РЎЗАДОР ОДАМ МИСВОК ИШЛАТИШИ
#рўза
❓410-CАВОЛ: Рўзадор одам мисвок ишлатса рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор киши мисвок ишлатиши мумкин, рўзаси бузилмайди. Бу ҳақида "Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:
وَلَا بَأْسَ بِالسِّوَاكِ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ فِي الْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ عِنْدَنَا
яъни: "Ҳанафий мазҳабимизда ҳўл ва қуруқ мисвокни эртаю кеч ишлатишнинг зарари йўқ". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйда намоз ўқишдан олдин азон айтиш керакми ёки шарт эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маҳаллада ёки яқин атрофда азон айтилувчи масжид бўлса уйда азон айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
БИР ҲАФТАДА АЛЛОҲГА ЕТИШИШ МУМКИНМИ?
#руҳий_тарбия
❓411-CАВОЛ: Бир ҳафтада Аллоҳга етишса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳга етишиш учун маълум кун, ҳафта, йил бўлиши керак деган қоида йўқ. Аллоҳ таоло хоҳласа бир лаҳзада ўзига муқарраб банда қилиши мумкин. Баъзилар бир неча йилларда етишиши мумкин. Бу Аллоҳ буюрганидек яшаш, гуноҳларига чин тавба қилиш, ихлос ила У Зот сари юзланиш билан бўлади.
Ҳазрат Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ “Саботул ожизийн” номли китобларида шундай дейдилар:
Ирода қилса ул Ҳаййу товоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.
Яъни, Ҳайй Зот (Аллоҳ) агар хоҳласа, бир лаҳзада ҳеч нарсани билмайдиган инсонни барча нарсани билимдонига айлантириб қўяди. Валий зотлар ичида қисқа муддатда Аллоҳ таолога яқин бандалар бўлганлари жуда ҳам бисёрдир. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун тасаввуфга оид китоблардан ўқиб билишингиз мумкин.
Аллоҳ таолонинг розилигига етишишда муддат муҳим эмас. Балки, банда ҳидоятда собит қадам бўлиши, Аллоҳ таоло буюрганларини бажариши ва қайтарганларидан сўзсиз қайтиши ҳамда хотимасини хайрли қилишини Яратгандан сўраши лозимдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#руҳий_тарбия
❓411-CАВОЛ: Бир ҳафтада Аллоҳга етишса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳга етишиш учун маълум кун, ҳафта, йил бўлиши керак деган қоида йўқ. Аллоҳ таоло хоҳласа бир лаҳзада ўзига муқарраб банда қилиши мумкин. Баъзилар бир неча йилларда етишиши мумкин. Бу Аллоҳ буюрганидек яшаш, гуноҳларига чин тавба қилиш, ихлос ила У Зот сари юзланиш билан бўлади.
Ҳазрат Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ “Саботул ожизийн” номли китобларида шундай дейдилар:
Ирода қилса ул Ҳаййу товоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.
Яъни, Ҳайй Зот (Аллоҳ) агар хоҳласа, бир лаҳзада ҳеч нарсани билмайдиган инсонни барча нарсани билимдонига айлантириб қўяди. Валий зотлар ичида қисқа муддатда Аллоҳ таолога яқин бандалар бўлганлари жуда ҳам бисёрдир. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун тасаввуфга оид китоблардан ўқиб билишингиз мумкин.
Аллоҳ таолонинг розилигига етишишда муддат муҳим эмас. Балки, банда ҳидоятда собит қадам бўлиши, Аллоҳ таоло буюрганларини бажариши ва қайтарганларидан сўзсиз қайтиши ҳамда хотимасини хайрли қилишини Яратгандан сўраши лозимдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ЭР АЁЛИГА "КЎЗИНГГА ҚАЛАМ ҚЎЙСАНГ ТАЛОҚСАН" ДЕСА...
#талоқ
❓412-CАВОЛ: Эр аёлига "Кўзингга қалам теккизсанг талоқсан", - деса, аёли қовоғига ва кипригига қалам теккизса талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда эрнинг нияти сўралади. Агар эр “Мен кўзингга қалам теккизсанг, деган гапимда қовоқни, киприкни ҳам ният қилганман, деса, талоқ тушади. Талоқ эр айтган иш юзага чиққандан кейин тушади. Ҳали қилмаган бўлса, токи ўша ишни қилмагунича тушмайди. Чунки одатда кўзга дейилганда ўша аъзолар тушунилиши мумкин. Чунки кўз шаффоф нарса бўлиб унга ҳеч нарса теккизиб бўлмайди. Ёки эр ҳақиқатан кўзни ўзини ният қилган бўлиши мумкин. Бу бизга қоронғу нарса. Шунинг учун бу масала юқорида айтилганидек жонли мажлисда ҳал қилинади.
Қолаверса, аёллар ҳам эр бирор ишни буюрса, қайсарлик қилиб, бўйин товламай бажарса, эр талоқ сўзини оғзига олишга мажбур бўлмайди. Валлоҳу аълам.

БИР ҚЎЛИ ЙЎҚ КИШИНИНГ НАМОЗДА ИМОМ БЎЛИШИ
#намоз
❓413-CАВОЛ: Мани бир қўлим йўқ. Намозда имомгарчиликка ўтсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлади. Аммо ҳар томонлама соғлом одам имом бўлиши афзал ҳисобланади. Аллома Ибн Обидийн имомликка ўтиши макруҳ бўлган кишиларнинг зикр қилиб, жумладан шундай деганлар:
قال: وكذلك أعرج يقوم ببعض قدمه، فالاقتداء بغيره أولى ... وَمَنْ لَهُ يَدٌ وَاحِدَةٌ
"Оёғи оқсоқ (бир оёғини чала босадиган) одамларнинг ҳам имомлик қилиши макруҳдир. Демак, бошқасига иқтидо қилиш афзалроқдир... Бир қўлли кишининг ҳам ҳукми шундай" (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

"ТАҲЛИЛ ТОШИ" БОР НАРСАМИ?
#дафн_маросими
❓414-CАВОЛ: Майитни қабрга қўйилаётганда «таҳлил тошини» сўрашади. Бу тўғрисида бирор саҳиҳ ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда "таҳлил тоши" ҳақида, хусусан майда тошларнинг ҳар биттасига таҳлил айтиб, "суф" деб чиқиш ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Суннатда бори дафн давомида қабр ёнига келиб, бош томонидан уч марта тупроқ сочишдир. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган.
Юртимизнинг аксар жойларида маййитнинг ҳаққига таҳлил айтиш вақтида санаш учун тошлардан фойдаланадилар ва тошларни қабрга кўмиб юборадилар. Ҳатто, баъзи ҳудудларда тошлар маййитнинг фойдасига гувоҳлик беради, деган нотўғри эътиқод ҳам шаклланиб қолган. Лекин, аслида, худди шу таҳлил айтишда тасбеҳлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Динимиз таҳлил айтишда фойдаланилган тошларни қабрга кўмишга буюрмаган. Тошларда ҳеч қандай фазилат йўқ, улар санашга восита, холос. Асосийси маййит учун айтилган таҳлил ва истиғфорлардир. Валлоҳу аълам.

РЎЗАДОР ҲУШИДАН КЕТСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?
#рўза
❓415-CАВОЛ: Рўзадор одам ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор одам ҳушидан кетиши билан рўзаси очилмайди. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ومن أغمي عليه في رمضان لم يقض اليوم الذي حديث فيه الإغماء لوجود الصوم فيه وهو الإمساك المقرون بالنية إذ الظاهر وجودها منه
яъни: "Рўзадор Рамазон ойида ҳушидан кетса, ўша кунги рўзасини қазо қилмайди. Чунки бу ҳолатда ният билан ўзини тийиш, яъни, рўза тутиш мавжуд. Зеро, (Рамазон ойида) мўмин кишида ният бўлиши аниқдир" ("Ал-Ҳидоя" китоби).
Лекин ҳушсизлик давом этса, рўзадор кейинги кунларининг қазосини тутади. Валлоҳу аълам.

ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҚАЙСИ АЪЗОЛАРИНИ ЕБ БЎЛМАЙДИ?
#ҳалол_ҳаром
❓416-CАВОЛ: Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қайси аъзоларини еб бўлмайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳақда Имом Алоиддин Косоний раҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар:
وأما بيان ما يحرم أكله من أجزاء الحيوان المأكول فالذي يحرم أكله منه سبعة الدم المسفوح والذكر والانثيان والقبل والغدة والمثانة والمرارة لقوله عز شأنه ويحل لهم الطيبات ويحرم عليهم الخبائث وهذه الاشياء السبعة مما تستخبثه الطباع السليمة فكانت محرمة" (بدائع الصنائع في ترتيب الشرائع)
яъни: "Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг ейиш ҳаром бўлган аъзоларини баён қилсак, улар еттитадир:
1. Бўғзидан отилиб чиққан қон;
2. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Ҳайвоннинг мояги;
4. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
5. Безлар;
6. Сийдик қопи;
7. Ўт пуфаги.
Бу етти аъзонинг ҳаромлигига сабаб, Аллоҳ таолонинг: "У (пайғамбар) уларга пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади", — деганлиги учундир (Аъроф сураси, 157-оят). Зеро, бу етти аъзодан соғлом табиат эгаси ҳазар қилади. Шунинг учун ҳам улар ҳаром ҳисобланади. ("Бадоеъус саноеъ фий тартибиш шароиъ" китоби). Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда кўпчилик профилларига ҳар ҳил сўзларни ёзиб олишади. Масалан: "Aлҳамдулиллаҳ", "Aллоҳу акбар", "Роббим Аллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" каби. Бундай сўзларни ёзиш қанчалик тўғри? Бундай ҳолатга Шариатнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир нарса ўз ўрнида ишлатилиши лозим. Мазкур зикрларни профилга қўйиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда кўпчилик профилларига ҳар ҳил сўзларни ёзиб олишади. Масалан: "Aлҳамдулиллаҳ", "Aллоҳу акбар", "Роббим Аллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" каби. Бундай сўзларни ёзиш қанчалик тўғри? Бундай ҳолатга Шариатнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир нарса ўз ўрнида ишлатилиши лозим. Мазкур зикрларни профилга қўйиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозни тиззани ёпадиган шортикда ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шортик тиззадан тахминан бир қарич ва ундан кўпроқ тушиб турса, у билан намоз ўқиш жоиз. Калта шим (шортик)да намоз ўқиганда белни ёпса, тизза очилиб қолиши, тиззани ёпганда эса бел очилиб қолиши табиий. Ваҳоланки, тиззанинг ўзи ҳам аврат аъзо ҳисобланиб, уни тўртдан бирини очилиб қолиши намозни бузади. Шунинг учун ҳар бир намозхон ўзига қулай бўлган ва аврат аъзоларини мукаммал ёпадиган кийимда намоз ўқиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.

ТЕЛЕФОНДАГИ АЗОН ҲАҚИҚИЙ АЗОН ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#азон
❓417-CАВОЛ: Намоз вақтида телефондаги азонни эшитиб намоз ўқиса бўладими ёки намозхонни ўзи азон айтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Телефонда айтилган азон ҳақиқий азоннинг ўрнини босмайди. Албатта, намозхоннинг ўзи азон айтиши суннатдир. Чунки азон Исломнинг шиорларидан биридир. Азон айтган кишига катта ажр-савоблар ваъда қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан суннат бўлиб келаётган азон айтиш тартибини Қиёматгача сақлаб қолиш бурчимиздир.
Бу масалада бугунги кундаги нуфузли фатво кенгаши саналмиш "Ислом фиқҳи академияси" шундай фатво берган:
الاكتفاء بإذاعة الأذان في المساجد عند دخول وقت الصلاة بواسطة آلة التسجيل ونحوها لا يجزئ، ولا يجوز في أداء هذه العبادة، ولا يحصل به الأذان المشروع، وأنه يجب على المسلمين مباشرة الأذان لكل وقت من أوقات الصلوات في كل مسجد على ما توراثه المسلمون من عهد نبينا ورسولنا محمد صلى الله عليه وسلم إلى الآن اهـ.
яъни: "Масжидда, намоз вақти кирганда, аудио ва шунга ўхшаган воситалар ёрдамида (ёзиб олинган) азонни қўйиш етарли бўлмайди ва (мазкур азон билан) ибодатни адо қилиш жоиз эмас. Бу билан шариатимиздаги азон ҳосил бўлмайди. Набиййимиз ва Расулимиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан ҳозиргача давом этиб келаётган ҳар бир намоз учун алоҳида (жонли) азон айтиш, мусулмонлар зиммасидаги бурчдир". Валлоҳу аълам.

ЖАҲАННАМДА УЧТА ВОДИЙ БОРМИ?
#намоз
❓418-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда ёзилишича, жаҳаннамда учта водий бор экан:
1. Ғой водийси. Унга намозни қазо қилишга одатланиб, ҳаммасини кечқурун бир қилиб ўқийдиганлар тушади.
2. Вайл водийси. Унга намозларни кечиктирадиганлар тушади.
3. Сақар водийси. Унга намозни тарк қилганлар тушади.
Ушбу маълумотлар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу борада бирорта ҳадис йўқ. Шундай экан бу маълумотларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас. Лекин саволда зикр қилинган маълумотлар ояти карима ва уларнинг тафсирлари мазмунидан олинган.
1. Қуръони каримнинг Марям сураси, 59-оятда шундай дейилган:
"فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا"
яъни: "Улардан кейин намозларни зое қилиб, шаҳватларга эргашганлар келдилар. Улар яқинда "ғой"га йўлиқадилар".
Имом Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ: " "Ғой"дан мурод жаҳаннамдаги бир водий ёки жаҳаннамдаги дарёдир", — деганлар.
2. Маъун сурасининг 4-5 оятларида:
" فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ (*) الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ "
яъни: "Намозларини «унутиб» қўядиган намозхонларга вайл бўлсин", — дейилган. Оятдаги "Вайл" калимасини ҳам жаҳаннамдаги водий ёки ундаги дарахтнинг номи, дея тафсир қилинган. Аксар тафсирларда бу ерда зикр қилинган "намозхонлар" намозларини вақтидан кечиктириб ўқиганлари учун "вайл"га йўлиқиши баён қилинган.
3. Муддасир сурасининг 42-43 оятларида:
"مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ (*) قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ"
яъни: "(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни Сақарга нима киритди?» (деганларида), улар айтурлар: «Бизлар намозхонлардан эмас эдик...", — дейилган.
Лекин Сақарни жаҳаннам водийси, деб айтиш нотўғри. Чунки Сақар жаҳаннамнинг номларидан бири экани мазкур суранинг 27-29 оятларидан маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан Ҳайит намозини ўқиш тартиби баён қилинганда 8 ракат деб келтирилган. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чигараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси” 27-жуз, 227-бет).
Ушбу уламоларнинг ҳар бирларининг ҳадисдан далиллари бор. Зуҳо намозининг кўпи 8 ракат деган уламолар “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ қилинганида зуҳо намозини саккиз ракат ўқиганлари саҳиҳ ҳадисларда нақл қилинган, ундан кўпи эса ишончли ривоятларда келмаган, балки заиф ва ҳужжатга яроқсиздир”, – дейишади.
Нима бўлганда ҳам, зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

❓CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Бир одамга қарз берган бўлсам, у одам шу қарзини қиморда ютган пули орқали қайтариб берса, мен шу пулни олсам бўладими ёки қиморга шерик бўламанми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз қарзга берган суммани олсангиз бўлади. Аммо унинг қимор ўйнашини билиб туриб унга қарз бериш яхшимас. Валлоҳу аълам.

АРВОҲ КАПАЛАК
#бидъат
❓419-CАВОЛ: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб бўлмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.
Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#бидъат
❓419-CАВОЛ: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб бўлмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.
Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: "Ганжул Арш" дуоси тўғрисида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда «Ганжул арш» ҳамда «Дуруду тож», «Муҳри нубувват», «Дуруду муаззам» номли дуолар йўқ. Турли хурофотлардан узоқ бўлишни ва ишончли манбалардан дуоларни ўрганишни тавсия этамиз. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: "Ганжул Арш" дуоси тўғрисида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда «Ганжул арш» ҳамда «Дуруду тож», «Муҳри нубувват», «Дуруду муаззам» номли дуолар йўқ. Турли хурофотлардан узоқ бўлишни ва ишончли манбалардан дуоларни ўрганишни тавсия этамиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масжидлар ҳам очиляпти. Лекин масжидда карантин сабабли 1.5-2 метр оралиқ масофани сақлаш кераклиги айтиляпти. Савол туғиладики, фарз намозларини оралиқ масофасиз ўқиш керак. Қандай қилиб фарз намозларини масжидда намозхонлар адо етади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозида сафларни орасини жипс қилиб туриш лозимлиги умумий пайтларга тегишли ҳукм. Аммо, ҳозиргидек касаллик тарқалиш хавфи бўлиб турган вақтларда сафларни орасини маълум миқдорда очишлик жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

"БЕВА АЁЛ БИЛАН ЗИНО ҚИЛСА БЎЛАВЕРАДИ"МИ?
#ҳалол_ҳаром
❓420-CАВОЛ: Зино гуноҳи кабиралардан эканлигига ҳеч шубҳамиз йўқ, лекин халқимиз ичида бева қолган аёл билан зино қилсанг савоб бўлади, деган тушунча билан юрганлар ҳам бор. Бундай тушунча нотўғрилигини қандай тушунтириш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бева аёл билан зино қилса бўлаверади, деган тушунча ҳеч қандай асосга эга эмас. Аксинча, Одам алайҳиссаломдан бошланган илоҳий шариатларнинг бирортасида зино ҳалол бўлмаган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир!" — деган (Исро сураси 32-оят).
Бир йигит Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Одамлар унга жаҳл қилиб, жеркий бошлашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга яқин келишни буюриб: "Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!" деб жавоб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?" деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: "Ҳаргиз..., ҳаргиз..., ҳаргиз!" деб жавоб берар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан йигитни ушлаб, дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, қалбини покла ва фаржини сақла!" Шундан сўнг ўша йигитдан гуноҳ қилишга бўлган истак йўқолди (Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Бегона эркак ва аёлнинг жинсий муносабатлари савоб бўлиши учун ягона йўл бор, у ҳам бўлса, никоҳдир. Ҳадиси шарифларда бева ва етимларга ёрдам берувчилар Аллоҳ йўлида жанг қилиб юрганларга тенглаштирилади, лекин бу улар билан зино қилиш дегани эмас. Балки, имкони бўлса, никоҳига олиб ёрдам бериш, буни имкони бўлмаса, уларга беғараз моддий ёрдам бериб туришдир.
Энг хатарли жиҳати шундаки, мусулмон кишининг Аллоҳ ҳаром деган нарсани билиб-билмай, ҳазил-ҳузул билан ҳалол дейишидир. Бу Аллоҳ таолонинг Шариатига қарши чиқиш ва куфрдир, Аллоҳ барчамизни бундай ғафлатдан сақласин. Тавфиқ Аллоҳдан.

❓CАВОЛ: Аёллар ҳам намоздан олдин азон айтишадими? Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Аёллар азон айтмай такбир айтиб намозни бошлашадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон эшитиладими, йўқми аёллар азон ва такбир айтмай намоз ўқишади. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Аёллар ҳам намоздан олдин азон айтишадими? Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Аёллар азон айтмай такбир айтиб намозни бошлашадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон эшитиладими, йўқми аёллар азон ва такбир айтмай намоз ўқишади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
НИКОҲГА ОТА-ОНАЛАРНИНГ РУХСАТИ ШАРТМИ?
#никоҳ
❓421-CАВОЛ: Никоҳланаётган икки ёш ота-оналари хабарсиз бўлган ҳолда, гувоҳлар олдида никоҳ ўқитишса, шу никоҳлари тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёл кишининг ўз валийсидан яширинча биров билан никоҳланиши жумҳур уламоларга кўра жоиз эмас. Бунга Набий алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари ҳам далилдир: “Валийсиз никоҳ бўлмайди. Қайси хотин валийсининг рухсатисиз никоҳланса, унинг никоҳи ботилдир, ботилдир, ботилдир” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда: “Валийсиз ва иккита адолатли гувоҳсиз никоҳ бўлмайди”, - дейилган (Имом Аҳмад ривояти).
Аёл (қиз) валийлари тартибга кўра қуйидагилардир: ўғли (агар бўлса), кейин ўғлининг ўғли, кейин отаси, кейин бобоси, кейин туғишган ака-укаси, кейин ота бир ака-укаси, кейин она бир ака-укаси, кейин амакиси ва ҳоказо. Агар аёл (қиз)нинг асаба қариндошлари бўлмаса Имом Абу Ҳанифага кўра унга валийликда онаси ҳақли бўлади.
Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, никоҳнинг тўғри бўлишига валийнинг бўлиши шарт эмас, деган бўлсаларда, лекин амалда валийнинг розилиги ҳамма жойда талаб этиб келинган. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуфнинг наздиларида куфу (ўзаро тенглик) бўлмаган ҳолда валийсиз никоҳ боғланмайди, дейишган. Мулла Али Қори бу ҳақда “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳида шундай дейдилар:
(ورُوي بُطْلانُهُ) أي بطلان نِكاحها إذا زَوَّجَتْ نفسَها (بِلاَ كُفُؤ) روى ذلك الحسنُ عن أبي حنيفة، وفي «الخَانِيَّة»: هذا أصحُّ وأَحْوَطُ والمختار للفتوى في زماننا، ... والمطلقة ثلاثاً لو زَوَّجتْ نفسَها من غير كُفُؤ ودخل بها، ثم طَلَّقها لا تَحِلُّ للزوج الأول على ما هو المختار من رواية الحسن.
яъни: “Аёл валийсининг розилигисиз тенги бўлмаган билан никоҳланишининг ботиллиги ривоят қилинган. Имом Ҳасан буни Абу Ҳанифадан ривоят қилган. “Фатавойи Қозихон” китобида мана шу гап бизнинг замонимизга мувофиқроқ, эҳтиётлироқ ва фатво учун ихтиёр қилинган" дейилган.... Шундан келиб чиқиб, уч талоқ қилинган аёл валийсига билдирмасдан тенги бўлмаган эркак билан никоҳланса, ўша эркак унга яқинлик қилиб, кейин талоқ қилса, Имом Ҳасаннинг ривоятидан ихтиёр қилинган фатвога кўра, аввалги эрига ҳалол бўлмайди” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Мазҳабимизнинг манбаларида бундан 4-5 аср аввал аёл валийсининг розилигисиз тенги бўлмаган билан никоҳланиши инобатга олинмаслиги ихтиёр қилинган фатво сифатида қаралган бўлса, ҳозирги кунда ушбу фатвони олиш янада долзарброқдир. Валлоҳу аълам.