ВАФОТ ЭТГАН БОЛАНИНГ АҚИҚАСИ
#ақиқа
❓463-CАВОЛ: Мен бир ҳафталик фарзандимдан айрилдим, лекин ақиқа қилолмадим. Қиз фарзандга битта қўй сўйилади, дейилган. Ният қилганман. Шуни қилсам, яъни ақиқа қилиб қўй сўйилса, жоизми ёки шу қўйнинг пулини хайр қилсам тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло фарзандингиз ўрнини солиҳ зурриёдлар билан тўлдирсин. Сизларга гўзал сабр берсин. Ақиқа қилиш мустаҳаб амал саналади, вожиб эмас. Агар ақиқа қилишни ният қилган бўлсангиз, ниятни ўзи билан зиммангизга ақиқа қилиш лозим бўлиб қолмайди. Сиз ақиқа учун йиққан пулни ўз эҳтиёжингиз учун сарфлашингиз ёки эҳсон қилишингиз мумкин. Хусусан яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилсангиз янада савоби улуғроқ бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ، عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ، مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ، وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا، وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ، بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ، فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا (رواه الإمام الترمذي والإمام ابن ماجة عن عائشة رضي الله عنها)
яъни: “Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуброқ амал қила олмайди. Қурбонликка сўйилган жонивор Қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
Муҳтарам юртдошлар! Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган муборак Қурбон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Шариатимизга кўра йил давомида фақат уч кун мобайнида адо этиш мумкин бўлган улуғ ибодат – қурбонлик ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари мавжуд. Шундай экан бунга доир турли саволлар кўпайиши табиий ҳол. Шу монасабат билан Сиз азизларимизнинг Қурбонлик қилишга доир диний саволларингизга 24 соат давомида жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кол-марказ фаолиятини ташкил этмоқда.
Эндиликда Сиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус колл-марказига қўнғироқ қилиб, Қурбонлик масалаларига оид ўзингиз учун муҳим бўлган саволларга жавоб олиш имкониятига эгасиз.
Бунинг учун 78-150-33-44 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилишингиз ва Фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олишингиз мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби 28 июль сешанба кунидан – 3 августь душанба кунигача, туну-кун (24 соат) давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади).
@muslimuzportal | @diniysavol

ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик
❓464-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грамм тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.
Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.
Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.
Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасалар-да, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ҚУЛОҒИ БЕЛГИ УЧУН КЕСИЛГАН ҚЎЙНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қурбонлик
❓465-CАВОЛ: Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик қилиш ибодат бўлиб қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг барча аъзолари соғ ва бутун бўлиши афзал. Лекин одатда ҳайвонлар озгина нуқсондан, камчиликдан холи бўлмайди. Худди шунингдек одатда чўпонлар қўйларнинг қулоғига белги қилиш мақсадида турли тамғалар қўяди ёки кесиб қўяди. Мўтабар фатово китобларимизда шундай дейилади:
وَلَوْ ذَهَبَ بَعْضُ هَذِهِ الْأَعْضَاءِ دُونَ بَعْضٍ مِنْ الْأُذُنِ وَالْأَلْيَةِ وَالذَّنَبِ وَالْعَيْنِ ذَكَرَ فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ إنْ كَانَ الذَّاهِبُ كَثِيرًا يَمْنَعُ جَوَازَ التَّضْحِيَةِ، وَإِنْ كَانَ يَسِيرًا لَا يَمْنَعُ، وَاخْتَلَفَ أَصْحَابُنَا بَيْنَ الْقَلِيلِ وَالْكَثِيرِ فَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَرْبَعُ رِوَايَاتٍ، وَرَوَى مُحَمَّدٌ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - عَنْهُ فِي الْأَصْلِ وَفِي الْجَامِعِ أَنَّهُ إذَا كَانَ ذَهَبَ الثُّلُثُ أَوْ أَقَلُّ جَازَ، وَإِنْ كَانَ أَكْثَرَ لَا يَجُوزُ، وَالصَّحِيحُ أَنَّ الثُّلُثَ وَمَا دُونَهُ قَلِيلٌ وَمَا زَادَ عَلَيْهِ كَثِيرٌ، وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى.
“Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ “Жомиъ ас-Сағир” китобида: “Агар ҳайвон қулоғи, думи ёки думбасининг аксар қисми (узилиб ё кесилиб) кетган бўлса, қурбонликка ярамайди, лекин озроқ қисми кесилган бўлса, қурбонлик қилса бўлади”, - деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ўртасида ози билан кўпини ажратиб турадиган қисм қанча экани борасида ихтилоф бор. Бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан тўрт хил ривоят келган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан (қурбонлик ҳайвонининг қулоғи, думи ёки думбасини) учдан бири ёки учдан биридан озроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз, учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса қурбонлик қилиш жоиз эмаслигини ривоят қилган ва шу гапга фатво берилган. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).
Демак, қурбонлик қилинаётган қўйнинг қулоғига қаралади, агар қўйнинг қулоғини учдан бир ёки учдан биридан озроқ қисми кесилган бўлса ёки қулоғи тешиб қўйилган бўлса, бу қўйни қурбонлик ёки ақиқа учун сўйса бўлади. Агар қўйнинг қулоғини учдан биридан кўп қисми кесилган бўлса, қурбонлик ва ақиқа учун сўйиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ВАФОТ ЭТГАН ИНСОННИНГ ЗИММАСИДА КАТТА МИҚДОРДАГИ ҚАРЗДОРЛИК БЎЛСА УНИ ҚАНДАЙ ҲАЛ ҚИЛИНАДИ?
#қарз
❓466-CАВОЛ: Бир инсон жуда катта (масалан, бир миллион доллар) қарз билан вафот этди. Яқинлари умр бўйи ҳам уни тўлашга қодир бўлишмайди. Бу вазиятда қарз берган одам ва қарздор орасидаги ҳукм қандай чиқарилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банданинг зиммасидаги ҳақлар икки қисмга бўлинади.
1. Банданинг зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳаққи.
2. Банданинг зиммасидаги банданинг ҳаққи.
Банда Аллоҳ таолонинг ҳақларини камчиликка йўл қўймай адо қиладиган бўлса, қиёматда ажру мукофотини олади. Агар банда Аллоҳнинг ҳақларини бажармасдан нуқсонга йўл қўйса, Аллоҳ хоҳласа уни ўз адли билан жазолайди, хоҳласа ўз фазли билан унинг гуноҳларини кечиб юборади.
إن الله لا يغفر أن يشرك به ويغفر ما دون ذلك لمن يشاء
“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтиришни кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни , кимни хоҳласа, кечиради” (Нисо сураси 48-оят)
Имом Ибн Аби Ҳотим ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ширк келтирмай вафот этган ҳар бир жон мағфиратга сазовордир. Аллоҳ хоҳласа, уни азоблайди, хоҳласа кечиради. Албатта, Аллоҳ ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа кечиради”, - дедилар.
Аммо банданинг зиммасида бошқа бандаларнинг ҳаққи бўлса, бу ҳақларни адо қилмагунча ёки ҳақдор бўлган банда ҳаққидан кечмагунча Аллоҳ ҳам кечмайди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” дедилар. “Муфлис – дирҳами ҳам, матоси ҳам йўқ кишидир”, дейишди. Шунда У зот “Умматимдан чиққан муфлис, қиёмат куни рўза, намоз ва закот билан келадиган, буни обрўсига тил теккизган, бунисига эса туҳмат қилган, унисининг эса молини (ноҳақ) еган кишидир. Уни ўтирғизиб қўйишади, унинг бунинг ҳасанотидан қасос (сифатида) олиб берилади, бунга ҳам унинг ҳасанотидан олиб берилади. Агар унинг ҳасанотлари (ҳақ эгаларининг) ҳақларини олиб беришдан олдин тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, унга қўшиб қўйилади. Сўнгра дўзахга ташланади”, дедилар (Имом Муслим ривоят қилган).
Қарздор киши вафот этадиган бўлса, аввало ундан қолган бор мол-мулкидан унинг қарзи тўланади, қолганини меросхўрлар ўртасида тақсимлаб берилади. Агар вафот этган кишининг мол-мулки қарзларига етмаса, етганича ҳақдорларга тақсимлаб берилади, етмай қолган қисмини меросхўрлар тўлаши вожиб эмас. Балки бу ҳақ қиёматда Аллоҳ таоло у билан ҳақдорларининг ўртасида ҳукм қилгунча зимасида қолади.
Аммо, майитнинг меросхўрлари, қариндош уруғлари, дўсту биродарлари майитнинг зиммасида қолган қарзни тўлашга ёрдам беришлари афзалдир.
Агар майитнинг ҳеч қандай мол мулки қолмаса, меросхўрлари, қариндош уруғлари, дўсту биродарлари ҳам унинг зиммасидаги қарзини узишни уддасидан чиқа олишмаса ва у майит қарз олаётганида қарзни қайтариш ниятида олган бўлса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг қарзини узишини умид қилинади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким инсонларнинг молини қайтариш ниятида (ҳалол бўлган йўл билан) олса, Аллоҳ унинг номидан қайтаради (яъни, қайтаришида Аллоҳ ёрдамчи бўлади). Ким инсонларнинг молини ҳалокатга учратиш ниятида олса, Аллоҳ (у молни) ҳалокатга учратади (ёрдамсиз ўз ҳолига ташлаб қўяди)”, дедилар.(Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, киши инсонларнинг молини қарзгами, ижарагами ёки бошқа ҳалол йўл билан қайтариб бериш ниятида олса, Аллоҳ таоло у инсон олган нарсасини дунёда қайтариб беришида ёрдамчи бўлади, агар дунёда қайтаришга имкон топа олмаса, нияти тўғри бўлгани учун Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг ҳақдорларини Ўзи рози қилади.
Лекин одамларга фириб бериш учун уларни молини олиш ва тўлаш учун мол қолдирмасдан вафот этиш катта гуноҳдир. Охиратда эса қарзини савоблари билан тўлаб беришига тўғри келади. Бу нарсадан Аллоҳ таоло барчамизни сақласин. Валлоҳу аълам.

#эслатма
‼️ Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади!
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар (Имом Муслим ривоят қилганлар).
🔹 Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 30 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 3 август аср намозига қадар айтилади:
30 июль – 5 маҳал,
31 июль – 5 маҳал,
1 август – 5 маҳал,
2 август – 5 маҳал,
3 август – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

МЕРОС ТАҚСИМЛАНМАСДАН МЕРОСХЎРЛАРНИНГ ҚЎЛИДА ҚОЛИБ КЕТИШИ
#мерос
❓467-CАВОЛ: Бир ота-онанинг уйида 3 ўғил, 3 қиз фарзанд яшаган. Ота эрта вафот этиб, она 6 нафар фарзандни бир ўзи катта қилган. 2 та катта қиз турмушга чиқиб, бу уйдан кўчиб кетган. Уй бузилиш эҳтимоли билан уйдаги 3 ўғилнинг ҳар бирига алоҳида, она ва кичик қизга алоҳида кўп хонали уй (квартира)лар берилган. Лекин уй бузилмай қолган. Йиллар ўтиб уй катта ўғил, кейин эса унинг ўғли номида қолган. Она ва 2 ўғил вафот этганлар. Ҳозир шу оиланинг айримлари уйдан мерос талаб қилмоқдалар. Яъни, уйни сотиб, 3 ўғил ва 3 қизнинг ўзига (ёки фарзандларига) пулни тақсимлаб беришни талаб қилмоқдалар. Уй ота ёки она томонидан мерос деб васият қилинмаган бўлса ҳам тақсим қилинадими? Уй ҳисобидан квартира олган ўғил-қизлар ва турмушга чиқиб, квартира олмаган қизларнинг меросдаги улуши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига биноан мерос бўлиниши учун бу ишни маййит васият қилган бўлиши шарт эмас. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا "(سورة النساء:آية7)
яъни: “Эркаклар учун ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Аёллар учун (ҳам) ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Бу озми-кўпми, фарз қилинган улушдир” (Нисо сураси 7-оят).
Отадан мерос қолган уй ҳисобидан бошқа уй олган кишилар оталаридан мерос қолган уйдан маҳрум бўлмайдилар. Шу билан бирга уй ола олмаган икки қизнинг мерос қолган уйда ҳиссаси кўпайиб ҳам қолмайди. Лекин янги уй олганлар: “Бўлди, мен меросдаги ҳаққимдан кечдим ёки меросдаги ҳаққимни масалан, фалончи укам ё синглим ё онамга бердим” – деган бўлсалар (бу шаръан жоиз), бундан кейин уларнинг меросда ҳақлари қолмаган бўлади.
Ҳақиқатан ҳам уй номида бўлган киши (ёки унинг ўғли) қолган ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳаққини бериши шарт (тирик бўлса, ўзига, дунёдан ўтган бўлса, фарзандларига).
Сўралган масалага диққат қиладиган бўлсак, муаммони келтириб чиқарган нарса, меросни ўз вақтида бўлинмаганидир. Яъни, ота вафот этганда хотини ва фарзандларига мерос динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиб берилиши керак эди. Шунда маййитнинг хотини мерос қолган мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бири)ини, қолган мулкни эса “Эркак аёлдан икки баробар кўп олади” қоидасига биноан ўғил-қизлари бўлиб олишарди (яъни, бу ҳолатда мерос қолган мол-мулкни 72 қисмга бўлиб, 9 қисми хотинига, ҳар бир ўғлига 14 қисмдан, ҳар бир қизига 7 қисмдан бериларди).
Агар ўша 6 ўғил-қизнинг онаси ҳамма фарзандлардан аввал вафот этган бўлса, болалари онанинг меросига ҳам эга бўлишади ва натижада уйнинг қиймати 9 қисмга бўлинади, 2 қисмдан ўғилларга, 1 қисмдан қизларга берилади. Бу ҳолатда уй номида бўлганлар ўзининг 2 ҳиссасидан ташқари, 2 эркак ва 3 қизнинг улуши, жами 7 қисмни эгаларига қайтариши керак.
Шу ўринда мерос илмида сулҳ қилиб, ўз ҳаққидан кечиш масаласини ҳам эслатамиз. Меросхўр ўзаро келишув билан ўз ҳаққидан кечиб, ўртадан чиқиб кетиши ёки ўз улушини бирорта меросхўрга бериб, кетиши ҳам дуруст бўлади.
Хулоса, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, юқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

🌐 https://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ҲАЙВОН СОТИБ ОЛИНГАНИДАН СЎНГ КАСАЛ БЎЛИБ ҚОЛСА УНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик
❓468-CАВОЛ: Қурбонликка қўй олган эдим. Ҳеч нарса емай қўйди. Олган пайтим яхши эди. Мутахассиснинг фикрига кўра у бўкиб қолибди, лекин аҳволи яхши. Ўзи бемалол ҳаракатланиб юрибди. Уни қурбонликка сўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ўзи бемалол ҳаракатланиб юрган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:
لَا تُجْزِئُ فِي الضَّحَايَا أَرْبَعَةٌ : الْعَوْرَاءُ الْبَيِّنُ عَوَرُهَا وَالْعَرْجَاءُ الْبَيِّنُ عَرْجُهَا وَالْمَرِيضَةُ الْبَيِّنُ مَرَضُهَا ، وَالْعَجْفَاءُ الَّتِي لَا تُنْقِي
"Қурбонликда тўрт хил (ҳайвон) жоиз эмас: ғилай кўзли экани аниқ, чўлоқлиги аниқ, касаллиги аниқ ва илиги йўқ ўта ориқ жониворлар".
Фуқаҳоларимиз ҳадисда зикр қилинган мазкур айблар ҳайвонни сотиб олиш вақтига тегишли эканини таъкидлаганлар. Агар қурбонлик учун сотиб олинаётган ҳайвон ўша пайтда соғлом ҳолда бўлса-ю, кейинчалик у касал бўлиб қолса, унинг тафсилоти қуйидагича бўлади:
وَلَوْ اشْتَرَاهَا سَلِيمَةً ثُمَّ تَعَيَّبَتْ بِعَيْبٍ مَانِعٍ إنْ كَانَ غَنِيًّا عَلَيْهِ غَيْرُهَا ، وَإِنْ فَقِيرًا تُجْزِئُهُ هَذِهِ
"Агар ҳайвонни соғлом ҳолатида сотиб олган бўлиб, кейинчалик унга қурбонлик қилишга монеъ бўладиган бирор айб етса, бой киши алмаштиради. Агар фақир бўлса, ўша кифоя қилаверади" (Ал-Иноя шарҳул Ҳидоя). Валлоҳу аълам.