FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРБИЯ ҲАМ БЕРАДИМИ?
#тарбия

740-CАВОЛ: Ўқитувчилар болаларни ўқитиш билан бирга уларга тарбия ҳам берадими? "Мен ўқитиб қўйдим бўлди, ота-онаси тарбияласин" дейиши тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир бола униб-ўсиб, келажакда жамиятга керакли, комил инсон бўлиб етишишида кўпчиликнинг меҳнати зарур бўлади. Оилада ота-она бўлса, мактабда ўқитувчилардир. Улар бир-бирларига ёрдамчи бўлишлари, ҳамкорлик қилишлари жуда муҳим. Тарбия масаласида ота-она ўқитувчиларга, ўқитувчилар ота-онага ташлаб масъулиятсизлик қилиши жуда катта хатодир. Буни қуйидаги ҳадис мисолида кўришимиз мумкин:

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ: الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوجِهَا وَمَسْؤُولَةًّ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир”. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир”, деяётганларини эшитдим” Муттафақуқун алайҳ.

Бу ҳадисдан олинадиган фойда: Ҳар бир шахснинг жамият олдидаги масъулияти, ҳар бир эркакнинг аҳли ҳузуридаги масъулияти, ҳар бир аёлнинг эри хонадонидаги масъулияти ва барча инсонларни бошқа кишилар олдидаги масъулияти тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
УЧ ТОННА ҲОСИЛДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бу йил буғдой экиб, уч тонна дон олдим, ундан закот бераманми, агар берилса, қанча берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, закот берасиз. Деҳқончиликдан бериладиган закотни "ушр", дейилади. "Ушр" — " ўндан бир (1/10)", дегани.
Агар деҳқончилик қилинаётган ерга сув ўз йўлида чиқса, ёки ёмғир қор сувлари билан суғорилса, жами ҳосилнинг ўндан бири (1/10), яъни, 3 тоннадан 300 кг ушр берилади.
Агар сув пулли бўлса ёки турли асбоблар ёрдамида чиқарилса, унда жами ҳосилнинг йигирмадан бири (1/20) берилади. Яъни, 3 тоннадан 150 кг берилади.
Ушр бераётганда харажатларни чиқариб ташламасдан, олинган ҳосилнинг ҳаммасидан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром

741-CАВОЛ: 5 вакт намоз ўқийман. Рўза тутаман, ўранганман. Ажрашганимга 12 йил бўлди, ўзим хамшира бўлиб ишлайман. 3 кун олдин оилавий келишмовчилик бўлиб қолди. Кечаю кундуз Аллоҳдан солиҳ, такводор ва иймонли инсон билан турмуш қуришимни насиб этишини, шу оилавий жанжаллардан қутулишимни сўрайман, кечадан буён миямга "барибир бахтли бўлолмайман, бу жанжаллардан қутулишни битта йўли дори ичиб ўлиш" деган фикр мени тинч куймаяпти. Илтимос менга маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз дуоларингизни давом эттиринг. Хусусан, ҳозирги дуолар ижобат бўладиган онларда яхши тилаклар қилинг. Ўзингизни ўлдиришни хаёлингиздан чиқариб юборинг. Чунки бу муаммодан қутилиш эмас, аксинча бир муаммодан қутилиб, катта азобга йўлиқиш бўлади. Чунки ҳадис шарифларда шундай дейилади:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَيْءٍ فِي الدُّنيَا عُذِّبَ بِهِ يَومَ القِيَامَةِ.

“Ким бу дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ҳадисда “Сизлардан олдинги умматдан бўлган бир кишининг баданига тошма тошган эди. Тошма унга озор беравергач камон ўқини қинидан олиб, ярани тирнай бошлади. Ундан чиққан қон тўхтамай оқибатда у киши ўлди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам шошиб ўзини ўлдирди. Шунинг учун жаннатни унга ҳаром қилдим”, – деди” (Имом Бухорий ривояти). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғусл жума куни учунми ёки жума намозигами?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАН КИШИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
#қурбонлик

742-CАВОЛ: Мени бир танишим соғлиги яхши аммо намоз ўқимайди, рўза тутмайди, мол-мулки қурбонлик қилиш ҳисобига етарли. Эртанги ҳайитда қурбонлик қилмоқчи, қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танишингиз қурбонлик қилаверсин. Чунки бой, мусулмон, муқим кишиларга қурбонлик қилиш — вожиб.

