FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.41K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
СИГИРЛАРНИ СУНЪИЙ ЙЎЛ БИЛАН ҚОЧИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кунда сигирларни сунъий йўл билан қочириш амалиёти мавжуд, шунинг динимиздаги ҳукми қандай, зотдор новос ва сигирларни кўпайтириш учун ушбу ишни қилса, гуноҳкор бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нарсалардаги асл қоида мубоҳлик. Динимизда сигирларни сунъий қочиришдан ман қиладиган ҳукмлар йўқ. Шу сабабли бу иш ҳам мубоҳлигича қолади. Яна Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Дунё ишларида ўзингиз билувчироқсиз", деганлар. Лекин сунъий қочириш сабабли сигирларга зарар етса ёки улардан туғилган бузоқларни гўшти ва сутидан одамларга зарар бўлса, бу иш ножоиз бўлади. Мазкур зарарларни аниқлашда соҳа мутахассисларига мурожаат қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОШҚАНИНГ БОЛАСИНИ ЭМИЗМОҚЧИ БЎЛСА, ЭРИДАН РУХСАТ СЎРАШ КЕРАКЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 4 йил аввал қизимни дунёга келтирганимда хонадошимнинг ўғлини бир-икки марта эмизганман. Кейин билсам, болани эмизиш учун икки томон эрларининг розилиги керак экан. Гуноҳимни кандай ювсам булади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатан ҳам аёл киши бошқанинг боласини эмизмоқчи бўлса, эридан рухсат сўраши мустаҳаб амаллардан. Зеро, аёл киши барча ишларда эри билан маслаҳат қилиши марғубдир.

Энди бўлар иш бўлган, аёллар эрларига айтиб, уларни ҳам огоҳлантириб қўйсинлар. Чунки у бола сиз ва эрингизга эмиш жиҳатидан фарзанд бўлган. У келажакда сизлардан бўлган қизлар билан турмуш қура олмайди, чунки у болаларингизнинг эмишган биродари бўлиб, сизга ва қизларингизга маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эр-хотин ажралишса болалар кимда қолиши керак?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
БИЗГА НИКОҲ ЎҚИТИШ ШАРТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлим билан қаттиқ жанжалашиб қолдик. Мен бор йўқол уйинга деб ҳайдаб юбордим. Ниятим ажрашиш ва у билан яшамаслик бўлганди. Орадан бир ой ўтиб бирга яшай бошладик. Бизга никоҳ ўқитиш шарт бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган бор йўқол каби сўзларни ажрашиш ниятида айтса, бир боин талоқ тушади. Бу ҳолатда қайта яшаш учун албатта никоҳ ўқиш шарт бўлади. Никоҳсиз яшаб бўлмайди. Сизлар дарҳол никоҳланиб олинглар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИНГ ҚАРЗИНИ МЕРОСХЎРЛАРИ БЕРМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қарзи бор одам вафот этиб ўғилларига "қарзимни беринг" деб васият қилган бўлсаю лекин ўғиллари уни бермаса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўлган одамни қолдириб кетган молидан дастлаб дафн ва унга тааллуқли ишларга сарфланади. Ундан кейин васият қилиш-қилмасидан қатъий назар бандалардан бўлган қарзлари адо қилинади. Шунинг учун бу ерда маййитнинг молидан, ҳаттоки қолдириб кетган уй-жойини сотиб бўлса ҳам қарзларини адо қилиш керак эди. Меросхўрларга ҳеч вақо қолмаслиги ҳам муҳим эмас. Модомики, ҳақ эгаси ҳақидан кечмас ёки муддат бермас экан, уни бажариш лозим. Бу ишларни қилмасдан меросхўрлар бепарво юраверсалар, гуноҳкор ва бировни ҳақини ноҳақ ейишаётган бўлишади. Бордию маййит ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки етарли мол қолдириб кетмаган бўлса, унда биров узмаса ёки ҳақдор кечиб юбормаса ҳақ қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АРОҚ СОТИЛАДИГАН РЕСТОРАНДА ЁКИ МАГАЗИНДА ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

689-CАВОЛ: Ароқ сотиладиган ресторанда ёки магазинда ишласа бўладими? Уни иши ароққа боғлиқ бўмаса, масалан, кассир ёки повар ё фаррош бўлиб ишласа, ўша ердан оладиган ойлиги ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда маст қилувчи ичимликдан қаттиқ қайтарилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنْتَهُونَ (سورة المائدة الأية 90-91).

“Эй, имон келтирганлар! Албатта, хамр (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бас, энди, сизлар (май ичишдан) тийилувчимисиз?” (Моида сураси, 90-91- оятлар).

“Хамр” сўзи – маст қилувчи ҳар қандай ичимлик турини ўз ичига олади.

Мазкур оятда маст қилувчи ичимлик – қимор ўйнашга, бут-санамларга ибодат қилишга, ҳар хил воситалар ёрдамида фолбинлик қилишга тенглаштирилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:

لَعَنَ اللهُ الخمرَ وشاربَها ، وساقِيَها ، ومُبْتَاعَها ، وبائِعَها ، وعَاصِرَها ، ومُعْتَصِرَها ، وحامِلَها ، والمَحْمُولَةَ إليهِ

“Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Шундан келиб чиқиб, ресторан ёки дўконларда спиртли ичимлик ичувчилар учун бевосита хизмат кўрсатувчи ходим бўлиб ишлаш мутлақо жоиз эмас. Баъзи уламолар уни катта гуноҳлардан санашган (Аллоҳ сақласин).

Агар ходдимнинг иши маст қилувчи ичимликка боғлиқ бўлмаса, масалан, кассир ёки повар ё фаррош бўлиб ишласа, кўпчилик замонамиз уламоларининг фатвосига кўра, ўша ерда ишлаш жоиз бўлмайди. Чунки ўша жойдан олаётган иш ҳақининг бир қисмида ҳаромдан топилган маблағ борлиги ёки энг камида молида шубҳа аралашиши бор.

Қолаверса, бунда мункар ишларни кун бўйи гувоҳи бўлиб, ундан қайтармаслик бор. Шунинг учун ҳам Расули акрам алайҳиссалом гарчи ўзи ичмаса-да, маст қилувчи ичимлик қўйилган дастурхон устида ўтиришдан қайтарганлар:

من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يجلس على مائدة يدار عليها الخمر (أخرجه الإمام أحمد والترمذي بإسناد حسن).

“Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, хамр айлантириладиган дастурхон устида ўтирмасин” (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ТИШ ҚОНАСА ТАҲОРАТНИ БОШИДАН БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олаётганимда баъзида тишим қонайди. Шунда таҳоратни бошидан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда қонни тўхтатиб, кейин таҳоратни қайтадан, яъни қўлни ювиш билан бошлайсиз. Чунки қон таҳоратни бузиб, тиш қонашидан аввалги ювилган қўл ва оғизнинг таҳорати бекор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОТ БОЛАСИНИ ЭШАККА ЭМИЗСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: От боласини эшакка эмизса бўладими? Кейин у ҳаромга айланмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ҳаром ҳайвоннинг сутини эмган ҳалол ҳайвоннинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. “Раддул муҳтор” китобида келтирилишича чўчқани эмган қўзининг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, саволдаги эшакни эмган тойчоқнинг гўшти ҳалоллигича қолаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"МУҲАММАД" ИСМИНИ ЁЛҒИЗ ЎЗИНИ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#исм_қўйиш

690-CАВОЛ: Яқинда туғилажак фарзандимиз ўғил бўлса Муҳаммад деб исм қўймоқчи эдим. Лекин баъзи кишилар қўшимча қўшиш керак, масалан Муҳаммад Али ёки Муҳаммад Юсуф деб номлаш керак дейишяпти. Шунга аниқлик киритиб беринглар. Ўғилга Муҳаммад исмини ўзини қўйиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғил фарзандга "Муҳаммад" исмини ёлғиз ўзини қўйиш жоиз, балки афзал ҳамдир. Чунки Расули акрам алайҳиссалом ўзларининг муборак ҳадисларидан бирида: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар", — деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

"Куня" — кишининг исмидан аввал айтиладиган, бош фарзандининг исми билан “Фалончининг отаси”, деб чақириладиган исм. Масалан, Абу Абдуллоҳ (Абдуллоҳнинг отаси), Абу Дардо, Абу Мусо каби. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари "Абул Қосим" эди. Демак, киши Абул Қосим деб куняланиши жоизмаслиги мазкур ҳадисдан маълум бўлмоқда. Уламоларимиз ушбу қайтариқ Пайғамбаримиз ҳаётларига тегишли экани, У Зотнинг вафотларидан кейин эса мазкур куня билан чақирилиши жоиз эканини айтишган (Қози Иёзнинг "Аш-Шифо" китоби).

Шунингдек, ушбу ҳадисга кўра, фарзандга "Муҳаммад" деб исм қўйиш марғуб иш экани маълум бўлади. Ислом уммати азалдан ўз фарзандларига Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмларини қўйиши одатга айланган. Ҳатто айрим уламоларнинг исми, отасининг ва бобосининг исми “Муҳаммад” эканини кўриш мумкин. Масалан, Имом Ғаззолийнинг тўлиқ исми “Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий” бўлса, Қироат илмининг машҳур олими Имом Жазарийнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жазарийдир. Яъни бир нечта авлоднинг кетма кет исмини “Муҳаммад” деб қўйилган. Албатта, бу ушбу муборак исмга ва унинг соҳиби бўлган севимли Расулимизга бўлган улкан муҳаббат нишонасидир. Машҳур мужтаҳид олим Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

سمعت أهل المدينة يقولون: "ما من أهل بيت فيهم اسم محمد إلا رزقوا رزق خير" (المسالِك في شرح مُوَطَّأ مالك (٥٤٨/٧)).

"Мадинаи мунаввара аҳолиси: "Қайси бир уйда Муҳаммад исми бўлса, улар яхши ризқ билан насибаланишади", — дейишганини эшитганман".

Бундан баъзи кишиларнинг “Муҳаммад исмини ёлғиз ўзини қўйиб бўлмайди”, “Болага оғирлик қилади” каби гап-сўзлар илмий жиҳатдан ҳам ва воқеълик жиҳатдан ҳам тасдиғини топмаган, асоссиз гап экани маълум бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, фарзандга фақат чиройли исм қўйиш билан кифояланиб қолмай, унинг тарбияси ва билимини ҳам исмига монанд қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУЛОҚ ТЕШТИРИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қиз боланинг зирак, тақинчок учун қулок тештириши жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёллари ва саҳобия аёллар турли тақинчоқ ва зираклар тақишган. Табиийки улар ҳам қулоқ тешишган. Набий алайҳиссалом бундан қайтармаганлар. Демак қулоқ тешиш шариатимизда жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТР НАМОЗИНИНГ ВОЖИБЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам 5 маҳал намоз ўқиб витр намозини ўқимаса, намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўқиган намозларини барча шарт ва арконларини тўғри бажарган бўлса, улар қабул бўлади деб умид қилинса-да, лекин витр намозини ўқимагани учун гуноҳкор бўлади. Чунки витр намози — вожиб намоз саналади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Витр ҳар бир мусулмон зиммасида вожибдир", — деганлар (Имом Абу Довуд ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Намозда "Фотиҳа" дан кейин зам қилиб "Ихлос" сурасини 3 марта ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ФАРЗ НАМОЗЛАРИНИНГ 3-4-РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларининг 3-4-ракатларига зам сура ўқиб қўйса, саждаи саҳв қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Унутган ҳолатда фарз намозларининг 3-4-ракатларига "Фотиҳа" билан зам сура қўшиб ўқиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. "Ан-Нисоб" китобида: "Шунга фатво берилган", дейилади. (Ал-Фатово ат-Татархония" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФАРЗ НАМОЗИДА БИЛМАСДАН БЕШИНЧИ РАКАТГА ТУРИЛСА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЯКУНЛАНАДИ?
#намоз

691-CАВОЛ: Агар 4 ракатли фарз намозлари ёлғиз ўқилганда билмасдан 4-ракат деб адашиб 5-ракат ўқилса бунинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўртинчи ракатга қаъдаи охирга ўтириб, ташаҳҳуд ўқиб кейин бешинчи ракатга туриб кетган киши, ҳали бешинчи ракатга сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва салом бериб намозни тугатади. Агар бешинчи ракатга сажда қилган бўлса, унга яна бир ракатни қўшиши мустаҳаб. Бу икки ракат унга нафл бўлади. Охирида саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилади. (Мухтасарул Қудурий, Ал-Мухтор, Ал-Лубоб китоблари).

Тўртинчи ракатни қаъдасига ўтирмасдан туриб кетган киши, бешинчи ракатни саждасини қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради, аттаҳиятни ўқийди, қаъдани кечиктиргани учун саждаи саҳв қилади, изидан аттаҳият, саловат ва дуо қилиб салом билан намозни тугатади. Агар бешинчи ракатга сажда қилган бўлса, унинг фарзи бекор бўлиб, ўқиган намози нафл бўлиб кетади. Бешинчи ракатга олтинчи ракатни қўшиши мустаҳаб, саҳиҳ қавлга кўра саждаи саҳв қилмайди. Демак, бу ҳолатда ўқимоқчи бўлган тўрт ракат фарз намозини қайта ўқийди. (Мухтасарул Қудурий, Ал-Лубоб китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭРКАК КИШИ АЁЛЛАРГА ИМОМЛИК ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг тўртта синглим бор. Шулар билан жамоат намозини ўқисак бўладими? Агар бўлса саф тортиш тартиби қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши аёлларга имомлик қилиши дуруст. Имомга ўтаётган эркак аёлларга ҳам имом бўлишини ният қилиши лозим. Имомга бир ёки ундан ортиқ аёл иқтидо қилса, гарча у балоғатга етмаган ёш қиз бўлса ҳам имомнинг орқасида алоҳида сафда туришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ ҚОҒОЗЛАРНИ НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Туркияда ишлайман. Кўчада ташландиқ жойларда газеталарга кўзим тушади. Унда Aллоҳнинг ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исмлари бўлади. Мен бу қоғозларни нима қилсам бўлади? Ёқиб юборишим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уларни эҳтиромини сақлаш мақсадида ёқиб юборишингиз жоиз. Имкони бўлса бирор жойга кўмилгани афзалроқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒАЙРИДИНГА ШИФО СЎРАБ ДУО ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#дуо

692-CАВОЛ: Мени бир ғайридин қўшним касал бўлиб қолди. Касалхонада даволанмоқда, унга шифо сўраб дуо қилсам бўладими ёки мумкинмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғайридинлар ҳаққига шифо ва ҳидоят сўраб дуо қилиш жоиз. Бу ҳақда Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

"Мен гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб тургандекман, у зот қуйидагича ҳикоя қилаётгандилар: "Пайғамбарлардан бирларини қавми уриб, қонга белаб қўйишди. У пайғамбар юзларидан қонни артиб, "Аллоҳим, қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билмайдилар", деб айтардилар". (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАЗО НАМОЗЛАР ОЛДИДАН ТАКБИР АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қазо намозларни ўқишдан аввал такбир айтиладими ёки йуқми? Баъзи домлаларимиз айтилади десалар, баъзилари шарт эмас дейишяпти. Шунга аниқлик киритиб берсангиз. Олдиндан рахмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо намозлар олдидан такбир айтиш суннат. Айтилмаса макруҳ бўлади. Агар қазо намозлар масжидда ўқилса, азон ва иқомат айтмаслик жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИШСИЗ ЖОНЛИҚНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар тиши бўлмаса ҳам ўтлаб юришга қодир ва ем-хашагини еб юрган ҳайвон бўлса, уни қурбонлик учун сўйиш жоиз. Аммо тиши йўқлигидан бу нарсаларга қодир бўлмаса уни қурбонлик учун сўйиш дуруст бўлмайди. (“Бадоиъус саноеъ” китоби). Лекин Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан бўлган бир ривоятда тишсиз жонлиқни қурбонлик қилиш мумкин эмас деганлар. Шу сабабли, иложи борича тишининг кўп қисми бор ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш эҳтиёт ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar