FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.08K photos
2.03K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ТАВБА ЭШИКЛАРИ ОЧИҚ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ИСТИҒФОРДАН КЕЙИН ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?
#дуо

1482-CАВОЛ: 100 марта астағфируллоҳ айтгандан кейин қандай дуо қилинади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Истиғфор, шу каби салавот ва тасбеҳлардан кейин муайян бир дуони ўқиш буюрилмаган. Лекин дуо айни ибодат саналади. Уни ҳар қандай муносиб ҳолатларда қилиш жоиз. Жумладан, савобли амаллар: намоз, рўза, зикру тасбеҳлар каби ибодатлардан кейин дуо қилинса, ижобатга яқин бўлади. Истаса ушбу зикру тасбеҳларининг савобини кимгадир бағишлайди.
Демак, истиғфор ва зикру тасбеҳлардан кейин дуо қилиш шарт эмас, лекин дуо қилмоқчи бўлса, бунга монеълик йўқ. Дуо қилгани учун алоҳида савоб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БИР ЖИНСДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИ ЎЗАРО АЙРИБОШЛАШ
#савдо

1483-CАВОЛ: Қўйни қўйга ёки эчкини эчкига айрибошлашда бир тараф қўшимча маблағ олса жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, нақд савдода бир жинсдаги икки ҳайвонни ўзаро айрибошлаш ва бирининг устига қўшимча маблағ олиш дуруст. Аммо бир жинсдаги ҳайвонларни айрибошлашда насия савдо дуруст эмас. Уларнинг савдоси фақат нақд кўринишда бўлади ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 15 Декабрь Якшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 16 Декабрь Душанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ФАРИШТАЛАР ГУВОҲЛИГИДА НИКОҲЛАНИШ
#никоҳ

1484-CАВОЛ: Никоҳ ўқитилганда фаришталар гувоҳ бўла оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, Аллоҳ таоло ва Унинг Расулини ҳамда фаришталарни гувоҳ қилиб ўқилган никоҳ шаръан боғланмайди.
Никоҳ тўғри бўлиши учун келин-куёв билан бир жойда ақли расо, балоғатга етган мусулмон икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлиги ҳам шартдир ("Дуррул мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 17 Декабрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 НАФСИНИ ЖИЛОВЛАГАН ЮТУҚДАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​АЗОН АЙТИЛМАСДАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#намоз

1485-CАВОЛ: Агар намоз вақти кирган бўлсаю, лекин азон ҳали айтилмасдан ўқиб олинса, азон чақирилганини эшитилса намозни қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозни вақти кирганидан сўнг ўқиган бўлса-ю, кейин азон айтилган бўлса, намоз қайта ўқилмайди. Бироқ намозни вақти кирмай туриб ўқиган бўлса, унда намозни қайта ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДАГИ КИШИ БОШҚАНИНГ СОЧИНИ ОЛИШИ
#Ҳаж_умра

1486-CАВОЛ: Бир киши умра амалини бажариб бўлмасдан олдин бошқа одамни сочини олиб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар умра амалини тўлиқ тугатмасдан бошқа одамни сочини олиб қўйган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиши лозим бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 18 Декабрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 УЛУҒ ХИСЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚОВОҚНИНГ ОСИЛИШИНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШ
#ҳалол_ҳаром

1487-CАВОЛ: Туғма путоз (юқори қовоқни осилиши) касаллиги билан туғилганман. Қовоғим осилиб хунук бўлиб туради. Қолаверса бу кўзга халақит беради. Шуни жарроҳлик усулида даволаш жоизми.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳақиқатда ушбу касаллик нуқсон ҳисобланиб, кўзга халақит берса ва ташқаридан қараганда хунук саналса, буни жарроҳлик йўли орқали тўғрилаш жоиз бўлади. Чунки Ислом динида туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш, уни асл ҳолатига қайтаришга рухсат берилган ("Ислом фиқҳи академияси" қарори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
#намоз

1488-CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 19 Декабрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 НЕЪМАТЛАР ИЧРА ЯРАТИЛДИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА
#намоз

1489-CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди.
Агар қориндаги оғриқ ҳожати қисташи сабабидан бўлса ва намозини давом эттира олмаса, ўрнига бошқасини имомга ўтказиши жоиз бўлади ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?
#Қуръон

1490-CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar