FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​СУПЕРМАРКЕТЛАРДАГИ САВДО
#савдо

1414-CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўплаб супермаркетларда сотувдаги маҳсулот остига унинг нархи ҳам ёзиб қўйилган. Харидорлар улардан керагини олиб, охирида кассага келиб тўлов қилади. Шу ҳолатда олинган маҳсулотни кассага келишдан олдин ичиб ёки ейишнинг зарари йўқми? Чунки ҳали сотувчи билан олди-сотди бўлмаган бўлади-ку.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тагида нархлари ёзиб қўйилган маҳсулотни олишнинг ўзи ҳам савдо бўлаверади. Буни “Таотий” (олиш-бериш) савдоси дейилади. Яъни нархи ёзиб қўйилган ёки аввалдан маълум бўлган маҳсулотни ҳеч нима демасдан нархини тўлаб олиб кетиш ҳам савдонинг бир туридир. Бу савдода “сотдим” ва “сотиб олдим” дейиш шарт бўлмайди. Сотувчи томоннинг маҳсулот остига нархни ёзиб қўйиши “Бу маҳсулотни шу нархга сотамиз”, дегани, харидор пештахтадан ўша маҳсулотни сотиб олиш мақсадида қўлга олиши “Шуни сотиб олдим”, дегани бўлади. Яъни мижоз кўрсатилган нархга рози бўлиб нарсани олиши сотиб олишга ўтаверади.
“Ҳидоя” китобида бундай дейилади:
وَلِهَذَا يَنْعَقِدُ بِالتَّعَاطِي فِي النَّفِيسِ وَالْخَسِيسِ هُوَ الصَّحِيحُ لِتَحَقُّقِ الْمُرَاضَاةِ
“Қимматбаҳо ва арзон маҳсулотларда икки томоннинг розилиги топилгани учун “таотий” билан қилинган савдо боғланаверади”.
Сиз айтган ҳолатда харидор маҳсулотни қўлга олиши, уни ейиши ёки ичиши шу нархга рози бўлганидан дарак беради. Фақат уни еб ёки ичиб қўйгандан кейин “буни сотиб олмайман”, деб ортга қайта олмайди. Пулини тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 19 октябрь Шанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
​​БАРМОҚЛАРНИ БИР-БИРИГА КИРИТИШ
#ҳалол_ҳаром

1415-CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни бир-бирига киргизиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،
“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 20 октябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 21 октябрь Душанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БЕГОНА АЁЛНИНГ ЎРНИГА ЎТИРИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1416-CАВОЛ: Аёл киши жамоат транспортида ўтириб, туриб кетган ўрни совимасдан ўша жойга номаҳрам эркак киши ёки эркак киши ўтирган жойга номаҳрам аёл киши ўтириши мумкин эмасми? Мен буни жуфтига хиёнат, деб эшитдим. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ҳолатдаги вазиятда эркак ўрнига аёл ёки аёл ўрнига эркак ўтириши жоиз. Айрим манбаларда бундан қайтарилган бўлсада, лекин уни кўпчилик уламолар эътиборга олишмаган.
Қолаверса, айрим ҳолларда оммавий транспорт воситаларида ҳомиладор, бемор ёки қариялар ўтиришига зарурат юзага келиб қолиши мумкин. У кабиларни бундан кескин қайтариш қаттиқ қийинчиликка олиб келади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи манбалардаги хос кўрсатмага амал қилиб, тақво йўлини тутиши, ўзини эҳтиётини қилиши ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин уни оммага мажбурий киритиш ва бу масала юзасидан оммани қийин ҳолатга туширадиган фатво бериш динимизнинг енгиллик ва қулайлик каби тамойилларига зиддир.
Бегонанинг ўрнига ўтиришни хиёнат деб баҳолаш катта хатодир. Чунки бу иш аввал айтиб ўтганимиздек, динимизда қайтарилмаган, жоиз амал. Ислом динида эса, мумкин бўлган ишни қилган шахснинг хатти-ҳаракати асло хиёнат деб қаралмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСАЛАРИГА ЧАҚТИРИБ ДАВОЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

1417-CАВОЛ: Асаларига чақтириб даволаниш мумкинми? Эшитишимча ҳадисларда арини ўлдиришдан қайтарилган экан. Маълумки, ари инсонни чаққандан кейин ўлади. Бу уни ўлдиришга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асаларига чақтириб даволаш табиблар томонидан қадимдан қўлланилиб келаётган муолажа турларидан ҳисобланади. Бу хусусда ҳаттоки машҳур ҳаким Буқрот (Гиппократ)нинг китобларида ҳам маълумотлар учрайди. Чаққан асалари танасидаги заҳари унинг ниши орқали инсон танасига кириб, айрим хасталикларга шифо бўлиши исботланган.
Фиқҳий китобларимизда айнан асаларига чақтириш орқали даволаш ҳақида сўз юритилмаган бўлса ҳам бироқ шунга ўхшаш бўлган заҳар билан даволаниш масаласи зикр қилинган. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ “Муғний” китобида қуйидаги сўзларни айтади:
و ما فيه السموم من الأدوية: إن كان الغالب من شربه واستعماله الهلاك به أو الجنون: لم يبح شربه، وإن كان الغالب منه السلامة ويرجى منه المنفعة: فالأوْلى إباحة شربه لدفع ما هو أخطر منه كغيره من الأدوية.
“Заҳар қўшилган дорилар аксар ҳолда ҳалокат ёки мажнунликка сабаб бўлса, уни ичиш мубоҳ эмас. Агар аксар ҳолда саломатликка сабаб бўлса ва ундан манфаат умид қилинса, уни ҳам бошқа манфаатли дорилар каби мубоҳ дейиш афзалдир. Чунки бунда заҳар ичишнинг зараридан кўра хатари кучлироқ бўлган касалликларни бартараф қилиш бор. Зотан, кўп дориларда қандайдир хавф мавжуд бўлишига қарамай ундан ёмонроқ касалликларни даволаш учун уларни ичиш мубоҳ ҳисобланади”.
Умумий тарзда айтилган ушбу ҳукмдан келиб чиқилса, асаларига чақтириб даволаш ҳам шу ишда моҳир бўлган табиб ёки мутахассис томонидан ёки унинг назорати остида амалга оширилса жоиз эканлиги келиб чиқади.
Асаларини ўлдиришдан қайтарилган ҳадисга биноан бундай даволанишни жоиз эмас, дейилмайди. Чунки мазкур ҳадис асаларини беҳуда ўлдириш ҳолатларига тегишлидир. Аммо инсон учун манфаат бўлса, бу иш жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 22 октябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#намоз
#аёлларга_оид_масала

1418-CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar