлаб қоламан. Aгар ният қилиш эсимдан чиққан бўлса ният қилиб бошидан таҳорат олишим шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ниятни унутган бўлса, зарари йўқ. Қайта таҳорат қилиш шарт эмас.

Аслида таҳоратда ният қилиш суннат. Қасддан ниятни тарк қилса, таҳорати дуруст бўлсада, суннатни тарк қилган бўлади. Суннатни қасддан тарк қилишга одатланмаслик керак.

وَأَمَّا وَقْتُهَا فَعِنْدَ غَسْلِ الْوَجْهِ وَمَحَلُّهَا الْقَلْبُ وَالتَّلَفُّظُ بِهَا مُسْتَحَبٌّ .
كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ

"Таҳоратда ниятнинг вақти юзни ювиш пайтида бўлади. Ниятнинг ўрни қалбда, тил билан айтиш мустаҳаб" ("Фатовои ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутган одамга охиратда қандай ваъда берилган?

Ёрқин домла ЖУМАБОЕВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

927-CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.

Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.

Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.

Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).

Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ДАЖЖОЛНИНГ ФИТНАСИ ҚАБРДАГИЛАРГА ҲАМ ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?
қида

928-CАВОЛ: Дажжол чиққанда қабрдаги маййитга ҳам фитна солиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиёматга яқин Дажжол чиқиб, аввал одамлар орасида солиҳ инсон сифатида намоён бўлиб, тақводорликни даъво қилади. Кейинроқ худолик даъвосини қилади. Сеҳргарлик орқали одамларни алдаб, кўпчиликнинг имонини фитнага солади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўраганлар. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ" (رواه البخاري في "الأدب المفرد").

“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳим! Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман ва дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман”, деганларини эшитдим” (Имом Бухорий “Ал-Адаб ал-муфрад”да ривоят қилганлар).

Бошқа ривоятда Расули Акрам алайҳиссалом умматлари Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрашга буюрганлар. Дажжолнинг фитнаси асосан ўша пайтдаги тирик одамларга бўлиши ҳадислардан маълум бўлади. Қабрдагиларга ҳам унинг фитнаси таъсир қилишини айрим аҳли илмлар айтиб ўтишган бўлсада, лекин бирор ҳадисда бу ҳақда очиқ маълумот собит бўлмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЗАМ СУРАДАН ОЛДИН БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?
#намоз

929-CАВОЛ: Намозда зам сурадан олдин "Бисмиллаҳир Роҳманир роҳийм"ни айтиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан олдин “Басмала” – “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни айтиш суннат. Лекин Фотиҳа билан зам сура ўртасида “Басмала” айтилмайди. Мазҳабимиздаги кўпчилик уламолар шунга фатво берганлар. Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ бу борада шундай деганлар:

فَلَا تُسَنُّ التَّسْمِيَةُ بَيْنَ الْفَاتِحَةِ وَالسُّورَةِ مُطْلَقًا عِنْدَهُمَا ، وَقَالَ مُحَمَّدٌ تُسَنُّ إذَا خَافَتَ لَا إنْ جَهَرَ وَصَحَّحَ فِي الْبَدَائِعِ قَوْلَهُمَا ، وَالْخِلَافُ فِي الِاسْتِنَانِ أَمَّا عَدَمُ الْكَرَاهَةِ فَمُتَّفَقٌ عَلَيْهِ ،

Яъни: “Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф (раҳимаҳумаллоҳ)га кўра Фотиҳа ва зам сура орасида басмала айтилмайди. Имом Муҳаммад (раҳимаҳуллоҳ): “Басмалани айтиш жаҳрий намозда суннат бўлмаса-да, махфий ўқиладиган намозда суннатдир”, деганлар. “Бадоиъус саноеъ” китобида Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуфнинг гапларини саҳиҳ – тўғри, деганлар. Икки имом билан имом Муҳаммаднинг ўрталаридаги хилоф Фатиҳа билан зам сура ўртасида басмалани айтиш суннат ёки суннат эмаслиги борасидадир. Агар басмалани айтса, макруҳ бўлмаслигига иттифоқ қилинган” (“Баҳрур-роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутган инсон ширин ҳидли шампунларда бош ювиши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar