FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.43K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масалан уйимда 5000$ бор. Бир йил турди, закот бердим. Кейинги йил ўша пул яна турибди. Яна закот бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Беш минг АҚШ долларидан шу йил закотини адо қилгандан кейин келаси йил бироз кўпайса ҳам, камайса ҳам закот адо қилинади. Чунки яна бир йил сизда нисоб миқдоридан кўп маблағ сақланиб турган ва Сиз нисобга эга бой киши ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отамнинг қовуқларига махсус шиланка улаб қўйилган. Таҳорат олиб намоз ўқияптилар. Ўша таҳорат билан Қуръонни ушлаб ўқисалар ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сийдик доимий равишда чиқиб турса, отангиз соҳиби узр ҳисобланиб, ҳар намоз вақти кирганда бир таҳорат қилади ва шу намознинг вақти чиққунча хоҳлаганча намоз ўқийди, Қуръон тиловат қилади. Агар сийдик вақти-вақти билан чиқса, сийдик чиққандан кейин таҳорат қилиб, токи кейинги таҳорат сингунича ибодат ва тиловат қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратсиз ҳолда тасбиҳ айтса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратсиз тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамда бошқа зикрларни айтиш жоиз. Таҳоратли ҳолда бўлса янада яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имон ва ҳидоятдан катта неъмат йўқ. Бу инсоннинг абадий саъодати учун сабаб бўладиган неъмат. Ислом динини қабул қилган инсон худди онадан янги туғилгандек собиқ гуноҳлари авф қилинган бўлади. Имон бу ҳар қандай бахт, саодат Аллоҳ ризолигининг калитидир. Бунинг ажри ва манфаъатини чеки йўқ. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга имон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар яъни, аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуён гўштини истеъмол қилса бўладими? Баъзи кишилар ҳаром дейишади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуён гўшти ҳалол эканида шубҳа йўқ. “Бисмиллоҳ” айтиб сўйилган бўлса, уни бемалол истеъмол қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони каримдан 30 та сурани аудио орқали эшитиб, Куръонга караб ёдладим. Буни зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни эшитиб ёдлашнинг зарари йўқ. Балки қадимдан Қуръони карим устоздан эшитиб ёдлаш орқали бизга етиб келган. Имкон бўлиши билан араб алифбоси ва тажвид фанини моҳир бир устоздан ўтказиб олишингиз тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўпинча намоз ўқишдан олдин чақалоғимни эмизишга тўғри келиб қолади. Эмизиш билан таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эмизиш таҳоратни бузмайди. Чунки ҳанафий фиқҳ китобларимизда танадан чиқадиган ва нажосат бўлмаган нарсалар таҳоратни бузмаслиги баён қилинган. Сут нажосат бўлмагани учун унинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда зам сура ўқиётганда оятнинг ўртасига келиб, оятни қолган қисми эсидан чиқиб қолса нима қилиш керак? Зам сурада тўлиқлигича 1 та оятни билмасдан ташлаб кетиб кейинги оятга ўтиб кетса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар зам сура ўқиётган пайт оятнинг қолган қисми ёдга келмай қолса, оятни бошидан бошлаб, қайта-қайта ўқиб, эсга олишга ҳаракат қилинади. Агар шунда ҳам ёдга келмаса, зам сура учун кифоя қиладиган миқдор (қисқа уч оят ёки узун бир оят) ўқилган бўлса, рукуга бориш мумкин. Бир оят тўлиқ тушиб қолса, ва бу сабабли маъно бузилмаса, намоз дуруст бўлади. Давом этиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма

⚠️ Намоз ўқиш таъқиқланган вақтлар

❗️Қуёш ботаётганида ўша куннинг Аср намозини ўқиш мумкин. Бунда аср намози макруҳлик билан адо этилган ҳисобланади.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НОМАҲРАМ АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ҚАРАШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

408-CАВОЛ: Аёли бор бўлиб туриб, бошқа бир аёлнинг расмларига қараш, кўриш, қидириш зино ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Номаҳрам аёл-қизларнинг бевосита ўзига ёки суратига заруратсиз қараш шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ۝

яъни: “Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир” (Нур сураси 30-31-оятлар).

Ушбу ояти каримада зинога сабаб бўлувчи энг бош омил – эркакларнинг номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашлари эканига ишора бор. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қарашларни «кўз зиноси» деб атаганлар.

إِنَّ اللَّهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَى، أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَى الْعَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَى اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي، وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ كُلَّهُ وَيُكَذِّبُهُ ".(رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси – назар солишдир. Тилнинг зиноси – гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси – эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси – ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси – юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса уни ё рўёбга чиқаради, ё ёлғонга чиқаради” (Имом Бухорий ривоятлари).

Имом Термизий Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир”, – деганлар.

Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш, аввал айтилганидек, шаҳват қўзғатади. Шунингдек, бехосдан назар тушиши ҳам гуноҳ эмас. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий разияллоҳу анҳу: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар”, – деганлар. Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ҳам ваъда қилинади.

Имом Табарий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у(назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади”.

Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бирорта аёлнинг зийнатларига назари тушса-ю, сўнгра кўзини олиб қочса, албатта, Аллоҳ уни шундай ибодатга алмаштирадики, унинг ҳаловатини топади”, – деганлар.

Номаҳрам аёлларга назар солмаслик ҳақидаги амрдан бир неча ҳолатлар истисно қилинган. Масалан, бир одам уйланмоқчи бўлса, у аёлга назар солиши мумкин. Имом Аҳмад Абу Ҳумайддан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз бирор аёлга уйланмоқчи бўлса, унга назар солишида гуноҳ йўқдир, чунки у уйланиш ниятида назар солади”, – деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Завол вақти куннинг қайси пайтига тўғри келади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Завол вақти — куниннг туш пайтида қуёш тиккага келиб, ботиш томонга оғишни бошлаган вақтга нисбатан айтилади. Ҳозирги кундаги тақвимлардаги пешин вақти бошланиши билан завол вақти бошланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзи ёши катта инсонлар бемор бўлсалар, силаб қўядиган кишиларни олдига бориб, нон билан силатиб келишади. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши бундай пайтларда Қуръони каримдаги махсус оятларни ўқиб, ўзига дам солиши ёки дам солдириши мақсадга мувофиқ бўлади. Нон ёки бошқа нарса билан силайдиганларни олдига бормаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

409-CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллооҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл кишининг уйида пардоз-андоз қилиши рўзани бузмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пардоз қилишнинг рўзага таъсири йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лаънат нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Лаънат” сўзи Аллоҳнинг раҳматидан “узоқ бўлиш”, “маҳрум бўлиш” деган маънони беради. Бу сўзни инсонларга нисбатан, айниқса мусулмонларга нисбатан ишлатиш қўпол хато ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қурбон хайитида қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик — нисоб миқдорида маблағга эга кишига вожиб. Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қўлидаги маблағдан қарзларини ажратиб ташлайди, қолган пули нисобга етса, қурбонлик қилади, бўлмаса йўқ. Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши аввало қарзини бериб қутилгани мақсадга мувофиқдир. Лекин ҳали тўлаш муддати келмаган қарзлари бўлса, бу қурбонликнинг қабул бўлишига монеъ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РЎЗАДОР ОДАМ МИСВОК ИШЛАТИШИ
#рўза

410-CАВОЛ: Рўзадор одам мисвок ишлатса рўзаси очиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор киши мисвок ишлатиши мумкин, рўзаси бузилмайди. Бу ҳақида "Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَلَا بَأْسَ بِالسِّوَاكِ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ فِي الْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ عِنْدَنَا

яъни: "Ҳанафий мазҳабимизда ҳўл ва қуруқ мисвокни эртаю кеч ишлатишнинг зарари йўқ". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйда намоз ўқишдан олдин азон айтиш керакми ёки шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маҳаллада ёки яқин атрофда азон айтилувчи масжид бўлса уйда азон айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИР ҲАФТАДА АЛЛОҲГА ЕТИШИШ МУМКИНМИ?
#руҳий_тарбия

411-CАВОЛ: Бир ҳафтада Аллоҳга етишса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳга етишиш учун маълум кун, ҳафта, йил бўлиши керак деган қоида йўқ. Аллоҳ таоло хоҳласа бир лаҳзада ўзига муқарраб банда қилиши мумкин. Баъзилар бир неча йилларда етишиши мумкин. Бу Аллоҳ буюрганидек яшаш, гуноҳларига чин тавба қилиш, ихлос ила У Зот сари юзланиш билан бўлади.

Ҳазрат Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ “Саботул ожизийн” номли китобларида шундай дейдилар:

Ирода қилса ул Ҳаййу товоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.

Яъни, Ҳайй Зот (Аллоҳ) агар хоҳласа, бир лаҳзада ҳеч нарсани билмайдиган инсонни барча нарсани билимдонига айлантириб қўяди. Валий зотлар ичида қисқа муддатда Аллоҳ таолога яқин бандалар бўлганлари жуда ҳам бисёрдир. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун тасаввуфга оид китоблардан ўқиб билишингиз мумкин.

Аллоҳ таолонинг розилигига етишишда муддат муҳим эмас. Балки, банда ҳидоятда собит қадам бўлиши, Аллоҳ таоло буюрганларини бажариши ва қайтарганларидан сўзсиз қайтиши ҳамда хотимасини хайрли қилишини Яратгандан сўраши лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЭР АЁЛИГА "КЎЗИНГГА ҚАЛАМ ҚЎЙСАНГ ТАЛОҚСАН" ДЕСА...
#талоқ

412-CАВОЛ: Эр аёлига "Кўзингга қалам теккизсанг талоқсан", - деса, аёли қовоғига ва кипригига қалам теккизса талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда эрнинг нияти сўралади. Агар эр “Мен кўзингга қалам теккизсанг, деган гапимда қовоқни, киприкни ҳам ният қилганман, деса, талоқ тушади. Талоқ эр айтган иш юзага чиққандан кейин тушади. Ҳали қилмаган бўлса, токи ўша ишни қилмагунича тушмайди. Чунки одатда кўзга дейилганда ўша аъзолар тушунилиши мумкин. Чунки кўз шаффоф нарса бўлиб унга ҳеч нарса теккизиб бўлмайди. Ёки эр ҳақиқатан кўзни ўзини ният қилган бўлиши мумкин. Бу бизга қоронғу нарса. Шунинг учун бу масала юқорида айтилганидек жонли мажлисда ҳал қилинади.

Қолаверса, аёллар ҳам эр бирор ишни буюрса, қайсарлик қилиб, бўйин товламай бажарса, эр талоқ сўзини оғзига олишга мажбур бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БИР ҚЎЛИ ЙЎҚ КИШИНИНГ НАМОЗДА ИМОМ БЎЛИШИ
#намоз

413-CАВОЛ: Мани бир қўлим йўқ. Намозда имомгарчиликка ўтсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлади. Аммо ҳар томонлама соғлом одам имом бўлиши афзал ҳисобланади. Аллома Ибн Обидийн имомликка ўтиши макруҳ бўлган кишиларнинг зикр қилиб, жумладан шундай деганлар:

قال: وكذلك أعرج يقوم ببعض قدمه، فالاقتداء بغيره أولى ... وَمَنْ لَهُ يَدٌ وَاحِدَةٌ

"Оёғи оқсоқ (бир оёғини чала босадиган) одамларнинг ҳам имомлик қилиши макруҳдир. Демак, бошқасига иқтидо қилиш афзалроқдир... Бир қўлли кишининг ҳам ҳукми шундай" (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️