Таққослаш учун беш вақт намоз ва Рамазон рўзаси фарз бўлиб, уларнинг савоби қурбонликникидан ҳам кўпроқ. Энг катта савоблар фарзларга берилади. Ваҳоланки ўша беш вақт намозни жамласак, кун давомида бир соатдан ошар ошмас вақтни олади. 24 соатдан 1 соат.

Рамазон рўзаси эса 12 ойда бир ой тутилади.

Тангани бошқа томони шуки, фарзларга бериладиган савоб катта бўлиши билан уларни тарк қилишнинг ҳам гуноҳи катта бўлади. Одам намозни тарк қилиши билан бир кунда беш марта гуноҳга қолади, дегани бу.

Хулоса шуки, мусулмон киши доим динимиздаги фарзу вожиб, суннатларни бажариб юриши ва ҳаромлардан тийилиш керак. Ана шунда комил мусулмон бўлади. Бирини қилиб, бирини қилмай юриш Ислом шариатининг баъзисига ишониб, баъзисига ишонмасликка ўхшаб қолади. Аллоҳ таоло биздан аввалги умматларни огоҳлантириб шундай дейди: "Ёки китоб (Таврот)нинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизми?! Сизлардан ким шундай қилса, унинг жазоси шу дунёда шарманда бўлишдир. Қиёмат кунида эса, қаттиқ азобга гирифтор бўлурсиз. Аллоҳ (бу) қилмишларингиздан ғофил эмасдир" (Бақара сураси 85-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЖАНОБАТДАН ПОКЛАНИШ ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ғусл

743-CАВОЛ: Жума куни жунублиги учун ва жума учун битта ғусл қилса, иккисига ҳам ўтадими ёки алоҳида қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллома Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ "Ашбоҳ ва назоир" китобида бундай саволга қуйидагича жавоб берганлар:

قالوا لو اغتسل الجنب يوم الجمعة للجمعة ولرفع الجنابة ارتفعت جنابته وحصل له ثواب غسل الجمعة

Уламолар: "Агар жунуб одам жума ва жанобатдан покланиш учун ғусл қилса, жанобатдан пок бўлади ҳамда жума учун қилинадиган ғуслнинг савобини олади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
БОЙ БОЛАНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

744-CАВОЛ: Ёш болани нисобга етадиган моли бўлса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга доир мўътабар манбаъларда ёш бола бой бўлса, унинг молидан қурбонлик қилиш вожиб бўлиш ёки бўлмаслиги ҳақида уламоларнинг икки хил фикри машҳур:

Биринчи фикр: Вояга етмаган, бой бўлса, унинг отаси ёки уни ўрнини босувчи киши (бобоси ёки васийси) боланинг молидан қурбонликни адо қилади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:

وَيُضَحِّي الأَبُ أوْ الوَصِيُّ مِنْ مَالِ طِفْلٍ غَنِيٍ فَيَأْكُلُ الطِفْل مِنْهُ وَمَا يَبْقَى يُبْدَلُ بِمَا يُنْتَفَعُ بِعَيْنِهِ

“Бой боланинг молидан отаси ёки васийи қурбонлик қилади. Бола ундан еса бўлади. Қолганини ўзидан фойдаланадиган нарсага алмаштирилади”.

Ушбу гапга кўра, қурбонликда асосан мол нисобга етгани инобатга олиниб, унда мол эгаси балоғатга етган бўлиши шарт қилинмаган. Шунинг учун ёш бола бой бўлса, унинг молидан қурбонлик қилиш вожиб бўлаверади. Бу ерда мол-мулкнинг эгаси – бола ёшлиги, вояга етмаганлиги сабаб шариат унга эмас, балки унинг отаси ёхуд отасининг ўрнини босувчи кишининг зиммасига боланинг молидан қурбонлик қилишни талаб этади. Сўйилган қурбонликдан бола истеъмол қилиши мумкин. Ортиб қолганини болага фойдали бўлган кийим кечак ёки зарур ашёларга алмаштирилади.

Ушбу қарашни Имом Қудурий, Имом Бурҳониддин Марғилоний каби катта фақиҳларимиз айтишган.

Иккинчи фикр: Мазҳабимизнинг бошқа кўпчилик уламолари эса, бола бой бўлса, унинг молидан отаси ёки ундан бошқа киши қурбонлик қилиши вожиб бўлмайди, дейишган. Мўътабар манбалардан бири “Маваҳибур раҳмон”да шундай дейилади:

لا تجب على طفله الفقير في ظاهر الرواية ولا عن الغني من ماله في أصح ما يفتى به

“Зоҳирур ривояга кўра фавто берилган, энг тўғри гап шуки, кишининг камбағал бўлсин, бой бўлсин вояга етмаган боласининг молидан қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди”.

Ушбу фатвони кўпчилик ҳанафий фуқаҳолари қўллаб-қувватлашган. Жумладан, Аллома Қозихон “Шунга фатво берилган” деган бўлсалар, Исбижобий “Кучли гап шудир”, деганлар. “Дуррул-мухтор” ва “Ал-Кофий” китобларининг соҳиблари “Суяниладиган гап шудир”, дея таъкидлаганлар.

Ушбу фатвони қўллаган уламоларимиз, қурбонлик қилиш ибодат экани, ёш болага шариат ибодатларини бажариш мажбурий эмаслигини таъкидлашган. Қолаверса, ушбу гап Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ҳам нақл қилинганини айтиб ўтишган. “Дурарул-ҳуккам” китобининг соҳиби шундай дейдилар:

وأصح ما يفتى به من التصحيحين عدم الوجوب

“Мазҳабимизда тўғри деб баҳоланган икки хил фатводан энг тўғрироғи, боланинг молидан қурбонлик вожиб бўлмаслигидир”.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Аллома Ибн Обидин “Фатавойи Хонийя”дан нақл қилиб, агар ота ўзининг молидан ҳайвон сотиб олиб, боланинг номидан қурбонлик қилса, жоиз бўлиши, балки, бундай қилиш мустаҳаб эканини айтадилар.

Шундан келиб чиқиб, вояга етмаган болада нисоб миқдорича маблағ бўлса, унинг отаси ёки бобоси унинг номидан қурбонлик қилса, афзал ишни қилган бўлади. Агар мабодо қурбонлик қилинмаса ҳам ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АЁЛЛАРНИНГ ЖУМА НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёллар жума намозида қандай ният қилади ва ўқиш тартибини батафсил тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, аёллар жума куни ўз уйларида пешинни ўқишлари 27 баробар савоблидир. Мабодо, қандайдир сабаблар билан жума намозига бориб қолишса, энг орқа сафда туриб: "Жума намозини фарзини ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим", деб ният қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЖРАШМАГАНИ УЧУН ОНАГА ОҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#оила

745-CАВОЛ: Қайнонам эримга "хотининг билан ажрашмасанг қарғаб ўтаман, сени ҳам хотинингни ҳам" деяптилар. Эрим билан ажрашмоқчи эмасмиз. Айтингчи қайнонамни қарғишлари ўтадими, онасини айтганини қилмагани учун эрим онасига оқ бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ота-онани розилигини олиш фарз, лекин ота-она ноҳақ талоққа буюрса, итоат қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Лекин бу ота-она ҳеч ким, дегани эмас. Ўз ўрнида келинлар ҳам қайнота-қайноналарни рози қилишга ҳаракат қилиш керак. Эри билан ота-онасини уриштириб қўйиб, ўзи уларни томоша қилиб ўтириши катта бузғунчиликдир! Чунки ўша қайнота-қайноналар севимли эрини дунёга келтирган, камолатга эриштирган ва эру хотинни ширин-шакар ҳаётига сабабчи бўлган, керак бўлса уйлантириб, уй-жой қилиб берган зотлардир. Ваҳоланки, уйлантириш ва уй жой қилиб бериш, ота-онага қатъий белгилаб қўйилган фарз эмас.

Эр-хотин ўйлаб кўришсин, нима иш қилишганки, онаизор қарғайман, дейишга мажбур бўлган. Ўша камчиликни тўғирлашсин, узр сўрашсин, уларга ширинсўз бўлишсин. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: "Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!"
Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ САЖДА ҚИЛИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уч ракатли витр намозида қунут дуосини ўқимай сажда қилибман. Ташаҳҳудни ўқиб турдимда, Фотиҳа ва замсура ўқиб, қунут дуосини ўкидим. Кейин намоздан сўнг саждаи саҳв қилдим. Бу амалим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозида қунут ўқиш вожиб амал саналади. Агар унитиб қунутни ўқилмаса ва руку ёки сажда қилинса, қиёмга қайтиб, қунут ўқилмайди. Балки, намозда давом этиб, охирида вожиб тарк қилингани учун саждаи саҳв қилинади. Бу билан намоз тугал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик қилишга қўй танлашни ўрганамиз...

Эътибор берсак ҳамюртларимиз Қурбонликда кўпроқ қўй сўйишади.

Бошқаларга ҳам улашинг: @VAQFUZ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)

Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Икки ёшга кирмаган сигирни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаром молдан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бировнинг номидан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Шохли ҳайвонларни ёшлигидан шохини куйдириб қўйилган бўлса, қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик шартлари ва одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишдан аввал таомланмаслик
💬 Жавоб: Бу ерда

Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ИЙД НАМОЗИ ЎҚИЛМАСА, ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ ҚАЙСИ ВАҚТДАН БОШЛАНАДИ?

ЖАВОБ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЗИНО ҚИЛИБ ЮРСА БАДАЛИНИ ТЎЛАЙДИМИ?
#зино

746-CАВОЛ: Эркак киши аёли бўлатуриб бошқа аёллар билан зино қилиб юрса бунинг бадалини тўлар экан шу ростми? Бу ҳақда ҳадисда келганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуйидаги ҳадисдан ҳар бир оқил киши ўзига керакли хулосани чиқарса бўлади:

وعن ابي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: عِفُّوا عَنْ نِسَاءِ النَّاسِ، تَعِفَّ نِسَاؤُكُمْ، وَبَرُّوا آبَاءَكُمْ، تَبَرَّكُمْ أَبْنَاؤُكُمْ، وَمَنْ أَتَاهُ أَخُوهُ مُتَنَصِّلًا، فَلْيَقْبَلْ ذَلِكَ مِنْهُ، مُحِقًّا كَانَ أَوْ مُبْطِلًا، فَإِنْ لَمْ يَفْعَلْ، لَمْ يَرِدْ عَلَيَّ الْحَوْضَ رواه الحاكم في "المستدرك"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқаларнинг аёлларидан ўзингизни тийинг. Бошқалар ҳам сизларнинг аёлларингиздан тийилади. Оталарингизга яхшилик қилинг. Ўғилларингиз сизларга яхшилик қилишади. Бирор кишининг олдига биродари беғараз ниятда келса, у ҳақ бўлсин, ноҳақ бўлсин уни қабул қилсин. Ким шуни қабул қилмаса, менинг ҳовузим – Кавсарда чўмилмайди”, дедилар. (Имом Ҳоким ривоят қилган).

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Расул Акрам соллоллоҳу алайҳи васаллам бизларга учта нарсани баён қилиб бермоқда:
Шулардан бизга берилган саволга таъаллуқли бўлган биринчисига тўхталадиган бўлсак, Эркак киши ўзи иффатли, покиза бўлса, аҳли аёли ва унга таъллуқли бўлган аёллар ҳам покиза ва иффатли бўлар экан. Демак, қачонки биз эркаклар ҳаромдан ҳазар қилиб, ўзимизни номаҳрам аёллардан сақласак, Иззат ва улуғлик Роббиси бўлган Зот Ўзи бизларни иффатимизни ҳамда бузуқ ишлардан сақланганлигимизга мукофат ўлароқ, аёлларимизни турли фаҳш ва бузуқликлардан сақлар экан. (Биррул волидайн, 46 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
"БОР КЕТ" ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрим билан жанжаллашиб қолдик. У киши менга жаҳл устида "бор кет" деб бақирдилар. Шу билан ҳам талоқ тушиб қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига "бор кет" деб, бундан талоқни ёки ажрашишни ният қилган бўлса, аёлига боин талоқ тушади. Агар ажрашишдан бошқа нарсани, масалан аёли унинг рўбарўсидан кетишини ёхуд ота уйига кетишни ният қилиб айтган бўлса, унда талоқ тушмайди. Яъни, масала эрингизнинг ниятига боғлиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен диндорини танлагин барака топкур!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar