FATVO.UZ | Расмий канал
161K subscribers
1.21K photos
2.13K videos
4.57K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 21 Февраль Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
​​НИКОҲДАН КЕЙИН ЭР ВАФОТ ЭТГАН ҲОЛАТДА МАҲР, ИДДА ВА МЕРОС МАСАЛАЛАРИ
#маҳр #идда
#мерос

1563-CАВОЛ: Куёв тўй куни келиннинг уйидан никоҳланиб қайтаётганида автоҳалокатга учраб вафот этди. Келин бу ҳолатда қандай идда ўтиради. Маҳр ва мерос масалалари қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда келин ўлим иддаси, яъни тўрт ойу ўн кун идда ўтиради. Ўлим иддасида яқинлик ёки хилвати саҳиҳанинг бўлган-бўлмаганининг аҳамияти йўқ.
Бу ҳолатда келин белгиланган маҳрни тўлиқ олади. Агар келин маҳр олишдан воз кечса, марҳум эр аёли олдидаги қарзидан қутилган бўлади.
Мерос ҳам шундай. Яъни келин эрига тегишли мол-мулкдан мерос олишга ҳақли бўлади. Бир муддат бирга яшаган ёки яшамаган бўлишининг аҳамияти йўқ. Шундай экан ушбу келин хоҳласа меросни талаб қилиши, хоҳласа ҳаққидан кечиши дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 22 Февраль Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚЎЗИЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот

1564-CАВОЛ: Менда жами 40 тадан ошиқ қўйлар бор. Улар орасида яқинда туғилган қўзилар ҳам бор. Улардан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Катта қўйлар ва кичик қўзилар аралаш бўлган ҳолатда қўзилар чиқариб ташланмайди, балки барчаси ҳисобланади ва закот чиқарилади.
Агар қўйларни тижорат мақсадида боқаётган бўлсангиз, барча қўй-қўзиларнинг умумий қийматидан закот чиқарасиз. Агар тижорат мақсадида боқилмаётган бўлса, ундан закот бериш учун йилнинг кўп қисмида яйловда боқилиши ва маълум ададда бўлиши шарт бўлади. Агар сизнинг қўйларингизда шу шартлар топилса, қирқта қўйдан битта қўй закот берасиз. Қирқтадан то бир юз йигирматага етгунича биттадан қўй бериб бораверасиз. Бир юз йигирма битта бўлганида, иккита қўй берасиз. Шу ҳукмга кўра, агар қўйларингиз бир юз йигирматага етиб бормаган бўлса, битта қўй берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 23 Февраль Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ИДДАСИ ЧЎЗИЛИБ КЕТГАН АЁЛ МАСАЛАСИ
#аёлларга_оид_масала
#идда

1565-CАВОЛ: Талоқ иддасида ўтирган аёл бир ёки икки марта ой кўрганидан кейин одати тўхтаб қолса, иддаси қачон тугайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда аёлнинг ёшига қаралади: агар ушбу аёл эллик беш ёшга тўлган бўлса ва олти ойдан бери ой кўрмаётган бўлса, “ойиса”, яъни ҳайздан қолган деб ҳукм қилинади ҳамда шу вақтдан бошлаб уч ой идда ўтиради.
Агар мазкур аёл ҳали эллик беш ёшга тўлмаган бўлса, мутааххир уламоларимизнинг фатволарига кўра ушбу аёл охирги ҳайзи тугагандан кейин бир йил ўтса, иддаси тугайди.
Шуни таъкидлаш керакки, уламоларнинг иттифоқи билан ойиса бўлмаган аёлнинг ҳайзи бирор касаллик туфайли тўхтаган бўлса, касалликдан сўнг ҳайз келишини кутади, одати қайтса, иддасини ҳайзлар билан тугатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 24 Февраль Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#СОТУВДА

“РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИНИНГ ТЎЛДИРИЛГАН НАШРИ ЧОП ЭТИЛДИ!


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли китоб халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган эди. Эндиликда ушбу китоб янги маълумотлар билан бойитилган ҳолда қайта тўлдирилган нашри чоп этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво китобларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 222 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar