FATVO.UZ | Расмий канал
159K subscribers
1.56K photos
2.31K videos
4.97K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори ва ширинликлар таркибидаги желатин моддаси ҳаромми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИНСОН ТАНАСИДАГИ ОРТИҚЧА ЁҒЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #тиббиёт

590-CАВОЛ: Охирги йилларда "липосакция" жарроҳлик амалиётининг ўтказилиши кўп кузатилмоқда. Динимизда инсон танасидаги ортиқча ёғларни жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланиши ҳақида нима дейилади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимиз кўрсатмаларига амал қилиб яшаш ортиқча вазн муаммосига олиб келмайди. Чунки Ислом инсонни меъёрида ва соғлом овқатланиш (рўза тутиш, парҳез) ҳамда жисмоний хатти-ҳаракатларни кўпайтиришга тарғиб қилади. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар Миқдод ибн Маъдийкарибдан ривоят қилган ҳадисда:

المقداد بن معدي كرب - رضي الله عنه - قال: سمعتُ رسول الله - صلى الله عليه وسلم - يقول: ما ملأ آدمي وعاء شرًّا من بطن، بحسب ابن آدم أكلات يقمن صلبه، فإن كان لا محالة فثلث لطعامه، وثلث لشرابه، وثلث لنفسه.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одам боласига тўлдириш учун қорнидан кўра ёмон идиш йўқ. Инсонга қаддини кўтарадиган луқмалар кифоя. Агар иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири таоми, учдан бири ичимлиги ва учдан бири нафаси учундир”.

Бироқ ортиқча вазнга мойиллик ёки танага эътиборсизлик туфайли инсонда семириш юзага келса ва у саломатликка хавф сола бошлаган пайтда бугунги кунда тиббиётда вужудга келган янги турдаги липосакция деб номланган жарроҳлик амалиёти орқали гавдани коррекция қилишга рухсат берилади. Бу амалиётда оздириш ва диета билан ҳаракат қилганда кетмаган жойлардан ортиқча ёғлар олиб ташланади ва зарар кетказилади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قال النبي صلى الله عليه وآله: تداووا فإن الله عز وجل لم ينزل داءً إلا وأنزل له شفاءً

яъни: "Даволанинглар, Аллоҳ таоло бирон дард берган бўлса, албатта унинг давосини ҳам берган", деганлар.

Лекин динимиз кўрсатмаларига амал қилмай яшаб, пала-партиш овқатланиш ёки камҳаракатлик билан инсон ўзига-ўзи ортиқча вазнни йиғиб олиб, бундай муолажаларга мурожаат қилишгача етиб бориши Аллоҳ таоло инсонларга омонат сифатида берган тана аъзоларининг шукрини адо қилиш бўлмайди.

Инсон эҳтиётсизлик туфайли ушбу турдаги амалиётга киришадиган бўлса, дастлаб у Аллоҳга тавба қилиб, амалиётдан кейин суннатга мувофиқ тартибли ҳаёт кечириши талаб этилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, танадаги ортиқча вазн хавфсиз бўлишига қарамай шунчаки гавданинг ташқи кўринишини янада мукаммал кўринишга келтириш учун бундай амалиётга қадам қўйиш Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига биноан ҳаром қилинган амалиётлар сирасига киради.

وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا

"(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).

Шунингдек, мазкур турдаги амалиётларнинг зарари семизликдан етадиган зарарга тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатларда ҳам қилиш мумкин эмас.

Кўпроқ аёлларда учраб турадиган яна бир муаммо ҳомиладорликдан кейинги асоратлар ёки бошқа сабабларга кўра қоринни “фартук”ка ўхшаб осилиб қолишини йўқотиш учун қилинадиган абдоминопластика деб аталувчи жарроҳлик амалиётининг ҳукми ҳам худди мана шу шартлар билан жоиз бўлади, яъни шартларнинг ҳаммаси ёки улардан бири топилмаганда ҳаром бўлади. Бунда осилиб қолиб, инсонга машаққат етказаётган қоринни кесиб олиб ташланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азадор одамлар белларида белбоғ боғлаши шариатда борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИЛМИЙ ИШЛАРНИ ЎЗГАЛАРГА СОТИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #савдо

591-CАВОЛ: Ўзим ёзган ё тайёрлаган ижодий ишларни (мақола, очерк, шеър, ҳикоя, диплом иши) харидор бўлган одамга сотсам бўладими? Бунда сотиб олган одам унда ўзини муаллиф қилиб кўрсатади.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Киши ўзи тайёрлаган моддий ва маънавий нарсаларни хоҳлагандай ишлатиши мумкин. Лекин бошқанинг ижодий ишини сотиб олиб, ўзини муаллиф қилиб кўрсатишда ёлғон ва алдов бор. Айниқса, сотиб олинган ўзгаларнинг илмий ишлари ортидан бирор шаҳодат (диплом), илмий унвонга эга бўладиган ва моддий манфаат кўрадиган бўлса, бунинг гуноҳи ҳам, зарари ҳам бошқалариникидан каттароқ бўлади.

Динимизда гуноҳга ёрдам бериш йўқ, шунинг учун ундай кишиларга ижодий ишларни сотиш дуруст эмас.

Исломда ўзи қилмаган ишни қилдим дейиш ва йўқ сифатлари билан мақтаниш ман қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوْا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلَا تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِنَ الْعَذَابِ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

яъни: “Ўз қилмишлари билан мағрурланадиган, қилмаган (яхши) ишлари учун мақталишни севадиганлар азобдан халос бўладилар деб, ҳисобламанг, асло! Уларга (охиратда) аламли азоб (бордир)” (Оли Имрон сураси, 188-оят).

Ўзгаларни алдашнинг оқибати ҳақида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلاَحَ فَلَيْسَ مِنَّا ، وَمَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا (رواه الامام مسلم).

яъни: “Ким бизга қарши қурол кўтарса ва ким бизни алдаса, биздан эмас” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқларда фалонча одамга тарқатсангиз фалон бўлади, бўлмаса фалокат бўлади, каби хабарларни нима қилиш керак?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭР ХОТИН БИР-БИРИДАН МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

592-CАВОЛ: 1) Агар аёл киши вафот этиб, ундан мерос қолса эри ҳам унга ҳақли бўладими? 2) Эркак кишидан мерос қолган мулкнинг қанчасига аёли ҳақли бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. 1) Албатта, хотини вафот этиб, ундан мол-мулк қолган бўлса, эр мерос олади. Хотиннинг умуман фарзанди бўлмаса, эр мерос қолган мулкни ярмини олади. Агар хотиннинг фарзанди бўлса (бошқа эридан бўлган бўлса ҳам), эр мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Бунинг далили Нисо сураси 12-оят: "Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса – ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур. (Бу тақсимот) улар (марҳумалар)нинг васияти ёки қарзи (адоси)дан кейин (ижро этилур)".

2) Албатта, эр вафот этганда унинг никоҳида турган аёллари мерос олади. Агар эрнинг умуман фарзанди бўлмаса, аёл мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Агар эрнинг фарзанди бўлса (қайси хотинидан бўлган бўлса ҳам), хотин мероснинг 1/8 (саккиздан бири)ни олади. Бунинг далили юқоридаги оятнинг давомидир: "У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур. (Бу тақсимот) сизлар қилган васият ёки қарз (адоси)дан кейин (ижро этилур)". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касалхонада ётган ҳолимда деворга таяммум қилсам бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ СЎЗЛАРИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#мазҳаб

593-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: "Ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир", деган сўзларини шарҳлаб беринг. Сохта салафийлар шу гапларни далил қилиб қаерда саҳиҳ ҳадис бўлса, ўшанга амал қилиш керак, деб гапириб юришибди.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўпчилик олимлар бу жумлани: "Агар ҳадис саҳиҳ бўлса ва унга зид келувчи ҳадисдан холи бўлса, у менинг мазҳабимдир", деб тушунилади дейдилар. Яна бу Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларни қиёсдан устун қўйганига далилдир. Лекин бу сўз ижтиҳодга лаёқати йўқ киши қаерда саҳиҳ ҳадис кўрса, ундан ҳукм олиши жоиз дегани эмас.

Энг муҳими, мужтаҳид даражасига етмаган шахс оят ва ҳадислардан ўзича ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Битта саҳиҳ ҳадисни ўқиб у билан ҳукм чиқарилмайди, чунки баъзи ҳадислар саҳиҳ бўлсада кейинчалик мансух (бекор) бўлган бўлиши мумкин ёки унга маънода зид келувчи ҳадис ҳам бўлиши мумкин. Саҳиҳ ҳадис китобларига илмий омонат сифатида мансух ҳадислар ҳам киритилган. Ҳукм олинадиган ҳадисларни мужтаҳид уламолар саралаб олганлар.

Мужтаҳид олимлар ҳадислардан қандай ҳукм чиқарганларини Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи маонил осор” номли китобларида кўрсатиб берганлар. Яъни, бир мавзудаги барча ҳадисларни бир жойга тўплаб, уларни саралаб, таққослаб, таҳлил қилиб охирида мужтаҳид уламоларимизнинг улардан чиқарган ҳукмларини келтирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабристонда маййитни кўмгунча ўтирмасдан тик туриш шариатда борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚИСҚИЧБАҚА ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

594-CАВОЛ: Мен Ҳанафий мазҳабида денгиз маҳсулотлари (қисқичбақа креветка) ҳалол эмас деган жавобни ўқидим. Лекин супермаркетдаги кўплаб денгиз маҳсулотларига ҳалол деган лицензия берилган. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Жавоб:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида денгиз ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол ҳисобланади. Қисқичбақасимон ҳайвонларни ейиш ҳалол эмас. Айнан Креветкани баъзи ҳанафий мазҳабидаги халқлар (масалан, Мисрликлар) балиқ, деб ҳисоблаганлари учун уни ейишни ҳалол санаганлар. Лекин бизнинг урфимизда уни ҳеч ким балиқ демаган ва шу сабабли уламоларимиз ҳам уни ейиш дуруст эмас деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладорлар токсикоз кучли бўлган пайтда намоз ўқимай турса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛГАНДА ЙИҒЛАШ
#тиловат

595-CАВОЛ: Мен Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқишим билан ўз ўзидан этим жимирлаб йиғи келади. Ушбу ҳолатимни сабабини айтиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръон тиловат қилганда йиғлаш – бу хайрли ҳолат. Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобалар ва салафи солиҳларимизнинг тиловатдаги ҳолатлари шундай эди. Аллоҳ таоло солиҳ мўминларнинг васф этиб шундай марҳамат қилади:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ

яъни: "Мўминлар – Аллоҳ зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиганлардир" (Анфол сураси, 2-оят).

Демак, Аллоҳ таолонинг номи зикр қилинганида ва Қуръон тиловат қилинганида ҳақиқий мўминнинг дили эрийди, қалби қўрқувга тушади ва кўзларига ёш келади. Тошбағирлик ва Аллоҳнинг амрига итоатсизлик фосиқларнинг хулқларидандир.

Бошқа бир оятда:

وَيَخِرُّونَ لِلْأَذْقَانِ يَبْكُونَ وَيَزِيدُهُمْ خُشُوعًا (الإسرا-109)

яъни: “Улар йиғлаган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар ва бу (Қуръон) уларнинг хушуъ-хокисорликларини зиёда қилур” (Ал-исро сураси, 109-оят), дейилган.

Сиз Аллоҳ таолонинг Каломини тиловат қилишда бардавом бўлинг. Тиловат асносида қалбингиз эриб, йиғи келса, бунга муваффақ этган Аллоҳ таолога ҳамд айтинг.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг Каломини хушуъ билан тиловат қиладиган бандаларидан қилсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума муборак кунми ёки қиёмат бўладиган ваҳимали кунми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

YouTube: https://youtu.be/ufo5Dqusdww

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/241165994211033/

Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali?igshid=1val5qa458b9m


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИШ КИЙИМИДА НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

596-CАВОЛ: Биз Корея давлатида ишлаймиз, иш вақтида намозни ишчи кийимда ўқиб олсак бўладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳаммамизга маълумки намозхон киши намозда авратларни беркитиб турадиган, покиза ва инсоннинг виқорини сақлаб турадиган чиройли ва гўзал кийим кийиши афзал ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда:

يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ

“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).

Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган.

Бошқа тузукроқ кийимга имкон бўла туриб иш кийимда намоз ўқиш макруҳ.

وَتُكْرَهُ الصَّلَاةُ فِي ثِيَابِ الْبِذْلَةِ.

“Фатово Ҳиндия" китобида “Иш кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлади”, дейилган. Аммо бошқа кийимга имкон бўлмаса ва иш кийимингиз нажосатдан ҳоли бўлса ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
НИМА ҚИЛСАМ ҚАРҒИШЛАР КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ёшлигимда жуда қайсар қиз бўлиб, ота онамни кўп ранжитадиган ишлар қилганман. Шу қаторда кўп инсонларни пулини ўғирлаб, хаққини еб қамалиб чиқганман. Мана нечи йилдирки бахтим очилиб турмушим бўлмаяпди. Гуноҳларимга тавба қилиб ота онамдан ҳам рози-ризочилик олганман, ҳозир 5 вақт намоз ўқиб, сатри авратдаман. Яқинда ҳаётим ўхшамаганига сиқилиб Аллоҳдан кечирим сўраб ухлаб, тушимда менга қарғиш текганини ва мени хеч ким олмаслигини, тушимда кўрдим. Мен барча гуноҳларимга тавба қилиб шариатга асосан яшашга ўтганман, энди нима қилсам экан, мени ким қарғаганини қаердан топиб кечирим сўрайман. Лекин ҳозир намозларимда Аллоҳдан мен кимни хаққини еб дилини оғритган бўлсам уларга чиройли бахт бер, гуноҳларини кечир ва менга хам бахт бер деб сурайман. Саволим нима қилсам шу қарғишлар мендан кетиб мен ҳам ҳамма аёл сингари оила бўлиб яшарканман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ҳаққини адо қилолмаганлар сизни кечириб юборишини қалбига солишини Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўранг. Кўп истиғфорлар айтинг. Қуръон ўқишни ўрганинг. Эҳсон-садақалар қилинг. Булар ҳам бир синов. Аллоҳ таоло яхшиликлар насиб этади. Тушга ишониб бахтсиз бўлар эканман, дейиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда сураларни қисқартириб ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАРҲУМЛАР УЧУН УЛАРНИНГ НАМОЗИНИ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Марҳумлар учун уларнинг намозини ўқиса бўладими? Кимнингдир учун намоз ўқиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Вафот этган кишининг номидан эҳсон ва садақалар бериш, уларнинг ҳаққига истиғфор айтиш (гуноҳларини кечирилишини Аллоҳ таолодан сўраш) манфаат беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar