FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЛГАНДАГИ НИЯТ
#намоз

861-CАВОЛ: Намозни қаср қилиб ўкилганда 2 ракат фарз деб ният қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра, мусофир киши учун фарз – икки ракатлик намоздир. Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
وَفَرْضُ الْمُسَافِرِ فِي الرُّبَاعِيَّةِ رَكْعَتَانِ
“Мусофирнинг тўрт ракатли намозлардаги фарзи икки ракатдир”, деганлар (“Ҳидоя” китоби).

Бунга далил сифатида фуқаҳоларимиз кўплаб ҳадисларни келтирадилар. Жумладан Оиша онамиз разияллоҳу анҳо айтадилар:
فُرِضَتْ الصَّلَاةُ رَكْعَتَيْنِ رَكْعَتَيْنِ فَأُقِرَّتْ صَلَاةُ السَّفَرِ وَزِيدَ فِي صَلَاةِ الْحَضَرِ
“Намоз икки ракат, икки ракат қилиб фарз қилинди. Кейинчалик сафардаги намоз шундайлигича қолиб, ҳазардаги намоз (тўрт ракатга) зиёда қилинди”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шундан келиб чиқиб, мусофир киши қайси фарз намоз ўқишини (масалан, пешин, аср ёки хуфтон намозни) таъйин қилиб, "Икки ракатли фарз намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилиши мумкин бўлади. Фақатгина шомнинг фарзи уч ракат қилиб ўқилади. Шунинг учун сафарда шомнинг фарзидан бошқа барча фарз намозларни икки ракатли фарз намоз сифатида ният қилинади.

Шу билан бирга мусофир киши тўрт ракатли намозда муқим имомга иқтидо қилганда унинг намози тўрт ракатли фарзга айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 5 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 53-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 30-35 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Россияда ишлайдиганлар юртга қайтганда никоҳини янгилайдими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИСА
#намоз

862-CАВОЛ: Махфий ўқиладиган намозни бошқалар эшитадиган даражада қироат қилиш мумкинми? Буни оқибати қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозхон махфий ўқиладиган намозларни ўзи эшитадиган даражада қироат қилади. Имом адашиб махфий қироат ўринида жаҳрий, жаҳрий қироат ўрнида махфий ўқиши саждаи саҳвни вожиб қилади. Ёлғиз ўқувчи эса бундай хато сабабли саждаи саҳв қилмайди. Фақат битта ҳолат истисно бўлади: ёлғиз ўқувчи киши ўзини имом деб ўйлаб (махфий ўринда) худди имомдай жаҳрий ўқиса, унга ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу мавзуда Баҳрур роиқ китобида шундай дейилади:

وذكر قاضيخان في فتاواه أن ظاهر الرواية وجوب السجود
على الامام إذا جهر فيما يخافت أو خافت فيما يجهر قل ذلك أو كثر،
وكذا في الظهيرية والذخيرة،

"Имом Қозихон ўзининг "Фатово" китобида зикр қилади, Зоҳирур ривоят шуки, имом камми ё кўпми жаҳрий намозни махфий, махфий намозни жаҳрий ўқиса, саждаи саҳв вожиб бўлади. "Зоҳийрия" ва "Захиратул фатово" китобларида шундай келган".

واختلفت الرواية في المقدار والاصح قدر ما تجوز به الصلاة في الفصلين لان اليسير من الجهر والاخفاء لا يمكن الاحتراز عنه، وعن الكثير يمكن وما تصح به الصلاة كثير غير أن ذلك عنده آية واحدة، وعندهما ثلاث آيات وهذا في حق الامام دون المنفرد لان الجهر والمخافتة من خصائص الجماعة.

"Саждаи саҳвни вожиб қилувчи миқдор ҳақида ривоятлар турлича келган. Саҳиҳроғи икки ҳолат (яъни, адашиб махфий ёки жаҳрий ўқиш)да ҳам саждаи саҳвни вожиб қиладиган қироат миқдори — намоз дуруст бўладиган миқдордир. Чунки адашиб озгина жаҳрий ё махфий ўқиб қўйишдан сақланиб бўлмайди, кўп ўқиб қўйишдан эса сақланиш мумкин. Намоз дуруст бўладиган қироат миқдори эса кўп ҳисобланади. Лекин бу миқдор Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ наздида бир оят, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар наздида эса уч оятдир.
Саждаи саҳвнинг вожиб бўлиши имомга тегишли масала, ёлғиз ўқувчига эмас. Чунки жаҳрий ё махфий ўқиш жамоатнинг хусусиятларидан"
.

وفي الظهيرية: وروى أبو سليمان أن المنفرد إذا ظن إنه إمام فجهركما يجهر الامام يلزمه سجود السهو

"Заҳийрия китобида айтилади: "Абу Сулаймон ривоят қиладики, ёлғиз ўқувчи киши ўзини имом деб ўйлаб (махфий ўринда) худди имомдай жаҳрий ўқиса, унга ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қазо намозининг аниқ вақти борми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

Ўзбекистон аҳлига муҳим насиҳат!

Ваҳҳобий (Салафий) Содиқ Самарқандий террорга даъват қиладими? (1-қисм)

Шайх Абдулқодир ал-Ҳусайн
ҳафизаҳуллоҳ

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from Muslim.uz
#онлайн #эфир_вақти
🕌 Бугун "Минор" масжидида соат 11:40 дан бошлаб Абдуқодир қори Ҳусановнинг Қуръон тиловати ва қироатдан кейин Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг жума суҳбатлари онлайн эфирга узатилади

You tube
https://youtu.be/F3fKPcXaeuo

Facebook https://fb.me/e/759LJyUaT

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali

ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тўкилган сочларни йиғиб қўйиб, сотса ёки идишларга алмаштирса бўладими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига текизилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари: "Тинчлик бўлса, ҳаётда фаровонлик, ибодатда ҳаловат бўлади"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Aсраб олинган етим ва ногирон боланинг нафақасидан есак гуноҳми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БИР ОЙ РЎЗА ТУТИШНИ НАЗР ҚИЛИБ ТУТА ОЛМАСА
#рўза

863-CАВОЛ: Бир инсон Aллоҳдан бирон иш бўлишни сўраса ва эвазига ёз чилласида 30 кун кетма-кет рўза тутишни назр қилса, лекин вақти келганда назр рўзани тута олмаса нима қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзани назр қилинган пайтда тута олмаган бўлса, кейин тутиб беради. Кетма-кет рўза тутишни назр қилган бўлса, кетма-кет тутиши лозим бўлади. Бу борада “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَوْ قَالَ لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا لَزِمَهُ التَّتَابُعُ

“Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса, узлуксиз рўза тутиши лозим бўлади”.

Узлуксиз ўттиз кун тутаётган рўзасини бир кун бузса, яна бошидан бошлайди. Бу ҳақда “Бадоиъус саноиъ” китобида айтилади:

إذَا قَالَ : لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا ، أَوْ قَالَ : أَصُومَ شَهْرًا وَنَوَى التَّتَابُعَ فَأَفْطَرَ يَوْمًا - أَنَّهُ يَسْتَقْبِلُ

Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса ёки “Аллоҳ учун зиммамда бир ой рўза тутиш бор”, деб узлуксиз рўза тутишни ният қилса, кейин (ўша рўзани тутиш давомида) бир кун рўза тутмаса, яна (бир ойлик) рўзани қайтадан бошлайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
47-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз ("Мулк" сураси 13-18 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЧУВАЛЧАНГ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

864-CАВОЛ: Ёмғир чувалчанги деб аталадиган ёмғир ёғгандан кейин чиқадиган чувалчанг ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чувалчангни ейиш ҳалол эмас. Чунки ер қурт-қўнғизлари, ҳашаротлари ояти каримадаги "нопок" нарсаларга киради. Қуръони каримда шундай дейилади:

وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ ﴿١٥٧ الأعراف﴾

"...пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади" (Аъроф сураси 158-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok